×
New!

Bayan Al Islam Encyclopedia Mobile Application

Get it now!

Мусулмон учун қисқача фойдали китобча (Ўзбек)

Paghahanda:

Мусулмон учун қисқача фойдали китобча

Тайёрловчи

Муҳаммад Шаҳрий

1443 – 2021

Охирги таҳрир 04/05/1443

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман

Муқаддима

Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Пайғамбарларнинг энг шарафлиси пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг аҳли-оилаларию асҳобларининг барчасига Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Аллоҳнинг инсонга берган энг улуғ неъматларидан, ислом, унинг қонунларию аҳкомларига амал қилиш неъматидир. Бу китобда мусулмон динини ўз ҳаётида турғаза олишга кучи етадиган даражада динининг усулларини қисқача ўрганади. Китобни ўқиб Роббисини, динини, пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўпроқ танийди. Ва яна шу ўрганган нарсалари орқали ўз Роббисига илм ва басират ила ибодат қилишликни ўрганади.

Бандаларнинг яралишлигидан ҳикмат

Аллоҳ таоло бизни улуғ ҳикмат учун яратди. У ҳам бўлса, ёлғиз ва шериги бўлмаган Аллоҳга сиғинишлигимиз учундир. Аллоҳ таоло айтгани каби: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» [Зарият: 56]. Яъни: Бандалар ибодатларида уни ёлғизлаб, унга шерик қўшмасликлари учун. Бизнинг бу дунёдаги ишларимиз ва мақсадларимиз барчаси, шу улуғ мақсад атрофида айланади. Аллоҳ таоло айтади: «Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?! Бас, ҳақ подшоҳ Аллоҳ юксакдир. Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар у–карамли Аршнинг Робби бор» [Мўъминўўн: 115-116].

Роббим Аллоҳ

Аллоҳ таоло айтди: «Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз» [Бақара: 21]. . «У Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир» [Хашр: 22]. . «У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир» [Шўро: 11].

Аллоҳ менинг Роббим ва барча нарсанинг Роббисидир. У подшоҳ, яратувчи, ризқ берувчи ва барча нарсани бошқариб турувчи.

Унинг ўзи ибодатга лойиқ ва ундан ўзга Робб ва Илоҳ йўқдир

У зотнинг ўзи ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам исбот қилган гўзал исмлари ва олий сифатлари бор. Комилликда ва ҳуснда ғоятда камолотга етгандир. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир.

Гўзал исмларидан:

Ар-Раззоқ, Ар-Роҳман, Ал-Қодийр, Ал-Малик, Ас-Самиъ, Ас-Салом, Ал-Басийр, Ал-Вакийл, Ал-Холиқ, Ал-Латийф, Ал-Кафий ва Ал-Ғофур.

Аллоҳ таолонинг исмларининг маънолари. Ар-Раззоқ: бандаларнинг баданлари ва қалблари муҳтож бўлган ризқни ўз кафиллигига олган зотдир.

Ар-Роҳман: Барча нарсани улуғ ва кенг раҳмати билан қамраб олган.

Ал-Қодийр: Ожизлик ва бўшашишлик етмайдиган комил қудрат эгаси.

Ал-Малик: Улуғлик, енгилмаслик ва барча нарсани бошқариб туришлик сифати билан сифатланган зотдир. Барча нарсанинг подшоҳи, уларни бошқариб турувчи.

Ас-Самиъ: Хоҳ яширин, хоҳ ошкора овоз бўлсин, барчасини эшитиб турувчи. Бандаларининг ўтинчу дуоларини эшитувчи.

Ас-Салом: Барча нуқсон, офату айблардан саломат.

Ал-Басийр: Ҳамма нарсани кўриб турувчи, у қанчалик кичик майда бўлмасин, барибир, кўрувчидир. Ва яна узоқни кўра билувчи, ҳамма нарсадан хабардор ва барча нарсанинг ичини билувчидир.

Ал-Вакийл: Махлуқотларининг ризқини ўз кафиллигига олган зот, уларга манфаат берадиган нарсаларни уларга тайёрлаб берувчи. У зот ўз дўсту авлиёларининг ишларини енгиллаштириб ўзи бошқариб туради.

Ал-Холиқ: Нарсаларни йўқдан бор қилгувчи, ва уларни мисли кўринмагандай ихтироъ қилгувчидир

Ал-Латийф: Бандаларини икром қилгувчи ва уларни раҳм қилиб, сўраганларини бергувчидир.

Ал-Кафий: Бандалари муҳтож барча нарсага унинг ўз етарлидир. Унинг ёрдами бандаларига етарли бўлади. Унинг ўзи бўлса, бошқаларга банданинг эҳтиёжи қолмайди.

Ал-Ғофур: Бандалари ўзлари қилган гуноҳларидан сақлагувчи, қилган гуноҳлари сабабли жазоламайди.

Пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Аллоҳ таоло айтади: «Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди». [Тавба: 128]. . «Биз сизни фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик». [Анбиё: 107].

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳмат ва ҳидоятга бошловчидирлар

У киши – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳишомдир. Ҳошим Қурайш қабиласидан. Қурайш қабиласи араб миллатидандир.

Оналари: Омина бинт Ваҳб. Эмизувчилари: Ҳалима Саъдийя. Ҳаётлари давомида ўн битта аёлга уйланганлар. Вафот чоғларида тўққизта аёллари бор эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламда еттита болалари бўлган, улардан учтаси ўғил ва тўрттаси қиз бўлган. Ўғилларининг исми: Қосим, Абдуллоҳ ва Иброҳим. Қизларининг исми эса: Зайнаб, Руқойя, Умму Кулсум ва Фотима

Буюрган нарсаларида итоат қилиш, нима ҳақида хабар берган бўлсалар, тасдиқлаш, нимадан қайтарган ва тийган бўлса, қайтиш ва тийилиш ва шу билан бирга Аллоҳга фақат у киши кўрсатгандай ибодат қилиш вожибдир

У кишининг ва ўтган пайғамбарларнинг барчасининг рисолати шериксиз, ёлғиз Аллоҳ таолога даъват қилишдир. Аллоҳ таоло айтади: «Сиздан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз» [Анбиё: 25]. Аллоҳ таоло айтгандай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг охиргисидирлар: «Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир» [Аҳзоб: 40]. Аллоҳ таоло у кишини Ислом дини билан жамийки инсонларга юборди. Аллоҳ таоло айтади: «Биз сизни барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар» [Сабаъ: 28].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир мусулмоннинг устида улуғ ҳуқуқлари бор. Улардан:

1- У зотнинг нубувватига ва у киши олиб келган улуғ шариат нуқсону камчиликлардан тоза эканлигига иймон келтириш ва тасдиқлаш. У киши буюрган нарсаларга итоат қилиш ва эргашишлик, Аллоҳ таоло айтади: «Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» [Нажм: 3-4].

2- У зотни севишлик, у зотни ўз нафси, боласи ва жамийки махлуқотлардан кўпроқ севишлик. Бундай севишлик инсонни у кишига итоат қилишга ва у кишининг суннатларига эргашишга, буюрган нарсаларини қилиб, қайтарганларидан қайтишга етаклайди.

3- У кишини ҳурмат қилиш, у кишига ёрдам бериш ва у кишини улуғлашлик.

4- У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш . Яъни, У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақташ ва Аллоҳ таолодан у кишини қадрини олий қилишини, янада улуғроқ ва шарафлироқ қилишини сўрашлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менга битта саловат айтса Аллоҳ унга ўнта саловат айтади», – дедилар. Муслим ривояти. 5- У кишининг ҳақларида ғулувга кетиб қолмаслик керак. Аллоҳ таоло у кишига берган манзилатдан юқорига кўтариб юбормаслик керак. Дарҳақиқат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу нарсадан жуда қаттиқ қайтарганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени насоролар Марямнинг ўғлини учиргандай учириб юборманглар. Дарҳақиқат мен Аллоҳнинг бандасиман. Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари денглар!», – дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан:

Тўғрисўз, раҳмдил, ҳалийм, сабрли, шижоатли, саҳий, хулқи чиройли, адолатли, тавозеъли ва кечиримлидирлар

Қуръони карим Роббимнинг сўзидир

Аллоҳ таоло айтади: «Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик» [Нисо: 174]. Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳақиқий каломидир. Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни зулматлардан нурга чиқаришлари ва сиротул мустақимга йўллашлари учун Аллоҳ Қуръонни у кишига нозил қилди. Ким уни ўқиса, улуғ савобларга эришади. Ким у кўрсатган йўлда юрса, тўғри йўлдан юрган бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасана ёзилади. Ўша ҳасана ўн баробар зиёда қилинади. Мен: «Алиф лам мийм»ни бир ҳарф демайман, балки «алиф» бир ҳарф, «лам» бир ҳарф ва «мийм» бир ҳарфдир» Термизий ривояти. Аллоҳ таоло ўзгартириш ва алмаштиришдан сақлаб қўйди. Ва Қуръонни қиёматгача турадиган абадий мўъжиза-оят қилиб қўйди. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз» (Ушбу зикр–Қуръон.) [Хижр: 9]. Ҳар бир Қуръон ўзгартирилган ёки камайтирилган деб даъво қилган инсон Аллоҳни ва у зотнинг пайғамбарини ёлғончига чиқарган бўлади. Ва у шу гапи билан Ислом миллатидан чиқади.

Қуръони Карим ундан олдинги китоблар ўз ичига олган нарсаларни, ўз ичига олгандир. Унга қўшимча илоҳий талабларни, нафис-чиройли ахлоқларни ўз ичига олгандир. Бундан олдинги китобларнинг ичидаги ҳақ нарсаларни тасдиқлаб келгандир. Ҳозирги замонда улуғланиши, эргашилиши ва унинг ичидагиларга амал қилиниши керак бўлган, Аллоҳнинг олдидан келган ундан бошқа муқаддас китоб йўқдир.

Диним Ислом

Дин мартабалари учта. Улар: Ислом, иймон ва эҳсондир.

Биринчи мартаба: Ислом

Ислом бу: Аллоҳ таолони ягона деб унга таслим бўлиш ва у зотга итоат билан эргашиш, шу билан бирча ширк ва унинг аҳлидан тозаланиш

Ислом арконлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ислом беш устун устига қурилган, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг элчиси пайғамбари деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо қилиш, закотни бериш, рамазон рўзасини тутиш ва Аллоҳнинг уйига ҳаж қилиб боришдир». Муттафақун алайҳи.

Ислом арконлари бу, ҳар бир мусулмон амал қилиши керак бўлган ибодатлардир. Инсон шу нарсаларнинг вожиблигини эътиқод қилиб, уларни бажармагунча, унинг исломи тўғри бўлмайди. Чунки Ислом дини ана ўша арконлар устунлар устига қурилгандир. Устунларсиз уй турмагандай ислом ҳам тиккаланмайди.

У арконлар устунлар қуйидагилардир:

Биринчи устун: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг пайғамбари деб гувоҳлик беришдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ» [Муҳаммад: 19]. . «Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» [Тавба: 128].

Лаа Илааҳа илло Аллоҳ сўзининг маъноси, «Аллоҳдан бошқа сиғинишга лойиқ зот йўқдир», деганидир.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси дегани эса, у кишига буюрган нарсаларида итоат қилиш, хабар берган нарсаларини тасдиқлаш, қайтарган ва тийган нарсаларидан қайтиш ва тийилиш, ҳамда Аллоҳ таолога у киши кўрсатгандайгина ибодат қилиш, демакдир.

Иккинчи устун: Намозни тўкис адо қилиш

Аллоҳ таоло айтади: «Намозни тўкис адо қилинг» [Бақара: 110].

Намозни тўкис адо қилиш, Аллоҳ таоло буюргандай ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидай бажариш билан бўлади.

Учинчи рукн: Закот бериш

Аллоҳ таоло айтади: «Закотни беринг» [Бақара: 110].

Аллоҳ таоло закотни мусулмоннинг иймонини синаш ва банда Аллоҳ унга берган мол-дунё неъматига шукр қилиши ҳамда фақирлару муҳтожларга ёрдам бериши учун фарз қилди.

Закотни бериш, закот олишга ҳаққи бор инсонга бериш билан бўлади.

Агар инсоннинг моли маълум бир миқдорга етса, закотни чиқариш унга вожиб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръонда зикр қилгандай саккиз хил турдаги инсонларга беради. Масалан, уларни орасида фақирлар ҳамда мискинлар ҳам бор.

Закот беришликда инсофлилик, меҳрибонлик, хайрихоҳлик, молни ва ахлоқларини ҳар хил ёмон нарсалардан тозалаш бордир. Шу билан бирга фақиру мискинлар ҳам рози бўладилар. Мусулмон жамиятида биродарчилик ва ака-укалик ҳис туйғулари янада кучаяди. Чунки мусулмон киши, уни ўзи рози бўлиб, хурсанд бўлиб, бошқа бировни хурсанд қилиш учун закот беради.

Закотнинг миқдори: Сақлаб қўйилган молнинг 2.5%и. Сақланган бойлик кумуш ёки олтин ёки қоғоз пуллар ёки тижорат, олди-сотти учун бўлган буюмлар бўлишлиги мумкин. Закотнинг шартаридан: муайян миқдорга етган бўлиши ва шу миқдордаги пул унда бир йил давомида сақланган бўлишлиги керак

Ва яна туя, қўй ва мол каби уй-ҳайвонларидан маълум миқдорига эга бўлган инсон ҳам закот бериши вожибдир. Йилнинг аксар қисмида, эгаси ўзининг чўпидан бермаган, балки у ёқ-бу ёқда ўсган чўплардан еган бўлиши керак.

Ва шу билан бирга «Рикоз» ердан чиқан бойликдан ҳам закот чиқариши керак. Рикоз, яъни жоҳилият вақтида кўмилган бойлик. Ва яна дон уруғ, мева чевалар ва бошқа ер бойликлари ҳам ўз миқдорига етса, закот бериши вожибдир.

Тўртинчи устун: Рамазон ойи рўзасини тутиш.

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсангиз» [Бақара: 183].

Рамазон: ҳижрий тақвимда йилнинг тўққизинчи ойидир. У мусулмонлар наздида улуғ ойдир. У ой мусулмонлар наздида улуғ ойдир. Йилнинг бошқа ойларидан у ойнинг ўзгача фазилати бордир. Ва у ойда рўза тутиш Ислом арконларидандир.

Рамазон рўзаси бу: Рамазон кунларида кун чиққанидан, то кун ботгунча, таомдан, ичимликлардан, жимоъ қилишдан ва яна бошқа рўзани бузадиган нарсалардан ўзини тийишдир.

Бешинчи устун: Аллоҳ таолонинг уйига ҳаж қилиб боришдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллоҳ одамлардан беҳожатдир» [Оли-Имрон: 97]. Ҳаж, ким унга қодир бўлса, шунга вожиб бўлади. Ҳаётида бир марта қилинади. Ҳаж, маълум бир пайтда, маълум бир ибодатларни бажариш учун Маккаи Мукаррамага Муқаддас масжидни қасд қилиб, боришдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва яна бошқа пайғамбарлар ҳаж қилишган. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга Маккага инсонларни ҳаж қилишлари учун чақириб, нидо қилишга буюрган. Аллоҳ таоло бу ҳақида хабар бериб шундай дейди: «Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар» [Хаж: 27].

Иккинчи мартаба: Иймон

Иймон бу, иқрор бўлиш, чин дилдан тасдиқлаш, Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам нимага иймон келтиришга буюрган бўлса, шу нарсаларга ишонишдир. Ва ташқи ва ички бўйсиниш. Ва яна иймоннинг маъноларидан қалбан тасдиқлашдир. Қалб билан тасдиқлаш, бадан ва қалб билан қилинадиган амалларни ўз ичига олади. Ва иймон динга тўлиқ амал қилишни ҳам ўз ичига олади. Яъни динга тўлиқ амал қилган инсон иймонли бўла олади. Иймон Аллоҳга итоат қилиш билан зиёда бўлади ва у зотга осий бўлиш билан сусаяди.

Иймон арконлари

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймон ҳақида сўралганларида, шундай дедилар: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, қиёмат кунига ва тақдирнинг яхшисию ёмонига иймон келтиришдир». Иймон арконлари бу ҳар бир мусулмондан талаб қилинган қалб ибодатларидир. Кишининг исломи шу нарсаларга иймон келтирмаса ва шулар тақозо қилган амалларга амал қилмаса, қабул бўлмайди. Шунинг учун ҳам бу нарсалар иймон арконлари, яъни устунлари деб аталди. Ислом ва иймон арконларининг ўртасидаги фарқ Ислом арконлари, икки шаҳодатни нутқ қилиш, намоз, закот каби ташқи аъзолари билан бажарадиган амаллардир. Энди иймон арконлари эса, инсон қалби билан бажарадиган амаллардир. Худди, Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ишониш, иймон келтириш каби.

Биринчи рукн: Аллоҳга иймон келтириш.

Аллоҳ таоло айтади: Албатта, мўминлар Аллоҳга иймон келтирган кишилардир. [Нур: 62].

Аллоҳнинг мавжуд эканлигига, ягона Робб, Илоҳ ва исм-сифатлари фақат унга хос эканлигига иймон келтирамиз. Аллоҳга иймон келтириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

– Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мавжуд эканлигига ишониш, иймон келтириш.

– Аллоҳни ягона Робб деб иймон келтириш, яъни Аллоҳни ўзига хос ишларида уни яккалаш, унинг ўзигина ҳамма нарсанинг подшоҳи, барча нарсанинг яратувчиси, ризқ берувчиси ва ишларни бошқариб турувчиси деб иймон келтиришдир.

– Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ягона илоҳ деб ишониш иймон келтириш. У зотнинг ўзигина ибодатга ҳақли, Қилинаётган ибодатларнинг бирортасида у шерикка муҳтож эмасдир. Масалан, намоз, дуо, закот, сўйиш, ёрдам сўраш, паноҳ сўраш ва яна бошқа ибодатларни инсон қилаётганда, Аллоҳ ҳеч қандай шерикка муҳтож эмасдир.

Аллоҳ ва у зотнинг пайғамбари атаган исм-сифатлар билан Аллоҳни аташ ва сифатлаш, Аллоҳ ва расули у зотдан нимани қайтарган бўлса, яъни фалон сифатлар билан сифатлашдан ё аташдан қайтарган бўлса, қайтишдир. Албатта, Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари энг етук камолотга етган, ҳам энг гўзал исм-сифатлардир. Ва у зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир

Иккинчи рукн: Фаришталарга иймон келтириш.

Аллоҳ таоло айтади: Ҳамду сано осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. [Фотир: 1].

Ва фаришталар ғайб олами, улар Аллоҳнинг нурдан яратган қуллари ва уларни Аллоҳ итоатгўй ҳар доим унга сиғинувчи қилиб қўйганлигига иймон келтирамиз.

Улар улуғ махлуқотдирлар. Уларнинг сонларини ва қувватларини Аллохдан бошқа ҳеч ким билмайди. Уларнинг хар бирининг исми, сифати ва Аллоҳ хослаган вазифалари бор. Масалан, улардан Жаброил алайҳиссалом Аллох таолонинг ҳузуридан пайғамбарларига ваҳий олиб тушувчи фаришта.

Учинчи рукн: Китобларга иймон келтириш.

Аллоҳ таоло айтади: «Айтинглар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз» [Бақара: 136].

Аллоҳ таоло пайғамбарларига китоблар туширган деб иймон келтирамиз. Оламларга ҳужжат ва амал қилмоқчи бўлганларга далил бўлиши учун туширгандир.

Пайғамбар бу китоблар билан инсонларга ҳикматни ўргатадилар ва уларни гуноҳу бошқа ёмон нарсалардан тозалайдилар.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламларга пайғамбар қилиб юборишлик ила ҳамма бундан олдинги шариатларни ўчирди. Ва Қуръони Карим билан бошқа осмондан тушган китобларни ҳукмини ўчирди ва Қуръонни улар устидан назоратчи, гувоҳ қилиб қўйди. Аллох таоло уни ҳар қандай ўзгартиришдан сақлашни ўз зиммасига олди. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.» (Ушбу зикр–Қуръон.) [Хижр: 9]. Чунки Қуръон Аллоҳнинг инсонларга туширган охирги китобидир, пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги пайғамбарлар ва ислом дини эса, Аллоҳ таоло қиёматгача яшайдиган инсонлардан қабул қиладиган ягона диндир. «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир» [Нахл: 19].

Аллох таоло ўз китоби Қуроъонда зикр қилган осмондан тушга китоблар қуидагилардир:

Қуръони Карим: Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган китобдир.

Таврот: Аллоҳ таоло Мусо алаҳиссаломга туширган.

Инжил: Исо алайхиссаломга туширган китобидир.

Забур: Бу китобни Аллоҳ таоло пайғамбари Давуд алайҳиссаломга туширгандир.

Иброҳим алайҳиссаломнинг саҳифалари: Буни эса пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломга туширгандир.

Тўртинчи рукн: Пайғамбарларга иймон келтириш.

Аллоҳ таоло айтади: «Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз» [Нахл: 36].

Аллоҳ таоло бандаларига, уларни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга даъват қилишлари учун пайғамбарлар юборганига иймон келтирамиз. Ва у пайгамбарлар инсонларни Аллоҳга иймон келтириб, ундан бошқа нарсаларга куфр келтиришга чақиришган.

Уларнинг барчаси инсон, эркак киши ва Аллоҳнинг бандаларидирлар. Улар тақво эгалари, омонатдор, тўғри йўлда юриб, бошқаларни ҳидоятга чақирувчидирлар, уларни Аллоҳ таоло ҳар хил мўъжизалар билан қувватлаган ва улар Аллоҳ ваҳий қилган барча нарсани етказишган, уларнинг барчаси ҳақ устида, очиқ-ойдин ҳидоятда бўлишгандирлар.

Биринчи пайғамбардан охиргисигача, барчалари диннинг асли тавҳидга чақиришган. Тавҳид ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб унга ширк қилмасликдир.

Бешинчи рукн: Қиёмат кунига иймон келтириш.

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У сизларни қоим бўлишида ҳеч шубҳа йўқ қиёмат куни, албатта, жамлар. Ким Аллоҳдан кўра ростгўйроқ?!» [Нисо: 87].

Қиёмат кунига иймон келтирамиз. У кунларнинг охиргиси бўлмиш, ундан кейин кун йўқ бўлган кундир. Ва Аллоҳ таоло ўз китобида ёки пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида хабар берган киёматга тегишли бўлган ҳамма нарсага иймон келтирамиз. Инсоннинг ўлими, қайта тирилиш, шафоат, тарози, ҳисоб-китоб, дўзаху жаннат ва шу каби кўп нарсаларга иймон келтирамиз.

Олтинчи рукн: Қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтириш

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик» [Қомар: 49].

Тақдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига, буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг коинотлар устидан ўзининг азалий илми билан битиб қўйилган тақдир эканлигига, ер юзида содир бўлаётган барча ҳодисалар фақатгина Аллоҳнинг илми ва тақдири билан бўлишлигига, буларнинг ҳаммаси инсон яратилишидан олдин ёзиб қўйилганлигига ва инсонда танлаш хуқуқи борлиги ҳамда унинг хоҳиши Аллоҳ таолонинг хоҳишидан кейинлигига иймон келтирамиз.

Қазои қадарга иймон келтириш тўрт босқичдан иборатдир. Улар:

Биринчиси: Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни ўз илми ила ўраб олишлигига иймон келтириш.

Иккинчиси: Аллоҳ таолонинг қиёматга қадар содир бўлажак барча нарсаларни ёзиб қўйганлигига иймон келтириш.

Учинчиси: Аллоҳ таолонинг иродаси ҳамда тамомий қудрат соҳиби эканлигига ва Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлишлига, хоҳламаган нарсаси бўлмаслигига иймон келтириш.

Тўртинчиси: Аллоҳ таоло барча нарсаларнинг яратувчиси ва яратишлигида шериги йўқ бўлган зотлигига иймон келтириш.

Учинчи мартаба бу - эҳсон.

Эҳсон бу - Аллоҳ таолони кўриб тургандек ибодат қилиш. Гарчи сен уни кўрмасанг ҳам дарҳақиқат, у сени кўриб турур. «Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир» [Нахл: 128].

Тозалик

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади» [Бақара: 222]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Кимда ким мен таҳорат олганим каби таҳорат олса сўнгра ихлос ва хушуъ билан икки ракат намоз ўқиса унинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилур. Бухорий ривояти. Ислом динида намознинг мақоми буюклиги сабабидан, Аллоҳ таоло намоздан олдин покланишликка буюрди ва намознинг тўғри булишлиги учун шарт қилди. Тозалик (Таҳорат) намознинг калитидир. Унинг фазилатини ҳис қилишлик қалбни намозни адо қилишликка чорлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Поклик (таҳорат) иймоннинг ярми. "Алҳамдулиллаҳ" (деб Аллоҳга ҳамд айтиш Қиёмат куни) мезонни (амал тарозисини) тўлдиради. "Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳи" (деб Аллоҳга тасбеҳ ва ҳамдни бир жумлада жамлаб – Уни айбу нуқсонлардан поклаб, шаънига мақтов айтиш савоби улуғлиги жиҳатидан) осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта, ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (воситадир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга, ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади: ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади» Муслим ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Ким таҳорат олса ва таҳоратини мукаммал қилса, жасадидан хатолари чиқади, токи уларнинг охири тирноқлари остидан чиқиб кетади. Муслим ривояти.

Банда Роббисига ҳиссий тозалик таҳорат билан ҳамда маънавий тозалик ихлос билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳолатда юзланади.

Қуйидаги амаллар учун таҳорат олишлик керак бўлади:

1- Мутлоқ намозларга хоҳ фарз бўлсин хоҳ нафл бўлсин.

2- Каъбани тавоф қилишга.

3- Қуръони Каримни ушлашлик учун.

Таҳорат ва ғуслни тоза сув билан оламиз.

Тоза сув: осмондан ёғиб тушган (ёмғир, қор) ёки ердан отилиб чиқган (булоқ, қудуқ), ўзининг аслий хилқатида қолган ва уч сифати (ранги, таъми, ҳиди)дан бирортаси ўзгармаган сувдир.

Таҳорат

Биринчи босқич - ният. Ниятнинг ўрни қалб ҳисобланади. Ният - қалбнинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишлик учун ибодатга қилган азмидир.

Иккинчи босқич: бисмиллаҳни айтишлик.

Учинчи босқич: икки кафтни уч маротаба ювишлик.

Тўртинчи босқич: оғизни уч маротаба чайқашлик

Оғизни чайқашлик- оғизга сув олиб сўнгра уни оғизни ичида айлантириб чиқариб юборишлик.

Бешинчи босқич: бурун чайқашлик ва чиқариб юборишлик. Сувни ўнг қўлимиз билан оламиз ва бурнимизнинг энг ички қисмига қадар тортамиз.

Сўнгра уни чап қўлимиз билан чиқариб ташлаймиз.

Олтинчи босқич: юзни уч маротаба ювишлик.

Юзнинг ювилишлиги керак бўлган миқдори:

Араб тилида юз деб инсон юзма юз келганда (юзидан) кўринадиган ўринга айтилади.

Унинг кенгликдаги миқдори бир қулоқдан иккинчи қулоққача бўлган жойдир.

Узунликдаги миқдори эса соч чиққан жойдан жағнинг охиригача бўлган жой.

Юзни ювишликда юздаги барча майда тукларни ва баёз ва изорни ҳам ювади.

Баёздан мурод- соқол ўсиб чиққан жой ва қулоқ оралиғи.

Изордан мурод- юзнинг қулоққача бўлган атрофлари.

Юзни ювишликда қуюқ соқолни ҳам яхшилаб ювишлик эсда тутилади.

Еттинчи босқич: қўлларни бармоқ учларидан тортиб тирсак билан қўшиб уч марта ювишлик.

Тирсаклар ҳам ювилишлиги керак бўлган аъзолар турларига киради.

Саккизинчи босқич: бошга қулоқлар билан бирганликда тўлиқ масҳ тортишлик.

Масҳни бошнинг олди қисмидан бошлаб орқаси томон тортади ҳамда бошлаган жойига қайтариб олиб келади.

Кўрсаткич бармоқларини қулоқнинг ичига киргизади ҳамда бош бармоқларини қулоқларининг орқасига қилади. Шундай қилиб, қулоқларнинг усти ҳам, ичи ҳам тозаланади.

Тўққизинчи босқич: оёқларининг бармоқларидан тортиб тўпиғига қадар уч маротаба ювади. Тўпиқ ҳам ювилишлиги керак бўлган тана аъзоларидандир.

Тўпиқ- болдирнинг остидан шишиб чиққан суяк.

Ўнинчи босқич: таҳоратни тамомлагандан сўнг "Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммаж'алний минат-таввабина важ'алний минал мутатоҳҳирийн" дейишлиги суннат ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки мукаммал таҳорат олса ва Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва расулидир. Аллоҳим, мени тавба қилувчи ва покланувчилардан қил, деб айтса, жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаган эшигидан кирур»,- деб айтганлар.

Таҳорат қуйидаги амаллар сабабли бузилади:

1. Орқа ёки олди томондан чиққан барча нарсалар, сийдик, ахлат, маний ва мазий сингари нарсалар.

2. Қаттиқ уйқу, ҳушдан кетиш, мастлик ёки жиннилик каби ақлдан оздирадиган нарсалар.

3. Ғуслни вожиб қиладиган барча нарсалар, жумладан жанобат,ҳайз кўришлик ва нифос.

Агар-да инсон ҳожатини бажарса авратини нажосатни кетирадиган даражада тоза сув билан ёки тоза сувдан бошқа жоиз нарсалар (тош, варақ ёки мато) билан уч маротаба тозалашлиги лозим бўлади.

Маҳси ва пайпоққа масҳ тортишлик

Маҳси ёки пайпоққа масҳ тортишлик қуйидаги шартлар орқали жоиз бўлади:

1. Маҳси ёки пайпоқ таҳорат устига кийилган бўлишлиги

2. Маҳси ёки пайпоқ нажосатдан холи бўлишлиги.

3. Масҳ тортишлик белгиланган жоиз муддат ичида бўлишлиги.

4. Масҳ тортилаётган маҳси ёки пайпоқ ҳалол бўлишлиги. Агар-да, ўғирланган ёки зулм билан тортиб олинган бўлса жоиз эмас.

Маҳси- киши оёғига киядиган жилддан ясалган оёқ кийим. Бунинг мисолига ҳозирги кундаги оёқни ёпадиган оёқ кийимлар туркумлари ҳам киради. Пайпоқ- инсон ойғига киядиган матодан ясалган кийим.

Маҳсига масҳ тортишликка берилган рухсатдан мурод маҳси ёки пайпоқни йичишлик машаққат яратадиган кишиларга бўлган енгилчиликдир. Хусусан қишнинг қаҳратон совуғида ва сафарда бундай енгилликлар кишига ас қотади.

Масҳ тортишлик муқим киши учун 24 соат, мусофир киши учун 72 соат давомида жоиз бўлади.

Бу муддат инсон таҳорати бузилиб, масҳ тортган вақтдан бошланади

Маҳси ёки пайпоққа масҳ тортишликнинг кўриниши қуйидагича бўлади:

1. Икки қўлни сувлайди.

2. Оёқ панжаларидан тортиб токи болдиргача оёқнинг устидан юргизилади.

3. Ўнг оёққа ўнг қўл билан чап оёқга чап қўл билан масҳ тортилади.

Масҳни йўқга чиқарувчи амаллар:1. Ғуслни вожиб қилгувчи нарсалар.2. Муддатнинг тугаши.

Ғусл

Агар эркак киши аёл билан қатнашлик қилса сўнгра улардан маний чиқса ҳам, чиқмаса ҳам, ухлаган ёки уйғоқ ҳолда бўлишидан қатъий назар намозни адо этишликлари учун ёки таҳорат билан бажариладиган амалларни қилишликлари учун уларга ғусл вожиб бўлади. Шунингдек аёл киши ҳам ҳайз ва нифосдан тозалангандан сўнг намозни адо этишлиги учун ғусл қилишлигаи вожибдир.

Ғуслнинг сифати қуйидагича бўлади:

Киши баданининг барча қисмига сувни етказишлиги лозим бўлади. Оғиз ва бурунни чайқашлик ҳам шулар жумласидан. Агар сувни баданининг барча жойига етказса жанобат ундан кўтарилади ва таҳорати тамомий бўлади.

Бундан ҳам комилроқ бошқа сифат ҳам бор, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидагича суннатларидир:

1. Жанобатни кеткизишликни ният қилишлик.

2. Бисмиллаҳни айтишлик ва қўлни уч маротаба ювишлик. Сўнгра авратни нажосатдан тозалашлик.

3. Намозга олинган таҳорат каби таҳорат олишлик.

4. Бошга уч марта сув қуйиб сочнинг асл толаларини суғоришлик.

5. Тананинг барча қисмига сувни етказишлик ва сув яхши етишлиги учун қўл билан ишқалашлик. Сувни ўнг томондан бошлаб қуйиб, сўнгра чап томонни ювишлик.

Жанобат ҳолида бўлган кишига қуйидаги амалларни бажаришлик мумкин эмас:

1. Намоз ўқишлик.

2. Каъбани тавоф қилишлик.

3. Масжидда қолишлик. Аммо шунчаки масжиддан кесиб ўтишлик жоиздир.

4. Қуръони каримни ушлашлик.

5. Қуръон ўқишлик.

Таяммум

Агар киши таҳорат олишлик учун сув топа олмаса ёки касали туфайли сувни ишлатишликка қодир бўлмаса ва намоз вақти ўтиб кетишлигидан қўрқса, таяммум қилади.

Таяммумнинг сифати икки қўли билан ерга уриб сўнгра юзи ва икки қўлига суртишлигидир. Таяммум тўғри бўлишлиги учун тупроқ тоза бўлишлиги шартдир.

Таяммум қуйидаги амаллар билан ботил бўлади:

Таҳоратни синдирган нарса таяммумни ҳам йўқ қилади.

Бир ибодатни бажаришлик учун таяммум олса сўнгра шу амални бажармасдан олдин сув топа олса таяммумнинг кучи йўқолади.

Намоз

Аллоҳ таоло мусулмонлар учун кун ва тунларида беш маҳал намозни фарз қилди.

Намозга тайёргарлик

Мусулмон киши намоз вақти кирган пайтда, кичкина бетаҳоратликдан ва агар катта бетаҳоратликда(жунуб ҳолатида) бўлса, ундан ҳам покланади.

Катта бетаҳоратлик: мусулмон кишига ғусл(ювиниш)ни вожиб қилур.

Кичкина бетаҳоратлик: мусулмон кишига таҳоратни вожиб қилур.

Мусулмон киши, намозни тоза кийимда, нажосатлардан тоза жойда ва аврат бўлиб ҳисобланган тана аъзоларини беркитган ҳолатда ўқийди.

Мусулмон киши намоз вақти кирганида ўзига лойиқ либослар билан тана аъзоларини беркитади ва зийнатланади, эркак киши намоз ўкиган пайтида, киндиги ва тиззаси орасидаги тана аъзоларини ошкор қилишлиги жоиз эмасдир.

Аёл киши эса намоз ўқиган пайтида, юзи ва икки кафтидан бошқа барча тана аъзоларини беркитишлиги лозимдир.

Мусулмон киши намозда турганида, унда ўқиладиган махсус сўзлардан бошқасини гапирмаган ҳолда имомга қулоқ тутади, шу билан бирга айлана-атрофига ҳам қарамайди. Агар киши намозда ўқиладиган махсус сўзларни ёд олмаган бўлса, унда намозини битиргунича Аллоҳни зикр қилади ва унга тасбеҳ айтади, аммо намозни ва ундаги махсус сўзларни ўрганишликка шошишлик лозимдир.

Аллоҳнинг изни ила саҳиҳ суратда намоз ўқишлик учун, шу тартибларга риоя қилишлигимиз лозимдир:

1. Ўқимоқчи бўлган фарз намозимизни ният қиламиз, ниятнинг жойи эса қалбдир.

Таҳорат олгандан сўнг, қибла тарафга юзланиб, қодир булсак қоим(турган) ҳолатда намоз ўқишлик.

2. Икки қўлимизни елка бараварида кўтариб, намозга киришни ният қилган ҳолда: (Аллоҳу акбар) деймиз.

3. Истифтоҳ(Сано дуоси)дан бирини¹ ўқишлик, улардан бири: (Аллоҳим! Сен (барча айбу нуқсонлардан) поксан. Сенинг ҳамдинг-тавфиқинг билан (тасбеҳ айтдим). Сенинг исминг баракотли, улуғлигинг олийдир ва Сендан ўзга илоҳ йўқдир.) 4. Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраган ҳолда шундай деймиз: (Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман). 5. Хар бир ракатда "Фотиҳа" сурасини ўқиймиз: «Барча мақтов, шукрлар оламларнинг Роббиси Аллоҳга бўлсин. У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. "Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. "Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.) У Қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. "Явмид дин"-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.) Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз. ( "Иййака наъбуду" "фақат Сенга ибодат қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. "Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.) Бизни тўғри йўлга бошлагин. ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.) Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас».

Сўнгра: "Омин" деймиз, маъноси: яъни, Аллоҳим қабул қилгин.

Биринчи ва иккинчи ракатларда, "Фотиҳа" сурасидан кейин, қодир бўлганимизча Куръондан (зам сура ёки бирорта оят) ўқиймиз, бу гарчи вожиб бўлмаса да бу амални бажаришда ўта буюк ажр бордир.

6. (Аллоҳу акбар) деб, икки қўлимизнинг бармоқларининг орасини очган ҳолда, икки тиззамизга қўйиб, белимизни текис тутиб рукуъ қиламиз, рукуъда турган пайтимизда: "Субҳана Робби ал-Ъазим,"- деб, уч маротаба айтамиз.

7. "СамиъаАллоҳу лиман ҳамидаҳ",- деб, икки қўлимизни елкамиз бараварида кўтариб рукуъдан турамиз, туриб олгандан сўнг эса "Роббанаа ва лак ал-Ҳамд",- деб айтамиз.

8. "Аллоҳу акбар",- дея икки қўлимиз, икки оёғимиз, пешонамиз ва бурнимиз билан сажда қиламиз, саждада турган ҳолатимизда эса "Субҳана Робби ал-Аълаа",- деб уч маротаба айтамиз.

9. "Аллоҳу акбар",- деп бошимизни саждадан кўтариб, белимизни текис қилиб, чап оёғимизнинг устига ўтириб, ўнг оёғимизни тик тутамиз ва "Роббии иғфир ли",- деб уч марта айтамиз.

10. "Аллоҳу акбар",- деб худди биринчи саждамиз каби, иккинчи маротаба сажда қиламиз.

11. "Аллоҳу акбар",- деб, тик турамиз ва кейинги ракаатларни худди биринчи ракаатни ўқиганимиз каби ўқиймиз.

Пешин, аср, шом ва ҳуфтон намозларининг иккинчи ракаатидан сўнг, биринчи ташаҳҳудни ўқишлик учун ўтирамиз, ва у қуйдагича: (Саломлар, намозлар ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлар ва амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ҳамда Расулидир.) Сўнгра учинчи ракаатга турамиз. Хар бир намознинг сўнггида ташаҳҳуд ўқишлик учун ўтирамиз, у: «Саломлар, намозлар ва (ҳамду санода ишлатиладиган) тоййиба-покиза сўзлара ва амаллар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракотлари бўлсин. Бизга ҳамда Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам унинг қули ҳамда Расулидир.Аллоҳим! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига раҳмат этганинг каби Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам раҳмат ёғдиргин. Албатта Сен мақтовли ва улуғ Зотсан. Эй Аллоҳ! Иброҳимга ва унинг оиласи-умматига баракот-хайр ато этганингдек, Муҳаммадга ва унинг оиласи-умматига ҳам баракот-хайр ато этгин. Албатта, Сен мақталган ва буюк Зотдирсан».

12. Сўнгра "Ассалому алайкум ва роҳматуЛлоҳ",- деб, ўнг тарафга ва яна "Ассалому алайкум ва роҳматуЛлоҳ",- деб, намозимизни тугатиш мақсадида чап тарафга салом берамиз, шу билан намозимизни адо этган бўламиз.

Муслима аёлнинг ҳижоби

Аллоҳ таоло айтади: «Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг яқин (воситадир). Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган Зотдир» [Аҳзоб: 59].

Аллоҳ таоло, муслима аёлга ҳижобни, авратини ва барча тана аъзоларини номаҳрам эркаклардан ўзининг диёрида одатий бўлган либос билан беркитишликка буюрди, аёл киши турмуш ўртоғи ёки ўзига маҳрам бўлган инсонлардан бошқаларнинг олдида ҳижобини ечиши жоиз эмасдир, улар(маҳрамлар): (отаси ва ундан тепаси ҳам, ўғли ва ундан пасти ҳам, амакиси, тоғаси, ака-укалари, ака-укаларининг ўғли, опа-сингилларининг ўғли, онасининг эри, эрининг отаси ва ундан тепаси ҳам, эрининг ўғли ва ундан пасти ҳам, эмчакдош ака-укалари ва эмизган аёлнинг эри, насаб тарафдан маҳрам бўлганларнинг барчаси, эмизишлик билан ҳам маҳрам бўлади).

Муслима аёл ўз либосида бир неча қоидаларга риоя қилади:

1- Барча тана аъзоларини беркитишлик.

2- Кийган либоси, номаҳрам эркакларнинг эътиборини тортадиган даражада зийнатлик бўлмаслиги.

3- Тана аъзоларини ошкор қиладиган шаффоф бўлмаслиги.

4- Аёл жисмини васфлайдиган тор эмас, балким кенг бўлишлиги.

5- Номаҳрам эркакларнинг олдидан ўтганда уларнинг эътиборини тортадиган даражада муаттар(хушбўй) бўлмаслиги.

6- Эркаклар либосига ўхшамаслиги.

7- Бошқа дин аёлларининг ибодатда ёки байрамларида киядиган либосларига ўхшамаслиги.

8- Машҳурлик (шуҳрат) либоси бўлмаслиги.

Мўминнинг сифатлари

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир» [Анфол: 2].

- сўзида содиқ бўлади ва ёлғон гапирмайди.

- ваъдага ва аҳдга вафо қилади.

- талаш-тортишда фаҳш сўзларни сўзламайди.

- омонатни адо қилади.

- ўзига яхши кўрган нарсасини мусулмон биродарига ҳам яхши кўради.

- сахий.

- инсонларга яхшилик қилади.

- қариндошлик ришталарини бузмайди.

- Аллоҳнинг қазо-қадарига рози бўлади ва енгилчиликда шукр, қийинчиликда эса сабр қилади.

- ҳаёли бўлади.

- барчага раҳмли бўлади.

- қалби ҳасаддан танаси эса бошқаларга бўлган адоватдан покдир.

- инсонларга нисбатан кечиримли.

- рибо билан шуғулланмайди.

- зино қилмас.

- ароқ ҳам ичмас.

- қўшниларига яхшилик қилур.

- зулм ҳам, хиёнат ҳам қилмас.

- ўғирлик ҳам, ҳийла ҳам қилмас.

- ота-онасига яхшилик қилувчидир, гарчи улар мусулмон бўлмасалар ҳам яхши ишда уларга итоат қилади.

- ўз фарзандларини оли жаноблик ила тарбия қилиб, шариат вожиботларини бажаришликка буюради, шу билан бирга уларни пастгашлик ва ҳаром амаллардан тияди.

- ғайридинларга хос бўлган ва уларнинг шиорига айланган, амаллар ёки байрамларда уларга тақлид қилмайди.

- ўз камчилигу-гуноҳларидан Аллоҳга тавба қилади ва У зотга истиғфор айтиб, кечирим сурайди.

Ақийда бобида муҳим бўлган қоидалар

1. Роббимиз Аллоҳ ва ундан бошқа сиғинишга ҳақли Илоҳ йўқдир.Ундан бошқа Робб ҳам Илоҳ ҳам йўқдир, унга хеч нарса ўхшамайди ва уни ҳеч нарса ожизлантириб ҳам қўя олмас. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир.

2. Аллоҳ таоло осмонда, барча махлуқотларнинг устида,¹ махлуқотларидан ажралиб туради. Яъни бирор махлуқотнинг ичига кириб олмаган ёки бирор махлуқот Аллоҳ таолонинг ичига кириб олмаган. Аллоҳ бу нарсалардан пок. Аллоҳ ҳамма томонлама олийдир. Унинг зоти, қадри ва унинг буйруғи энг олийдир. Аллоҳ таоло барча нарсани ўраб олгандир.

3. Аллоҳ таоло ўзига ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам У зотга исбот қилган исм ва сифатларни биз ҳам исботлаймиз, шу билан бирга Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам У зотдан инкор килган исм ва сифатларни, биз ҳам инкор киламиз.

4. Аллоҳ таолонинг ўзигина дуоларни қабул қилур, махлуқотларнинг эҳтиёжларини адо этур, хамма нарсанинг эгасидир, Ундан бошқаси зиён ҳам фойда ҳам бера олмас, банда хар вақтда у зотга муҳтождир. Мусулмон киши дуо, намоз, назр, қурбонлик, қўрқиш, умид, таваккул ва ундан бошқа, зоҳирий ёки ботиний ибодатларни ҳам, Аллоҳ таолодан бошқа бировга сарфлаши жоиз эмасдир, ким бирорта ибодатни Аллоҳ таолодан бошқа бировга сарфлайдиган бўлса, бас унда у Аллоҳга мушрик бўлур.

5. Гуноҳларнинг энг буюги ва энг каттаси бу, Аллоҳ таолога ширк қилишдир, ким Аллоҳга ширк қилган ҳолда вафот этса, бас Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва унинг борар жойи жаҳаннам бўлур. У шундай гуноҳ-ки, агар банда ширк қилиб, ундан тавба қилмай вафот этса, Аллоҳ таоло уни кечирмайди.

6. Банда(нинг ёни)дан хато қилиб ўтиб кетган нарса (аслида) тегиши керак эмас эди! Инсон қандай мусибатга учраган бўлса, у ундан адашиши (тегмасдан ўтиб кетиши) мумкин эмас эди! Мусулмон киши Робисининг қазо-қадарига иймон келтириши ва Аллоҳ таолонинг қазосига рози бўлишлиги, хар қандай ҳолатда, У Зотга сано айтишлиги ва шукр қилишлиги лозимдир!

7. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам башариятнинг энг афзали ва пайғамбарларнинг охиргисидирлар, ва Қиёмат кунининг шафоатчисидирлар, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни Ўзига дўст тутгани каби, Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламни ҳам Ўзига дўст тутди.

8. Китобимиз Қуръони Карим бўлиб, у мўъжизавий, тўғрилигида шак-шубҳа йўқ ва тиловати ҳам ибодатдир, уни Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламга, фаришталарнинг энг афзали бўлмиш Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилган ва Аллоҳ таоло у китобни таҳриф ва ўзгаришдан сақлаб кўйган. Аллоҳ субҳана ва таоло айтади: «Албатта, бу зикрни (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз» [Ҳижр: 9]. 9. Инсонлар орасида Аллоҳ таолога энг яқинлари, У зотга итоаткорлари ва У зотнинг шариатига эргашганларидир, Аллоҳнинг наздида араблар ажамлардан, ёки ажамлар араблардан, шунингдек, оқ танлилар қора танлилардан ёки қора танлилар оқ танлилардан ҳам афзал эмасдирлар, магарам тақво билан-гина афзал бўлурлар, инсонлар Одамдан, Одам эса тупроқдандир.Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир» [Ҳужрот: 13].

10. Мусулмон киши унинг килган амалларини ёзиб турувчи фаришталарнинг борлигига, улар ҳам махлуқлигига, Аллоҳ таоло уларни нурдан яратганлигига ва улар Аллоҳ таолонинг махлуқотларидан бири эканлигига иймон келтиради, улардан Жаброил ваҳийга, Исрофил (охиратда) сур чалишга, Малаку ал-маут эса Аллоҳнинг бандаларининг жонини олишга тайинланишган.

11. Мусулмон киши қиёмат аломатларига, Дажжолнинг чикишига, охир замонда Ийсо алайҳиссалом осмондан тушишига ва Қиёмат куни қуёш, мағрибдан чиқишига иймон келтиради.

12. Мусулмон киши қабр азобига лойиқ бўлган инсон азобланишига, қабирда ҳузур кўришликка лойиқ бўлган инсон ҳузур кўришига иймон келтиради, шунингдек, қабрда Мункар ва Накир фаришталари тарафидан Роббиси, дини ва пайғамбарлари ҳақида сўралиши ва қабр, жаннат боғчаларидан бир боғча ёки жаҳаннам чуқурларидан бир чуқур бўлишига ишонади.

13. Ўлимдан кейин қайта тирилишлик, Қиёмат кунида қилинган амалларга мукофот ёки жазо олишлик ва Жаннату Дўзах махлуқотлардан бири ва абадий эканлигига иймон келтиради.

14. Сеҳр Аллоҳга куфр келтириш бўлиб, мусулмон киши уни ўрганишлиги, сеҳиргар ва ёлгончиларга боришлиги ёки уларнинг гапларини тасдиқлаши жоиз эмасдир, ким сеҳиргар ёки бахшиларнинг сўзларини тасдиқлайдиган бўлса, Мухаммад соллалоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарса(ислом дини)га кофир бўлибди.

15. Мусулмон киши Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини яхши кўради ва уларни яхши кўрадиганларни ҳам яхши кўради, уларни ёмон кўрадиганларни эса ёмон кўради, чунки уларни яхши кўришлик дин ва яхшиликдир, уларни ёмон кўришлик эса куфр ва нифоқдир. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: " Менинг саҳобаларимни сўкманглар", - дедилар. Муслим ривояти. Билингки саҳобаю икромлардан бирортасини ёмон кўрадиган киши залолат соҳиби ва бидъатчидир.

16. Мусулмон киши Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдан кейинги хилофотни аввало умматнинг барчасидан устун қўйган ҳолда Абубакр сиддиқ розиёллоҳу анҳуга исбот қилади, сўнгра Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуга, ундан сўнг Усмон розиёллоҳу анҳуга, ундан кейин эса Али ибн абу Толиб розиёллоҳу анҳуга тасдиқлайди.

17. Ибодатларнинг барчаси тавқифий(Илоҳий ваҳий орқали собит бўлган)дир, ва хеч бир, Куръонда ёки пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида собит бўлмаган ибодатларни бажаришлик мумкин эмасдир, пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг, инсонлар (ибодат деб)чиқарган хар бир нарса, бидъат бўлиб, қабул қилинмас, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад килингандир» Бухорий ривояти.

18. Ибодатнинг қабул бўлиши учун иккита асосий шарт бордир. 1- Холис Аллоҳ таоло учун қилишлик.2- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ бажаришлик. Агар кишининг қилган амалида холислик йўқ бўлса ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф амал қилган бўлса бу ибодат қабул бўлмайди.

Менинг саодатим Ислом динидадир

Аллоҳ таоло айтади: «Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларнинг қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз» [Нахл: 97]. Инсоннинг қалбига кенглик, шодлик олиб кирадиган энг буюк нарса банданинг Роббиси билан ўртада ҳеч қандай тириклар ёки ўликларни восита қилмасдан бўлган алоқасидир. Аллоҳ таоло ўзининг китобида бандаларига яқин эканлигини, уларни доимо эшитишлигини ва дуоларини ижобат қилишлигини зикр қилиб шундай деди: «(Эй Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам), бандаларим сиздан, Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд Тўғри Йўлни топсалар» [Бақара: 186]. Аллоҳ таоло бизни унга дуо қилишлигимизга буюрди ва дуо қилишликни бандани Роббисига яқинлаштирадиган энг буюк ибодат қилди. Аллоҳ таоло айтади: «Роббингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар» [Ғофир: 60]. Солиҳ мусулмон киши доимо Роббисига муҳтож бўлади. Унга дуо қилишликда давом этади ва унга солиҳ амаллар билан яқин бўлишликка ҳаракат қилади.

Аллоҳ таоло бизни бу коинотда шунчаки мақсадсиз яратиб қўймади, балки буюк ҳикмат билан яратди. У ҳам бўлса унинг ўзига бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилишлигимздир. Ва бизларга ҳаёти дунёмизда ишларимизни мунтазам қилиб берадиган шариатни нозил қилди. Ва мана-шу шариат орқали ҳаётимиздаги энг заруратли бойликларимизни динимиз, жонимиз, обрў-эътиборимиз, ақлимиз ва молимизни сақлаб берди. Кимда ким шу шариатнинг буйруқларига эргашиб, қайтариқларидан узоқ бўлиб яшар экан дунёда хотиржам ва саодатли ҳаёт кечиришлигида бирор бир шубҳа йўқ.

Банданинг Роббиси билан бўлган алоқаси унга тинчлик ва роҳатни бахшида этади. Банда доимо ҳузур ҳаловат, омонлик ва хурсандчилик ичида яшайди. Роббисининг ҳамиша у билан бирга эканлигини ва уни ташлаб қўймаслигини ҳис қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Аллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зулматлардан ёруғлик — нурга чиқаради» [Бақара: 257].

Мана шундай алоқа банданинг қилиб турган ибодатидан роҳат олишликка, Роббиси билан эртароқ йўлиқишликка ва иймоннинг ҳаловатини топиб, саодат осмонида парвоз этишликка етаклайди.

Бу нарсани фақатгина яхши амалларни қилиб, ҳаром ишлардан узоқ бўлган ва иймон ҳаловатини тотиб кўрган инсонгина васф қилиб бера олади холос. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Кимки Аллоҳнинг Робб эканлигига, исломнинг ҳақиқий дин эканлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканлигига рози бўлса, иймон ҳаловатини тотибди. Муслим ривояти.

Ҳа! Кимки Роббисининг ҳузурида доимий бўлса, Роббисининг гўзал исм сифатлари билан таниса, унинг ибодатида ихлосли бўлиб, унинг юзидан бошқа нарсани истамаса дунёда саодатли ҳаётда, охиратда эса чиройли оқибатда яшайди.

Ҳаттоки муъминнинг устига келадиган ҳар қандай балоларнинг иссиғи Роббисига бўлган яқини,унинг қадарининг яхшиси ва ёмонига бўлган ризосининг салқини билан сўлиб қолади.

Мўъмин киши дунёдаги саодати ва хотиржамлиги зиёда бўлишлиги учун Аллоҳнинг зикрини кўпроқ қилишлиги ва Қуръони каримни тиловат қилишлиги зарур. Аллоҳ таоло айтади: «Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур» [Роъд: 28]. Банда Аллоҳнинг зикрини ва Қуръоннинг тиловатини кўпайтираверар экан, Роббиси билан бўлган алоқаси мустаҳкамлашиб бораверади, нафси покланади ва иймони бақувват бўлади. Мусулмон киши Роббисига тўғри ибодат қилишлиги учун ўзининг динини саҳиҳ манбалардан ўрганишликка ҳарис бўлишлиги лозимдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Илм талаб қилишлик барча мусулмонлар учун фарздир» Ибн Можа ривояти. Мусулмон киши доимо Роббисининг буйруқларига ундан бўлган ҳикматни билса ҳам билмаса ҳам таслим бўлишлиги лозимдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди» [Аҳзоб: 36].

Аллоҳ таолонинг саломи ва саловати Пайғамбаримизга ва у кишининг аҳли аёлларига ва асҳобларига бўлсин.

Мусулмон учун қисқача фойдали китобча

Муқаддима

Бандаларнинг яралишлигидан ҳикмат

Роббим Аллоҳ

Гўзал исмларидан:

Пайғамбарим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам раҳмат ва ҳидоятга бошловчидирлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан:

Қуръони карим Роббимнинг сўзидир

Диним Ислом

Биринчи мартаба: Ислом

Ислом арконлари

Биринчи устун: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у зотнинг пайғамбари деб гувоҳлик беришдир.

Иккинчи устун: Намозни тўкис адо қилиш

Учинчи рукн: Закот бериш

Тўртинчи устун: Рамазон ойи рўзасини тутиш.

Бешинчи устун: Аллоҳ таолонинг уйига ҳаж қилиб боришдир.

Иккинчи мартаба: Иймон

Иймон арконлари

Биринчи рукн: Аллоҳга иймон келтириш.

Иккинчи рукн: Фаришталарга иймон келтириш.

Учинчи рукн: Китобларга иймон келтириш.

Тўртинчи рукн: Пайғамбарларга иймон келтириш.

Бешинчи рукн: Қиёмат кунига иймон келтириш.

Олтинчи рукн: Қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтириш

Учинчи мартаба бу - эҳсон.

Тозалик

Таҳорат

Ўнинчи босқич: таҳоратни тамомлагандан сўнг "Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммаж'алний минат-таввабина важ'алний минал мутатоҳҳирийн" дейишлиги суннат ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки мукаммал таҳорат олса ва Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва расулидир. Аллоҳим, мени тавба қилувчи ва покланувчилардан қил, деб айтса, жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаган эшигидан кирур»,- деб айтганлар.

Маҳси ва пайпоққа масҳ тортишлик

Ғусл

Таяммум

Намоз

Намозга тайёргарлик

Муслима аёлнинг ҳижоби

Мўминнинг сифатлари

Ақийда бобида муҳим бўлган қоидалар

Менинг саодатим Ислом динидадир

معلومات المادة باللغة العربية