Description
Китобнинг ушбу бўлими қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Намоз ва рўзадага ҳайз ва нифос ҳукмлари; - Намозда таҳорат хукмлари; - Ҳаж ва умрадаги ҳайз ва нифос ҳукмари;
Бошқа таржималар 8
Topics
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Оллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Унинг расули Мухаммад ибн Абдуллоҳга, унинг аҳллари, саҳобалари ва қиёматгача унинг йўлида юрувчиларга салоту саломлар бўлсин.
Муслима синглим: Ибодатларда ҳайз ҳукмлари ҳақида уламоларга бериладиган саволларнинг кўплигига кўра доимо такрорланиб турадиган ва кўпинча юзага келиб қоладиган саволларни кенг қилмасдан, қисқача қилиб жамлашга қарор қилдик.
Муслима синглим: Доимо сизнинг қўлингизда бўлиши учун уларни жамлашга қаттиқ киришдик. Бунинг сабаби Оллоҳнинг шариатида фиқҳнинг муҳимлиги ва сиз Оллоҳга илм, идрок билан ибодат қилишингиз учундир.
Эслатма: Китобни биринчи марта варақлаётган кишига баъзи саволлар қайтарилаётгандек кўриниши мумкин, лекин диққат билан қарагандан кейин, бошқа жавобларда зиёда илм бор эканлигини билади. Биз бу жавобларга эътиборсиз бўлмаслигин- гизни хоҳладик. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, аҳли ва саҳобаларига Оллоҳнинг саломи бўлсин. Омин.
Жавоб:
Агар аёл киши тонг отганидан кейин пок бўлиб қолса, шу куни рўза тутиши ҳақида уламоларнинг икки хил сўзлари бор:
Биринчи сўз: Унга шу куннинг қолганида ҳам рўза тутаверишлиги лозим бўлади, лекин бу у учун фарз ўрнига ўтмайди, балки қазосини тутиб бериши вожиб бўлади. Бу Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида машҳурдир.
Иккинчи сўз: Унга куннинг қолганида рўза тутиш лозим эмас, чунки бу куннинг аввалида ҳайзли бўлгани учун рўза саҳиҳ (тўғри) бўлмайди ва рўзадор ҳисобланмайди. Агар тўғри бўлмайдиган бўлса, рўза тутишдан фойда йўқдир. Бу вақт аёл кишига нисбатан ҳурматсиз вақтдир. Чунки у куннинг аввалида ифторлик қилишга буюрилган, балки унга куннинг аввалида рўза тутиши ҳаром қилинган эди. Ҳаммамиз билганимиздек, шаръий рўза шундайки, Оллоҳ таолога ибодат қилган ҳолда тонг отгандан қуёш ботгунча рўзани очадиган нарсалардан сақланишдир. Бу сўз кўриб турганингиздек, рўза тутиш лозим деган сўздан тўғрироқдир. Иккала сўзга биноан ҳам, аёл кишига бу куннинг қазосини тутиши лозим бўлади.
Жавоб:
Ҳа, агар нифосдаги аёл 40 кундан олдин пок бўлса ва пок бўлиши рамазонда бўлса, рўза тутишлиги ва намоз ўқишлиги вожиб бўлади. Эри билан яқинлик қилишлиги ҳам жоиз бўлади. Чунки, у аёл покдир. Унга рўзанинг, намознинг вожиблигини ва жимоънинг мубоҳлигини ман қиладиган нарса йўқдир.
Жавоб:
Ҳа, унинг рўзаси саҳиҳ. Бу томчилар ҳеч нарса эмас, чунки қон томирлардандир. Али ибн Абу Толибдан нақл қилинишича дедилар: «Албатта бу бурун қонашига ўхшаган томчилар бўлиб ҳайздан эмасдир". У зотдан шундай зикр қилинади.
Жавоб:
Ҳа, бомдоддан олдин пок бўлиб, бомдоддан кейин ғусл қилган аёлнинг рўзаси саҳиҳ бўлади. Шунингдек, нифосдаги аёл ҳам. Чунки у бу пайтда рўза аҳлидан бўлади. У аёл тонг отганда жунуб ҳолда бўлган киши кабидир. Албатта у кишининг рўзаси саҳиҳ бўлади. Оллоҳ таолонинг сўзи бунга далил: "Энди уларга яқинлашаверингиз ва Оллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилингиз. Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб ичаверинглар". (Бақара: 187).
Агарки, Оллоҳ таоло бомдод бўлгунча жимоъга рухсат берган экан, шу сабабли ғусл тонг отгандан кейин бўлса ҳам бўлаверади. Бунга Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадис далил бўлади. "Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз аҳллари билан жимоъ қилганлари сабабли жунуб ҳолда тонг оттирар эдилар, ваҳоланки у зот рўзадор бўлар эдилар". Яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобатдан тонг отганидан кейингина ғусл қилардилар.
Жавоб:
Агар аёл киши ҳайз келишини сезса ва у рўзадор ҳолда бўлса, лекин қон қуёш ботганидан кейин чиқса ёки аёл киши ҳайз оғриғини сезса-ю, лекин қон қуёш ботганидан кейин чиқса, шу куннинг рўзаси саҳиҳдир. Агар у фарз рўза бўлса қайтариб тутиши вожиб эмас, агар у нафл рўза бўлса савобидан бебаҳра бўлмайди.
Жавоб:
Яқиндагина шунга ўхшаш савол ўтди. Лекин шу нарсани зиёда қилиш қолди, агар бу томчилар унинг одатий кунларида бўлса ва буни ўзи билган ҳайздан деб эътибор қилса, бас бу ҳайз ҳолати бўлади.
Жавоб:
Ҳа, рамазон кунлари еб-ичадилар. Лекин унинг ҳузурида ёш болалардан бири бўлса, буни яширинча қилгани яхшироқ. Чунки бу уларда қийинчилик туғдириши мумкин.
Жавоб:
Бу масалада энг тўғри сўз шуки, унга фақат аср намози лозим бўлади. Чунки унга пешин намозининг вожиблигига далил йўқ, аслида зиммасидагини адо этишидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимки қуёш ботишидан олдин асрнинг бир ракаатига етса ҳам, асрни топган бўлади"[1]. Бунда "Пешинни топган бўлади", деганлари йўқ. Агар пешин вожиб бўлганда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган бўлар эдилар. Агар аёл киши пешин вақти кирганидан кейин ҳайз кўрса, фақатгина пешин намозининг қазоси лозим бўлади, аср намозиники эмас, модомики пешин билан асрнинг ораси жамъ қилинса ҳам. Бу ҳолат билан шу ҳақида савол берилган ҳолатнинг орасида фарқ йуқ. Шунга кўра энг тўғри сўз шуки, ҳадис ва қиёс далил бўлгани учун унга фақат аср намози лозим бўлади. Шу каби агар хуфтон намози чиқишидан олдин пок бўлса, унга фақатгина хуфтон лозим бўлади, шом намози эмас.
Жавоб:
Агар ҳомила шаклга кирмаган бўлса, унинг қони нифос қони эмас, шунга кўра у аёл рўза тутади, намоз ўқийди ва унинг рўзаси саҳиҳдир.
Агар ҳомила шаклга кирган бўлса, унинг қони нифос қонидир ва унга намоз ўқиш ва рўза тутиш ҳалол бўлмайди. Бу масалада қоида ёки тартиб шуки, албатта агар ҳомила шаклга кирган бўлса, унинг қони нифос қонидир. Агар ҳомила шаклга кирмаган бўлса, унинг қони нифос қони эмас. Қон нифос қони бўлса унга нифосдаги аёлларга ҳаром бўлган нарсалар унга ҳам ҳаром бўлади. Агар нифос қони бўлмаса унга булар ҳаром бўлмайди.
Жавоб:
Агар аёл киши рўзадор пайтида ҳайз қони чиқса, унинг рўзаси бузилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноан: "Ҳайз кўрган аёл намоз ўқимайди ва рўза тутмайди-ку".
Шунинг учун уни рўзани бузадиганлардан деб ҳисоблаймиз, нифос ҳам шу кабидир. Ҳайз ва нифос қонининг чиқиши рўзани бузгувчидир. Ҳомиладор аёлдан рамазон куни қон тушишлиги агар ҳайз қони бўлса, албатта у худди ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг ҳайзи каби бўлади, яъни унинг рўзасига таъсир қилади. Агар ҳайз қони бўлмаса, унинг рўзасига таъсир қилмайди. Ҳомиладор аёлдан келадиган қон у узлуксиз, доимий келувчи ҳайз бўлиб, ҳомиладор бўлганидан бери тўхтамай балки одатий кунларда келади. Бу ҳайз учун энг тўғри сўзга биноан ҳайз ҳукмлари собит бўлади. Аммо ҳомиладан кейин, ундан қон тўхтаган бўлиб, кейинчалик кўрган қони одатий қон бўлмаса (яъни ҳар ойда келадиган), бу унинг рўзасига таъсир қилмайди, чунки у ҳайздан эмасдир.
Жавоб:
Зоҳиран шундайки, ҳайз кунларида ҳайзининг кетидан келган поклик ёки қуруқлик кунлари ҳайзга тобеъ бўлиб, поклик ҳисобланмайди. Шунга кўра ҳайзли аёл ман қилинган нарсалардан ман қилинган ҳолда қолади. Баъзи аҳли илмларнинг айтишича: Агар бир кун қон, бир кун покликни кўрса, қон тўхтаган куни пок ҳисобланади, қон кўрган куни ҳайз ҳисобланади, ҳатто 15 кунга етгунча. Агар 15 кунга етса, ундан кейингилари истиҳоза қони ҳисобланади. Бу имоми Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабларида машҳурроқдир.
Жавоб:
Агар баъзи аёллар кўргани каби оқликни кўрмаслик унинг одатида бўлса, у рўза тутаверади. Агар оқликни кўриш одати бўлса, ҳатто оқликни кўрмагунча рўза тутмайди.
Жавоб:
Ҳайз ва нифосли аёл ҳожат учун, яъни толиба ё муаллима бўлгани учун, қуръон ўқишининг ёки уни ўқиб кечаси ё кундузи такрорлашининг зарари йўқ. Аммо қуръон ўқишдан мақсад тиловат савобига эришиш бўлса, ўқимагани афзал. Чунки аксар аҳли илмларнинг фикрларига кўра, унга қуръон ўқиш ҳалол бўлмайди.
Жавоб:
Аёл кишига бу лозим эмас, чунки ҳайз баданни нажас қилмайди. Албатта ҳайз қони фақат теккан жойнигина нажас қилади. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларни кийимларига ҳайз қони тегса, уни ювиб шу кийимларида намоз ўқишларини буюрганлар.
Жавоб:
Улар бу ишлари учун Оллоҳга тавба қилишлари вожиб бўлади. Чунки рамазондан қазоси бўлган киши учун уни кейинги рамазонгача узурсиз кечиктириши жоиз бўлмайди. Бунга Оиша разияллоҳу анҳонинг сўзлари далил: "Менинг рамазондан қазоларим бўларди, мен уни қазосини тутишга шаъбондагина қодир бўлардим".
Бу ҳадис рамазоннинг қазосини кейинги рамазонгача кечиктириш мумкин эмаслигига далилдир. Бас у аёлга қилган иши учун Оллоҳ азза ва жаллага тавба қилиши ва тарк қилган кунларининг қазосини, бу рамазондан кейин тутиши вожиб бўлади.
Жавоб:
Бу ҳақда уламолар ўртасида ихтилоф бор. Уламолардан баъзилари бу намозни қазо қилиш лозим эмас, чунки у намозни ўтказиб юбормади ва у гуноҳкор бўлмади. Шу билан бирга, у учун намозни охирги вақтигача кечиктириш жоиз эди, дейишади.
Баъзилари эса, унга бу намозни қазо қилиш лозим дейишади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари умумий бўлгани учун. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким намознинг бир ракаатига улгурса, у намозни топган бўлади". Унинг қазосини ўқиш эҳтиёткорликдир. Чунки у битта намоз бўлгани учун уни қазосини адо қилишда машаққат йўқ.
Жавоб:
Агар ҳомиладор аёл туғишидан 1 кун ё 2 кун олдин қон кўрса ва у билан бирга тўлғоқ ҳам бўлса, албатта у нифосдир. Шу сабабли рўза ва намозни тарк қилади. Агар у билан бирга тўлғоқ бўлмаса, у фасод қони бўлади. Унинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ ва уни рўза, намоздан ман қилмайди.
Жавоб:
Мен бундан қайтараман. Чунки бу дориларда катта зарар бор, бу нарса менга табиблар томонидан исбот қилинганлиги айтилди.
Аёл кишига шундай дейилади: Бу Оллоҳ таолонинг Одам алайҳиссалом қизларига ёзган нарсасидир. Оллоҳ азза ва жалла ёзган нарсасига қаноат қилгин, монеъ бўлмаган пайтда рўза тутгин, агар монеълик бўлса, Оллоҳ азза ва жалла тақдир қилган нарсага рози бўлган ҳолда ифтор қил, ( яъни рўза тутма).
Жавоб:
Кўп аҳли илмларнинг фикрларича, агар аёл кишининг одатий кунлари бўлса ва бу кунлари тугаса, у ғусл қилиб намоз ўқийди ва рўза тутади. 2 ё 3 кундан кейин кўрган нарсаси ҳайз эмасдир. Чунки покликнинг энг ками ўша уламоларнинг фикрича 13 кундир. Баъзи аҳли илмлар айтадилар: Аёл киши қачон қон кўрса у ҳайз бўлади, қачон пок бўлса, у пок ҳисобланади. Агарда икки ҳайзнинг орасида 13 кун бўлмаса.
Жавоб:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Уларнинг уйлари ўзлари учун яхшидир", деган сўзлари умумий бўлгани учун, уйларида намоз ўқиганлари афзалдир. Чунки аёлларнинг чиқишлари кўп ҳолларда фитнадан холи бўлмайди. Аёл кишининг уйида қолиши намоз учун масжидга чиқишидан яхшидир. Мавъиза ва ҳадисларни касеталар орқали эшитиш ҳам мумкин. Масжидларда намоз ўқувчи аёллар учун кўрсатмаларим шуки, улар уйларидан ясан-тусан қилмасдан, атир сепмасдан чиқсинлар.
Жавоб:
Зарур бўлгани учун унда гуноҳ йўқ, лекин татиб кўрган нарсасини туфлаб ташлайди.
Жавоб:
Айтамизки, Имом Аҳмад айтганларидек, ҳомиладор аёл ҳайз кўрмайди. Албатта аёллар ҳомиладорликни ҳайзнинг тўхташи билан биладилар. Аҳли илмлар айтгани каби ҳайз бу Оллоҳ таоло она қорнидаги ҳомилага озуқа бўлиш ҳикмати билан яратган нарсасидир. Агар ҳомила пайдо бўлса, ҳайз тўхтайди. Лекин баъзи аёлларнинг ҳайзлари ҳомиладорликдан олдинги одатидагидек давом этади. Бундай ҳолда унинг ҳайзи ҳақиқий ҳисобланади. Чунки бу ҳайз у билан давом этиб, ҳомилага таъсир қилмагандир. Шу сабаб, бу ҳайз ҳомиладор бўлмаганларнинг ҳайзи ман қилган ҳар бир нарсани ман қилади, вожиб қилган нарсани вожиб қилувчи ва соқит қилганини соқит қилувчи ҳисобланади. Натижа шуки, албатта ҳомиладор аёлдан чиқадиган қон икки хилдир: Ҳомиладорликдан олдинги каби давом этадиганига ҳайз ҳукми берилади. Бунинг маъноси шуки, ҳомила унга таъсир қилмаган, шу сабабли у ҳайз ҳисобланади. Иккинчи хили бирор ҳодиса, ё бирор нарсани кўтариши, ё бирор жойда йиқилиш туфайли ҳомиладор аёлдан келган қондир. Бу қон ҳайздан эмасдир, балки у томирдан чиққан қондир.
Шунга кўра, уни намоздан ва рўзадан ман қилмайди, балки у пок нарса ҳукмида бўлади. Лекин бир ҳодисадан кейин қорнидаги бола ёки ҳомила тушиши лозим бўлиб қолса, аҳли илмларнинг айтишига кўра, агар бола тушса ва унда инсонлик табиати зоҳир бўлиб қолган бўлса, у тушганидан кейинги қон нифос ҳисобланади. У намозларни ва рўзани тарк қилади ва пок бўлгунча эри ундан узоқлашади. Агар ҳомила тушса ва у хали шаклланмаган бўлса, унинг қони нифос қони деб эътиборга олинмайди. Балки у фасод қонидир. У намозни, рўзани ва улардан бошқа нарсаларни ман қилмайди. Аҳли илмлар айтадилар: Ҳомиланинг энг кам шаклланиш зоҳир бўладиган вақт 81 кундир. Чунки она қорнидаги ҳомила, Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтганларидек, Росулуллоҳ соллОллоҳу алайҳи ва саллам бизга дедилар ва у зот энг тўғри сўзлагувчидирлар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг шакли шамоили онасининг қорнида 40 кунда нутфа шаклида жамланади (яъни томчи сув), сўнгра шу каби қуюқ қон бўлади, сўнгра шу каби бир парча гўшт бўлади, сўнг унга фаришта юборилади ва унга руҳ пуфлайди ва у тўртта сўзга: унинг ризқини, ажалини, амалини, бахтли ё бахтсиз эканини ёзишга буюрилади». (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бундан олдин шаклланиши мумкин эмас. Кўпинча баъзи аҳли илмлар айтгани каби, шаклланиш 90 кундан олдин зоҳир бўлмайди.
Жавоб:
Мўмина аёлларнинг орасида шундай ҳоллар бўлиши бизларни афсуслантиради. Албатта бу тарк қилишлик, яъни билмаган ёки эътиборсиз ҳолда унга вожиб бўлган рамазон рўзасининг қазосини тарк қилишлик иккалови ҳам мусибатдир. Чунки билмасликнинг давоси илм ва саволдир. Аммо эътиборсизликнинг давоси Оллоҳга тақво қилиш ( қўрқиш ) ва муроқоба қилиш (яъни Оллоҳ кўриб тургандек ва сиз Оллоҳни кўриб турганингиздек ибодат қилиш) Унинг азобидан қўрқиш, Унинг розилиги бор бўлган нарсага шошилишдир. Бу аёлга қилган иши учун Оллоҳга тавба қилишлиги, ундан истиғфор сўрашлиги, тарк қилган кунларини қўлидан келганча текшириб чиқиб, қазосини тутиб бериши вожибдир. Шу билан ўз зиммасидагини адо этган бўлади. Оллоҳдан унинг тавбасини қабул қилишини умид қиламиз.
Жавоб:
Аввало, аёл киши вақти кирганидан кейин яъни намоз вақти кирганидан кейин ҳайз кўрса, агар унинг вақтида ҳайз бўлиб қолган намозини ҳайз келишидан олдин ўқимаган бўлса, пок бўлганида шу намозни адо қилиши вожиб бўлади. Бунга далил Росулуллоҳ соллОллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари: "Кимики намознинг биринчи ракаатига етса, намозни топган бўлади", Агар аёл киши намоз вақтининг бир ракаатлик миқдорини топса, сўнг намоз ўқишидан олдин ҳайз кўрса, пок бўлгач намозини қазосини адо қилиши лозим бўлади.
Иккинчидан: Агар намоз вақти чиқиб кетишидан олдин пок бўлса, албатта унга ўша намознинг қазоси вожиб бўлади. Агар қуёш чиқишидан бир ракаат намоз миқдори олдинроқ пок бўлса, унга бомдод намозининг қазоси вожиб бўлади. Агар қуёш ботишидан бир ракаат намоз миқдори олдин пок бўлса, аср намози вожиб бўлади. Агар кечанинг ярмидан бир ракаат намоз миқдори олдин пок бўлса, унга хуфтон намозининг қазоси вожиб бўлади. Агар кечанинг ярмидан кейин пок бўлса, унга хуфтон намози вожиб бўлмайди. Бомдоднинг вақти кирса унга ўқишлик вожиб бўлади. Оллоҳ таоло айтади: "Бас қачон ҳотиржам бўлгач намозни тўкис адо этинглар. Албатта намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди". (Нисо: 103).
Яъни чегараланган вақт билан белгиланган фарз. Намозни ўз вақтидан чиқариб юбориш ва уни вақтидан олдин бошлашлик инсонга жоиз бўлмайди.
Жавоб:
Шу аёл каби қон кетишига йўлиққан аёлларнинг ҳукми бу касаллик етишидан олдинги одатий муддати давомида намоз ва рўзани тарк қиладилар. Агар мисол учун унинг ҳайзи ҳар ойнинг бошида 6 кун келадиган бўлса, у ҳар ойнинг аввалида 6 кун намоз ўқимайди ва рўза тутмайди. Агар вақти тугаса ғусл қилади, намоз ўқийди ва рўза тутади. Бундай аёлларнинг намоз ўқиш ҳолати қуйидагича: У фаржини умумий ҳолда ювади ва уни мато билан ўрайди ва таҳорат олади. Бу ишларни фарз намозининг вақти кирганда қилади. Агар фарз вақтларидан бошқа вақтларда нафл ўқимоқчи бўлса ҳам шундай қилади. Бу ҳолатда унга машаққат бўлгани учун пешин ва аср намозини ҳамда шом ва хуфтон намозини жамлаши жоиздир. Токи унинг бу амали икки намозига, яъни пешин ва асрга ҳамда яна икки намозга шом ва хуфтонга, ҳамда бомдодга биттадан бўлади. Ва бу ишини ҳар куни беш марта қилиш ўрнига уч марта қилади. Иккинчи марта қайтариб айтаман: Агар у таҳорат қилишни хоҳласа, фаржини ювади ва чиқадиган қон камайиши учун фаржини мато ёки шунга ўхшаш нарса билан боғлайди, сўнг таҳорат олиб намоз ўқийди. У аёл пешинни 4 ракаат, асрни 4 ракаат, шомни 3 ракаат, хуфтонни 4 ракаат, бомдодни 2 ракаат ўқийди. Яъни баъзилар ўйлагани каби қаср қилмайди. Лекин унга пешин ва аср, шом ва хуфтон намозларини жамлаши жоиз. Пешин ва асрни кечиктириб, яъни аср вақтида ёки эртароқ, яъни пешин вақтида ўқийди. Шунингдек, шом ва хуфтонни ҳам кечиктириб, ё эртароқ ўқийди. Агар шу таҳорати билан нафл ўқимоқчи бўлса зарари йўқ.
Аёллардан келадиган оқ ёки сариқ суюқлик покми ёки нажасми? Уни доимо келиб туришини билсада, унга таҳорат қилавериш вожибми? Агар у баъзи пайтларда тўхтаб турса, унинг ҳукми қандай? Албатта кўпгина аёллар, айниқса ўқувчилар (толиба) бу нарса табий ҳўллик (намлик) унга таҳорат қилиш вожиб эмас деб, эътибор қилсаларчи?
Жавоб:
Текширувлардан кейин менга зоҳир бўлдики, агар аёл кишидан чиқадиган суюқлик қовуқдан эмас, раҳмдан (бачадондан) чиқаётган бўлса, демак у покдир. Лекин пок бўлсада таҳоратни бузади. Чунки таҳоратни бузувчи нарса нажас бўлиши шарт қилинмаган. Авратдан чиқадиган елнинг зарари, яъни (нажаслиги) бўлмасада, таҳоратни бузади-ку. Шунга кўра, агар аёл таҳоратли бўлган пайтида суюқлик келса, унинг таҳорати бузилади ва уни янгилаш вожиб бўлади. Агар доимий бўлса, у таҳоратни бузмайди, лекин намоз вақти киргандагина таҳорат қилади ва таҳорат қилган пайтида фарзлар ва нафлларни ўқийди, қуръон тиловат қилади ва унга мубоҳ бўлган амаллардан хоҳлаганини қилади. Аҳли илмлар бавл ушлолмайдиганлар ҳақида айтганлари каби.
Поклик жиҳатидан қараганда у покдир. Таҳоратни бузиши жиҳатидан эса у бузувчидир. Агарда у доимий бўлса таҳоратни бузувчи эмас, лекин аёл кишига намоз учун намознинг вақти кирганидан кейингина таҳорат қилиши ва ўзини сақлаши лозим. Аммо суюқлик келиши узилиб-узилиб турадиган бўлса ва намоз пайтларида тўхташ одати бўлса, у агар намознинг вақти ўтиб кетишидан қўрқмаса суюқлик келиши тўхтайдиган пайтга намозни кечиктиради. Агар намоз вақти чиқиб кетишидан қўрқса таҳорат олади, ўзини сақлайди ва намоз ўқийди. Суюқликнинг кўп ва озини фарқи йўқ, чунки унинг ҳаммаси бир йўлдан чиқади ва унинг кўпи ҳам ози ҳам таҳоратни бузади. Аммо бу нарса таҳоратни бузмайди, деб эътиқод қилувчи баъзи аёлларнинг гапида асос борлигини билмайман. Магарам Ибн Ҳазмнинг биргина сўзлари бор. Албатта у киши бу нарса таҳоратни бузмайди деганлар. Лекин бунга далил айтмаганлар. Агар китоби суннатдан ёки саҳобаларнинг сўзларидан далил бўлганида эди, бу бизга ҳужжат ҳисобланар эди. Аёл кишига Оллоҳдан қўрқиш ва поклигига қаттиқ эътибор бериши вожиб, чунки намоз юз марта ўқилса ҳам, агар таҳоратсиз бўлса қабул қилинмайди, балки баъзи уламолар айтишадики, ким намозни таҳоратсиз ўқиса кофир бўлади. Чунки бу Оллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг оятларини масхара қилишга киради.
Жавоб:
Агар фарз намозининг аввалги вақтида таҳорат қилса кейинги намоз вақти киргунча хоҳлаганича фарз, нафл намозларини ўқиши ва қуръон тиловат қилиши мумкин.
Жавоб:
Йўқ, тўғри бўлмайди, чунки чошгоҳ намози вақти тайин қилинган намоздир. Унинг вақти кирганда таҳорат қилиш шарт, чунки у истиҳоза кабидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам истиҳозали аёлга ҳамма намоз учун таҳорат қилишини буюрганлар.
- Пешиннинг вақти: қуёшнинг заволидан аср вақтигача.
- Асрнинг вақти: аср вақти кирганидан қуёшнинг сарғайгунича (зарур пайтда қуёш ботгунча).
- Шомнинг вақти: қуёш ботгандан қизил шафақ йўқолгунича.
- Хуфтоннинг вақти: қизил шафақ йўқолганидан кечанинг ярмигача.
Жавоб:
Йўқ, агар кечанинг ярми ўтган бўлса, таҳоратини янгилаш вожиб бўлади. Яна айтилишича, таҳоратни янгилаши лозим эмасдир ва бу сўз тўғрироқдир.
Жавоб:
Хуфтоннинг охирги вақти кечанинг ярми. Бу нарса қуёшнинг ботиши ва тонг отиши ўртасини иккига бўлиш билан билинади. Биринчи қисм билан хуфтон намозининг вақти тугайди, иккинчи ярми эса вақти эмас, балки хуфтон билан бомдоднинг ўртасидаги тўсиқдир.
Жавоб:
Агар гоҳида-гоҳида келадиган (яъни гоҳ тўхтаб, гоҳ келадиган) бўлса, тўхтайдиган вақт келгунича кутади. Аммо аниқ пайти бўлмаса гоҳ келиб, гоҳ келмайдиган бўлса бундай ҳолда, у намоз вақти кирганидан кейин таҳорат қилади ва намоз ўқийди, унга ҳеч нарса бўлмайди.
Жавоб:
Агар пок бўлса унга ҳеч нарса лозим эмас, агар нажас бўлса, яъни раҳмдан (бачадондан) эмас қовуқдан чиқадиган бўлса, уни ювиш вожиб бўлади.
Жавоб:
Ҳа, агар у пок бўлса яъни қовуқдан эмас, раҳмдан чиқаётган бўлса, сув билан кифоя қилинади.
Жавоб:
Чунки бу суюқлик ҳамма аёлда ҳам келмайди.
Жавоб:
Унга Оллоҳга тавба қилиши ва бу ҳақида аҳли илмлардан сўраши вожибдир.
Жавоб:
Менинг номимдан бу сўзни айтувчилар тўғри эмас. У сўзимдан суюқлик пок таҳоратни бузмайди, деб тушунган бўлиши мумкин.
Жавоб:
Агар бу ҳайздан олдинги жараёнда бўлса у ҳайздир. Бу нарса ҳайзли аёлда бўладиган одатий оғриқ ва қорин оғриқларидан билинади. Аммо ҳайздан кейинги хираликни эса, йўқ бўлгунича кутилади. Чунки ҳайз билан кетма-кет келган хира, лойқа ранг ҳайздандир. Оиша разияллоҳу анҳонинг қуйидаги сўзлари бунга далил: "Тиниқ оқликни кўрмагунларича шошилмасинлар". (ҳадис).
Оллоҳ билгувчироқ...
Жавоб:
Аввало: билишимиз керакки эҳром кийгандан кейин ўқиладиган намоз йўқ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари учун эҳром намозини сўзлари, феъллари ва иқрор бўлиш билан ҳам буюрганлари ворид бўлмаган.
Иккинчидан: эҳром кийишдан олдин ҳайз кўрган аёл ҳайзли бўлса ҳам эҳром кийиши мумкин. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг аёли Асмо бинти Умайс разияллоҳу анҳо Зул Ҳулайфада нифосли бўлиб қолганида ғусл қилиб, эҳром кийишини буюрганлар. Шунингдек, ҳайзли аёл ҳам эҳромида пок бўлгунича қолади, сўнгра Каъбани тавоф қилади ва Сафо ва Марвада саъй қилади. Аммо саволдаги (қуръон ўқиса бўладими) деган сўзга келсак, ҳа. Ҳайзли аёлнинг ҳожат ёки фойда учун қуръон ўқишга ҳаққи бор. Аммо ҳеч қандай ҳожатсиз ва фойдасиз фақатгина Оллоҳга ибодат қилиш ва унга яқинлашишни хоҳласа бундай пайтда қуръон ўқимагани яхшироқдир.
Жавоб:
Бу ҳақида ҳукм шуки: агар тавофи ифозада келган қон ўз кўринишидан ёки оғриғидан биладиган ҳайз қони бўлса, унинг тавофи ифозиси саҳиҳ бўлмаган бўлиб, Маккага қайтиб тавофи ифозани қайта қилиши лозим бўлади. Сўнг Мийқотдан у умра учун эҳром кияди ва умрани тавоф, саъй билан адо этади ва сочини қисқартириб, сўнг тавофи ифоза қилади. Агар бу қон ўзи билган табиий ҳайз қони бўлмаса, фақатгина у тиқилинч ёки қурқув ва шунга ўхшаган нарса туфайли пайдо бўлган бўлса, тавоф учун таҳоратни шарт қилмайдиганлар наздида унинг тавофи саҳиҳ бўлган ҳисобланади. Агар аввалги масалада ( яъни ҳақиқатдан ҳайз қони бўлса) шаҳри узоқ бўлгани учун қайтиб келиш имкони бўлмаса, унинг ҳажи саҳиҳдир. Чунки у қилган амалидан кўпроғига қодир эмасдир.
Жавоб:
У билан сафар қилади ва эҳромида қолади. Агар пок бўлса қайтиб келади. Бу нарса фақат мамлакат ичидагиларга тааллуқли, чунки қайтиб келиши осон бўлиб қийинчиликка учрамайди, паспортдаги визалар ва шунга ўхшаш нарсаларга муҳтож бўлмайди. Аммо агар у аёл ажнабий бўлса, унга қайтиб келиши машаққат бўлса у ўзини сақлаб, тавоф саъй қилади, сочини қисқаратиради ва шу сафарда умрасини ниҳоясига етказади. Чунки бу ерда унинг тавофи зарурий бўлди, зарурат эса ман қилинган нарсаларни мубоҳ қилади.
Жавоб:
Бу саволга унинг қачон ҳайзли бўлганини билмасдан туриб жавоб бериш мукин эмас. Чунки баъзи ҳаж амалларини ҳайз пайитида қилса бўлади ва баъзиларини қилса бўлмайди. Тавофга келсак уни фақат пок пайтида қилиши мумкин. Ундан бошқа амалларни ҳайз пайтида қилса ҳам бўлади.
Мурожаат қилувчи аёл айтади: ўтган йили фарз бўлган ҳажни адо этдим, шаръий узрим ман қилгани учун тавофи ифоза ва тавофи вадоъни бажара олмадим, қолган ҳамма ҳаж амалларини адо этдим. Тавофи ифоза ва тавофи вадоъни қилиш учун бир куни қайтаман деган ниятда уйимга Мадинаи Мунавварага қайтдим. Дин ишларини билмаганим учун, ҳамма нарсани аралаштириб юбордим ва эҳром асносида ҳаром қилинган ҳамма нарсани қилдим, сўнгра тавоф учун қайтишим ҳақида сўрадим. Менга айтилди: "Сенга тавоф қилиш тўғри бўлмайди, сен уни буздинг, энди келаси йили сигир ё туя сўйиб иккинчи марта ҳаж қилишинг вожиб", шу тўғрими? Бу нарсани бошқа ечими борми, у нима? Менинг ҳажжим бузилдими? Мен уни қайтаришим вожибми? Менга вожиб бўладиган нарса ҳақида маслаҳат беринг, Оллоҳ сизларга барака ато етсин!
Жавоб:
Бу ҳам илмсиз ҳолда фатво беришдан ҳосил бўлган офатдир. Сизга бу ҳолда Маккага қайтиб фақатгина тавофи ифозани қилишингиз вожиб бўлади. Аммо тавофи вадоъга келсак, сиз Маккадан чиқаётганингизда ҳайзли бўлганин- гиз учун "тавофи вадоъ" сизга вожиб эмас. Бунинг сабаби ҳайзли аёлга тавофи вадоь лозим эмасдир. Бунга Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далилдир: "Инсонларнинг охирги ишлари Байтуллоҳни тавоф қилишга буюрилди, лекин бу ҳайзлилардан енгиллатилди".
Абу Довуднинг ривоятида "Охирги ишлари байтни тавоф қилиш бўлиши керак", деб келтирилган. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Софияни тавофи ифоза қилгани хабар берилгач "Ундай бўлса четлансин", деганлар.
Бу ҳадис ҳайзли аёллардан тавофи вадоъ соқит бўлишига далилдир. Аммо тавофи ифозани қилишингиз шарт. Агар сиз билмаган ҳолда ҳамма ишни қилган бўлсангиз, бу сизга зарар қилмайди. Чунки билмасдан туриб эҳромда ман қилинган нарсаларни қилган кишига ҳеч нарса вожиб эмас. Оллоҳ таолонинг сўзи бунга далил: "Роббимиз, агар унитган ёки хато қилган бўлсак бизни азобинга гирифтор айлама". (Бақара: 286).
Яна айтади: «Қилган хатоларингиз сабабли сизлар учун гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз қасд қилган нарсадагина (гуноҳкор бўласиз)». (Аҳзоб: 5).
Оллоҳ таоло эҳромдаги кишига ман қилган ҳамма амалларни агар билмасдан, унитиб ёки мажбуран қилса, унга гуноҳ йўқдир. Лекин қачон узри тугаса, чалкаш бўлган нарсани кетказиш вожиб бўлади.
Жавоб:
Унга ғусл қилиши ва поклигига ишонч ҳосил қилгунича тавоф қилиши жоиз эмас. Саволдаги "қайтадан" деган сўздан тушиниладики, албатта у тўлиқ покликни кўрмаган. Лекин тўлиқ покликни кўриш шартдир. Қачон пок бўлса, ғусл қилиб тавоф ва саъйни адо этади, агар тавофдан олдин саъй қилса ҳам зарари йўқ, чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тавофдан олдин саъй қилган киши ҳақида сўраганларида "гуноҳ йўқ", деганлар.
Жавоб:
Унинг ҳажи саҳиҳдир, унга ҳеч нарса вожиб эмас.
Жавоб:
Бу амал жоиз эмас. Умра қилмоқчи бўлган аёлга ҳатто ҳайзли бўлса ҳам эҳром киймасдан мийқотдан ўтиш жоиз эмас, гарчи у ҳайзли бўлса ҳам эҳромни боғлайди ва у тўғри бўлади. Бунга далил: Абу Бакрнинг аёли Асмо бинти Умайс бола туғди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, ҳажжатул вадоъ қилиши учун Зул Ҳулайфага тушган эдилар. Асмо бинти Умайс Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нима қилишини сўраб одам юборди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга "Ғусл қилгин ва киймингни истисфор қилгин ва эҳромга киргин", дедилар. Ҳайз қони нифос қони кабидир. Ҳаж ё умра қилмоқчи бўлган аёл миқотдан ўтса унга ҳам "ғусул қилгин ва киймингни истисфор қилгин ва эҳромга киргин", деймиз. "Истисфор"нинг маъноси "Аёл киши фаржига мато қўйиб уни боғлайди, сўнг ҳаж ёки умра бўлсин эҳромга киради, лекин агар эҳромга кирса ва Маккага етса Каъбанинг олдига келмайди ва уни пок бўлгунича тавоф қилмайди. Бу ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизга умра пайтида ҳайзли бўлиб қолганларида "Ҳожилар нима қилса шуни қилинг, лекин пок бўлгунингизча байтни тавоф қилманг", дедилар. (Муслим ва Бухорий ривояти).
Саҳиҳи Бухорийда ҳам Оиша разияллоҳу анҳо айтадиларки, улар пок бўлганларида байтни тавоф қилиб, сўнгра Сафо ва Марвани саъй қилган эканлар. Бу нарса шунга далолат қиладики, аёл киши агар ҳаж ёки умра учун ҳайз ҳолатида эҳром боғласа ёки тавофдан олдин ҳайз келса, бу ҳолда у пок бўлиб ғусл қилгунича тавоф ва саъй қилмайди. Аммо агар пок ҳолатида тавоф қилса, тавофни тугатганидан кейин ҳайзи келса у ҳолда давом этаверади ва саъй қилади, ҳайзли бўлса ҳам. Сўнг сочини қисқартиради ва умрасини комил қилади. Чунки Сафо ва Марва ўртасида саъй қилиш учун таҳорат шарт қилинмайди.
Жавоб:
Аёлингизга нисбатан ҳукм шуки, пок бўлгунича Маккада қолади ва умрасини бажаради. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам София разияллоҳу анҳо ҳайзли бўлиб қолганларида "У бизни ушлаб турибдими?" деганларида, одамлар "У оқиб кетди (яъни ҳайз кўрди)", дейишган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Ундай бўлса четлансин", деганлар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "У бизни ушлаб турибдими?" деган сўзлари, аёл киши тавофдан олдин ҳайз кўрса, пок бўлиб тавоф қилгунича қолишига далилдир. Умра тавофи ҳам ифоза тавофи кабидир. Чунки у умрани ҳукмидир. Агар умра қилувчи аёл тавофдан олдин ҳайз кўрса пок бўлгунича кутади, сўнг тавоф қилади.
Жавоб:
Зоҳиран Сафо ва Марва масжиддан эмасдир. Шунинг учун у иккисининг орасини ажратиб турадиган девор қилинган, лекин у қисқа девордир. Шубҳа йўқки, бу нарса инсонлар учун хайрлидир. Агар у масжидга киритилганда ва масжид ҳисобланганда, аёл киши тавоф ва саъйнинг орасида ҳайз кўрганда, у саъй қилишдан қайтарилган бўлар эди. Шундай фатво бераманки, агар аёл киши тавофдан кейин саъйдан олдин ҳайз кўрса у саъй қилаверади, чунки Сафо ва Марва масжид ҳисобланмайди. Таҳийятул масжидга келсак, айтилишича киши тавофдан кейин саъй қилиб масжидга қайтса, уни ўқийди. Агар таҳийятул масжидни тарк қилса, унга гуноҳ йўқ. Бу ерда намоз ўқишининг фазилати борлиги учун фурсатни ғанимат билиб икки ракаат намоз намоз ўқигани афзал.
Жавоб:
Агар аёл киши ҳайзли бўлса ёки нифосли бўлса, Маккадами ўз юртидами намоз ўқиш ҳалол бўлмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёл киши ҳақида, "Ҳайз кўрганда намоз ўқимайди ва рўза тутмайди-ку", деган сўзларига асосан, мусулмонлар иттифоқ қилишларига кўра, ҳайзли аёлга рўза тутиш ва намоз ўқиш ҳалол бўлмайди. Шунга кўра, бу ишни қилган аёлга Оллоҳга тавба қилиш ва қилган иши учун истиғфор айтиши вожиб. Аммо ҳайз ҳолатидаги тавофи саҳиҳ эмас, лекин саъй саҳиҳдир. Чунки ҳажда саъйни тавофдан олдин қилиш жоизлиги ҳақида афзал қавл бор. Шунга кўра, унга тавофни қайта қилиши вожиб. Чунки тавофи ифоза ҳажнинг рукнларидан биридир.[2] Иккинчи эҳромдан чиқиш у билан бўлади. Шунга биноан бу аёлга агар у турмушга чиқган бўлса, тавоф қилмагунча эри яқинлашмайди. Агар турмушга чиқмаган бўлса, тавоф қилмагунча никоҳ ҳам ўқилмайди.
Оллоҳ таоло билгувчироқ..
Жавоб:
Агар араф куни ҳайз кўрса ҳажда давом этиб инсонлар нима қилса шуни қилади, лекин пок бўлгунча байтни тавоф қилмайди.
Жавоб:
Агар қайтиш имкони бўлмаса, у ўзини сақлаб сўнг зарурат учун тавоф қилади, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди ва ҳажнинг қолган амалларини комил қилади.
Жавоб:
Агар нифосли аёл 40 кундан олдин пок бўлса у ғусл қилади, намоз ўқийди ва пок аёллар нимани қилса шуни қилади, ҳатто тавофни ҳам. Чунки нифоснинг энг кам муддатининг чегараси йўқ, аммо покликни кўрмаса ҳам ҳажи саҳиҳдир. Лекин пок бўлмагунча тавоф қилмайди, чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайзли аёлларни тавофдан қайтарганлар, бу масалада нифос ҳам худди ҳайз кабидир.
[1] Изоҳ, асрнинг бир ракаатига етса ҳам дегани, қуёш ботишидан олдин турт ракаатдан бирига улгурса ҳам, намози саҳиҳ булади деганидир.
[2] Илова: ҳажда эҳром кийган одам соч олдиргандан кейин биринчи эҳромдан чиқиб унга баъзи ман қилинган ишлар жоиз бўлади. Тавофи ифозадан кейин, иккинчи эҳромдан чиқиб, ҳамма нарса мумкин.