×
New!

Bayan Al Islam Encyclopedia Mobile Application

Get it now!

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Ислом дини оламлар Рабби Аллоҳ таолонинг дини.

Раббинг ким?

Бу, борлиқдаги энг улуғ ва инсон жавобини билиши керак бўлган, энг муҳим савол.

Раббимиз осмонлару ерни яратиб, осмондан ёмғирни ёгдирган ва у орқали бизга ва биз озуқаланадиган ҳайвонларга дарахт ва меваларни ўстириб қўйган Зотдир.У Зот бизни, ота-боболаримизни ва барча нарсани яратди. Куну ва тунни яратди, тунни уйқу ва роҳат учун, кундузни эса ризқ талаб қилиш ва яшаш учун қилиб қўйди.У Зот қуёш, ой, юлдузлар, денгизларни бизга бўйсундурди. Яна У Зот бизга ҳайвонларни гўшидан еб ва жунию сутидан фойдаланишимиз учун бўйсундириб қўйди.

Оламлар Раббисининг қандай сифатлари бор?

Рабб махлуқотларни яратган, ҳаққа ва тўғри йўлга бошлаган, барча мавжудотлар ишларини бошқариб турадиган, уларга ризқ берадиган, дунё ва охиратдаги барча нарсанинг подшоҳи, барча нарса унинг мулки, Ундан бошқаси унга қулдир.У ўлмайдиган, ухламайдиган тирик Зот. Барча тирик жонзот унинг амри билан турадиган Қаййумдир. У Зотнинг раҳмати барча нарсадан кенг, осмони ердаги ҳеч нарса У Зотга яширин қолмайди.У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Зот барча нарсани эшитгувчи, барча нарсани кўрувчи Зотдир. У Зот осмонлари устида бандаларидан беҳожат, бандалар эса, Унга муҳтож. Махлуқотларнинг ичига кириб олмайди ва У Зот ичига ҳам бирор махлуқ кирмайди.Рабб – Кўриниб турган оламни, барча тизимларини мувозанатли равишда яратган Зот. Инсон ва ҳайвон жисми, ёки атрофимиздаги қуёш, юлдузлар ҳамда бошқа коинотларни мунтазам ҳолда яратган Зот.

У Зотдан бошқа ибодат қилинаётган нарсалар, ўзлари учун на манфаатни жалб қила оладилар ва на зарарни кетказа оладилар. Энди қандай қилиб унга ибодат қилаётган бирортага манфаатни жалб қила олишсин ёки зарарни кетказа олишсин?!

Раббимизнинг бизни устимиздаги ҳаққи нима?

Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги хаққи, У Зотга шерик қилмай, ёлғиз Унга ибодат қилишларидир. У Зотдан бошқа ёки У Зот билан бирга одам, тош, дарё, юлдуз ёки яна бошқа бирор нарсага ибодат қилишлари мумкин эмас. Балки ибодатни холис оламлар Раббига қилишлари лозим.

Одамларнинг Раббилари ҳузурида қандай ҳақлари бор?

Одамларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги ҳаққи, агар У Зотга ибодат қилсалар уларга пок, тинч-омон, саломат, ҳотиржам ва ўзлари рози бўладиган ҳаёт беришидир. Охират диёрида эса, улар учун абадий ва боқий неъматлар бор бўлган жаннатга киргизиши. Агар У Зотга осийлик ва амрига хилоф қилсалар, улар роҳат-саодатдамиз деб ўйлашса ҳам уларни бахтсиз қилиб қўяди. Охиратда эса, дўзахга киргизади ундан ҳеч қачон чиқа олмайдилар. Улар учун у ерда абадий азоб ва боқий қолиш бор.

Бизнинг борлиғимиздан мақсад нима? Биз нима учун яралдик?

Албатта, Карим Рабб бизни шарафли ғоя учун яратганини, у ҳам бўлса, ёлғиз Ўзига сиғиниш, Унга бирор нарсани ширк қилмаслик. У, ер юзини яхшилик билан ислоҳ қилиб қуришни, бизнинг зиммамизга юклади. Ким яратувчиси бўлмиш Раббидан бошқага сиғинса, яратилишидан бўлган ғояни билмабди ва яратувчисининг буйруқларини қоим қилмабди. Ким ер юзида фасод чиқарса, зиммасидаги юкни билмабди.

Раббимизга қандай ибодат қиламиз?

Рабб таоло бизни яратиб ўз ихтиёримизга ташлаб қўймади ва беҳудага ҳаёт бермади. Балки инсонлар орасидан ўз қавмлари учун пайғамбарлар танлаб олди. Улар инсонларнинг энг ахлоқи комили, нафси пок ва қалби тозасидирлар. Уларга Ўзининг рисолаларини нозил қилди. У, Аллоҳ таоло, ҳисоб ва жазо куни бўлмиш қиёмат куни ҳақидаги барча нарсаларни ўз ичига олган рисоладир.Пайғамбарлар қавмларига, Раббиларига қандай ибодат қилишни етказдилар. Ибодатларнинг кўриниши, вақтлари, дунё ва охиратдаги ажрларини баёнлаб бердилар. Уларни Раббилари ҳаром қилган егулику ичимликлардан ва никоҳлардан огоҳлантирдилар. Юксак ахлоқларга йўлладилар ва ёмон ахлоқлардан қайтардилар.

Рабб таоло наздида қабул бўладиган дин қайси?

Аллоҳ таоло наздида қабул бўладиган дин - Ислом дини. У барча пайгамбарлар етказган дин. Аллоҳ таоло, қиёмат куни ундан бошқа динни қабул қилмас. Одамлар қабул қилган Исломдан бошқа барча дин ботил ва у дин ўз соҳибига манфаат бермайди, балки дунё ва охиратда бахтсизлик олиб келади.

Ислом динининг рукнлари ва асослари нималар?

Аллоҳ таоло бу динни бандаларига енгил қилиб берди. Энг улуғ рукнларидан, Аллоҳни Рабб ва Илоҳ деб иймон келтиришингиз. У Зотнинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни ва қадарига иймон келтиришингиз. «Аллодан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг расули», деб гувоҳлик беришингиз, намозни барпо қилишингиз, молингиз бўлса, унинг закотини адо қилишингиз, бир йилда бир Рамазон ойида рўза тутишингиз, қўлингиздан келса, Аллоҳ амри ила, Иброҳим алайҳиссалом қурган Байтуллоҳни ҳаж қилишингиздир.Шунингдек Аллоҳ сизга ҳаром қилган ширк, қотиллик, зинова ҳаром мол ейишдан четланишингиздир. Агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, бу ибодатларни бажарсангиз ва ҳаром ишлардан четлансангиз, сиз дунёда мусулмон ва қиёматда эса Аллоҳ таоло сизга узлуксиз неъмат ва абадий жаннат беражак.

Ислом бир қавм ёки бир жинснинг диними?

Ислом Аллоҳнинг барча инсонларга жорий қилган дини. Унда барча инсонлар тенг. Биров, бошқадан афзал эмас, илло тақводорлар ва яхши амал қилганлар бундан мустасно.

Инсонлар пайғамбарларнинг содиқлигини қандан биладилар?

Инсонлар пайғамбарларнинг содиқлигини бир неча йўллар билан биладилар.Улардан:

Улар олиб келган ҳақ ва ҳидоятни ақл ва саломат фитрат қабул қилади, ҳамда соғлом ақллар унинг яхши эканига гувоҳлик беради. Пайғамбарлар олиб келгандай ваҳийни бошқалар олиб кела олмайди.

Пайғамбарлар олиб келган нарсалар инсонларнинг дини ва дунёсини ислоҳ, ишларини мустақим, маданиятларини барпо қилади ҳамда динлари, ақллари, моллари ва обрўларини ҳимоя қилади.

Пайғамбарлар инсонларни яхшиликка ва ҳидоятга далолат қилганлари учун улардан мукофот талаб қилмайдилар. Балки ажрларини Раббиларидан кутадилар.

Пайғамбарлар олиб келган нарса шубҳа аралашмаган ҳақиқат ва ишончли хабардир. Бир-бирига қарши ва ихтилофли ҳам эмас. Ҳар бир пайғамбар ўзидан аввалги пайғамбарларни тасдиқлайди ва улар чақирган нарсага чақиради.

Улар Аллоҳ таоло томонидан юборилган пайғамбар эканликларига гувоҳ бўлиши учун У Зот уларнинг қўлларида очиқ-ойдин оятлар ва ожиз қолдирадиган мўъжизаларни ижро этади. Пайғамбарларнинг сўнгиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари бўлмиш Қуръони Карим пайғамбарларнинг энг улуғ мўъжизаларидир.

Қуръони Карим нима?

Қуръони карим Оламлар Раббисининг китоби. У Аллоҳнинг каломи. Уни Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга олиб тушган. Аллоҳ, фаришталар, китоблар, пайғамбарлар, қиёмат куни, тақдирнинг яхшиси ва ёмони хақида бандалар билиши вожиб бўлган барча нарса унда бордир.Унда вожиб ибодатлар, четланиш керак бўлган ҳаром амаллар, фазилатли ва жирканч хулқлар, инсонлар дини, дунёси ва охиратига тегишли барча нарса мавжуд. У мўъжизавий китоб. Аллоҳ таоло инсонларни шу каби китоб олиб келишга чақирди. У қиёмат кунига қадар, тушган тилида химоя қилинади, ундан бир ҳарф ҳам озаймайди ва бирорта сўз алмаштирилмайди.

Қайта тирилиш ва ҳисоб-китобнинг далили нима?

Ерни ўлик ҳолда кўрмаяпсизми? Унда ҳеч қандай хаёт йўқ, агар унга сув тушса сесканар ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир. Уни тирилтиришга қодир бўлган Зот ўликларни ҳам тирилтиришга қодир.Инсонни хақир бир сувдан, нутфадан яратишга қодир бўлган Зот қиёмат куни қайта тирилтириб ҳисоб китоб қилишга ва яхши бўлган бўлса керакли мукофотни, ёмон бўлган бўлса керакли жазони беришга қодир.Осмонлару ерни ва юлдузларни яратган Зот инсонни қайта тирилтиришга қодир. Чунки инсонни қайта тирилтириш осмонлару ерни яратишдан осонроқ.

Қиёмат куни нима бўлади?

Рабб таоло мавжудотларни қабрларидан қайта тирилтиради. Сўнгра қилган амалларига кўра ҳисоб-китоб қилади. Ким иймон келтирган ва пайғамбарларни тасдиқлаган бўлса, инсоннинг ҳаёлига ҳам келмайдиган абадий неъмат бўлган жаннатга киргизади. Агар куфр келтирган бўлса, инсоннинг ҳаёлига хам сиғмайдиган абадий азобга–дўзахга киргизади. Агар инсон жаннатга ёки дўзахга кирса, ҳеч қачон ўлмайди. У абадий неъматда ёки азобда бўлади.

Инсон Ислом динига кирмоқчи бўлса, нима қилиши лозим? Бирор расм-русм ёки динга кириши учун бирорта рухсат бериши лозимми?

Агар инсон ҳақ дин Ислом эканини ва у оламлар Раббининг дини эканини билса, Ислом динига киришга шошилиши керак. Чунки оқил инсонга ҳақ баён қилинса, унга шошилиши, кечиктирмаслиги лозим.Ким Исломга киришни хоҳласа маълум расм-русмларни адо қилиши ёки бирортани ёнида бўлиши лозим эмас. Лекин бирор мусулмонни олдида ёки исломий марказда бўлса, нур устига нур. Агар иложи бўлмаса, маъносини тушуниб иймон билан (Ашҳаду алла илааҳа иллаллоҳ ва ашхаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ) яъни «Аллоҳдан ўзга сиғинишга лойиқ Зот йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбари», деб гувоҳлик берман», деб гувоҳлик берса кифоя қилади ва мусулмон бўлади. Сўнгра Аллоҳ вожиб қилган нарсаларни қилиши учун Исломни қолган шариатларини ўрганади.

Ислом дини оламлар Рабби Аллоҳ таолонинг дини.

Раббинг ким?

Оламлар Раббисининг қандай сифатлари бор?

Раббимизнинг бизни устимиздаги ҳаққи нима?

Одамларнинг Раббилари ҳузурида қандай ҳақлари бор?

Бизнинг борлиғимиздан мақсад нима? Биз нима учун яралдик?

Раббимизга қандай ибодат қиламиз?

Рабб таоло наздида қабул бўладиган дин қайси?

Ислом динининг рукнлари ва асослари нималар?

Ислом бир қавм ёки бир жинснинг диними?

Инсонлар пайғамбарларнинг содиқлигини қандан биладилар?

Қуръони Карим нима?

Қайта тирилиш ва ҳисоб-китобнинг далили нима?

Қиёмат куни нима бўлади?

Инсон Ислом динига кирмоқчи бўлса, нима қилиши лозим? Бирор расм-русм ёки динга кириши учун бирорта рухсат бериши лозимми?

معلومات المادة باللغة العربية