Description
Ушбу рисола “Қирқ ҳадис шарҳи” китобидан иқтибос бўлиб, унда иккинчи ҳадис, яъни Жаброил алайҳиссалом ҳадиси номи билан машҳур ҳадис ва шу ҳадисдан олинадиган фойдалар ва ҳукмлар ҳақида сўз юритилади.
Бошқа таржималар 1
«Қирқ ҳадис шарҳи» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي — Ўзбекча — Uzbek]
Шайх Муҳаммад Солиҳ Усаймин
Мутаржим: Саидаҳмад Самарқандий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Кунлар-дан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурида ўтирар эканмиз, кутилмаганда олдимизга оппоқ либосли, тимқора сочли, барчага нотаниш, айни пайтда мусофир эканига далолат қиладиган бирон асорати бўлмаган бир киши кириб келди. Келиб Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундоққина яқинларига бориб ўтирди-да, икки тиззасини у зотнинг тиззаларига, икки қўлини икки сони устига қўйиб шундай деди: “Эй Муҳаммад, менга ислом тўғрисида маълумот беринг". Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ислом — Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ экани ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закот беришинг, рамазон (ойи рўзаси)ни тутишинг ва агар йўл харажатига қодир бўлсанг Каъбани ҳаж қилишингдир", — дедилар. У: “Рост айтдингиз", — деди. Биз унинг ўзи сўраб, ўзи у зотни (сўзини) тасдиқлаганидан ажабландик. (Нотаниш ким-са) деди: “Менга иймон тўғрисида маълумот беринг". Пайғамбар алайҳиссалом: “(Иймон) — Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва тақдирнинг яхши-ёмонига иймон келтири-шингдир", — дедилар. “Рост айтдингиз", — деди у, — “Менга эҳсон тўғрисида маълумот беринг". Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “(Эҳсон) — гуёки Аллоҳни кўриб тургандек, борди-ю Уни кўриб тургандек бўлолмасанг, (лоақал) Унинг сени кўриб туришини эслаб Унга ибодат қилишингдир". “Менга қиёмат (қойим бўлиш вақти) тўғрисида маълумот беринг", — деди у кимса. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Қиёмат (қойим бўлиш вақти) тўғрисида сўралган киши (бу борада) сўровчидан билувчироқ эмас". “(Ундай бўлса) менга қиёматнинг аломатлари ҳақида маълумот беринг", — деди у. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “(Қиёматнинг аломатларидан бири) — Чўри аёл ўз хожасини туғиши ва ялангоёқ, яланғоч, йўқсил чўпонларнинг баланд иморатлар қуриш билан фахрла-нишини кўрмоғингдир". Шундан сўнг (нотаниш кимса) чиқиб кетди. Орадан анча вақт (уч кун) ўтгач, Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: “Эй Умар, савол сўраган кимлигини биласизми?". Мен: “Аллоҳ ва Расули билувчидир", — дедим. Пайғамбар алайҳис-салом: “Келган Жаброил эди, сизларга динингизни ўргатиш учун келибди", — дедилар"[1]. Муслим ривояти.
Шарҳ:
Кириб келган киши кўринишда эркак бир инсон бўлсада, бироқ унинг асл моҳияти фаришта (Жаброил) эди.
Кириб келган кишининг эгнида либоси бор эди.
Тимқора сочлигидан маълум бўладики, у ёш йигит кўринишида бўлган.
Номаълум кишининг эгнидаги либоси оппоқ, сочи тимқора бўлиб, унда на чанг ва на сафар бесаранжомлиги бор эди. Шу боис Умар розияллоҳу анҳу: “мусофир эканига далолат қиладиган бирон асорати бўлмаган", — деди. Негаки, у пайтларда сафардан келган одамда албатта сафар аломати кўринарди. Мусофир одамнинг сочлари тўзғиган, чанг-тўзонга беланган ва кийими ҳам муқим одамникидан бошқача бўлар эди. Бироқ бу номаълум кишида бундай асоратлар йўқ эди.
Келган одам барчага таниш бўлган Мадина аҳолисидан бўлмай, батамом бегона одам эди.
Нотаниш кимса Пайғамбар алайҳиссаломга ёпишиб ўтирди. Шу боис Умар розияллоҳу анҳу “икки тиззасини у зотнинг тиззаларига, икки қўлини" Пайғамбар алайҳис-саломнинг тиззаларига эмас, балки ўзининг “икки сони устига қўйиб", — деди. У Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан қаттиқ эҳтиром қилиб шундай қилди.
Нотаниш кимса “Эй Расулуллоҳ" демасдан, одамлар уни аъробийлардан деб ўйласин деб шундай хитоб қилди. Сабаби, аъробийлар Пайғамбар алайҳиссаломни атоқли исми билан чақирар эдилар. Шаҳарликлар эса у зотни набий ёки расул сифати билан чақирар эдилар.
Ислом ўзи нима? Менга у ҳақда маълумот беринг.
Гувоҳлик бериш тил ва қалб ила иқрор бўлиб эътироф этиш демакдир. Бунда фақат тилнинг ўзи кифоя бўлмай, балки албатта тил ва қалб иштирок этиши зарур. Аллоҳ таоло шундай дейди: “(Мушриклар Аллоҳни) қўйиб дуо илтижо қилаётган бутлари (қиёмат кунида бирон кишини) шафоат қилишга эга бўла олмас, магар ўзлари билган ҳолларида ҳақ гувоҳлик берган (яъни, “Аллоҳ-дан ўзга ҳақ илоҳ йўқ" эканига гувоҳлик берган) кишиларгина (Аллоҳнинг изни-иродаси билан шафоат қилишга қодир бўлурлар)." [Зухруф: 86].
“Ла илаҳа иллаллоҳ" дегани “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ", демакдир. Борлиқда Аллоҳдан ўзга илоҳлар бор, бироқ улар ботил илоҳлар бўлиб, ҳеч қандай илоҳлик ҳаққига эга эмаслар. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам айнан шуни кўрсатади: “Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётган (олиҳа)лар эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир" [Ҳаж: 62].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Менинг Аллоҳнинг расули эканимга…", демадилар. Ҳолбуки, гап йўналиши шундай дейишини тақозо қилар эди. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом бевосита бу кишига қарата хитоб қиляптилар. Бироқ ўзларини атоқли исмлари билан аниқ тилга олиши янада таъкидли ва у зотга нисбатан кўпроқ ҳурмат ва улуғлаш нишонасидир. Пайғамбар алайҳиссалом Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, Бани Ҳошим уруғи, Қурайш қабиласи, Исмоил алайҳиссалом зурриётидан ҳисобланади-лар. Аллоҳ таолонинг Иброҳим ва Исмоил алайҳимас-саломдан ҳикоя қилиб айтган қуйидаги сўзларидаги “пайғамбар"дан Муҳаммад алайҳиссалом назарда тутил-ганлар: “Парвардигоро, уларнинг орасига ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китоб ва ҳикматни (Қуръон ва ҳадисни) ўргатадиган ва уларни поклайдиган бир пайғамбарни юбор! Шубҳасиз, Сен қудрат ва ҳикмат соҳибисан" [Бақара: 129].
Расул дегани Аллоҳ таоло унга бирон-бир шариатни ваҳий қилиб, уни одамларга еткизиш ва унга амал қилишга буюрилган кишидир.
Яъни намозни тўла-тўкис ва хотиржам ўқимоғинг. Намоз сўзи фарз ва нафл намозларни ўз ичига олади.
Закот — Аллоҳга ибодат қилиш ниятида маълум мол-мулклардан ҳақдор кишиларга берилиши вожиб бўлган муайян миқдордир. Бу мол-мулклар тилла ва кумуш, чорва моллари, ердан чиққан ҳосил ва тижорат молларидан иборат.
Рўза Аллоҳга ибодат қилиш ниятида субҳи содиқдан то кун ботгунга қадар бу ибодатни бузадиган нарсалар (емак-ичмак ва жинсий яқинлик)дан тийилишдир.
Рамазон ойи Шаъбон ва Шаввол ойлари ўртасидаги барчага маълум бўлган ҳижрий қамарий ой.
Ҳаж имкони бор одам Аллоҳ таолога ибодат қилиш ниятида махсус вақтда муайян ибодатларни адо этиш учун Каъбани қасд қилиб боришдир.
“Рост айтдингиз" деган Жаброил алайҳиссалом ва айни дамда савол сўраган ҳам унинг ўзидир. Қизиқ, ўзи сўраб, яна қандай қилиб “рост айтдингиз", дейиши мумкин? Негаки, савол сўраган киши сўзловчига “рост айтдингиз", дейиши учун савол сўраган кимса жавобни олдиндан билган бўлиши керак. Ажабланарли томони шунда. Шу боис саҳобалар ажабландилар. Бироқ бунинг баёни қуйида келади, иншааллоҳ.
Биринчи рукн — албатта Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули, деб гувоҳлик бериш. Шу ўринда бир масала бор: нега бу иккиси битта рукн қилинди, иккита рукн қилинмади?
Жавоб: барча амалларнинг дуруст ва мақбул бўлиши мана шу иккисига гувоҳлик беришга боғлиқ. Чунки Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бериш ихлосни келтириб чиқарса, Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик бериш у зотга эргашишни келтириб чиқаради. Аллоҳга яқинлашиш мақсадида қилинган ҳар қандай амал бу икки шарт: Аллоҳга ихлос қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш шартисиз қабул қилинмайди.
Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик беришнинг маъноси, инсон тили ва қалби билан Аллоҳдан ўзга ҳақ сиғинилувчи зот йўқ эканини ифода этишидир. “Гувоҳлик бераман", дегани — тилим бирла нутқ қилган ҳолда қалбим билан иқрор бўламан, дегани. Чунки гувоҳлик бериш қалбдаги нарсани нутқ билан ифода этиш ва у ҳақда хабар беришдир. Борди-ю, гувоҳлик берувчи тили бирла нутқ қилишга қодир бўлмаган соқов бўлса, у ҳолда ожизлиги сабаб дилида иқрор бўлиши кифоя.
Фақат тил билан гувоҳлик бериш етарли эмас. Бунга далил, мунофиқлар Аллоҳ таолонинг ягона илоҳ эканига тилларида гувоҳлик берадилар. Тиллари билан қалбларида бўлмаган нарсага иқрор бўлганликлари боис бундай гувоҳлик уларга фойда бермайди. Мунофиқлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига келиб, у зот Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик беришларини зўр бериб уқтирадилар. Ҳолбуки, Аллоҳ у зот Аллоҳнинг расули эканини билади ва айни дамда қалбларида йўқ нарсага тиллари ила иқрор бўлган мунофиқларнинг ёлғончи эканига ҳам гувоҳлик беради.
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ" калимасини “Аллоҳдан ўзга сиғинилувчи ҳақ илоҳ йўқ" дея, “ҳақ" сўзини қўшиб тушунамиз. Мана шундай тушуниш орқали “Ахир, Ер юзида Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган олиҳалар ҳам борку?!", деган чигаллик ойдинлашади. Ҳақиқатан, уларни Аллоҳ таоло ҳам, уларга ибодат қилаётган мухлислари ҳам “олиҳалар" деб номлаган. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Бас, қачонки, Парвардигорингизнинг фармони (яъни, азоби) келганида, Аллоҳни қўйиб илтижо қиладиган илоҳ (яъни, бут)лари уларни ҳеч нарсадан беҳожат қилмади ва уларга зиёндан ўзга бирон нарса келтирмади" [Ҳуд: 101], “Ёки уларнинг Биздан ўзга ҳимоя қиладиган илоҳлари бормикан?! У (илоҳ)лар ўзларига ёрдам қилишга ҳам қодир эмаслар ва улар Бизнинг томони-миздан ҳимоя ҳам қилинмаслар" [Анбиё: 43], “Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилманг! Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир" [Қасас: 88].
Демак, ушбу сўзни қўшгандан кейин айтиш мумкинки, борлиқда Аллоҳдан ўзга ибодат қилинаётган худолар бор, бироқ улар ботил худолар, ҳақ илоҳлар эмас. Улар илоҳлик ҳаққидан ҳеч нарсага молик эмаслар. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам далолат қилади: “Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда, шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк зот эканлигидир" [Ҳаж: 62].
Айтайлик бир мушрик бир ҳайкал олдига келиб унга ибодат қилса: унга эгилса, сажда қилса, йиғи-сиғи қилиб тавозеъ билан таъзим қилиб турса, ҳаттоки ҳушидан кетиб йиқилса, унинг қилаётган ибодати ҳам, сиғинаётган илоҳи ҳам ботилдир.
“Аллоҳ" сўзи Парвардигорнинг атоқли исми бўлиб, бу исм билан Ундан бошқаси номланиши жоиз эмас. Бу исм Аллоҳнинг бошқа исмларига нисбатан асл ҳисобланади. Шу боис қолган исмлар бу исмга тобе бўлиб келади. Биргина оятни ҳисобга олмаганда, бу исм Аллоҳнинг бошқа исмларига тобе бўлиб келмаган. Бу оят қуйидаги оятдир: “Алиф, Лом, Ро. (Эй Муҳаммад, бу Қуръон) Биз сизга, одамларни Парвардигорларининг изни-иродаси билан зулматлардан нурга — Азиз ва Ҳамийд (қудрат ва ҳамду сано эгаси) бўлган зотнинг йўлига — олиб чиқишингиз учун нозил қилган Китобдир. Аллоҳ осмонлар ва Ердаги бор нарса Ўзиники бўлган зотдир. Кофирлар учун қаттиқ азоб — ҳалокат бўлгай" [Иброҳим: 1-2]. Ҳаттоки мазкур оятда ҳам Парвардигор-нинг “Аллоҳ" исми аввалги оятдаги Унинг “Азиз" деган исмига сифат бўлмасдан балки “бадал", (яъни изоҳловчи) бўлиб келган.
Масала: калимаи шаҳодатни нутқ қилиш инсонни исломга киритадими?
Жавоб: ҳа, гарчи инсон уни жонини сақлаб қолиш мақсадида айтяпти, деб гумон қилсакда, бу калима уни исломга киритади ва биз унинг жони ва мол-мулкини ҳимоя қиламиз, унга тажовуз қилмаймиз. Бунга далил — Усома розияллоҳу анҳу билан бир мушрик ўртасида бўлиб ўтган ҳодиса. Бу ҳодисада Усома розияллоҳу анҳу бир мушрикни кетидан қувлаб унга етиб олади ва уни қиличи билан урмоқчи бўлганида у: “Ла илаҳа иллаллоҳ", — дея шаҳодат келтиради. Усома ўлимдан қутулиш мақсадида айтяпти, деган гумон билан уни ўлдиради. Бўлиб ўтган воқеани Пайғамбар алайҳиссаломга айтиб берган чоғда у зот қайта-қайта: “Ла илаҳа иллаллоҳни айгач ўлдирдингми-а?!", — дея бошладилар. Усома розиёллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ, у шаҳодатни ўлимдан қутулиш учун айтди, холос", — деди. Пайғамбар алайҳиссалом бўлсалар: “Ла илаҳа иллаллоҳни айгач ўлдирдингми-я?!", — дея қайта-қайта айтавердилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ундан қаттиқ ранжиганларини кўрган Усома розияллоҳу анҳу: “Шу бугундан олдин исломга кирмаган бўлишимни орзу қилиб қолдим", — деган эди[2].
Демак, бизда бир инсон жонини асраб қолиш мақсадида шаҳодат калимасини айтди, деган гумон устун келсада, биз унинг фақат зоҳирига қараб ҳукм қилишимиз керак экан. Демак, бу инсоннинг шаҳодат калимасини айтиши унинг жонини асраб қолади. Тўғри, кейинчалик диндан қайтса, уни қатл қиламиз. Бу нарса мусулмонлар қўлига аср тушган кофир жангчиларда учраши мумкин. Улар қатл қилиниш-ларидан қўрқиб жонини асраб қолиш учун “мусулмон бўлдик", дейишади. Шунда мужоҳидлар сўрайдилар: “Ла илаҳа иллаллоҳ" дейишгач, уларни ўлдирамизми ёки йўқ-ми?".
Биз айтамизки, Усома розияллоҳу анҳунинг ҳадиси уларнинг ўлдирилмаслигига далил. Бироқ, шундай бўлсада улар кузатувда бўладилар. Борди-ю, улардан муртадликка далолат қиладиган иш содир бўлса, қатл қилинадилар. Негаки, калимаи шаҳодатни айтишлари билан ислом аҳкомларига риоя қилишга мажбур бўладилар.
Агар кофир кимса Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик келтирса-ю, бироқ Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига иқрор бўлмаса, то бунга ҳам гувоҳлик келтирма-гунча Аллоҳнинг ягона илоҳ эканига гувоҳлик қилиши кифоя қилмайди. Шунга биноан, кофир “Ла илаҳа иллаллоҳ" дейиши биланоқ исломга киради. Бироқ, борди-ю тавҳид калимасини айтиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг расул эканини инкор этса, у ҳолда бу калимага Муҳаммад Аллоҳнинг расули, деган шаҳодатини ҳам қўшиши зарур. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Уларни албатта Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ экани ва албатта мен Аллоҳнинг Расули эканимга гувоҳлик беришга даъват қилинг"[3].
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динида маълум ва машҳур бўлган ва бутун уммат иттифоқ қилган нарса шуки, одамлар буюриладиган дастлабки нарса — Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик келтиришдир". Шу билан кофир мусулмонга айланади. Агар мусулмон бўлса, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик келтирса ва шу эътиқодда вафот этса, шунинг ўзи кифоя. Негаки, Пайғамбар алайҳиссалом: “Кимда-ким дунёдаги сўнг сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ" бўлса жаннатга киради"[4], — деганлар. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисда “Ла илаҳа иллаллоҳ" билан кифояландилар, чунки бу ҳадис Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига иқрор бўлган ва унда бу борада бирон-бир шак-шубҳа бўлмаган инсон хусусида айтилган.
Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик келтириш ибодатни холис Аллоҳга қаратишни келтириб чиқаради. Бу турли тавҳид “улуҳият тавҳиди", ёхуд “ибодат тавҳиди" деб номланади. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ" калимаси “Аллоҳдан ўзга ҳақ ибодат қилинувчи зот йўқ", деган маънони англатади. Демак, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилмаслигингиз керак. Кимда-ким “Ла илаҳа иллаллоҳ" деб, сўнг Аллоҳдан ўзгага ибодат қилса, у ёлғончидир. Негаки, бу шаҳодат ибодатни холис Аллоҳга қаратишни, риёкорлик, фахрланиш ва шу каби иллатларни йўқолишини тақозо қилади.
Расул — Аллоҳ унга бирон шариатни ваҳий қилиб, уни одамларга еткизишга буюрган пайғамбар. Одамлар Нуҳ алайҳиссаломдан олдин ягона дин вакиллари эдилар. Шу боис расулга муҳтож бўлмадилар. Кейинчалик одамлар кўпайишиб, ўзаро динда ихтилоф қила бошладилар ва улар пайғамбар юборилишига муҳтож бўлдилар. Шу вақтдан эътиборан Аллоҳ таоло одамларга расулларни юборили-шига муҳтож бўлдилар. Шу вақтдан эътиборан Аллоҳ таоло одамларга расулларни юборди. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Одамлар бир миллат — дин вакиллари эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач), Аллоҳ (мўминларга) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларини юборди ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишувларга ҳакам бўлсин, деб Ҳақ китобни (Таврот ва Инжилни) нозил қилди" [Бақара: 213]. Демак, расуллар одамлар ихтилофлашган пайтда улар ўртасида ҳақ билан ҳукм чиқариш учун юборилганлар. Расулларнинг аввалгиси Нуҳ алайҳиссалом бўлса, охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Демак, албатта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг Расули ва хотамул-анбиё, яъни пайғамбарларнинг охиргиси деб иймон келтиришимиз шарт.
Юқоридаги гапимиздан маълум бўладики, муаррихлар-нинг “Нуҳ алайҳиссаломдан илгари ҳам бир ёки бир неча расуллар ўтган", деган сўзлари нотўғридир. Зеро, Нуҳ алайҳиссаломдан олдин расул ўтмаган. Бунга далил Аллоҳ азза ва жалланинг қуйидаги сўзидир: “(Эй Муҳаммад), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик" [Нисо: 163], “Қасамки, Биз Нуҳ ва Иброҳимни пайғам-бар қилиб юбордик ҳамда пайғамбарлик ва Китобни (яъни, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръонни) ҳам икковининг зурриётларига (ато) қилдик" [Ҳадид: 26].
Нуҳ алайҳиссаломдан олдин расул ўтмаганига далолат қилувчи ҳадисларга келсак, маҳшаргоҳдаги шафоат хусусида келган ҳадисда айтилишича, одамлар Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳузурига боришиб: “Сиз Аллоҳ ер аҳолисига юборган дастлабки Расулсиз"[5], дея мурожаат қиладилар. Демак, бизнинг эътиқодимизда, Нуҳ алайҳис-салом энг биринчи расул, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса энг охирги расулдир. Кимда-ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайғамбарликни даъво қилса, у кофирдир. Бунга Аллоҳ таолонинг: “Балки у (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом) Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир" [Аҳзоб: 40], деган сўзи далил бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, Оятда Аллоҳ таоло “расулларнинг сўнггисидир" демасдан, “набийларнинг сўнггисидир", деди. Чунки набийларнинг сўнггиси дегани, ўз-ўзидан расулларнинг ҳам сўнггиси дегани. Зеро, набийлик тугаши билан расуллик ҳам ниҳоясига етади.
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули" деб гувоҳлик беришдан бир қанча хулосалар келиб чиқади. Жумладан:
1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган барча хабарларда у зотни тасдиқлаш. Яъни, инсонда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарларини тасдиқлашда ҳеч қандай иккиланиш бўлмаслиги керак. Балки у зотнинг хабарларини тасдиқлаш инсон ўзи нутқ қилган сўзини тасдиқлашидан ҳам кучлироқ бўлиши лозим. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта у (яъни, сизларга ваъда қилинаётган барча нарса) худди сизларнинг сўзлашингиз каби ҳаққи-ростдир!" [Зориёт: 23]. Инсон ўзи сўзлаган сўзида шак қилмаганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган сўзларда ҳам шак-шубҳа қилмаймиз ва унинг ҳақлигини биламиз. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бизнинг орамизда “санад" (ҳадисни бизга нақл қилган ровийлар силсиласи) деб аталмиш бепоён “чўл-биёбон" бор. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизда эмаслар. Лекин ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлса, уни қосир ақлимиз англаб етиш ёки етмаслигидан қатъий назар, ҳадисни тасдиқлашимиз вожибдир. Негаки, баъзан шундай ҳадислар келадики, уни маъносини англаб етамиз, бироқ тасавву-римизга сиғмайди. Мана шундай пайтларда модомики ҳадис собит бўлса уни тасдиқлаш вожибдир.
2) Ҳеч иккиланмай Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига бўйсуниш. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳ ва Расулининг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан (истаганини) ихтиёр қилиш жоиз эмасдир" [Аҳзоб: 36]. Шуни айтиб ўтиш ўринлики, айрим одамларга Аллоҳ ва Расулининг бўйруғи етса “Бу бўйруқ мустаҳабми ёки вожибми?", дея суриштира бошлайди. Бугунги кунимизда бундай одамлар кўп учрайдилар. Бу каби савол сўраш хатодир. Чунки саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни бирон ишга буюрсалар “Эй Расулуллоҳ, бу бўйруқ вожиб бўйруқми ёки мустаҳабми?", деб сўрамас эдилар. Балки дарҳол бўйруққа бўйсунишар, бу каби саволларни сўрамасдан, у зотни тасдиқлаб кетаверар эдилар. Биз ундай кишиларга айтамиз: “Эй биродар, сўраманг, бўйруққа бўйсунинг! Ахир сиз “Муҳаммад Аллоҳнинг Расули", деб гувоҳлик бергансиз. Шундай экан, у зотнинг бўйруғини бажаринг!".
Аммо инсонда бир масала пайдо бўлса-ю, мазкур масалада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига хилоф иш қилиб қўйса, у ҳолда амрнинг вожиб ёки вожиб эмаслиги тўғрисида сўраши ҳақлидир. Негаки, бу ҳолатда амр вожиб бўлса, унга хилоф иш тутгани туфайли тавба қилиши вожибдир. Борди-ю, амр вожиб бўлмаса, у ҳолда иш осон, хатарли эмас.
3) Ҳеч иккиланмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган ишлардан четланиш лозим. Инсон у зот қайтарган бирон иш тўғрисида “Бу иш Қуръонда мавжуд эмас" деб, адашиб кетишдан эҳтиёт бўлиши керак. Негаки, суннатда нима иш келган бўлса, Қуръонда унга эргашишга буюрилган. Қолаверса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бу иш Қуръонда мавжуд эмас" дейдиган кишилар-дан огоҳлантириб шундай деганлар: “Мен биронтангизни диванига (мутакаббирона) ўтириб олиб, унга мен тарафимдан (ёки менинг суннатимдан) бирон иш келса-ю, у бўлса “Мен (пайғамбарнинг гапини) билмайман, Аллоҳ-нинг китоби (Қуръон)да борига эргашамиз", деганини кўрмайин"[6]. Яъни, у мазкур иш Қуръонда мавжуд бўлмаса эргашмаймиз, демасин. Ҳолбуки, бизнинг эътиқодимизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган барча ишлар Қуръонда мавжуддир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонда: “Унга (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-га) эргашинглар" [Аъроф: 158], деган. Қуръондаги ушбу бўйруқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча суннатларини ўз ичига олади.
4) Ҳеч бир инсоннинг сўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзидан устун қўймаслик. Шунга биноан, мусулмон уламолардан биронтасининг сўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзидан олдинга қўйиш жоиз эмас. Негаки, сиз ҳам, ислом пешвоси бўлган имом ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишингиз вожиб. Баъзи инсонлар билан бирон масала устида баҳслашиб қолиб, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар", деб ҳадис айтсангиз, у “Бироқ фалончи имом мана бундай деган", дея ҳадисга имомнинг гапини қарши қўяди. Бу қандай журъат, нечоғлик ачинарли ҳолат! Ахир ким бўлса бўлсин, ҳеч бир инсоннинг гапи билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларига қарши чиқиш жоиз эмас. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан шундай дегани ривоят қилинади: “Устингизга осмондан тош ёғилмасайди! Мен “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар" десам, сизлар “Абу Бакр ва Умар айтди", дейсизлар-а!". Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари баён қилинганда талашиб-тортишган одам тилга олган имом Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумонинг олдида ким бўлибди, ахир?!
5) Аллоҳнинг динида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келмаган ишлар — бидъатларни пайдо қилмаслик. Пайдо қилинган бидъатлар эътиқодми, сўзми ёки бошқа аъзолар билан бажариладиган хатти-ҳаракатлар бўладими, фарқи йўқ. Шунга кўра, ҳар қандай бидъатчи чинакамига “Муҳаммад Аллоҳнинг Расули" деб гувоҳлик бермаган бўлади. Негаки, улар динда йўқ ишларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариат-ларига қўшимча қиладилар ва бу билан у зотнинг ҳурматини қилмаган саналадилар.
6) Бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга оид бидъатларни пайдо қилмаслик. Шунга кўра, мавлиди набавийни нишонлайдиган кимсалар ҳам “Муҳаммад Аллоҳнинг Расули" деган гувоҳликни рўёбга чиқармаган инсонлардир. Зеро, бу шаҳодатга садоқат, у зотнинг шариатига бирон нарсани қўшимча қилмасликда акс этади.
7) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рубубиятга мутлақо дахли йўқ деб эътиқод қилиш. Яъни, ҳожатларнинг раво бўлишини сўраб у зотга дуо қилмаслик, фақат тириклик пайтида ва қодир бўлган ишларидан ташқари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мадад сўрамаслик керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ишларга қодир бўлмай, балки у зот Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Айтинг: “Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга моликман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур" [Аъроф: 188]. Шундан биламизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳожатини сўраб, у зотга дуо қиладиган инсонлар динда адашган ва ақл-ҳушини йўқотган кишилардир. Ахир у зот ўзларига бирон манфаат ёки зиён еткизишга молик бўлмасалар, қандай қилиб ўзгаларга манфаат бера олсинлар?! Шу боис Аллоҳ таоло у зотга буюриб шундай деди: “Айтинг: “Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўғри йўл беришга эга эмасдирман, (тўғри йўлга солгувчи ҳам, зиён етказа олгувчи ҳам ёлғиз Аллоҳдир). Айтинг: “Албатта мени Аллоҳ(нинг азоби)дан (агар У зотга осийлик қилсам), бирон кимса ҳимоя қила олмас ва мен У зотдан ўзга паноҳ ҳам топа олмасман" [Жин: 21-22]. Шундай экан, бирон кимса бошига тушган кулфатдан қутқаришини сўраб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илтижо қилиши очиқ-ойдин залолат, балки бу ширкдир. Айтайлик, бирон ғам-ғуссага ботган киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига келиб, “Эй Расулуллоҳ, менинг бошимга мусибат тушди, менга ёрдам беринг", деса, диндан чиқарадиган катта ширк амални қилган бўлади. Негаки, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳожатини раво қилишини сўраб дуо қиляпти. Умуман олганда, оламдан ўтган кишидан мадад сўраб ёки бошига тушган кулфатни артишини сўраб дуо қилиш ширкдир. Чунки у бу ишга қодир эмас. Ўлган одамнинг руҳи қабрдаги танаси билан боғланиб турсада, бироқ ўлик одам қуруқ танадан иборат. Албатта бу дегани, унинг қабрда дунёдаги ҳаётдан фарқли ўлароқ, барзах ҳаётини бошидан кечиришига зид келмайди.
8) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини эҳтиром қилиш. У зотнинг сўзлари — ҳадисларни нолойиқ жойларга қўймаслик лозим. Чунки бундай қилиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан ҳурматсизликнинг бир кўринишидир. Шунингдек, у зотнинг қабрлари олдида баланд овозда гапиришлик ҳам ҳурматсизлик саналади. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Тоифдан келган икки кишининг Масжиди Набавийда баланд овозда гаплашаётганини эшитиб, шундай деди: “Тоиф аҳлидан бўлмаганларингда боплаб адабингларни берган бўладим!"[7]. Бунга сабаб, Аллоҳ таоло: “Эй мўминлар, (токи қилган яхши) амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда) овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирларингизга очиқ (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар!" [Ҳужурот: 2], деган.
Собит ибн Қайс баланд овозли саҳобийлардан эди. Ушбу оят нозил бўлгач, қилган амалларим беҳуда кетди деб ўйлаб, уйидан чиқмай кеча-ю кундуз йиғлади. Ҳа, улар Қуръони Каримнинг қадрини яхши билган инсонлар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Собитни йўқлаб, суриштирдилар. У зот ана шундай асҳобларига ғамхўр ва меҳрибон, уларнинг ҳолидан хабар олиб турар эдилар. Саҳобалар Собитнинг мазкур оят нозил бўлганидан буён уйидан чиқмай, кеча-ю кундуз йиғлаб ўтирганини айтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни чақириб келишга буюрдилар. Собит у зотнинг олдига келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: “Сени нима йиғлатяпти, эй Собит?", деб сўрадилар. Собит деди: “Мен баланд овозлиман. Ушбу оят мен тўғримда нозил бўлмаганмикин, деб хавотирдаман". Чунки оятда “(токи қилган яхши) амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун", дейилган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қарата: “Мақтовга сазовор бўлиб яшашга, шаҳид ҳолингда қатл қилинишга ва жаннатга киритилишга рози бўлсангчи"[8], — дедилар. Буни қарангки, Аллоҳдан қўрққан ҳар бир бандага оқибат хотиржамлик насиб қилади. Собит уйида Аллоҳдан қўрқиб ўтирган эди, Аллоҳ уни хотиржам қилди. Мазкур ҳадисга биноан, Собит ибн Қайсни жаннат аҳлидан деб эътиқод қилишимиз вожиб бўлади. Собит ибн Қайс чиндан ҳам ҳаётда мақтовга сазовор ишлар қилди, мусулмонлар билан Мусайлиматул Каззобга қарши жангларда иштирок этиб шаҳид бўлди. Бу жанг тарихдан барчамизга маълум ва машҳур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Собит ибн Қайсга берган сўнг башорат — жаннатга киритилиши қолди ва қиёматда унга ҳам киради. Эй оламлар Раббиси, барчамизни жаннат аҳлидан қилгин!
Шунингдек, Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳунинг қиссасида ажойиб бир воқеа рўй берган эди. Аскарлардан бири эгнида сифатли совут кийган ҳолда ўлик ётган Собит розияллоҳу анҳунинг ёнидан ўтаётиб, унинг совутини ечиб олади-да, уни юклари турган жойга олиб бориб, устига сополдан ясалган бир қозонни тўнкариб қўяди. Кечаси Собит розияллоҳу анҳунинг ўртоқларидан бири уни тушида кўради ва Собит унга бўлган воқеани ҳикоя қилиб бериб шундай дейди: “Ёнимдан аскарлардан бири ўтаётиб, эгнимдаги совутни ечиб олди ва уни лашкаргоҳнинг бир четидаги сопол қозоннинг остига бекитиб қўйди. Унинг атрофида бир оёғини кўтариб турган от бор". Тонгда туш кўрган одам тушини қўмондон Холид ибн Валид розиял-лоҳу анҳуга айтиб берди. Холиб ибн Валид уни айтилган жойга юборди. Во ажаб, Собитнинг ўртоғи бориб қараса, ҳолат айнан у айтганидек чиқди. Шаҳид бўлиб ўлган Собитга буни ким билдирди, деб ўйлайсиз?! Ҳа, солиҳ туш нубувват (пайғамбарлик)нинг қирқ олтидан бири, деб беҳуда айтилмаган!
Шунингдек, Собит розияллоҳу анҳу ўлимидан сўнг васият қилади. Ушбу васият Абу Бакр розияллоҳу анҳуга етказилгач, у васиятни амалга оширади[9]. Айтишларича, Собит розияллоҳу анҳудан бошқа бирон кишининг ўлимидан кейин қилган васияти амалга оширилмаган. Бироқ бу воқеадан “тушга таяниб васиятни ижро қилиш мумкинми?", деган масала туғилади.
Масаланинг жавоби шуки, агар далил-исботлар тушнинг ростлигини кўрсатса, васият ижро этилади, бунда бирон муаммо йўқ. Дарҳақиқат, мен ишонган бир кишининг айтиб беришича, унинг отаси вафот этади. Бола-чақаси билан яшаб турган уйни фалон йилга ижара олган экан. Отаси вафотидан кейин уй эгаси келиб, улардан уйни бўшатиб қўйишни талаб қилган. Улар: “Отамиз билан сизнинг ўртангизда ҳануз тугамаган ижара шартномаси бор", — дейишган. Уй эгаси шартнома аллақачон тугаганини айтиб, уйни бўшатишни талаб қилган. Ижарачилар уй эгасининг бу даъвосидан қаттиқ ташвишга тушиб қоладилар. Ўғил-нинг айтишича, кечаси тушида отасини кўради. Отаси улар ўтирган давранинг бир чеккасида кўриниб шундай дермиш: “Ижара шартномаси дафтарнинг биринчи бетида турибди. Фақат у дафтар муқовасига ёпишиб қолган". Тонгда уйғониб, дафтарнинг биринчи бетини очса шартнома турганмиш!
Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло баъзи ўликларга оиласида юз берган айрим ишларни хабар берар экан. Бироқ бундай масалаларни ҳар ким ҳам ҳал қилавериши жоиз эмас.
Яъни, намозни (шариатда кўрсатилгандек), тўғри ўқи-моқлигинг. Намозни, албатта бажариш лозим бўлган шарт, рукн ва вожиблари билан, шунингдек, (унинг мустаҳаб ва одоблари каби) уни тўлдирувчи амаллар билан ўқилсагина тўғри ўқилган бўлади. Намоз тафсилотларини шарҳлашга ҳожат йўқ. Зеро, намоз ҳақида батафсил маълумотлар фиқҳ китобларида мавжуддир.
Ҳадисдаги “намоз" сўзи ҳар қандай намоз: фарз ва нафл намозларни ҳам ўз ичига олади. Бироқ бунга жаноза намози ҳам кирадими?
Ҳадисдаги “намоз" сўзига жаноза намозининг кириш ёки кирмаслик эҳтимоли ҳам бор. Агар намоз сўзининг умум тушунчасига назар соладиган бўлсак, жаноза намозини киради, дейиш мумкин. Негаки, Аллоҳ таоло-нинг: “Улар (яъни, мунофиқлар)дан биронтаси ўлса, зинҳор унга намоз ўқиманг" [Тавба: 84], деган сўзидаги “намоз"дан мақсад жаноза намозидир. Аммо жаноза намозининг маййит учун дуо ва шафоат қилиш мақсадида ўқиладиган фавқулодда намоз экани жиҳатидан қарасак, у ҳолда ҳадисдаги “намоз" сўзига жаноза намози кирмайди. Шундай бўлса-да, жаноза намози ўзгаларга яхшилик қилиш тўғрисида келган бўйруқлар остига дохилдир.
Закот — муайян мол-мулклардан бериш вожиб бўлган маълум миқдордан иборат бўлиб, инсон уни Аллоҳга ибодат қилиш мақсадида ва Унинг савобини умид қилиб ҳақдор кишиларга беради.
Мисол учун, динор ва дирҳам (тилла ва кумуш тангалар)дан закот берилади. Улардан бериладиган закот миқдори қирқдан бир ҳиссадир.
Аллоҳ таоло Тавба сурасида закотга ҳақдорларнинг саккиз тоифа инсонлар эканини баён қилиб шундай дейди: “Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, закот йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошно қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳод ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур" [Тавба: 60]. Яъни, Аллоҳ таоло бизга закотни фақат мазкур тоифа инсонларга беришни фарз қилди. Албатта закотга оид тафсилотлар фиқҳ китобларида зикр қилинган, бу ерда баён қилишга ҳожат йўқ.
Рўза тутиш субҳи содиқдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳга ибодат қилиш ниятида рўзани бузадиган ишлардан тийилиш демакдир. Рўзани бузадиган ишлар барчага маълум, уни айтишга ҳожат йўқ. Шундай бўлса-да, рўзани бузадиган ишларга оид муҳим бир нарсани айтиб ўтмоқчимиз. Рўзани бузадиган ишлар рўзадорнинг рўзаси-ни бузиши учун учта шарт талаб қилинади:
— Инсон бу ишларни билиб қилиши;
— Инсон бу ишларни эслаб қилиши;
— Инсон бу ишларни ўз иродаси билан қилиши.
Агар инсон ҳали субҳи содиқ чиқмаган, деган ўйда бирон нарса еб-ичса, сўнгра у еб-ичган вақтда субҳи содиқ аллақачон чиқиб бўлгани маълум бўлса, бундай ҳолатда унинг рўзаси бузилмайди. Чунки у бу ишларни билмай қилди.
Шунингдек, инсон қуёш ботди, деган гумонда еб-ичса-ю, шундан сўнг қуёш ҳали ботмагани маълум бўлса, бу ҳолатда ҳам рўза бузилмайди. Бунга далил Бухорий роҳимаҳуллоҳ Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис. Унда Асмо розияллоҳу анҳо шундай дейди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг даврларида булутли кунда оғиз очдик, сўнг қуёш кўринди". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни рўзанинг қазосини тутишга буюрмадилар. Агар бундай ҳолатда рўза бузилиб, унинг қазосини тутиш вожиб бўлганида, албатта Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатда вожиб бўлган бу амални баён қилган ва бизларга нақл қилинган бўлар эди. Демак, бу каби ҳолатлар Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларига дохилдир: “Эй Раббимиз, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама!" [Бақара: 286], “Қилган хатоларингиз сабабли сизлар учун гуноҳ йўқдир, лекин кўнгил-ларингиз (билан) қасд қилган нарсадагина (гуноҳкор бўлурсизлар) [Аҳзоб: 5].
Агар инсон мажбурланган — ўзи истамаган ҳолда еб-ичса, унинг рўзаси бузилмайди. Шунингдек, инсон рўзадор аёлини мажбурлаб, унга яқинлик қилса ҳам аёлининг рўзаси бузилмайди. Бундай ҳолатда аёлга қазо ҳам каффорат ҳам вожиб бўлмайди.
Бу муҳим масаладир. Негаки, кўпчилик фуқаҳолар, инсон кундузнинг аввалидами ёки охиридами, вақт кирган ёки чиққанини билмасдан еб-ичиб қўйгудек бўлса, у ҳолда унга ўша кунги рўзанинг қазоси вожиб бўлади, дейишади. Бироқ бу нотўғри. Зеро, бандаларга рўзани вожиб қилган Зотнинг ўзи, мазкур узрлар сабабли улардан гуноҳ ва машаққатни кеткизди.
Ҳаж — махсус вақтда Аллоҳга ибодат қилиш нияти билан муайян ибодатларни адо этиш мақсадида Байтуллоҳ-га боришдан иборат.
Бироқ бунга умра ҳам кирадими?
Бу борада уламолар ўртасида хилоф бор. Баъзи уламо-ларнинг фикрича, бунга умра ҳам киради. Улар бунга далил сифатида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Умра кичик ҳаждир"[10] — деган сўзларини келтирадилар. Қолаверса, биз шарҳлаётган ҳадиснинг айрим ривоятларида умра ҳам зикр қилинган.
Бироқ тўғри фикрга кўра, умра ҳаж мартабасида эмас, яъни у ислом рукнларидан саналмайди. Шундай бўлса-да, умра қилиш вожиб ҳисобланиб, қайси инсонда вожиблик талаблари тўла вужудга келган бўлса, у ҳолда умра қилмаслик билан гуноҳкор бўлади.
Ҳадисдаги “агар йўл харажатига қодир бўлсанг", деган талаб Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидан олинган: “Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уй — Каъбани зиёрат қилиш бурчи бордир" [Оли Имрон: 97].
Шу ўринда бир эътироз туғилиши мумкин: “Ахир бу шарт барча ибодатларда ҳам мавжуд-ку?! Аллоҳ таоло: “Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан тақво қилинглар (яъни, У буюрган ишларни бажариб, қайтарган ишлардан четланинглар)" [Тағобун: 16] — деган. Шундай экан, нега энди фақат ҳаж хусусида бундай шарт қўйилди?
Бу эътирозга жавоб шуки, айнан ҳаж учун бундай шарт қўйилишига сабаб, аксар ҳолатларда ҳажда машаққат, чарқоқ ва имконсизлик юзага келишидир. Шу боис, бу шарт айнан ҳажда таъкидлаб ўтилди. Аслида, ҳар қандай ибодат учун ҳам қудрат ва имконият шарт қилинади.
Яъни, ҳақни сўзладингиз. Бу гапни айтган Жаброил алайҳиссаломдир.
Буни ажабланарли томони шунда эдики, одатда бирон савол сўраган одам билмаган нарсасини сўрайди. Жавобни тасдиқлаган одам эса, жавобни олдиндан билган бўлади. Мазкур икки ишнинг бир кишида жамланиши ажабланишга сабаб бўлди. Масалан, бир кишининг “Фалончи Мадинадан келди", деган гапига, даврада ўтирганлардан бири “Ҳа тўғри айтдинг", деса, бундан унинг хабар мазмунини олдиндан билиши келиб чиқади. Қандай қилиб Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан савол сўраб, яна ўзи у зотнинг сўзини тасдиқлайди?! Ажабланарли томони шунда. Бунинг ортидаги ҳикмат баёни келгусида келади, иншааллоҳ.
Олдин айтиб ўтганимиздек, нотаниш кимса Жаброил алайҳиссалом эди.
Иймон сўзининг луғавий маъноси — “қабул қилиш ва бўйсунишни тақозо қилувчи иқрор бўлиш ва эътироф этиш"дан иборат бўлиб, у бу жиҳатдан мазкур сўзнинг шаръий маъноси билан бир хилдир.
Айрим уламоларнинг иймон тасдиқдан иборат, деган сўзлари қониқарсиз фикрдир. Чунки араб тилидаги “иймон келтирмоқ" феъли лозим, яъни ўтимсиз феъл бўлса, “тасдиқламоқ" феъли ўтимли феълдир. Агар “бирон нарсага иймон келтирдим", дейилмоқчи бўлса, феълдан кейин “ба" қаратқич келишиги предлоги қўлланилади. Аммо “бирон нарсани тасдиқладим", дейилса, ҳеч қандай предлогсиз айтилади. Буни шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Иймон" китобида батафсил баён қилган.
Биз иймон таърифида “қабул қилиш ва бўйсунишни тақозо қилувчи иқрор бўлиш…", дедик. Негаки, айрим инсонлар иқрор бўлсада, қабул қилмаслиги мумкин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Абу Толибни олайлик, у ўз жиянининг пайғамбар ва содиқ эканига иқрор бўлсада, бироқ у зот олиб келган динни қабул қилмади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсуниб, эргашмади. Оқибатда, унга иқрор бўлиши фойда бермади. Демак, иймонда қабул қилиш ва бўйсуниш бўлиши зарур экан.
Биринчиси: Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келти-риш. Кимда-ким Аллоҳнинг борлигини инкор этса иймондан чиқади. Аслида, қалбининг туб-тубидан Аллоҳ-нинг бор эканини инкор этадиган кимса топилиши маҳолдир. Ҳатто Мусо алайҳиссаломга қарата “Оламлар Раббиси деганинг нимаси?!", деган Фиръавн ҳам ичида Аллоҳнинг борлигига иқрор бўлган эди. Мусо алайҳис-салом унга хитоб қилиб: “(Эй Фиръавн), сен анави очиқ-равшан (мўъжизаларни) фақат осмонлар ва ернинг Рабби нозил қилганини аниқ билурсан" [Исро: 102], деган эди. Бироқ Фиръавн қайсарлик қилиб, ҳақни тан олмади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: “Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар" [Намл: 14].
Иккинчиси: Аллоҳнинг ягона Раб эканига иймон келти-риш. Раб — яратувчи, молик, эга ва бошқарувчи демак.
Еру осмонларни ким яратган? Аллоҳ яратган.
Башариятни ким яратган? Аллоҳ яратган.
Еру осмонларни ким бошқариб туради? Аллоҳ бошқа-риб туради.
Учинчиси: Аллоҳнинг ёлғиз илоҳ экани, Ундан ўзга илоҳ йўқ экани, Унинг шериги йўқ эканига иймон келтириш. Ким Аллоҳдан бошқа ҳам ибодат қилинадиган илоҳ бор, деб даъво қилса, у Аллоҳга иймон келтирмаган бўлади. Демак, Аллоҳнинг ягона илоҳ эканига иймон келтиришингиз зарур, акс ҳолда, Аллоҳга иймон келтирмаган бўласиз.
Тўртинчиси: Аллоҳнинг исм ва сифатларига, уларнинг маъносини бурмасдан, йўққа чиқармасдан, қандайлигини билишга уринмасдан ва уларни мавжудотларнинг сифат-ларига ўхшатмасдан, балки бу исм ва сифатлар У зотнинг ўзига лойиқ ва муносиб исм ва сифатлар эканига иймон келтириш. Ким бу сифатларга оид оятлар ёки ҳадисларнинг маъносини бурса, у ҳолда Аллоҳга чинакам иймон келтир-маган бўлади.
Баъзилар Аллоҳ таолонинг “Раҳмон арш устида (исти-во қилди) юксалди" [Тоҳа: 5], сўзини “аршни эгаллади", деб талқин қилишади. Ҳолбуки, “истиво" сўзининг луғавий ва шаръий маънолари “олий бўлиш, юксалиш" маъно-ларини билдиради. Бу Аллоҳнинг барча махлуқотларидан умумий юксаклигидан ўзгача бўлган — ўзига хос юксаклик ва олийликдир. Демак, “истиво" сўзини “эгаллади" дея талқин қилган одам Аллоҳга чинакам иймон келтирмаган бўлади. Негаки, у Аллоҳ ўзига нисбат берган сифатни инкор қилди. Бинобарин, бу сифатларни бор дейиш вожибдир.
Шунингдек, кимда-ким Аллоҳ таолонинг “Эй Иблис, Мен Ўз қўлим билан яратган нарсага — Одамга сажда қилишдан нима сени ман қилди?!" [Сод: 57], деган сўзини “Мен ўз қудратим ёки қувватим билан яратган…", деб талқин қилиб, маънони бурса ва Аллоҳнинг Ўзига лойиқ қўли борлигини инкор этса, Аллоҳга чинакам иймон келтирмаган бўлади. Агар Аллоҳга чинакам иймон келтир-ганида эди, у ҳолда “Аллоҳнинг ҳақиқий қўли бор, бироқ махлуқотларнинг қўлига ўхшамайди", деган бўлур эди. Аллоҳ таоло айтади: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир" [Шўро: 11]. Чунки биз Аллоҳ таоло ҳақида фақат У зотнинг ўзи маълум қилган нарсанигина айтишимиз мумкин. Ахир биз билан бирга бир мамлакатда яшасада, кўзимиз билан кўрмаган одам ҳақида гапиришимиз мумкин бўлмас экан, қандай қилиб дунёда кўриш имконсиз бўлган Аллоҳ таоло ҳақида билмаган нарсани гапиришимиз мумкин бўлсин?!
Кимда-ким “Аллоҳ таоло эшитиладиган калом билан гапирмайди. Балки Аллоҳнинг каломи Унинг ўзидаги маънолардан иборат. Жаброил Аллоҳ ўзидаги маъноларни таъбир қилиш учун ҳавода яратган товушларнигина эшитган", деса, у ҳам Аллоҳга чинакам иймон келтирмаган бўлади. Чунки Аллоҳнинг калом — гапириш сифатини бу тарзда талқин қилиш У зот ҳақиқий гапирмайди, деган хулосани келтириб чиқаради. Зеро, “калом — бу Аллоҳ-нинг ўзида мавжуд бўлган, Ундан ташқарига чиқмайдиган маънодан иборат", дейилса, у ҳолда калом эшитиладиган нарса бўлмайди ҳамда бу сифат билан илм сифати ўртасида ҳам фарқ қолмайди. Қолган исм ва сифатлар борасидаги билдирилган нотўғри ва ноўрин талқинларни ҳам шунга қиёс қилишингиз мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳнинг исм ва сифатлари борасида салафи солиҳлар йўлига хилоф иш тутган бидъатчиларнинг барчаси Аллоҳга чинакам иймон келтирмаганлар. Улар Аллоҳга иймон келтириш масаласи-даги мазкур тўртта нарсадан тўртинчиси — Аллоҳнинг исм ва сифатларига иймон келтириш бобида чинакам иймон келтирмаганлар. Биз бу билан улар мўмин эмаслар, демоқчимасмиз. Ҳеч шубҳасиз, улар мўминдирлар. Бироқ улар бу бобда чинакам иймон келтирмадилар. Улар салафи солиҳлар йўлига хилоф қилган, хато қилган кишилардир. Уларнинг бу борада тутган йўли шубҳасиз залолат йўлидир. Шундай бўлсада, бу йўлдан борган кишига токи ҳужжат қойим бўлмагунча залолат билан ҳукм қилинмайди. Агар унга қарши ҳужжат қойим қилинса ҳам ўз хатоси ва залолатида қаттиқ туриб олса, у ҳолда ҳаққа хилоф чиққан ишларида бидъатчи ҳисобланади. Бироқ бу унинг қолган ишларда салафи солиҳлар йўлида деб саналишини ман қилмайди. Зеро, бундай инсонлар мутлақ бидъатчи ёхуд мутлақ салафи солиҳлар издоши деб тавсиф қилинмай, балки уларнинг йўлидан борган ишларида салафлар издоши, уларга хилоф қилган ишларида эса бидъатчи деб сифатланади.
Одамлар ўртасида ихтилоф пайдо бўлган Аллоҳнинг исм ва сифатлари масалаларидан яна бири “Аллоҳ Одамни ўз суратига кўра яратди"[11], деган ҳадис мазмунидир. Мазкур ҳадис маъноси тўғрисида турли баҳс-мунозаралар, тортишувлар ва шов-шувлар бўлиб туради. Баъзилар ажабланиб сўрайдилар: “Ахир қандай қилиб Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг суратига монанд яратиши мумкин?!".
Айрим кишилар бу чигалликни бартараф этиш учун ҳадис маъносини жуда беўхшов ва хунук тарзда буриб, “ҳадисдаги “ўз суратига кўра" деган сўздан Одам назарда тутилган, яъни Аллоҳ Одамни Одам суратида яратди", дейишади! Бироқ башариятнинг энг фасоҳатли ва сўзамоли бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай содда ва беўхшов сўзни гапиришлари мумкинми?! Ахир ҳар қандай жонзот ўз суратига монанд яратилгани шундоқ ҳам маълумку? Агар шундоқ бўладиган бўлса, у ҳолда Одамнинг бошқалардан афзаллиги қолмайдику? Албатта, уларнинг бу гаплари бемаъни сафсатадан бошқа нарса эмас. Биласизларми, нега улар бундай бўлмағур талқинга қўл урдилар?
Уларнинг айтишича, агар ҳадисдаги “ўз суратига кўра" деган сўздан Аллоҳ назарда тутилса, у ҳолда Аллоҳни махлуқотларига ўхшатиб қўйган бўлар эмишмиз. Чунки бирон нарсанинг сурати ўша нарсага батамом ўхшаш бўлиб ва бундан Аллоҳ таолони махлуқотларига ўхшатиш келиб чиқармиш.
Уларга айтадиган жавобимиз шуки, агар сизлар оят ва ҳадисларга тўлиғича амал қилганингизда эди, “Аллоҳ Одамни Ўзининг, яъни Аллоҳнинг суратида яратди, бироқ Аллоҳга ўхшаш бирон нарса йўқ", деган бўлур эдингиз.
Шу ўринда эътироз туғилиши мумкин: “Қани бизларга бир нарса бошқа бир нарсанинг сурати каби бўлиб, бироқ унга ўхшамаслигига қониқарли бирон мисол келтиринг-ларчи?".
Эътирозга жавоб шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак ҳадисларида шундай дейдилар: “Дастлаб жаннатга кирадиган жамоат ўн беш кунлик тўлин ой суратида, улардан кейинги жамоат эса осмондаги энг ёрқин юлдуз суратида бўлур…"[12]. Хўш, айтингчи, жаннатга кирган бу одамлар ҳар томонлама ой суратида бўладиларми ёки улар инсон суратида бўлиб, фақат гўзаллик, кўркамлик, юзларининг порлоқлиги ва шу каби сифатлардагина ойга ўхшайдиларми?! Борди-ю, ҳар томонлама ойга ўхшайдилар десангиз, демак, улар жаннатга киришганида уларда кўз, оғиз ва шу каби бошқа аъзолар бўлмаслиги керак. Агар фақат гўзаллик ва кўркамлик сифатларидагина ойга ўхшайдилар десангиз, у ҳолда ҳадис тўғрисидаги чигаллик йўқолиб, бир нарсанинг бошқа бир нарса суратида бўлишидан унга ҳар томонлама ўхшаши келиб чиқмаслиги ўз исботини топади!
Шуни таъкидлаш лозимки, Аллоҳнинг исм ва сифатлари масаласи катта ва муҳим масала. Бу масалада турли чигаллик ва ҳалокатдан сақланиб, соғлом ва ҳақ йўлдан бораман деган инсон салафи солиҳларнинг йўлини тутиши лозим. Аллоҳ таоло Ўзини номлаган ёки сифатлаган исм ва сифатлар билан У зотни сифатланг, шунингдек, Аллоҳ ўзидан рад этган, узоқ қилган исм ва сифатларни сиз ҳам рад этинг, ўшанда саломат бўласиз.
Айрим масалалар борки, унда баҳс-мунозара қилиш динда чуқур кетиш ҳисобланади. Бундай масалаларда изланиш, баҳс-мунозара қилиш ярамайди.
Дарҳақиқат, имом Молик роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таоло-нинг “Раҳмон арш устида (истиво қилди) юксалди", деган сўзи ҳақида — У зотнинг Аршда қандай истиво қилгани ҳақида сўралади. Шунда Имом Молик роҳима-ҳуллоҳ бошини қуйи солиб, унга берилган саволнинг оғирлиги ва Раб таолога бўлган таъзимидан терга ботади. Бир муддатдан сўнг бошини кўтариб шундай дейди: “Истиво ноаниқ нарса эмас, қандай истиво қилгани ақл билан идрок қилинадиган иш эмас, унга иймон келтириш вожиб, у ҳақда савол сўраш эса бидъатдир. Мен сени бидъатчи деб ўйлайман". Шундан сўнг Имом Молик савол сўраган одамни масжиддан (Масжиди Набавийдан) чиқариб ташлашга буюради ва у одам масжиддан чиқариб ташланади.
Имом Молик “истиво ноаниқ нарса эмас" деган гапи билан бу сўзнинг араб тилидаги маъноси маълум демоқчи. Чунки араб тилида “истава ало каза", яъни “бирон нарса устида истиво қилди" дегани, шу нарсанинг “устига чиқди, ўрнашди" маъносини ифода этади. Қуръони Карим, ҳадис-лар ва арабларнинг гапида “истава" феъли “ало" предлоги воситасида ўтимли бўлса, гапда зикр қилинган нарсанинг устига чиқиш, юксалиш маъносини билдиради. Имомнинг “қандай истиво қилгани ақл билан идрок қилинадиган иш эмас", деган гапига келсак, бу билан Аллоҳнинг аршга истиво қилиши — кўтарилиши ақл воситасида идрок қилинадиган иш эмас, балки буни билишнинг бирдан-бир йўли оят ва ҳадислардир демоқчи. “Унга иймон келтириш вожиб", яъни Аллоҳнинг Ўзига лойиқ ва муносиб тарзда Аршга истиво қилганига иймон келтириш вожибдир. “У ҳақда савол сўраш эса бидъатдир", яъни Аллоҳнинг Аршга қай тарзда истиво қилгани тўғрисида савол сўраш бидъатдир. Негаки, бундай саволни саҳоба розияллоҳу анҳумлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрамаганлар. Ҳолбуки, улар биздан кўра Аллоҳни танишга интилувчанроқ, шунингдек, жавоб берувчи зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам биздан кўра Аллоҳни яхши билувчироқ эдилар. Шунга қарамасдан бу каби саволларни бермадилар. Ахир салафи солиҳларга кифоя қилган дин бизга ҳам кифоя қилиши ва ортиқча саволларга барҳам беришимиз керак эмасми?!
Имом Молик савол сўраган одамга қарата: “Мен сени бидъатчи деб ўйлайман", — деди. Яъни, сен одамларнинг динини бузмоқчисан, дея, уни масжиддан чиқариб ташлашга буюрдилар. Имом Молик мен уни мажиддан қувлай олмайман. Агар шундай қилсам Аллоҳ таолонинг “Аллоҳнинг масжидларида Аллоҳнинг исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?" [Бақара: 114], деган сўзига дохил бўлишдан қўрқаман, демадилар. Чунки Имом Молик роҳимаҳуллоҳ уни масжиддан ман қилганига сабаб, у масжидга Аллоҳни зикр қилиш мақсадида эмас, балки Аллоҳнинг бандалари ўртасида фасод қилиш учун кирган эди. Маълумки, бундай одамлар масжидга киришдан ман қилинадилар.
Ахир саримсоқ ёки пиёз еган одам масжидга киришдан ман қилинса, одамларнинг динини бузишни истаган кимса ман қилинишга янада лойиқроқ эмасми?! Албатта ман қилишга ҳақлироқ, бироқ кўпчилик одамлар бундан ғафлатдалар.
Нима бўлганда ҳам Аллоҳнинг исм ва сифатлари боби бениҳоят муҳим ва айни дамда хатарли бобдир. Мен сизларни бу бобда чуқур кетиш ва билишга эҳтиёж туғилмаган масалалар хусусида сўраб-сўриштиришдан огоҳлантираман.
Баъзи инсонлар “Аллоҳнинг бармоқлари бор", дейишади. Аллоҳ ва Расулининг гапини бурувчилар эса “Аллоҳнинг бармоқлари йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Одам боласининг қалби Раҳмон бармоқларидан икки бармоқ орасида бўлади"[13], деган сўзидаги “бармоқ" сўзидан “тўла ва мукаммал бошқариш ва ҳукмронлик қилиш" маъноси кўзда тутилган", дейдилар. Субҳаналлоҳ! Сизлар билувчироқмисиз ёки Аллоҳнинг Расулими?! Аллоҳнинг бармоқлари бор дейиш У зотни бандаларига ўхшатишни келтириб чиқаради деган гумон билан Аллоҳнинг бармоқлари борлигини инкор этадилар. Бундай кимсалар аввало Аллоҳни махлуқотларига ўхшатиб, сўнгра бу сифатни йўққа чиқарадилар. Шундай қилиб, икки қабиҳ иш: Аллоҳни махлуқотларига ўхшатиш ва Унинг сифатларини йўққа чиқариш ўртасини жамлайдилар.
Бошқа бир одамлар борки, қўлига мисвокни олиб, уни бармоқлари орасида ўйнатар экан “Одам боласининг қалби Раҳмон бармоқларидан икки бармоқ орасида бўлади", дея кўрсатиб беради. Аллоҳ таоло бундай одамнинг бармоқ-ларини узсин. Ахир шундай қилиб кўрсатиб бериш дуруст-ми?!
Албатта, мутлақо бундай қилиш ярамайди. Аввало, сиз қаёқдан биласиз, Аллоҳнинг бармоқлари бешта: бош бармоқ, кўрсаткич бармоқ, ўрта бармоқ, ён бармоқ ва жимжилоқ эканини?! Табиийки, билмайсиз.
Иккинчидан, “Одам боласининг қалби Раҳмон бармоқ-ларидан икки бармоқ орасида бўлади", дегани қалб Унинг бош бармоқ ва кўрсаткич бармоғи ёки бош бармоқ ва ўрта бармоғи ёки бош бармоқ ва ён бармоғи ёки бош бармоқ ва жимжилоғи ўртасида бўлишини қаёқдан билдингиз?! Ахир Аллоҳ ҳақида ўзингиз билмаган нарсаларни қандай айтасиз ёки Аллоҳга бўҳтон қилмоқчимисиз?! Шубҳасиз, бундай инсонлар таъзирга лойиқдирлар. Чунки улар Аллоҳ ҳақида билмаган гапларни айтадилар.
Бундай кимсалар айтиши мумкин: “Пайғамбар соллал-лоҳу алайҳи ва саллам “Аллоҳ Эшитувчи ва Кўрувчи-дир", деган оятни ўқиганларида бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларини кўз ва қулоқларига қўйиб кўрсатмадиларми?"[14].
Бунга жавоб шуки, тўғри, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилдилар. Лекин сиз пайғамбар эмассизку, шундай қилсангиз?! Қолаверса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккита бармоқларини кўз ва қулоқларига қўйишдан мақсади Аллоҳнинг кўз ва қулоғини ўзларининг кўз ва қулоқларига ўхшатиш эмас, балки бу икки сифат: кўриш ва эшитиш сифати ҳақиқий сифат эканини таъкидлаш, холос.
Яна такрор айтаман, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ўта муҳим ва жиддий масала. Бу масалада оёғингиз тойиб кетишидан эҳтиёт бўлинг, зеро, оёғингиз остида тубсиз жарлик бор.
Айрим одамлар Аллоҳ таолонинг “Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси — чангали(дадир)", деган сўзини шарҳлар экан, қўлига бир нарсани чангаллаб кўрсатади. Айни дамда бошқа бир жамоат ер Аллоҳнинг чангалида бўлишидан ер Унинг тасарруфида бўлиши мақсад қилинган дейишади. Натижада, ҳар икки томон Аллоҳ Ўзини сифатлаган сифатни махлуқотларнинг сифатларига ўхшат-маган ёки бу сифатни йўққа чиқармаган ҳолда исбот қилмайдилар.
Аллоҳнинг исм ва сифатлари бобида салафи солиҳлар гапирмаган гапни гапиришдан эҳтиёт бўлиш зарур.
Баъзи уламолар айтганлар: “Агар инсонга саҳоба ва тобеинларга кифоя қилган дин кифоя қилмаса, улар қаноатланган динга қаноатланмаса, Илоҳо, бундай кимса асло қаноатланмасин!".
Жаброил алайҳиссалом пайғамбарлар ва илоҳий китобларни айтмасдан дастлаб фаришталардан бошлади. Негаки, фаришталар ғайб оламидир. Пайғамбарлар ва илоҳий китоблар эса ҳиссий оламга оиддирлар. Фаришта-лар фақат Аллоҳ хоҳласагина кўзга кўринишлари мумкин. Аллоҳ таоло уларни нурдан яратди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадислар собит бўлган[15]. Улар инсу жин тоифаси каби еб-ичишга муҳтож эмаслар. Фаришталар ҳақида “улар “сомад", яъни уларнинг ичи ғовак эмас", дейилади. Шу боис, еб-ичишга муҳтож бўлмайдилар. Демак, ғайб олами бўлмиш фаришталарнинг борлигига иймон келтирамиз.
Инсонларнинг турлари ва ҳар бир турнинг ўзига хос вазифаси бўлганидек, фаришталар ҳам бир неча турлардан иборат бўлиб, улардан ҳар бирининг ўз вазифалари бор.
Фаришталарга иймон келтириш бизга номма-ном билдирилган муайян фаришталарга иймон келтириш, шунингдек, уларга топширилган вазифаларга иймон келтиришни ўз ичига олади. Масалан, биз Жаброил исмли фаришта борлиги, унинг ваҳий фариштаси экани, Аллоҳнинг ҳузуридан пайғамбарларга ваҳий олиб келишига иймон келтирамиз. Шунингдек, Микоил ёмғир ва ўсимликлар фариштаси, Исрофил эса сур чалиб, қиёмат қойим бўлганини эълон қилувчи фаришта эканига иймон келтирамиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тун намозини ўқимоқчи бўлсалар, такбири таҳримадан кейин ўқиладиган “сано"да мазкур уч фаришта номини зикр қилиб шундай дер эдилар: “Эй Аллоҳ, Жаброил, Микоил ва Исрофилнинг Рабби…"[16]. Бунинг ҳикмати шундаки, мазкур фаришталар-дан ҳар бирига ҳаётбахш вазифалар топширилган. Жаброил қалбларга ҳаёт бағишловчи ваҳий келтирувчи фариштадир. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад) шундай қилиб (худди аввалги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек) Биз Ўз амримиз билан сизга Руҳни — Қуръонни ваҳий қилдик" [Шўро: 52]. Микоил ер юзида ҳаёт пайдо бўли-шига сабабчи бўлган ёмғир ва ўсимликлар фариштасидир. Шунингдек, Исрофил қиёматда сур чалувчи фаришта бўлиб, шундан сўнг одамлар абадий ҳаётга қадам қўядилар.
Тунда намоз ўқиш учун уйқудан уйғониш ва санода бу зикрни ўқиш ўртасидаги муносабат зоҳирдир. Зеро, уйқудан уйғонар экансиз, гуёки қайта тирилгандек бўласиз. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “У кечаси сизларни “вафот эттирадиган" ва кундузи қилган ишингизни биладиган Зотдир. Сўнгра белгиланган муддат — умрингизни яшашингиз учун кундузи сизларни “тирилтирур" [Анъом: 60], “Жонларни ўлим вақтлари-да, ҳануз ўлмаганларини эса ухлаётган пайтларида Аллоҳ олур. Сўнг ўлимга ҳукм қилган жонларни (баданларга қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (яъни, ажаллари етгунича) қўйиб юборур" [Зумар: 42].
Шунингдек, айрим фаришталарга топширилган алоҳида вазифаларга ҳам иймон келтириш вожиб. Масалан, шундай фаришталар борки, уларга бандаларнинг амалларини ёзиш беркитилган. Аллоҳ таоло айтади: “Аниқки, инсонни Биз яратганмиз, (демак), унинг нафси васваса қиладиган (яъни, кўнглидан ўтган барча) нарсаларни ҳам билур-миз. Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз. Зотан ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилгувчи (ёзиб тургувчи фаришта инсоннинг айтган ва қилган барча яхши-ёмон сўз ва хатти-ҳаракатларини) қабул қилиб — ёзиб турурлар. У бирон сўз талаффуз қилмасин, албатта унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)" [Қоф: 16-18]. Демак, бу фаришталарга Одам боласининг барча амалларини ёзиб бориш топширилган. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда шундай дейди: “Йўқ, балки сизлар жазо (қиёмат кунини) ёлғон дерсизлар (шунинг учун ҳам Аллоҳ буюрган эзгу амалларни қилмайсизлар ва У зот қайтарган ёмон амаллардан қайтмайсизлар)! Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир" [Инфитор: 9-11]. Оятлардан маълум бўладики, улар инсон сўзлаган барча нарсани: унинг фойдасига ёки зиёнига бўлган нарсаларни, ҳаттоки, унинг фойдасига ҳам ёки зиёнига ҳам бўлмаган нарсаларни ҳам ёзадилар. Бироқ банданинг фойдаси ёки зиёнига бўлмаган ишлар учун ҳисоб-китоб қилинмайди, балки бу унинг дунёда кўп яхшиликларни ўтказиб юборганнии эслатиш учун ёзилади.
Айтишларича, бир киши Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ-нинг ҳузурига кирса, у киши баданидаги оғриқдан инграб ўтирган экан. Шунда у Имом Аҳмадга қараб: “Эй Абу Абдуллоҳ, Товуснинг “Фаришта ҳатто касалнинг инграши-ни ҳам ёзади", деганини эшитиб ҳам инграяпсизми?!" — дебди. Имом Аҳмад шу заҳоти инграшдан тўхтаган экан. Бу салафи солиҳларимизнинг салафлар сўзига бўлган ҳурмат-эҳтиромидандир.
Яна шундай фаришталар борки, улар илм ва зикр давраларини излаб, ер юзида кезиб юрадилар. Агар шундай давраларни топсалар, бориб у давраларда ўтирадилар.
Шунингдек, Одам боласини турли бало-офатлардан сақловчи фаришталар ҳам бор.
Фаришталардан Одам боласининг жонини олишга беркитилганлари, қабрда маййитни савол-жавоб қиладиган-лари ҳамда қиёмат кунида мўминларни истиқболига чиқиб, уларни қарши оладиган фаришталар мавжуд. Аллоҳ таоло айтади: “Фаришталар уларни: “Мана шу сизларга ваъда қилинган кундир", деб кутиб олурлар" [Анбиё: 103].
Фаришталар ичида жаннат аҳлига салом бериш вазифаси топширилган фаришталар бор. Аллоҳ таоло айтади: “Фаришталар уларнинг ҳузурларига ҳар эшик-дан кириб: “(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга салом (тинчлик-осойишталик) бўлсин. Бу охират диёри нақадар яхши!" — дерлар" [Раъд: 23-24].
Қолаверса, фаришталар ичида кеча-кундуз ибодат билан машғул бўлганлари бор. Аллоҳ таоло айтади: “Улар туну кун сусткашлик қилмасдан Аллоҳга тасбеҳ айтадилар" [Анбиё: 20]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Осмон ғирчиллади. Чиндан ҳам ғирчил-ласа арзийди. Зеро, осмонда бирон тўрт бармоқ миқдори жой йўқки, албатта унда бир фаришта тик турган, рукуъ қилган ёки сажда қилган ҳолда Аллоҳга ибодат қилади"[17].
Китоблардан мақсад Аллоҳ таоло пайғамбарларига нозил қилган китоблардир. Зеро, Аллоҳ таоло ҳар бир пайғамбарга китоб нозил қилди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади: “Одамлар бир уммат эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач), Аллоҳ (мўминларга) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларни юборди ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишувларга ҳакам бўлсин, деб ҳақ китобларни нозил қилди" [Бақара: 213]. Шунингдек, Аллоҳ таоло Нуҳ ва Иброҳим алайҳимуссалом-лар тўғрисида шундай дейди: “Қасамки, Биз Нуҳ ва Иброҳимни пайғамбар қилиб юбордик ҳамда пайғам-барлик ва китобларни (яъни: Таврот, Инжил, Забур ва Қуръонни) ҳам икковининг зурриётларига (ато) қил-дик" [Ҳадид: 26]. Шуни билиш лозимки, собиқ илоҳий китобларнинг барчаси улар устидан ҳукмрон бўлган Қуръони Карим билан мансух, яъни бекор қилинган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Сизга эса (эй Муҳаммад), ўзидан олдинги китобларни тасдиқла-гувчи ва улар устидан гувоҳ ва ҳукмрон бўлган бу китобни ҳақ билан нозил қилдик" [Моида: 48]. Демак, барча илоҳий китоблар Қуръон билан насх қилинган бўлиб, шариатимизда уларга амал қилинмайди.
Уламолар (Аллоҳ уларни раҳмат қилсин) бизлардан олдинги умматларнинг шариатида собит бўлган ҳукмлар хусусида, яъни бу ҳукмлар бизларга ҳам тегишли бўладими ёки йўқлиги хусусида ихтилофлашганлар. Чунки собиқ умматларга нозил қилинган шариатлар уч қисмга бўлинади:
2. Ислом шариатига тескари шариатлар;
Биринчи тур, яъни ислом шариатига мувофиқ собиқ шариатларга келсак, албатта бундай шариатлар ҳақ эканига уламолар ижмо қилишган. Бундай аҳкомларга эргашиши-мизга сабаб унинг собиқ илоҳий китобларда келгани учун эмас, балки шариатимизга мувофиқлигидир.
Шунингдек, иккинчи тур шариатлар ислом шариатига тескари бўлгани боис уларга амал қилмасликка уламолар иттифоқ қилганлар. Негаки, бундай аҳкомлар насх — бекор қилингандир. Бу турга Бани Исроил, хусусан яҳудларга туя гўшти ейиш ҳаромлигини мисол қилиш мумкин. Бу ҳукм ислом шариатига зид бўлгани боис унга амал қилинмайди.
Энди учинчи тур, яъни ислом шариатига мувофиқ ҳам, тескари ҳам бўлмаган, балки исломда улар ҳақида бирон нарса дейилмаган аҳкомларга келсак, бу хусусда уламолар ихтилофлашганлар. Баъзи уламолар бу аҳкомлар бизга ҳам шариат бўлади, десалар, бошқа бир жамоат уламолар бу аҳкомлар бизга тегишли эмас, дейдилар. Ҳар икки гуруҳнинг ўзига яраша далиллари мавжуд бўлиб, бу масалага оид тафсилотлар “усулул фиқҳ" илмида зикр қилинади.
Илоҳий китобларга иймон келтириш тўрт нарсани ўз ичига олади:
Биринчидан: Аллоҳ таоло пайғамбарларга Ўзи томони-дан китоблар нозил қилганига иймон келтирамиз. Бироқ бу ҳозирда аҳли китобларнинг қўлида мавжуд китоблар айнан Аллоҳ нозил қилган китоблар эканини ифода этмайди. Негаки, бу китоблар улар томонидан ўзгартириб юборил-ган. Балки пайғамбарларга нозил қилинган китобларнинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган ҳақ китоблар эканига иймон келтирамиз.
Иккинчидан: бу китоблардаги, айниқса Қуръони Карим ёки ўзгартирилмаган олдинги китоблардаги хабарларнинг тўғри ва ҳақиқат эканига иймон келтирамиз.
Учинчидан: “модомики ислом шариатига тескари келмас экан, олдинги умматларнинг шариати бизга ҳам тегишлидир", деган фикрга кўра, бу китоблардаги аҳком-ларга иймон келтирамиз.
Тўртинчидан: бу китоблардан Қуръон, Таврот, Инжил, Забур, Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломларнинг саҳифалари каби номлари маълум бўлганларига батафсил иймон келтирамиз.
Борди-ю, бир инсон “мен Таврот исмли илоҳий китоб борлигига ишонмайман", деса кофир бўлади. Зеро, Аллоҳга иймон келтириш Унинг китобларига ҳам иймон келти-ришни ўз ичига олади.
Пайғамбарларга иймон келтириш
Иймон рукнларидан бири пайғамбарларга иймон келтиришдир. Шуни билиш лозимки, пайғамбарларга баъзан расул, баъзан набий дейилади, бу икки сўзнинг маъноси бир хилми?
Жавоб шуки, Қуръони Каримда зикр қилинган ҳар бир набий расулдир. Бироқ набий ва расулнинг маъноси бир-биридан фарқ қилади. Бу борадаги тўғри фикрга кўра, набий дегани унга муайян шариат нозил қилиниб, шу шариатга амал қилишга буюрилган, бироқ уни бошқаларга етказишга буюрилмаган пайғамбарга айтилади. Демак, набий сўзи “хабар берилган киши" маъносини англатади. Айтайлик, башарият отаси Одам алайҳиссалом набий бўлган, расул эмас. Негаки, дастлабки расул Нуҳ алайҳис-саломдир. Одам алайҳиссалом эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадисларида келганидек, фақат набийдир.
Шу ўринда савол туғилиши мумкин: нега Одам алайҳиссалом расул қилиб юборилмади?
Жавоб шуки, одамлар у вақтда озчиликни ташкил қилган ягона уммат эдилар. Уларнинг ўрталарида ҳеч қандай ихтилофлар йўқ эди. Ҳануз дунё кенгаймаган, инсоният ер юзида тарқалиб кетмаган эди. Одамлар динда ҳамфикр бўлиб, оталарида кўрган тоат-ибодатларга эргашишлари кифоя эди. Кейинчалик улар ўртасида ихтилофлар пайдо бўлиб, одамлар ер юзига ёйилгач, расулга эҳтиёж сездилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Одамлар ягона уммат эдилар. Сўнгра улар ўртасида турли ихтилофлар пайдо бўла бошлагач, Аллоҳ итоаткор бандаларга жаннат башоратини берув-чи, осийларни дўзахдан огоҳлантируви набийларни юборди" [Бақара: 213].
Яна савол туғилиши мумкин: Одам алайҳиссаломдан кейин ўзига нозил қилинган шариатни бошқаларга етказишга буюрилмаган набий юборишдан нима фойда бор?
Бунга жавобан айтамизки, бундай набий юборишдан фойда — одамларга унутиб юборган шариатларини эсла-тиш. Чунки бу ҳолатда одамлар шариатдан буткул юз ўгирмаган ва шу сабаб расулга муҳтож эмасдилар. Балки уларга собиқ шариатни эслатадиган набий келиши кифоя эди. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз. Аллоҳга бўйсунувчи бўлган пайғамбарлар яҳудийларга у билан ҳукм қиладилар" [Моида: 44]. Пайғамбар юборишдан фойда шу. Негаки, чиндан ҳам “рисолатсиз юборилган набийдан нима фойда?", деган эътироз ўринли эътироздир. Жавоб юқорида айтганимиз. Мусо алайҳис-саломдан кейин келган анбиёлар унга нозил қилинган Таврот билан, яъни собиқ шариат билан яҳудийларга ҳукм қилганлар. Шу боис заиф бир ҳадисда шундай дейилади: “Умматимнинг уламолари Бани Исроилнинг анбиёларига ўхшайдилар"[18]. Ушбу ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериш жиҳатидан заиф бўлсада, бироқ маъноси тўғридир.
Дастлабки расул Нуҳ алайҳиссалом бўлса, охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Шуни билиш лозимки, баъзи тарих китобларида Идрис алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломдан олдин ўтгани, шунингдек, Шис алайҳиссалом ҳам ундан олдин ўтганлиги зикр қилинади. Бироқ бу маълумотларнинг барчаси ёлғон, ҳақиқатдан йироқдир.
Шак-шубҳа йўқки, Идрис алайҳиссалом Нуҳ алайҳис-саломдан кейин ўтган. Айрим уламоларнинг айтишича, Идрис алайҳиссалом Бани Исроил пайғамбарларидан бўлган. Чунки у ҳар доим Бани Исроилга оид қиссалар асносида ёд қилинади. Бироқ шуни аниқ биламизки, Идрис алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломдан олдин ўтмаган. Қуйи-даги оятлар шунга далолат қилади: “(Эй Муҳаммад), албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик" [Нисо: 163], “Қасамки, Биз Нуҳ ва Иброҳимни пайғамбар қилиб юбордик ҳамда пайғамбарлик ва Китобни (яъни, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръонни) ҳам икковининг зурриётларига ато қилдик" [Ҳадид: 26]. Демак, Аллоҳ таоло Нуҳ ва Иброҳим алайҳимассаломни расул қилиб юбориб, қолган пайғамбарларни улар иккиси-нинг зурриётидан юборди ва илоҳий китобларни ҳам уларга нозил қилди. Ким Идрис алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломдан олдин пайғамбар қилиб юборилган деса, Қуръони Каримни ёлғонга чиқарган бўлиб, бу эътиқоддан Аллоҳга тавба қилиши лозим бўлади.
Пайғамбарлар — Аллоҳ таоло инъом этган инсоният табақаларининг энг афзали саналадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Кимда-ким Аллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъом этган зотлар — пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлур-лар" [Нисо: 69].
Анбиёлар деганда уларнинг ичига расуллар ҳам киради. Расуллар анбиёлардан афзалдир. Расулларнинг энг афзали “Улул-азм" — даъват йўлида алоҳида матонат кўрсатган азм ва қатъият эгалари бўлмиш бешта пайғамбардир. Мазкур бешта пайғамбар Қуръони Каримнинг икки жойида: Аҳзоб ва Шўро сураларида зикр қилинганлар. Аллоҳ таоло айтади: “Эсланг, Биз барча пайғамбарлар-дан ва хусусан сиздан, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо ибн Марямдан аҳду паймонларини олгандик" [Аҳзоб: 7], “(Эй мўминлар), Аллоҳ сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга ваҳий қилган нарсани, шунингдек, Биз Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрган нарсани шариат қилди: “динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!" [Шўро: 13]. Во ажаб, Аллоҳ таолонинг аввалгилар-у охиргиларга қилган васиятига қаранг: динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!
Пайғамбарларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Бу ҳақда у зотнинг ўзлари шундай дейдилар: “Мен Одам алайҳиссалом фарзандларининг саййиди — энг аълосиман"[19]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ҳодисасида пайғамбарлар билан учрашган пайтда уларга намозда имом бўлдилар, ҳатто ботилдан юз ўгириб ҳаққа интилганлар — “ҳунафо"лар-нинг имоми бўлмиш Иброҳим алайҳиссалом ҳам у зотнинг ортларида намоз ўқидилар. Маълумки, намозда қавм ичидаги энг афзал киши имомга ўтади. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “улул-азм" пайғамбарларнинг энг афзалидирлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейинги мартабадаги энг афзал пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом-дир. У ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Аллоҳ Иброҳимни ўзига “халил" — яқин дўст тутди" [Нисо: 125]. Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломни шундай оғир синовлардан ўтказдики, унга фақат “улул-азм" пайғамбар-ларгина бардош бериши мумкин.
Иброҳим алайҳиссаломнинг бошига тушган оғир синовлардан бири — у зот кексайган чоғида фарзандлик бўлди. Маълумки, инсон узоқ муддат фарзанд кўрмай, кексайган чоғида унга яккаю-ёлғиз ўғил насиб қилса, унинг фарзандига бўлган муҳаббати бўлакча бўлади. Иброҳим алайҳиссаломнинг якка ўғли Исмоил отасига эргашиб юрадиган ёшга етгач, ўғлига бўлган муҳаббати, боғлиқлиги янада ортди. Зеро, бу ёшда фарзанд кўздан четда, эътиборсиз ёш бола ҳам эмас, айни дамда отасининг ортидан эргашмай, балки ўзи мустақил иш юритадиган ўсмирлик ёшида ҳам эмасди. Яккаю-ёлғиз жигарбанди шу ёшга етганида Аллоҳ Иброҳим алайҳиссалом бошига оғир имтиҳон солди. Иброҳим алайҳиссалом туш кўрди, тушида ўғлини сўяётган эмиш. Маълумки, пайғамбарларнинг рўёси Аллоҳ томонидан берилган ваҳий ҳисобланади. Иброҳим алайҳиссалом ўғлига деди: “Мен тушимда сени сўяётган эмишман, шунга нима дейсан?". У ўғлига муддаосини очиқ сўзламади, балки аввал уни синамоқчи бўлди. Ақлли ва фаросатли ўғил бениҳоят итоаткорона жавоб берди: “Отажон, буюрилган ишингизни қилинг". Исмоил: “Отажон, мени сўяверинг", — демади, балки бу ишни Аллоҳнинг амрига бўйсуниб қилаётганига ишора қилиш учун “Отажон, буюрилган ишингизни қилинг. Кўрасиз, мен иншааллоҳ сабр қилувчилардан бўламан", деди. У қатъий равишда сабр қилишини айтмасдан, балки буни Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола қилди. Зеро, келажакда содир бўладиган ишлар учун “иншааллоҳ", дейиш лозимдир: “Бирон нарса ҳақида: “Мен албатта эртага қилгув-чиман", демасдан, балки “иншааллоҳ — Аллоҳ хоҳласа", денг" [Каҳф: 23-24]. Шундай қилиб ота-бола Аллоҳнинг амрига бўйсунишга иттифоқ қилдилар. Ота-бола Аллоҳнинг амрига таслим бўлишиб, Иброҳим алайҳиссалом ўғлини пешонаси билан ерга ётқизди. У ўғлининг бўйнига пичоқ тортар экан кўзлари ўғлининг кўзларига тушмаслиги учун, ўзига ҳам, ўғлига ҳам осон бўлиши учун уни ана шундай юз тубан ётқизди. Уни пешонаси билан ётқизиб, энди пичоқ тортай деганда, Аллоҳ томонидан мусибатни аритувчи ечим келди: “Биз унга нидо қилдик: “Эй Иброҳим, дарҳақиқат, сен кўрган тушингни ижро этиб тасдиқладинг". Албатта, Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофот-лармиз" [Соффот: 104-105].
Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғлига бўлган кучли муҳаббатига қарамасдан ушбу синовдан муваффақиятли ўтиши, Аллоҳнинг фармонига батамом бўйсуниши унинг қалбидаги Аллоҳга бўлган муҳаббат ўғлига бўлган муҳаббатдан устун эканига далолат қилади. Шу боис у Аллоҳнинг халили бўлишга лойиқ бўлди. Халиллик муҳаббат турларининг энг кучлисидир. Зеро, муҳаббат турлари ўнта, баъзиларнинг айтишича, еттитадир. Бироқ нима бўлганда ҳам уларнинг энг олийси халилликдир. Шу маънода шоир маъшуқасига шундай дейди:
Севгинг танамдаги руҳ-ла қоришди,
Халил деб номланди, шу сабаб халил.
Зеро, шоирнинг маъшуқасига бўлган севги-муҳаббати унинг руҳи, томирлари, суяклари, мияси, қўйингки, унинг бутун вужудига сингиб-қоришиб кетган. Аллоҳ таолонинг “Аллоҳ Иброҳимни ўзига “халил" — яқин дўст тутди" [Нисо: 125], деган сўзи Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳузурида энг суюкли банда мақомида туришига далолат қилади. Шунингдек, бу оятдан Аллоҳнинг муҳаббат сифати борлиги чиқади.
“Аллоҳ таоло яхши кўрмайди, Унинг муҳаббат сифати йўқ", дея Аллоҳнинг сўзини ўзгартирувчи кимсалар оятдаги “халил" сўзи арабча “хиллатун" сўзидан олинган бўлиб, “фақирлик" маъносини билдиради, дейдилар. Улар-нинг фикрича, оятнинг маъноси “Аллоҳ Иброҳимни Ўзига “халил" — фақир қилди", демакдир!! Албатта, бу оят маъносини “буриш"дан ўзга нарса эмас. Уларнинг фикрича, ҳар бир инсон Аллоҳнинг халилидир. Негаки, барча инсонлар Аллоҳга фақир — муҳтождирлар.
Бироқ тўғри фикрга кўра, халил дегани муҳаббатда энг олий даражага етган кишидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни халил қилиб олганидек, мени ҳам халил қилиб олди. Борди-ю, умматимдан бирон кишини халил қилиб олганимда Абу Бакрни халил қилган бўлардим"[20].
Халқ орасида “Иброҳим халилуллоҳ, Муҳаммад ҳабибуллоҳ, Мусо калимуллоҳ", деган гап кенг тарқалган. Шубҳасиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳабибуллоҳ — Аллоҳ суйган зот. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни суйган ва Аллоҳ ҳам у зотни суйган бандадир. Бироқ ҳабиб сифатидан кўра олийроқ сифат бор — у халил сифатидир. Зеро, Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи ва саллам халилуллоҳ — Аллоҳнинг халили-дирлар. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “Муҳаммад ҳабибуллоҳ" деган васф билан чекланган одамлар қайсидир маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаққини тўла-тўкис адо этмаган бўладилар. Негаки, ҳабиблик халилликдан қуйи васфдир. Шунинг учун ҳам биз башарият ичида бор-йўғи иккита халилни биламиз: Иброҳим ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳимо ва саллам. Аллоҳ яхши кўрган — ҳабибуллоҳ бўлган бандалар эса кўпчиликни ташкил қиладилар. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ “муҳсинлар" — тоат-ибодатларни энг мукаммал тарзда адо этувчи ва халққа хайр-эҳсон қилувчиларни яхши кўради" [Бақара: 195], “Аллоҳ Ўзининг йўлида саф тортиб жанг қилувчиларни яхши кўради" [Саф: 4].
Охират кунига иймон келтириш
Охират куни қиёмат кунидир. Бу кун одамзот ва бошқа мавжудотлар ҳаётидаги охирги босқич бўлгани боис охират деб номланди. Зеро, одамзот учун тўрт босқич бор: онасининг қорни, дунё, барзах ва ниҳоят қиёмат куни.
Биринчидан: қиёмат қойим бўлиши ва Аллоҳ таоло қабрларда ётган инсонларни қайта тирилтиришига иймон келтириш. Сур чалинган вақтда одамлар қайта тирилиб, оламлар Раббисининг ҳузурида тўпланадилар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди: “Сўнгра сизлар албатта қиёмат куни қайта тирилажаксизлар" [Мўъминун: 16]. Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қиёмат кунида одамлар ялангоёқ, яланғоч ва хатна қилинмаган ҳолда маҳшаргоҳга тўпланурлар"[21]. Қиёмат қойим бўлиши-да ҳеч қандай шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларда хабар берганлар. Кўпинча Аллоҳ таоло Ўзига иймон келтириш билан охират кунига иймон келтиришни кетма-кет зикр қилади. Негаки, охират кунига иймон келтирмаган кимса амал қилмайди, чунки у бир кун келиб ҳисоб-китоб бўлишига ишонмайди.
Иккинчидан: охиратда содир бўлиши ҳақида Аллоҳ таоло китобида зикр қилган ва саҳиҳ ва ишончли ҳадисларда келган барча нарсаларга иймон келтириш. Айтайлик, одамларнинг бу кунда ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда ва ҳеч вақосиз маҳшаргоҳга тўпланиш-лари каби ишларга иймон келтирамиз. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Дастлаб қандай яратган бўлсак, ўша ҳолга қайтарурмиз" [Анбиё: 104].
Учинчидан: охират куни тўғрисида зикр қилинган ҳовуз, шафоат, сирот кўприги, жаннат ва дўзах каби нарсаларга, жаннатнинг роҳат-фароғат диёри, жаҳаннам-нинг эса аянчли азоб диёри эканига иймон келтириш.
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ “Ал-ақидатул воситийя" китобида шундай дейди: “Охират кунига иймон келтириш дегани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлимдан кейин содир бўладиган ишлар ҳақида хабар берган барча нарсаларга иймон келтиришдир. Бунга қабрда юз берадиган савол-жавобни мисол қилиш мумкин. Албатта одамлар қабрларида имтиҳон қилинадилар, уларга: “Раббинг ким, дининг нима ва Пайғамбаринг ким?", деган саволлар берилади".
Тўртинчидан: қабр ҳузур-ҳаловати ва азобига иймон келтириш. Чунки бу Қуръон, суннат ва салаф уламоларнинг ижмоси билан собитдир.
Шу ўринда баъзи одамлар оғзидан эшитадиган ёки газеталарда кўзимиз тушадиган бир иборага эътибор қаратмоқчиман. Бирон инсон вафот этса ва одамлар у ҳақда гапирсалар ёки ёзсалар “сўнгги манзилига сафар қилди", деган иборани ишлатадилар. Албатта бу катта хато, биз бу иборани ишлатган кишининг мақсадини билмаганимизда эди, “бу одам қайта тирилишни инкор этяпти", дейишимиз мумкин эди. Чунки қабр инсоннинг сўнгги манзили, дейиш зимнида қайта тирилишни инкор этиш ётади. Демак, бу хатарли масала. Бироқ кўпчилик одамлар эргашувчандир: одамлар ҳар қандай сўзни гапирсалар, унинг маъно-моҳияти ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмай ишлатиб кетавера-дилар.
Тақдирга иймон келтириш
Тақдирга иймон келтириш тўрт нарсани ўз ичига олади:
1. Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни қамраб олган умумий ва муфассал илмига иймон келтириш.
Аллоҳ таоло барча нарсаларни, хусусан ғайбни билишига далолат қилувчи талай оятлар бор. Аллоҳ таоло жумладан шундай дейди: “Аллоҳ барча нарсаларни билувчидир" [Бақара: 282], “Раббим билишда хато ҳам қилмайди, унутмайди ҳам" [Тоҳа: 52]. Яъни, Раббим билмай қолмайди ва билган нарсасини унутмайди.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло кўп оятларда Ўзининг умумий ва муфассал илмини зикр қилган.
Аллоҳ таоло умумий илми тўғрисида шундай дейди: “Аллоҳ барча нарсаларни билувчидир" [Бақара: 282].
“Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам ўшанчасини яратган Зотдир. (Аллоҳнинг) амри фармони уларнинг (яъни, етти қават осмон ва етти қават ернинг) ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир экани ва У барча нарсани Ўз билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди)" [Талоқ: 12]. Ушбу оятларда Аллоҳ-нинг мужмал — умумий илми тўғрисида сўз юритилади.
Аллоҳ таоло Ўзининг муфассал — батафсил илми ҳақида шундай дейди: “Ғайб очқичлари Унинг ҳузурида-дирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг шохидан узилиб тушмасин, албатта У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг илми азалийсида) мавжуддир" [Анъом: 59]. Демак, Аллоҳ таоло қуруқликдаги барча нарсаларни, шунингдек, денгизлардаги бутун нарсаларни билувчидир. Бирон дарахтдан тўкилган ҳар қандай барг-нинг қачон, қаерда ва қай тарзда тўкилгани Аллоҳга маълумдир. Шунингдек, ер остидаги каттаю-кичик дон-дунларни ҳам Аллоҳ таоло билиб туради. Фараз қилайлик, осмонни қат-қат қора булутлар қоплаган ёмғирли тун қоронғусида бир дона буғдой дони денгиз қаърига чўкди. Денгиз тубида уни лой қоплади. Лой устида чуқур ва бепоён денгиз суви бор. Мана шундай ҳолатдаги бир дона буғдой дони ҳам Аллоҳнинг илмидан четда қолмайди.
Агар банда Аллоҳнинг илмига, Унинг барча нарсаларни иҳота қилиб турганига чинакам иймон келтирса, бу унда Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ҳузуридаги инъомларга умид қилишни пайдо қилади. Чунки бандаларнинг ҳар бир ҳаракати Аллоҳга аёндир.
2. Аллоҳ таоло Лавҳул маҳфузда то қиёматга қадар юз беражак барча нарсаларнинг миқдор — ўлчовини ёзганли-гига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади: “Биз барча нарсани очиқ китобда (яъни, Лавҳул маҳфузда) белги-лаб қўйганмиз" [Ёсин: 12].
“Дарҳақиқат, Биз (Лавҳул маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: “Албатта (жаннатнинг) ерига менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар", деб ёзиб қўйган-миз" [Анбиё: 105]. Бу тўғрида бундан бошқа ҳам бир қанча оятлар мавжуд.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аллоҳ таоло қаламни яратганида унга: “Ёз", — деди. Қалам деди: “Раббим, нимани ёзаман". Аллоҳ таоло айтди: “Бўладиган барча нарсаларни ёз". Шундай қилиб, қалам ана ўша соатда то қиёмат кунига қадар юз берадиган ишларни ёзди"[22]. Аллоҳ таоло қаламга ёзишни буюрди. Бироқ жонсиз нарсага қандай қилиб хитоб қилиниши мумкин?
Ҳа, Аллоҳнинг жонсиз нарсаларга хитоб қилиши дуруст. Негаки, жонсиз нарсаларни тилга киритган Унинг ўзидир. Қолаверса, жонсиз нарсалар Аллоҳнинг наздида ақлли саналиб, уларга хитоб қилиши мумкин. Аллоҳ таоло айтади: “Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб, унга ва ерга: “(Менинг амри-фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!", деган эди, улар: “Ўз ихтиёримиз билан келдик, (амрингга бўйинсундик)", дедилар" [Фуссилат: 11]. Кўриб турганингиздек, Аллоҳ таоло осмон ва ерга хитоб қилди ва улар иккисининг жавобини ҳам зикр қилди. Улар иккиси худди ақлли кишилардек жавоб бердилар. Хулоса, Аллоҳ таоло қаламга ёзишни буюрди. Қалам Аллоҳнинг амрига бўйсунди. Бироқ унга нимани ёзишлиги тушунарсиз бўлди ва шу боис “Раббим, нимани ёзай?", деб сўради. Аллоҳ таоло унга: “То қиёматгача юз берадиган ишларни ёз", деди. Қалам шу онда то қиёматгача содир бўладиган ишларни ёзди. Албатта, барча воқеа-ҳодисаларни фақат Аллоҳ таологина билади. Бу ишларнинг барчаси Лавҳул маҳфузда битилгандир.
Лавҳул маҳфузнинг чинакам моҳияти бизга маълум эмас. Унинг нимадан ясалгани: ёғочданми ёки темирдан, унинг ҳажми ёки кенглиги қанча экани бизларга қоронғу. Лавҳул маҳфузнинг моҳияти ёлғиз Аллоҳга аён. Бизларга вожиб бўлгани, Аллоҳ таоло унда барча нарсаларнинг миқдорларини битган лавҳ борлигига иймон келтириш, холос. Лавҳул маҳфузга доир ундан бошқа нарсаларни сўраб-суриштиришга ҳаққимиз йўқ. Зеро, ундан бошқа Аллоҳ ва Расули бизларга билдирган маълумотлар йўқ.
Кейинги вақтларда лазер дисклари деб номланмиш нарсалар пайдо бўлди. Митти биргина диск сон-саноқсиз китобларни ўз ичига сиғдирмоқда. Ҳолбуки, бу дискларни одам боласи ихтиро қилган. Мен бу гапни Лавҳул маҳфузни дискларга ўхшатиш учун эмас, балки Лавҳул маҳфуз тўғрисидаги тасаввурни инсон зеҳнига яқинлаш-тириш учун айтяпман, холос. Негаки, ақлларимиз Лавҳул маҳфуз моҳиятини иҳота қилишдан ожиздир.
3. Борлиқда содир бўладиган барча ишлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳиш-иродаси билан бўлишига иймон келтириш. Борлиқдаги бирон нарса Аллоҳнинг хоҳишидан ташқарига чиқиши мумкин эмас. Шунинг учун мусулмонлар “Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун"[23], деган сўзни айтиш ва эътиқод қилишга иттифоқ қилганлар. Кундалик ҳаётда нима юз бермасин, албатта Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлади.
Бу тушунча Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи қиладиган ишларни ҳам, бандалари қиладиган ишларни ҳам ўз ичига олади. Буларнинг бариси Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан юз беради. Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳ хоҳлаганда у пайғамбарлардан кейин ўтган одамлар ҳужжатлар келганидан кейин уришишмаган бўлардилар. Аммо улар ихтилоф қилдилар. Бас, уларнинг орасида мўмин-лар ҳам бор, кофирлар ҳам. Агар Аллоҳ хоҳлаганда уришишмаган бўлардилар, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишини қилади" [Бақара: 253].
“Агар Парвардигорингиз хоҳлаганида, ундай қилма-ган бўлур эдилар" [Анъом: 112].
“Агар Аллоҳ хоҳлаганида, ундай қилмаган бўлур эдилар" [Анъом: 137].
“Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (Тўғри йўлда бўлишни) хоҳларсиз-лар" [Таквир: 29]. Демак, борлиқдаги ҳар бир иш Аллоҳнинг хоҳиши билан амалга ошади. Агар инсон бунга иймон келтирса, шайтоннинг амали — васвасасидан халос бўлади. Бирон иш қилса-ю, мақсади амалга ошмаса, “Эҳ мана бундай қилмабман-да!", демайди. Чунки у қилган ишни Аллоҳ хоҳлади ва унинг шундай бўлиши муқаррар эди. Бироқ қилган иши гуноҳ иш бўлса, Аллоҳга тавба қилиб, истиғфор айтиши лозим.
4. Аллоҳ таолонинг барча нарсаларнинг яратувчиси эканига иймон келтириш. Аллоҳ таоло айтади: “Ва (Аллоҳ) барча нарсани яратиб, (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган зотдир" [Фурқон: 2]. Барча нарсалар: осмонлар, ерлар, денгизлар, дарёлар, юлдузлар, қуёш, ой, инсон ва ҳоказо барча-барчасини Аллоҳ таоло яратган. Инсоннинг барча хатти-ҳаракатларини ҳам Аллоҳ яратади. Зеро, Аллоҳ таоло инсоннинг ўзини ҳам, унинг ишларини ҳам яратади. Агар инсонни Аллоҳ яратган бўлса, шак-шубҳасиз, унинг сифатлари, ишларини ҳам Аллоҳ яратади. Инсон ишларини ўз хоҳиш-иродаси ила қилсада, бироқ бу ишларни Аллоҳ яратади. Негаки, бандаларнинг ишлари қатъий хоҳиш-ирода ва тўлиқ қудратдан келиб чиқади. Улардаги бу хоҳиш-ирода ва қудратни яратувчиси эса Аллоҳ таолодир.
Йўқ, Аллоҳнинг сифатлари яратилмаган. Чунки Аллоҳ-нинг сифатлари Унинг зоти кабидир. Инсоннинг сифатлари унинг зоти сингари Аллоҳ томонидан яратилганидек, Аллоҳнинг сифатлари ҳам Унинг зотига ўхшаш азалийдир. Келгусида “ҳадисдан олинадиган фойдалар" тўғрисида сўз юритар эканмиз, одамларнинг қадар масаласида уч қисмга: бепарво, ҳаддан ошган ва мўътадил тоифаларга бўлинган-ларини айтиб ўтамиз, иншааллоҳ.
Бу сўзни айтган Жаброил алайҳиссаломдир.
Эҳсон икки тур: Холиққа ва инсонларга эҳсон қилишдан иборат. Холиққа эҳсон қилиш дегани ихлос ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга асосланган ҳолда ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишдир. Банданинг Аллоҳга бўлган ихлоси ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган эргашиши ортгани сари Холиққа бўлган эҳсони ортиб бораверади. Энди инсонларга эҳсон қилишга келсак, бу мол-дунё, обрў-эътибор ва шунга ўхшаш нарсаларни уларга улашиш ва сарфлашдан иборатдир.
Аллоҳга ибодат қилиш икки нарса: Унга ихлос қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан рўёбга чиқади. Эҳсон инсоннинг Аллоҳга гуёки уни кўриб тургандек ибодат қилишидир. Бу Аллоҳга интилиб, завқу шавқ билан ибодат қилиш, демак. Бу ибодатда инсон ич-ичидан ибодат қилишга кучли истак ва туртки ҳис қилади. Негаки, у ўзи яхши кўрган зот Аллоҳга талпинади, Унга гуё кўриб тургандек ибодат қилади, У томонга интилиб, Унинг ўзига илтижо қилади ва тоат-ибодат билан тобора Унга яқинлашишга ҳаракат қилади.
Аллоҳга Ундан қўрқиб ибодат қилинг, Унинг буйруқ-ларига хилоф қилманг. Чунки сиз Унга хилоф қилсангиз, шубҳасиз, У сизни кўриб туради. Демак, сиз Аллоҳга Ундан қўрққан ва Унинг азоб-уқубатидан қочган кишидек ибодат қилишингиз керак. Ибодат аҳлининг наздида бу даража биринчи даражадан қуйироқдир. Шундай қилиб эҳсоннинг икки даражаси бор: интилиш ва қочиш даражаси.
Интилиш даражаси инсон гуё Аллоҳни кўриб тургандек Унга интилиб ибодат қилишидир.
Қочиш даражаси эса инсон гуё Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилолмасада, Аллоҳ уни кўриб турганини эслаб ибодат қилиши ва осийлик қилишдан эҳтиёт бўлишидир. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ сизларни Ўзи(нинг азоб-уқубати)дан огоҳлантиради" [Оли Имрон: 30]. Маълум бўладики, ҳадисдаги бу икки ҳолат, яъни банда Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиши билан Аллоҳ уни кўриб турганини эслаб ибодат қилиши ўртасида фарқ бор. Биринчи ҳолат иккинчисидан мукаммалроқдир. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни даражасига кўра кетма-кет зикр қилдилар.
Қиёмат инсонлар қабрларидан чиқиб оламлар Раббиси ҳузурига борадиган кун, яъни қайта тирилиш кунидир. Бу кун даҳшатли воқеалар юз берадиган муҳим ва ҳал қилувчи кун бўлгани боис “соат", яъни “вақт" деб номланди. Аллоҳ таоло айтади: “Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўр-қингиз! Зеро, (қиёмат) соати (олдидаги) зилзила даҳ-шатли нарсадир" [Ҳаж: 1].
Пайғамбар алайҳиссалом “қиёмат (қойим бўлиш вақти) тўғрисида сўралган киши" билан ўзларини, “сўровчи" билан эса Жаброил алайҳиссаломни назарда тутдилар. У зот бу сўзлари билан “агар сен буни билмас экансан, мен ҳам билмайман ва буни сенга айтиб беролмайман, негаки, қиёмат қойим бўлиш вақти ёлғиз Аллоҳга аён бўлган ишдир", демоқчи бўлдилар. Аллоҳ таоло айтади: “Одамлар сиздан (қиёмат) соати (қачон бўлиши) ҳақида сўрайди-лар. “У (соатни) билиш ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир", деб айтинг. Қаердан билурсиз, эҳтимол, у соат яқин келиб қолгандир" [Аҳзоб: 63]. Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад), сиздан Соат (яъни, қиёмат) қачон қойим бўлиши ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У (яъни, қиёмат) осмонлар ва ер учун жуда оғир (даҳшатли) бир ишдир. У сизларга фақат тўсатдан — кутилмаганда келур". Гўё сиз у ҳақда яхши биладигандек сўрайдилар. Айтинг: “Унинг билими фақатгина Аллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар" [Аъроф: 187]. Шунга кўра, олам ниҳоясини аниқ белгилаш йўлидаги уринишларга ва башоратларга ишонмаслик ва уни ёлғонга чиқариш вожибдир. Кимда-ким бу ҳақда башорат берса ёки бу башоратларни тасдиқласа, кофир бўлади.
Айрим башоратчилар айтиб юрадиган гаплар: ер куррасининг умрини чамалаб “дунё умридан фалон вақт қолди", деган сўзларни тилларимиз ва қалбларимиз ила инкор этмоғимиз, уларга қарата баралла “ёлғон айтасиз-лар", дейишимиз вожибдир. Ким уларга ишонса, кофир бўлади. Зеро, башарият ичидан юборилган пайғамбарлар-нинг энг билимдони ва фаришталар ичидаги энг улуғ элчининг ҳар иккиси қачон қиёмат қойим бўлишини билишмас экан, қолганлар уни қаёқдан била олсинлар!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат қойим бўлиш вақти тўғрисидаги саволга “қиёмат (қойим бўлиш вақти) тўғрисида сўралган киши (бу борада) сўровчидан билувчироқ эмас", деб жавоб бергач, Жаброил алайҳис-салом:
Яъни, қиёмат яқин қолганини билдирувчи белгилар тўғрисида маълумот беринг. Аллоҳ таоло айтади: “Улар фақат тўсатдан (қиёмат) соати келиб қолишинигина кутмоқдалар. Дарвоқе, унинг аломатлари келди" [Муҳаммад: 18].
Уламолар қиёмат аломатларини уч қисмга бўлганлар:
1. Ўтмишда юз бериб, тугаб кетган аломатлар;
2. Вақти-вақти билан содир бўлиб турадиган ўрта аломатлар;
3. Қиёмат қойим бўлишидан олдин юз берадиган катта аломатлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда қиёмат аломатларидан бир нечтасини зикр қилиб шундай дедилар:
Ҳадисда зикр қилинган чўри аёлдан мақсад муайян чўри аёлми ёки умумий тарзда чўри аёллар жинси назарда тутилганми?
Бу борада уламолар ўртасида ихтилоф бор. Баъзи уламоларнинг айтишича, бундан мақсад чўри аёл келажакда бевосита ўзига эмас, балки бошқа аёлларга саййид — хожа бўладиган фарзанд туғишидир. Бу фикрга кўра, ҳадисда чўри аёллар жинси назарда тутилган.
Бошқа бир фикрга кўра, ҳадисда муайян чўри аёл ўз мулкдори бўлган эркак ёки аёл хожасини туғиши назарда тутилган. Бир инсон чўри аёлидан фарзанд кўради ва бу фарзанд ўз онасининг хожасига айланади. Фарзанд ўз онасининг хожаси (мулкдори)га айланишини икки хил тушуниш мумкин. Биринчиси: чўридан туғилган фарзанд-нинг отаси ўша чўри аёлнинг хожаси бўлгани боис мажозий маънода ўз онасининг хожасига айланиши бўлса, иккинчиси: ота вафотидан кейин мулк фарзандга кўчиб ўтиб, оқибат фарзанднинг ўз онасининг хожасига айлани-шидир.
Бироқ чўри аёлларнинг келажакда мулкдор хожалар бўладиган фарзандларни дунёга келтиради, деган биринчи фикр кучли ва асослироқдир. Яъни, аёл аслида кимнингдир қули — чўриси бўлиб, келажакда мулкдор ва хожалар бўлиб етишадиган фарзандларни туғади. Бу сўз қиёмат олдидан жамиятлардаги аҳвол кескин ўзгаришини баён қилиш учун киноя тарзида айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилган навбатдаги қиёмат аломати ҳам шунга далолат қилади:
Яъни, улар мол-давлат орттиришиб, ким ўзарга баланд иморатлар қурадилар. Ким ўзарга интилиш иморатнинг баландлигидами ёки чирой — кўркамлигидами ёхуд ҳар иккисидами?
Ким ўзарга интилиш мазкур икки жиҳатнинг ҳар иккисида кузатилади. Улар ким баландроқ иморат қурар экан, дея, шунингдек, кимнинг иморати чиройлироқ ва кўркамроқ, дея ким ўзарга иморат қура бошлайдилар. Бу одамлар аслида ҳеч вақосиз камбағал кишилар бўладилар. Бироқ аҳвол тезда ўзгариб, бой-бадавлат инсонларга айланадилар ва бу қиёмат яқин эканига далолат қилади.
Шу ўринда бир масала бор: ким ўзарга баланд иморатлар қуриш юз бердими-йўқми?
Жавоб шундан иборатки, эҳтимол келгусида ҳозирги замондагидан кўра баландроқ иморатлар пайдо бўлиши мумкин. Негаки, ҳар қандай замонда ўзига яраша баланд иморатлар қуриш бўлиб келган ва бўлади. Ҳар бир даврда бундай баланд иморатларни кўрган одамлар: “Бу қиёмат аломатларидан", дейишади, валлоҳу аълам. Нима бўлганда ҳам бу қиёматнинг очиқ-ойдин бир аломатидир.
Орадан қанча вақт ўтгани хусусида турлича ривоятлар мавжуд. Баъзи ривоятларда айтилишича, орадан уч кун ўтган. Бошқа бир ривоятларда уч кундан кўпроқ, айрим-ларида эса уч кундан озроқ дейилган. Нима бўлганда ҳам орадан нисбатан узоқ вақт ўтган. Чунки ҳадисда зикр қилинган “малий" сўзи “узоқ вақт" деган маънони ифода этади. Аллоҳ таоло айтади: “Мени бутунлай (узоқ вақт) тарк эт" [Марям: 46].
Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: “Эй Умар, савол сўраган кимлигини биласизми?". Мен: “Аллоҳ ва Расули билувчидир", — дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинроқ Умар розияллоҳу анҳуни учратиб қолиб, ундан мазкур саволни сўраган бўлишлари мумкин. Умар розияллоҳу анҳунинг жавобидан маълум бўладики, у савол сўраган кишининг кимлигини билмаган.
“Пайғамбар алайҳиссалом: “Савол сўраган Жаброил эди, сизларга динингизни ўргатиш учун келибди", — дедилар":
Жаброил алайҳиссалом саҳобаларга динни савол-жавоб тарзида таълим берди. Негаки, савол-жавоб услуби эсда қоларли ва таъсирлироқ услубдир.
Ушбу ҳадисда бениҳоят кўп фойдалар бор. Агар инсон ушбу ҳадисда мавжуд бўлган турли-туман фойдаларни тўплашга бел боғласа бир жилд китоб ёзиши мумкин. Бироқ биз бу ўринда мазкур фойдалардан эсимизда борларинигина айтиб ўтмоқчимиз:
1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал хулқ соҳиби эдилар. Зеро, у зотнинг асҳоблар даврасида оддий одамлар қатори ўтиришлари шунга далолат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу қадар тавозели эдиларки, ҳатто бир қизча у зотнинг қўлларидан тутиб, уйигача олиб борган ва у зот қизчанинг қўйини соғиб берган эдилар[24].
Шуни билингки, сиз Аллоҳга қанчалик хокисор ва тавозели бўлсангиз, шунчалик қадр-қимматингиз ошади. Зеро, ким Аллоҳга тавозели бўлса, У зот унинг мартабасини оширади.
2. Инсонлар ўз устозлари ёки илм-фазилатда ўзларидан мартабаси юқори бўлган кишилар билан ўтириши жоиздир. Бироқ бу ҳолатда уларнинг вақтини зое қилмаслик шарт қилинади. Негаки, баъзи одамлар вақтини қадрига борадиган, бўш вақт топди дегунча илм ўрганишга сарфлайдиган кишиларнинг ҳузурида узоқ вақт ўтириб қолиб, ўзининг ҳам, уларнинг ҳам вақтини зое кетишига сабаб бўлиб қоладилар. Бундай ҳолатларда вақтдан унумли фойдаланадиган киши жуда малолланади. Баъзан туннинг қисқалиги, вақтнинг бебаракалигидан ва ҳоказо ишлардан нолиб, вақти беҳуда ўтаётганига шама қилсада, суҳбатдоши уни ва у билан суҳбатлашишни яхши кўрганидан ёхуд фаросати етмаганидан ўтираверади.
3. Фаришталар (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин) асл кўринишларидан бошқа сурат ва шаклларга кириши мумкин экан. Зеро, ҳадисда айтиб ўтилганидек, Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг олдиларига эркак киши суратида келди.
Шу ўринда бир савол туғиладики, фаришталар ўз ихтиёрлари билан турли шаклларга кира оладиларми ёки бу Аллоҳнинг иродаси билан амалга ошадими?
Жавоб шуки, бу фақат Аллоҳнинг иродасига боғлиқ иш. Бошқача қилиб айтганда, фақат Аллоҳ хоҳласагина фаришта бошқа бир мавжудот кўринишига ўта олади.
4. Ўқувчи муаллимга одоб билан мурожаат қилмоғи керак. Зеро, Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан илм олиш учун у зотнинг ҳузурида одоб билан ўтирди.
5. Инсон зарурат туғилганда бирон нарсани яшириш мақсадида сўз ўйини қилиши жоиздир. Зеро, Жаброил алайҳиссалом ўзини аъробий қилиб кўрсатиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “эй Муҳаммад", дея мурожаат қилди. Чунки бундай хитоб қилиш тарзи аъробийларга хосдир. Маданиятли шаҳарликлар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу тарзда хитоб қилишмас эди.
6. Шаҳодат калимаси — “Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик бериш" муҳим ва фазилатли калимадир. Шу боис, бу калима инсон дастлаб сўраладиган калима бўлишга ҳақли бўлди. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг динига даъват қилиш учун элчиларни юборсалар, одамларни аввало “Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ экани ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули" эканига гувоҳлик беришга чақиришга буюрар эдилар.
7. Ҳадисда зикр қилинган ушбу бешта амал ислом рукнларидир. Қолаверса, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган “Ислом беш устунга асослангандир"[25], деб бошланувчи ҳадис ҳам буни қўллаб-қувватлайди. Келгусида мазкур ҳадис батафсил шарҳ қилинади, иншаоллоҳ.
8. Намоз шаҳодат калимасидан кейинги энг фозил амалдир.
9. Динимиз намозни тўла-тўкис, мукаммал ўқишга тарғиб қилади ва у ислом рукнларидан биридир.
10. Закот бериш, Рамазон рўзасини тутиш ва ҳаж қилиш ислом рукнларидандир.
Агар инсон мазкур рукнлардан бирини тарк қилса, кофир бўладими ёки йўқми?
Жавоб: агар инсон калимаи шаҳодатни айтмаса, яъни Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ экани ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик бермаса, барча уламолар ижмоси билан кофир бўлади. Бу хусусда ҳеч қандай хилоф йўқ. Бироқ намоз, закот, рўза ва ҳажни ёки улардан бирини тарк қилган киши хусусида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Имом Аҳмаддан ривоят қилинган бир фикрга кўра, мазкур рукнлардан бирини тарк қилган инсон кофирдир. Яъни, ким намоз ўқимаса кофир, ким закот бермаса кофир, ким рўза тутмаса кофир ва ким ҳаж қилмаса кофир бўлади.
Бироқ мазкур ривоят далил жиҳатидан заифдир.
Тўғри фикр шуки, мазкур тўрт рукнлардан фақат намознигина тарк қилган киши кофир бўлади. Абдуллоҳ ибн Шақиқ роҳимаҳуллоҳ айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари намоздан бошқа бирон амални тарк қилишни куфр деб билмас эдилар". Ушбу масаланинг кўпчиликка маълум далиллари мавжуд[26].
Шунингдек, мазкур рукнларни бажарсада, аммо фарз-лигини инкор қилса кофир бўлади. Негаки, бу рукнларнинг фарзлиги динда каттаю кичикка баб-баравар маълум бўлган ишлардандир.
Агар инсон мазкур рукнларни қасддан тарк қилса қазосини адо қиладими ёки йўқми?
Жавоб: вақти чекланган рукнлардан бирини қасддан тарк қилса, унинг қазоси бўлмайди. Масалан, қасддан узрсиз намозни тарк қилса, то намоз вақти чиққунча ўқимаса, қазосини ўқимайди. Чунки қазосини ўқигани билан фойдаси йўқ. Аллоҳ таоло айтади: “Кимда-ким Аллоҳнинг ҳудудларига тажовуз қилса, ана ўшалар золимдирлар" [Бақара: 229]. Золимдан амал қабул қилиниши мумкин эмас. Кимда-ким узрсиз намозни вақтидан кечиктирса, албатта у золимдир. Бундай кимса-нинг амали қабул бўлмаслигига яна бир далил, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларидир: “Кимда-ким динимизда бўлмаган амални қилса, бундай амал рад этилажак (қабул қилинмас)"[27].
Шунингдек, рўзада ҳам шундай: инсон қасддан бирон узрсиз бир кунлик рўзани тарк қилса, сўнг шаввол ойи киргач қилган ишига пушаймон бўлиб, қазосини тутмоқчи бўлса, унга “қазо тутиб овора бўлма", дейилади. Чунки у қазосини тутгани билан бефойда, негаки, у Аллоҳнинг ҳудудларига тажовуз қилди. Ундан ташқари ҳозиргина юқорида ўтган ҳадис ҳам шунга далолат қилади[28].
Бинобарин, узрсиз намозни вақти чиққунга қадар ўқимаган ёки узрсиз рўза тутмаган инсон имкон қадар кўпроқ тоат-ибодатлар қилиши, истиғфор айтиши, солиҳ амалларни кўпайтириши ва Аллоҳга чинакам тавба қилиши фарз ва мақсадга мувофиқдир.
Закот масаласига келсак, инсон закот бермай қўйиб, сўнг тавба қилса, ўтган закотларини бериши лозим. Биз унга: “Закотни адо қил", деймиз. Негаки, закотнинг чекланган бирон вақти, “фақат фалон ойда закот бериш керак", деган гап йўқ.
Кимда-ким эътиборсизлик қилиб, закот бермасдан вафот этса, қолдириб кетган мол-мулкидан закот бериладими ёки йўқми?
Жавоб: эҳтиёткорлик бу мол-мулкдан закот чиқаришни тақозо қилади, валлоҳу аълам. Чунки унда закотга ҳақдор инсонларнинг ҳаққи бор. Бироқ бу билан закот бермай вафот этган кимсадан жавобгарлик соқит бўлмайди. Негаки, у закот бермай вафот этди.
Шунингдек, ҳаж қилишга қодир бўлган инсон бепарволик қилиб ҳажга бормасдан оламдан ўтса, унинг номидан ҳаж бадал қилинмайди. Чунки ўзи ҳаж қилишни хоҳламаган инсон номидан қандай қилиб ҳаж қилиш мумкин?!
Шу ўринда бир масала бор: бундай одамнинг меросхўрлари меросдан ҳаж бадал учун етарли сарф-харажатни ажратишлари фарзми?
Жавоб: йўқ, бундай қилиш уларга фарз эмас. Сабаби, ҳаж бадал қилишнинг бундай маййитга фойдаси йўқ. Қолаверса, бу маблағда закотдаги сингари ўзгаларнинг ҳаққи йўқ. Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ “Таҳзиби сунан" китобида юқоридаги фикрга ишора қилар экан: “Мана шуни тўғри деб эътиқод қиламиз" ёки шунга яқин гапни айтади. Аслида, далиллар ҳам шуни кўрсатади.
Инсон Аллоҳдан тақво қилмоғи лозим. У тириклигида имкони бўла туриб ҳаж қилмаса, энди вафотидан сўнг унинг номидан минг марта ҳаж бадал қилганнинг фойдаси йўқ, барибир зиммасидаги фарз соқит бўлмайди.
11. Гапда тадрижий равишда қуйидан юқорига кўчиб ўтиш. Зеро, ислом мартабаси иймон мартабасига нисбатан қуйироқдир. Чунки ҳар қандай инсон сиртида мусулмон бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло айтади: “Аъробийлар: “Иймон келтирдик", дедилар. (Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, балки сизлар: “Мусулмон бўлдик — бўйсундик", денглар, чунки ҳануз иймон дилларингизга кирган эмасдир" [Ҳужурот: 14]. Иймон эса осон иш эмас. Аллоҳ иймонимизни чин қилсин! Зеро, иймон қалбда бўлиб, иймон сифати билан сифатланиш бениҳоят мушкул.
12. Ислом тушунчаси иймон тушунчасидан фарқлидир. Негаки, Жаброил алайҳиссалом аввалига: “Менга ислом ҳақида маълумот беринг", деган бўлса, сўнгра: “Менга иймон тўғрисида маълумот беринг", деди. Бинобарин, бу улар иккиси ўртасида фарқ борлигига далолат қилади.
Мазкур масалада салафи солиҳлар айтган гапни айтамиз: агар ёлғиз иймон сўзи зикр қилинса, унга ислом тушунчаси ҳам киради. Аксинча, фақат ислом сўзи зикр қилинса, иймон тушунчасини ҳам ўз ичига олади. Шунга кўра, Аллоҳ таолонинг “Сизлар учун фақат исломни дин қилиб танладим" [Моида: 3], шунингдек, “Агар сиз билан (дин ҳақида) тортишсалар: “Мен ва менга тобе бўлган кишилар Аллоҳга мусулмон бўлдик — Унга бўйсун-дик", деб айтинг!" [Оли Имрон: 20], деган сўзларидаги ислом сўзи иймонни ҳам ўз ичига олади.
Худди шундай, иймон сўзи ёлғиз зикр қилинса, унга ислом тушунчаси ҳам киради. Аллоҳ таоло “Аллоҳ ва Расулига иймон келтирасизлар ҳамда Аллоҳ йўлида мол-мулкингиз ва жонингиз билан жиҳод қиласизлар" [Саф: 11], деган сўзидан кейин “Мўминларга башорат беринг" [Саф: 13], дейди. Оятдаги “мўминлар", яъни иймон сўзи “мусулмонлар"ни, яъни ислом тушунчасини ҳам ўз ичига олади.
Бироқ бу икки сўз биргаликда зикр қилинса, бир-биридан фарқли икки тушунчани ифода этади. Ислом зоҳирдаги сўзлар ва ташқи аъзолар воситасида бажариладиган амалларни ўз ичига олса, иймон эса ботиндаги қалб эътиқоди ва амалларини мужассам этади. Бунга биз шарҳлаётган ҳадис яққол мисол бўлади. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ҳам ислом ва иймон сўзлари биргаликда зикр қилинганда бир-биридан фарқли тушунчаларни ифода этишига ёрқин мисоллардан биридир: “Аъробийлар: “Иймон келтирдик", дедилар. (Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, балки сизлар: “Мусулмон бўлдик — бўйсундик", денглар, чунки ҳануз иймон дилларингизга кирган эмасдир" [Ҳужурот: 14].
Шу ўринда бир эътироз туғилиши мумкин. Биз “бу икки сўз биргаликда зикр қилинса бир-биридан фарқли тушунчаларни ифода этади", дедик. Ҳолбуки, қуйидаги оятларда бундай бўлмаяпти, унда ислом ва иймон сўзлари бир маънода ишлатилганку? Аллоҳ таоло Лут алайҳис-салом қавми тўғрисида шундай дейди: “Шундай қилиб, Биз у жойдаги мўминларни чиқариб юбордик. Бироқ у жойда бир хонадондан (яъни, Лут пайғамбар хонадони-дан) ўзга мусулмонларни топмадик" [Зориёт: 35-36].
Жавоб шуки, мазкур оятларни бундай тушуниш нотўғридир. Негаки, “Шундай қилиб, Биз у жойдаги мўминларни чиқариб юбордик" ояти мусулмонлар ичидан мўминларни ажратиб олган бўлса, “Бироқ у жойда бир хонадондан (яъни, Лут пайғамбар хонадонидан) ўзга мусулмонларни топмадик" ояти эса Лут алайҳис-салом хонадонидаги барча инсонларга тегишлидир. Маълумки, Лут алайҳиссалом хонадонида унга хиёнат қилган, ботинда иймон келтирмай, балки зоҳирдагина ўзини эрининг динида қилиб кўрсатган “мусулмон" хотини бор эди. Бинобарин, хонадон мусулмон хонадон бўлиб, Лут алайҳиссаломнинг хотини эрига нисбатан душманлиги ва ўзининг айри йўлда эканини ошкор қилмаган эди. Бироқ ҳалокатдан нажот топганлар фақат мўминлар бўлди. Шу боис, Аллоҳ таоло: “Шундай қилиб, Биз у жойдаги мўминларни чиқариб юбордик", деди. Чиқарилганлар Лут алайҳиссалом аёлидан ташқари мўминлар эди. Хонадон эса, умуман олганда мусулмон хонадон бўлган эди.
Мазкур оятдан яна бир фойда олинадики, унга кўра бирон ўлкада мусулмонлар ҳукмрон бўлсалар, гарчи у ерда насоролар, яҳудлар ёки мушрик ва худосизлар яшасаларда, исломий ўлка деб эътибор қилинади. Негаки, Аллоҳ таоло Лут алайҳиссалом хонадонини мусулмон хонадон деб номлади. Ҳолбуки, у ерда кофир аёли ҳам бор эди.
Иймон ва ислом масаласидаги тафсилотлар шундан иборат. Хулоса, баъзи уламолар айтганидек, бу икки сўз бир ўринда зикр қилинса, бир-биридан фарқли икки маънони билдиради. Борди-ю, фақат улардан бири зикр қилинса бошқасининг маъносини ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, бу борада иймон ва ислом сўзларига ўхшаш “мискин ва фақир" сўзлари каби бошқа талай сўзлар ҳам бор. Бу сўзлар ҳам бир ўринда зикр қилинса бир-биридан фарқли тушунчаларни ифода қилса, фақат улардан бири зикр қилинса бошқасининг маъносини ҳам ўз ичига олади.
13. Иймон рукнлари олтитадир. Мазкур рукнларга чинакам иймон келтириш инсонга тоат-ибодат қилишда қувват ва Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишни пайдо қилади.
14. Кимда-ким ушбу рукнлардан бирини инкор этса кофирдир. Негаки, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарини ёлғонга чиқарган бўлади.
15. Аллоҳнинг фаришталари бор ва уларга иймон келтириш фарз.
Шу ўринда бир масала бор: фаришталарнинг моҳияти нимадан иборат: улар жисмларми, руҳларми ёки кучларми?
Жавоб шундан иборатки, фаришталар, шак-шубҳасиз, жисмлардан иборат. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳамд-сано осмонлар ва ерни илк яратгувчи ҳамда (Ўзи билан бандалари ўртасида) фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилгувчи Аллоҳга хосдир"[Фотир:1]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Осмон ғирчиллади. Чиндан ҳам ғирчилласа арзийди. Зеро, осмонда бирон тўрт бармоқ миқдори жой йўқки, албатта унда бир фаришта тик турган, рукуъ қилган ёки сажда қилган ҳолда Аллоҳга ибодат қилади"[29].
Шунингдек, Жаброил алайҳиссаломнинг “уфқни қоп-лайдиган даражада олти юзта қаноти борлиги" тўғрисидаги ҳадислар ҳам фаришталарнинг жисмдан иборат эканига далолат қилади.
Аммо “фаришталар жисм эмас, балки руҳдан иборат", деган кимсаларнинг сўзи қабиҳ сўз ва залолатдир. Ундан ҳам ёмони “фаришталар инсон дилидаги эзгуликка ундовчи кучлардан иборат, бу кучларга киноя тарзида “фаришта-лар", дейилади, шайтонлар эса инсон дилидаги ёвуз кучлардан киноядир", деган кимсаларнинг сўзидир. Албатта, бу қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас.
16. Барча пайғамбарларга иймон келтириш фарз. Кимда-ким ўзига юборилган пайғамбарга иймон келтириб, бошқасига кофир бўлса, демак, у ўз пайғамбарига ҳам иймон келтирмаган кофирдир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига эътибор беринг: “Нуҳ қавми расулларни ёлғончига чиқарди" [Шуаро: 105]. Ҳолбуки, улар фақат Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқаришган, зотан ундан олдин расул ҳам ўтмаган эди. Бироқ бир пайғамбарни ёлғончи дейиш барча пайғамбарларни ёлғончига чиқариш билан баробар бўлгани учун “Нуҳ қавми расулларни ёлғончига чиқарди", дейилди. Шунингдек, илоҳий китоблардан бирини Аллоҳ таоло ҳузуридан нозил қилинганини инкор қилиш барча илоҳий китобларни инкор этиш билан баробар.
17. Қиёмат куни бўлмиш охират кунига иймон келтирамиз. Бу кунда инсонлар ҳисоб-китоб ва жазо ва мукофот учун қайта тирилтириладилар. Охир-оқибат, жаннат аҳли ўз манзилларида ва дўзах аҳли ҳам ўз манзилларида қарор топадилар.
18. Дарҳақиқат, мушриклар қайта тирилишни инкор қиладилар. Аллоҳ таоло айтади: “У Бизга: “Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?" деб, мисол келтирди-ю, аммо ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди" [Ёсин: 78]. Аллоҳ таоло Расулини шундай жавоб беришга буюрди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: “У чириган суякларни дастлаб бир томчи сувдан пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур" [Ёсин: 79]. Бу қайта тирилиш мумкинлигига далилдир. Негаки, бирон нарсани дастлаб йўқдан бор қилишга қодир зот чириган суяк ҳолатига келган танани асл ҳолатига қайтаришга ҳам қодир. Аллоҳ таоло айтади: “У аввал бошда Ўзи яратиб, сўнгра қиёмат кунида Ўзи яна қайта яратадиган Зотдир. Қайта яратиш — тирилтириш У зотга жуда осондир" [Рум: 27]. Модомики, даставвал йўқдан бор қилиш осон экан ва сиз мушриклар ўзингиз ҳам буни тан олар экансиз, у ҳолда қайта яратиш — тирилтириш янада осонроқдир. Бу ишларнинг барчаси Аллоҳга осон ишлар. Бу қайта тирилишни инкор этувчи мушрикларга раддия борасидаги биринчи далилдир.
Иккинчи далил: Аллоҳ таоло айтади: “У (Ўзи яратган) барча махлуқотларни билгувчидир" [Ёсин: 79]. Аллоҳ таоло қандай яратишни билган ва яратишга қодир Зотдир. Шундай экан, нега энди “Бу имконсиз", дейсизлар?! Сўнгра Аллоҳ таоло айтади: “У сизлар учун", яъни қайта тирилишни инкор этган сиз мушриклар ва бошқалар учун “ям-яшил дарахтдан олов пайдо қилган Зотдир" [Ёсин: 80]. Оятнинг маъноси шундай: Ҳижоз ўлкасида “марх" ва “афор" деган дарахтлар мавжуд бўлиб, одамлар улардан олинган новдаларни бир-бирига уриб олов ёқишар эдилар. Бу новдалар ям-яшил, ҳўл ва олов чиқишидан мутлақ йироқ бўлишига қарамай ундан олов чиқар эди. Зотан, бир нарсадан унинг зиддини яратишга қодир зот бир нарсанинг ўзини асл ҳолатига қайтаришга албатта қодирдир. Сўнг Аллоҳ таоло айтади: “Қарабсизки, сизлар ўшандан ўт ёқурсизлар"[Ёсин: 80]. Яъни, бу сизларни мулзам қиладиган иш. Негаки, бу сизлар учун ажабланарли иш эмас, зеро, сизлар уни тажрибада синаб келаётирсизлар.
Қайта тирилишни инкор қилган кимсаларга қарши учинчи далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: “Осмонлар ва ерни яратган зот яна уларнинг ўхшашини яратишга қодир эмасми?!" [Ёсин: 81]. Дарҳақиқат, бу саволга Аллоҳ таолонинг ўзи жавоб бериб: “Йўқ, (албатта қодирдир)" [Ёсин: 81], деди. Зеро, осмонлар ва ерни яратиш инсонларни яратишдан мураккабдир. “Унинг Ўзигина яратувчи ва билгувчи-дир" [Ёсин: 81]. Яъни, Аллоҳ таоло мукаммал қудрат соҳиби бўлиши билан бирга моҳир яратувчи ҳамдир. “Бирон нарсани яратишни хоҳласа унга “Бўл" дейиши кифоя. Қарабсизки, у вужудга келур" [Ёсин: 82]. Бирон нарсани хоҳласа унга “Бўл" дейиши кифоя қилган зотни ҳеч нарса ожиз қолдирмайди. Бундай зот бор нарсага йўқ бўлишни амр қилса, йўқ бўлади, йўқ нарсага бор бўлишни амр қилса, қандай бўлмасин вужудга келади.
Мусо алайҳиссалом ва у зотга эргашганлар Фиръавн ва унинг лашкаридан қочиб тубсиз денгиз ёқасига бориб қолишганида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни ҳассаси билан денгизга бир бор уришга буюрди. Мусо алайҳис-салом денгизга бир урган эди, баногоҳ денгиз иккига ажралиб, ўн иккита қуруқ йўл пайдо бўлди. Айтингчи, банда денгизни иккига ажрата оладими?! Бу ишга Аллоҳдан бошқа ҳеч бир кимса қодир эмас. Чунки Аллоҳ таоло бирон ишни хоҳласа, унга “Бўл" дейди ва у шу заҳоти вужудга келади.
Демак, биз гарчи ақли заиф кишилар инкор қилсаларда, қайта тирилиш ва охират кунига иймон келтиришимиз фарздир. Негаки, Аллоҳ бирон нарсага амр қилса, у дарҳол пайдо бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Фақатгина бир даҳшатли қичқириқ бўлар-у, баногоҳ уларнинг барча-лари Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилингувчидирлар" [Ёсин: 53]. Қарангки, бир қичқириқ орқали бутун халойиқ Аллоҳнинг ҳузурида ҳозиру нозир бўлар экан.
19. Тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш. Тақдирга иймон келтириш масаласи саҳобалар замонасидан тортиб, то ҳозирги кунга қадар катта жангу жадалга сабаб бўлиб келган масалалардан биридир. Биз ўтган суҳбатлари-мизда тақдирнинг тўрт босқичи: илм, ёзиш, хоҳлаш ва яратиш босқичлари борлиги тўғрисида айтиб ўтган эдик. Тақдир мавзуси ўта муҳим бўлгани боис мазкур босқичлар ҳақида батафсил сўз юритиш мақсадга мувофиқдир.
Биз Аллоҳ таолонинг яратиш ва тирилтириш каби ўз ишларига тааллуқли бўлган ёки бандаларининг ҳам ишларига тааллуқли бўлган барча нарсаларни умумий ва батафсил тарзда билишига иймон келтирамиз. Бунга далолат қилувчи кўплаб далиллар бор. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ барча нарсани билувчидир" [Бақара: 282]. Аллоҳ таоло яна айтади: “Ахир У меҳрибон (ёхуд нозик ва майда-чўйда нарсаларни ҳам билувчи) ва ҳар нарсадан хабардор зот бўла туриб, Ўзи яратган нарсаларни билмасми?!" [Мулк: 14]. Жавоб: албатта билади!
Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни батафсил билишига келсак, бу тўғрида Анъом сурасида шундай дейилади: “Ғайб калитлари фақат Унинг ҳузурида бўлиб, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг шохидан узилиб тушмасин, албатта У билур. Ер тубидаги бирон дон, бирон ҳўл ёки қуруқ нарса борки, албатта, очиқ китобда (яъни, Аллоҳнинг илми азалийсида) мавжуддир" [Анъом: 59].
Шу ўринда бир эътироз туғилиши мумкин: Аллоҳ таоло айтади: “Албатта Биз, то сизларнинг орангиздаги (Биз-нинг йўлимизда молу-жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча ҳамда сизларнинг ҳоли-хабарларингизни текшириб — юзага чиқаргунимизча сизларни имтиҳон қилурмиз" [Муҳаммад: 31]. Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, албатта Аллоҳ ғойибда (кўрмай) туриб ўзидан қўрқадиган кишиларни билиши учун…" [Моида: 94]. Аллоҳ таоло айтади: “Ёки Аллоҳ сизларнинг ичингиздан ким ҳақ йўлда курашган-у, ким сабр-тоқат қилганини билмай туриб жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?!" [Оли Имрон: 142]. Юқоридаги ва унга ўхшаш бошқа оятлардан тушунилган зоҳир тушунчага кўра, Аллоҳ таоло бирон воқеа-ҳодисани у юз бергандан сўнггина билиши келиб чиқади. Маълумки, бу, Аллоҳ таоло барча нарсаларни Ўзининг азалий илми билан билишига зид тушунчадир. Бу чигалликни қандай тушуниш мумкин?
Бу чигалликка икки томонлама жавоб бериш мумкин:
Биринчидан: Аллоҳ таоло бирон воқеа-ҳодиса содир бўлгандан кейин уни билиши билан, бу воқеа содир бўлишидан олдин уни билиши ўртасида фарқ бор. Чунки Аллоҳ таоло бирон воқеа содир бўлишидан олдин уни билиши, бу воқеанинг келажакда содир бўлишини билишдан иборат бўлса, воқеа содир бўлгандан кейин уни билиши эса, ўша воқеанинг содир бўлганини билишдан иборатдир. Бунинг тасдиғини қайсидир жиҳатдан Аллоҳ-нинг ирода сифати мисолида ҳам кўриш мумкин. Оламдаги ҳеч бир нарса Аллоҳ таолонинг иродасидан четда қолмайди. Ҳатто интиҳосиз келажакда содир бўладиган ишларни ҳам Аллоҳ таоло ўзининг азалий хоҳиш-иродаси ила хоҳлайди. Шунингдек, бирон нарсани яратмоқчи бўлса, уни яратиш пайтида яралишини хоҳлайди. Аллоҳ таоло айтади: “Бирон нарсани яратишни хоҳласа, унга қарата “бўл", дейиши кифоя, бас, у нарса вужудга келур". Бу ирода Аллоҳнинг бирон нарсани яратишига замондош бўлган иродаси бўлиб, у Аллоҳнинг азалий иродасидан фарқлидир. Демак, Аллоҳнинг иродасини иккига: “собиқ — азалий ирода" ва “бирон нарсанинг яралишига замондош бўлган ирода"га тақсимлаш мумкин.
Иккинчидан: юқорида зикр қилинган Муҳаммад сурасининг 31-оятида “то…билгунимизча", дейилган. Бу ердаги илмдан мақсад, савоб ёки жазо бериш унга боғлиқ бўлган илмдир. Негаки, Аллоҳ таоло ўзининг собиқ-азалий илмидан келиб чиқиб бандаларга савоб ёки жазо бермайди. Балки савоб ёки жазо имтиҳон ва синовдан сўнг бўлади. Шу боис, Аллоҳ таоло мазкур оятда “то сизларнинг орангиздаги (Бизнинг йўлимизда молу-жонлари билан) жиҳод қилгувчи ва (яхши-ёмон кунларда) сабр қилгувчи зотларни билгунимизча … сизларни имтиҳон қилурмиз", деди.
Шундай қилиб, ушбу икки томонлама берилган жавоб орқали юқорида зикр қилинган чигаллик ҳам барҳам топади. Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Дарҳақиқат, адашган қадарий фирқасининг айтишича, Аллоҳ таоло бандаларининг хатти-ҳаракатларини фақат бу хатти-ҳаракатлар содир бўлгачгина билиши мумкин. Уларнинг фикрича, Аллоҳ таоло бирон нарсани то у вужудга келмагунча билолмайди. Албатта, ушбу фирқа Қуръон ва Суннат қатъий далолат қилган ҳамда барча мусулмонлар ижмо қилган ишни инкор қилгани сабаб кофирдирлар.
Тақдирнинг ёзиш босқичи бир неча турга бўлинади:
1. Барча ишларнинг Лавҳул маҳфузда ёзилиши. Маълумки, Аллоҳ таоло Лавҳул маҳфузда барча нарсаларни битган.
2. Умрга оид ёзув. Инсон онасининг қорнида тўрт ойлик ҳомила ҳолатида экан, Аллоҳ таоло унга бачадонлар иши бўйича масъул фариштани юборади. Аллоҳ таоло фариш-тага ҳомиланинг ажали, ризқи, амали, бадбахт (дўзахи) ёки бахтли (жаннатий) эканини ёзишга буюради. Бу умрга оид ёзув ҳисобланади. Негаки, бу ёзув инсон умрига тегишли бўлиб, бир марта ёзилади, шундан сўнг қайтиб ёзилмайди.
3. Йиллик ёзув. Бу ёзув ҳар йили Қадр кечасида юз беради. Аллоҳ таоло айтади: “У кечада барча ҳикматли ишлар батафсил баён қилинур" [Духон: 4]. Демак, Аллоҳнинг барча ишлари ҳикматлидир.
Баъзи уламолар кунлик ёзув борлигини ҳам айтганлар. Улар бу фикрни исботлаш учун Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзини далил қилганлар: “Осмонлар ва ердаги барча жонзот Ундан сўрар. У зот ҳар куни бир иш-амалдадир" [Раҳмон: 29]. Бироқ оят улар даъво қилган маънони очиқча англатмайди.
Шу ўринда яна бир масала бор: битилган тақдир ўзгарадими ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган нарсани) қолдирур. Асл китоб (яъни, барча нарсаларнинг билими) Унинг даргоҳидадир" [Раъд: 39]. Асл китобдан мақсад Лавҳул Маҳфуздир. Унда ёзилган нарсалар албатта юз беради, у ўчирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. Фаришталар қўлидаги саҳифалар эса ўзгартирилиши мумкин. Шу боис Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган нарсани) қолдирур". Яна Аллоҳ таоло айтади: “Албатта яхши амаллар ёмон амалларни кеткизади" [Ҳуд: 114].
Одамлар ичида “Эй Аллоҳ, мен Сендан пешонамга битилганини қайтаришингни сўрамайман, балки лутф қилсанг бўлгани", деган дуо юради. Албатта, бу ботил ва бидъат бир дуодир. Негаки, мазкур дуодан банданинг беҳожатлиги тушунилади. Гуёки инсон бу дуо билан Аллоҳ таолога қарата: “Билган ишингни қилавер, фақат дағал муомала қилмасанг бўлгани", дегандек! Албатта, бундай дуо қилиш нотўғри. Аксинча, инсон Аллоҳ таолодан бало-кулфатлардан буткул асрашини сўраши лозим. “Эй Аллоҳ, бало-кулфатлардан Ўзинг асра, мусибатлардан саломат қил", “Эй Аллоҳ мўл-кўл ризқ ато эт" ва ҳоказо дуолар қилиш мақсадга мувофиқдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биронтангиз: “Эй Аллоҳ, хоҳласанг гуноҳларимни мағфират қил", деб айтмасин", дея, бундай дуо қилишдан қайтарган бўлсалар, энди “Эй Аллоҳ, мен Сендан пешонамга битилганини қайтаришингни сўрамайман, балки лутф қилсанг бўлгани", деган гап бундан ҳам баттарроқдир!
Шуни билиш лозимки, дуо баъзан қадарни қайтаради[30]. Ҳадисда шундай дейилади: “Қадарни фақат дуо қайтаради"[31]. Қанчадан-қанча инсонлар борки, камбағал-лигидан ҳалок бўлишига бир баҳя қолади. Сўнг Аллоҳга дуо қилса, Аллоҳ дуосини ижобат қилади. Қанчадан-қанча инсонлар борки, касал бўлиб, ҳаётдан умидини узади. Шундан сўнг Аллоҳга юзланиб дуо қилади ва Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилиб, касалига шифо беради.
Аллоҳ таоло айтади: “Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилиб, ундаги зиён-заҳматни кетказдик ҳамда Ўз ҳузуримиздан меҳрибонлик кўрсатиб, барча ибодат қилгувчиларга эслатма-ибрат бўлсин, деб (Айюбга) аҳли-оиласини ва улар билан қўшиб яна ўшаларнинг мислича бола-чақа ато этдик" [Анбиё: 84].
Қадарнинг хоҳиш босқичи маъноси:
Бу босқичнинг маъноси шундан иборатки, борлиқдаги ҳар бир мавжудотнинг пайдо бўлиши ёки йўқ бўлиши ёлғиз Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан амалга ошади. Масалан, ёмғир ёғиши, қурғоқчилик, ўсимликларнинг ўсиши, бирон мавжудотнинг ўлиши ёки тирилиши ва ҳоказо ишларнинг барчаси Аллоҳнинг хоҳиши билан амалга ошади ва бунда шак-шубҳа йўқ. Зеро, бу Аллоҳ азза ва жалла Ўзига оид ишларни Ўз хоҳишидан келиб чиқиб бажаришини ифода этади. Шунингдек, бандаларга оид ишлар ҳам Аллоҳнинг хоҳишидан келиб чиқиб содир бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “У (Қуръон) ҳеч шак-шубҳасиз, бутун оламлар учун — сизларнинг орангиздаги Тўғри йўлда бўлмоқни хоҳла-ган кишилар учун бир эслатмадир. Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (Тўғри йўлда бўлишни) хоҳларсизлар" [Таквир: 27-29]. Яна Аллоҳ таоло айтади: “…Агар Аллоҳ хоҳлаганда у пайғамбарлардан кейин ўтган одамлар ҳужжатлар келганидан кейин уришишмаган бўлардилар. Аммо улар ихтилоф қилдилар. Бас, уларнинг орасида мўмин-лар ҳам бор, кофирлар ҳам. Агар Аллоҳ хоҳлаганда уришишмаган бўлардилар, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишини қилади" [Бақара: 253]. Қолаверса, мусулмонлар “Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади. Аллоҳ хоҳламаган нарса бўлмайди", деган сўз мазмунига ижмо-иттифоқ қилганлар.
Демак, банданинг иши Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ экан.
Шу ўринда чигал бир савол туғилади: агар банданинг хатти-ҳаракати Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ бўлса, у ҳолда банда бажараётган ишларида мажбурланган бўлиб қолмай-дими? Чунки Аллоҳ нени хоҳласа бўлиб, хоҳламагани бўлмаса?! Бу эътиқод ўз ўрнида жабарийлар тоифасининг йўлига олиб бормайдими?
Жавоб: Маълумки, жабарийлик эътиқоди бу жаҳмийлар тутган йўлдир. Жаҳмийлар фирқасига оид учта “ж" ҳарфлик эътиқод мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси бузуқ эътиқодлардир.
Бу эътиқодларнинг биринчиси, Аллоҳнинг сифатларига тааллуқли бўлган “жаҳм" этиқоди, иккинчиси, қадарга тааллуқли бўлган “жабр" эътиқоди ва ниҳоят учинчиси, иймон моҳиятига тааллуқли бўлган “иржо" эътиқоди. Учта “ж" ҳарфининг биронтасида яхшилик йўқ!
Шу боис, “агар барча ишлар Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси ва азалда битган ёзуви ила бўлса, унда биз қилган ишларимизни мажбурий тарзда қиламиз", деган сўзнинг бузуқ экани махфий эмас. Негаки, инсон мажбурланган ҳолда бирон ишни бажарса-ю, сўнг мажбурлаган кимса тарафидан шу ишни қилгани учун жазоланса, мазлум саналади. Шунинг учун биров бошқа бирига бир ишни мажбурдан қилдириб, сўнг бу қилмиши учун азобласа, одамлар бу адолатсизликдан норозилик билдирган бўлур эдилар. Энди шу ишни яратган зот Аллоҳ қилса қандоқ бўлади, У зотга ярашадими бу?!
Демак, “бандалар мажбуран хатти-ҳаракат қиладилар" деган эътиқод батамом ботил эътиқоддир. Ҳолбуки, биз бирон ишни қилишга ҳам, қилмасликка ҳам мажбурлан-маётганимизни, балки ўз ихтиёримиз билан ҳаракат қилаётганимизни ҳис қиламиз.
Мазкур хулоса орқали юқорида зикр қилинган, салафи солиҳлар давридан кейин пайдо бўлган бидъат савол: “инсон мажбурий тарзда бошқариб қўйилганми ёки ўз ихтиёридан келиб чиқиб ҳаракатланадими?", деган савол-нинг ботил ва ўринсиз савол экани маълум бўлади.
Аслида бундай савол пайдо бўлмаслиги керак. Борди-ю, бирон кимсада шундай савол пайдо бўлса, у ҳолда “мени бирон кимса шу саволни беришга мажбурладими?", деб ўзидан сўраши лозим. Барчага маълумки, инсон ўз ихтиёри билан ҳаракатланади, уни ҳеч кимса мажбурламайди. Айтайлик, мен уйдан масжидга келсам, бирон киши шундай қилишга мажбурлаётганини ҳис қиламанми?! Албатта, йўқ. Шунингдек, кеч қолсам ҳам ўз ихтиёрим билан кеч қоламан, мени бирон кимса мажбурламайди. Шак-шубҳасиз, инсон ихтиёрий равишда ҳаракат қилади. Бироқ шундай бўлсада, биламизки, инсон бажарадиган ишлар олдиндан ёзиб қўйилган. Аммо Аллоҳ таоло бизнинг муайян хатти-ҳаракатларимизни ёзиб қўйгани, хоҳлагани ва яратганини мазкур хатти-ҳакатларимиз содир бўлгандан кейингина биламиз. Бу хатти-ҳаракатлар содир бўлишидан олдин улар тўғрисида ҳеч нарса билмаймиз. Аллоҳ таоло айтади: “Бирон жон эртага нима қилишини билмас. Бирон жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир" [Луқмон: 34].
Агар Аллоҳнинг хоҳиши шундай бўлса: барча нарса Унинг хоҳишига боғлиқ бўлса-ю, бироқ бандаларни мажбурламаса ва улар ўз ихтиёрлари билан иш қилсалар, демак, зулм йўқ. Шу боис, бандадан бехосдан — беихтиёр бирон иш содир бўлса, гуноҳ бўлмайди. Шунингдек, банда билмасдан, мажбуран ёки унутган ҳолда бирон иш қилса ҳам, уни ихтиёрсиз қилгани сабаб гуноҳкор бўлмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Сизлардан ҳар бирингизнинг жаннатдаги ва дўзахдаги ўрни аниқ ёзиб қўйилган". Саҳобалар айтишди: “Эй Расулуллоҳ, у ҳолда амал қилмай, ёзилганига таяниб қўявермаймизми?". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Йўқ, амал қилаверинглар. Зеро, ҳар ким пешонасида ёзилганига йўллаб қўйилади. Саодат аҳли (жаннат аҳли) саодат аҳлининг амалига, бахтиқаро кишилар (яъни, дўзахилар) эса бахтиқаро кишиларнинг амалига йўллаб қўйиладилар". Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам — сўзларини таъкидлаш ва унга далил сифатида — Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзини ўқидилар: “Кимда-ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақаларни) берса ва тақво қилса, гўзал оқибатни (яъни, жаннат бор эканини) тасдиқ этса, Биз уни осон йўлга йўллаб қўюрмиз. Энди ким бахиллик қилиб, (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса, гўзал оқибатни (яъни, Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса, Биз уни (дунё ва охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга йўллаб қўюрмиз!" [Лайл: 5-10][32]. Демак, амал қилишимиз лозим.
Худди шундай ризқ ҳам ёзилган ва у ҳам Аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Шунга қарамасдан инсон ризқ учун саъй-ҳаракат қилиши лозим.
Шунингдек, фарзанд кўриш ҳам ёзилган. Шундай бўлсада, инсон ҳаракат қилади ва уйланиш орқали фарзанд умид қилади. Ҳеч кимса: “Тўшакда ухлаб ётавераман, агар Аллоҳ тақдирда менга фарзанд битган бўлса, Ўзи фарзанд беради", демайди. Борди-ю, бирон кимса шу гапни айтса, одамлар албатта уни тентакка чиқаришади.
Солиҳ амаллар ҳам шундай. Жаннатга кириш учун солиҳ амаллар қилиш лозим. Ҳеч кимса сизни тоат-ибодатдан ман қилмайди ёхуд гуноҳ ишлар қилишга мажбурламайди.
Дарҳақиқат, мушриклар ўз ширкларига тақдирни пеш қилган эдилар. Аллоҳ таоло айтади: “Ширк келтирган кимсалар айтадилар: “Агар Аллоҳ хоҳламаганида биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмаган ва ҳеч нарсани ҳаром қилмаган бўлур эдик" [Анъом: 148].
Бунга жавобан Аллоҳ таоло шундай дейди: “Улардан аввалгилар ҳам то азобимизни тотгунларича (ўз пайғамбарларини) мана шундай ёлғончига чиқарган эдилар" [Анъом: 148]. Кўриб турганингиздек, Аллоҳ таоло мушрикларнинг бу баҳонасини қабул қилмади. Чунки Аллоҳ таоло уларнинг бу қилмишини “ёлғончига чиқариш" деб номлаб, унга жазо (“…то азобимизни тотгунларича") ҳам белгилади.
Шу ўринда инсон эътироз билдириб айтиши мумкин: “Ахир қўлимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тақдирни баҳона қилган кишининг ишини маъқуллаганлари тўғрисида ҳадис борку?!".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мусо Одам (алайҳимассалом)га эътироз билдириб шундай деди: «Эй Одам, сен бизнинг отамизсан. Сен бизни зиён ва маҳрумликка дучор қилдинг. Ўзингни ҳам, бизни ҳам жаннатдан чиқардинг!». «Аллоҳ мени яратишдан олдин (тақдири азалийда) пешонамга битган иш сабаб мени маломат қилмоқчимисан?», — деди Одам. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «(Шундай қилиб), Одам (далил билан) Мусога ғолиб келди", дея икки ёки уч бор айтдилар[33]. Одам алайҳиссалом жаннатда ейиш тақиқланган дарахт мевасидан егани сабаб жаннатдан чиқарилган эди. Гуноҳ ишларни қилганига тақдирни баҳона қиладиган инсонлар мазкур ҳадисни ҳужжат қиладилар. Хўш, имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган бу ҳадисни қандай изоҳлаш мумкин?
Шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ бу ҳадисдаги чигалликка бир жавоб берган бўлса, унинг шогирди Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ бошқа бир жавоб билан изоҳлайди.
Шайхулисломнинг айтишича, Одам алайҳиссалом гуноҳ ишга қўл урди ва бу унинг жаннатдан чиқишига сабаб бўлди. Бироқ у бу гуноҳдан тавба қилди. Тавбасидан сўнг Аллоҳ уни танлаб олиб, тавбасини қабул қилди ва ҳидоят қилди. Маълумки, гуноҳидан тавба қилган кимса гуноҳсиз билан баробар. Даъват йўлида қаттиқ азиятлар чеккан улул-азм пайғамбарлардан бири бўлмиш Мусо алайҳиссалом ўз отасини тавба қилган, тавбасидан сўнг Аллоҳ уни танлаб олиб, тавбасини қабул қилиб ва ҳидоятлаган иши учун маломат қилиши амри маҳолдир. Аксинча, Мусо алайҳис-салом Одам алайҳиссаломни қилмиши ортидан келиб чиққан мусибат туфайли маломат қилди. Бу мусибат ўзи ва бўлажак зурриёдининг жаннатдан чиқарилиши эди. Зеро, Одамнинг гуноҳи жаннатдан чиқарилишга сабаб бўлган эди. Қолаверса, Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқиш учун бу гуноҳни қилмаган. Шундай экан, нега маломат қилинсин, нега Мусо алайҳиссалом уни маломат қилсин?!
Маълум бўлдики, Мусо алайҳиссалом гуноҳ сабабли Одамни маломат қилмаган, балки Аллоҳ тақдир қилган мусибат туфайли маломат қилган. Бинобарин, гуноҳ ишлари учун тақдирни пеш қилган кишилар учун ҳадисда ҳеч қандай ҳужжат йўқ. Негаки, Мусо алайҳиссалом жаннатдан чиқарилишдан иборат мусибат учун Одам билан талашди. Шу боис, “Раббингга осийлик қилдинг" демасдан, балки “Ўзингни ҳам, бизни ҳам жаннатдан чиқардинг!", деди. Демак, гарчи Одамнинг қилмиши сабаб бўлсада, бу ерда Мусо алайҳиссалом отаси Одам алайҳиссалом билан юз берган мусибат — жаннатдан чиқарилиш тўғрисида тортишган.
Шайхулислом шогирди Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ эса бу чигалликка бошқачароқ жавоб берган. Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Гуноҳидан тавба қилган кишини маломат қилиш нотўғри. Инсон гуноҳдан тавба қилгач тақдирни пеш қилиши дуруст. Айтайлик, бир инсон ароқ ичган бўлса ва сиз уни маломат қилсангиз, ҳолбуки, у бу қилмишидан чинакам тавба қилган бўлиб, “бу пешонамга ёзилган иш экан, аслида ароқ ичадиган одамлардан эмас эдим", деса ва чиндан ҳам унинг қилган гуноҳи учун қаттиқ қайғу ва надоматда эканига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳолатда тақдирни пеш қилишнинг зиёни йўқ.
Гуноҳ иш учун тақдирни пеш қилиб бўлмаслиги худди мушрикларнинг ҳолати сингари гуноҳ ишда давом этаве-риш мақсадида тақдирни баҳона қилишга тааллуқлидир. Бироқ инсон ўзгалар уни маломат қилмаслиги учун тақдирни ҳужжат қилишининг зиёни йўқ. Зотан, гуноҳдан тавба қилиш билан маломат ҳам кетади".
Гарчи шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ зикр қилган жавоб тўғрироқ ва асослироқ бўлса ҳам мазкур жавоб ҳам инсон тасаввур қилиши осон бўлган очиқ бир жавобдир. Бу жавоб билан ҳам чигалликни изоҳлаш мумкин, албатта.
Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бунга ўхшаш яна бир воқеа: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда қизлари Фотима ва амакиваччаси Али розияллоҳу анҳумо-нинг уйларига борган вақтларида улар уйқуда эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарата: “Намоз ўқимайсизларми?!", дедилар. У зот бу сўз билан уларни койиган бўлдилар. Яъни, “таҳажжуд намозига турсанглар бўлмайдими?", деган маънода айтдилар. Шунда Али розияллоҳу анҳу деди: “Эй Расулуллоҳ, албатта, жонларимиз Аллоҳ азза ва жалланинг қўлида. Агар У бизни уйғотишни хоҳласа, уйғотади". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қўллари билан) сонларига урганча: “Албатта, инсон жуда кўп талашиб-тортишувчидир" [Каҳф: 54] оятини ўқиган ҳолда уйдан чиқдилар"[34]. Зеро, Али розияллоҳу анҳу юз берган ва тугаб кетган иш билан ўзини оқлашга уринди".
Агар бир инсон гуноҳ иш қилса-ю, биз уни жазоламоқчи, яъни унга ҳад ёки таъзир қўлламоқчи бўлсак. Айтайлик, у зино қилган. Шунда у: “Бу мени пешонамга ёзилган экан, менда нима айб?", деса. Биз: “Унга юз дарра уриб, бир йил юртидан сургун қилинглар", десак. Шунда у деса: “Шошманглар, ахир бу тақдиримда ёзилган нарса-ку?! Ё буни инкор этасизларми?!". Биз унга айтамиз: “Йўқ, инкор этмаймиз". “Ундай бўлса, мени маломат қилишга ҳаққингиз йўқ", дейди у. Биз айтамиз: “Йўқ, биз сени дарралаймиз ва “бу иш тақдиримизда ёзилган иш экан", деймиз.
Айтишларича, бир ўғрининг иши амирулмўминин Умар ибн Хаттобга оширилибди. Халифа унинг қўлини кесишга буюрибди. Шунда ҳалиги ўғри айтибди: “Шошманг, эй амирулмўминин, Аллоҳга қасамки, мен бор-йўғи Унинг тақдири билан ўғирлик қилдим". Албатта, бу тўғри жавоб. Шунда Умар розияллоҳу анҳу айтибди: “Биз ҳам сенинг қўлингни Аллоҳнинг тақдири билан кесамиз, холос!". Умар розияллоҳу анҳу шу тариқа уни мот қилибди. Яна ҳам тўғрироғи, биз ўғрининг қўлини Аллоҳнинг тақдири ва шариати билан кесамиз. Зеро, ўғри Аллоҳнинг тақдири билан ўғирлик қилган, шариати билан эмас. Биз бўлсак, унинг қўлини Аллоҳнинг қадари ва шариати билан кесамиз. Бироқ Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг шариатини зикр қилмади, чунки мақсади ўғрига ўзининг ҳужжати билан қарши чиқиш эди.
Юқоридаги сўзлардан маълум бўладики, гуноҳ ишларда тақдирни пеш қилиш ботил экан. Шунингдек, шариат талаб қилган ишларни қилмай ўтказиб юборишга ҳам тақдирни ҳужжат қилиш ботил. Ҳозирги кунда одамларни кўрамизки, ҳукумат корхоналаридаги ишлаш ва мансабларга ўтириш учун қаттиқ ҳаракат қиладилар, имкони бўлса қўлдан бой бермайдилар. Борди-ю, бир инсон имкони бўлганда ана шундай фурсатга шошилмай ўтказиб юборгўдек бўлса, одамлар уни маломат қиладилар. Демак, бу шуни очиқ кўрсатадики, инсон ўз хоҳиш ва ихтиёрига эга.
Шундай қилиб, осий банданинг Аллоҳга осийлик қилишда тақдирни ҳужжат қилиши нотўғри. Биз унга айтамиз: “Сенинг айтишингча, Аллоҳ сенга осийликни тақдир қилган экан, осий бўлибсан. Худди шундай, Аллоҳ тоат-ибодатни ҳам тақдир қилган экан, тоат-ибодат қиляпман, десанг бўлмайдими?! Негаки, тақдир, бу яширин сир, уни Аллоҳдан ўзга билмайди. Биз бандалар Аллоҳ азалда тақдир қилган ва ҳукм қилган ишни содир бўлгандан сўнггина билишимиз мумкин. Агар гуноҳ ишга қўл урган бўлсанг, нега тоат-ибодатга ҳам қадам қўйиб, “Аллоҳ шуни пешонамга ёзган экан", демайсан?!".
Аллоҳга ҳамд-сано бўлсинки, бу масала тушунарли ва ойдин масала. Агар Аллоҳнинг қазо ва қадари тўғрисидаги айрим шубҳалар бўлмаганида аслида бу хусусда баҳс юритишга ҳам ҳожат қолмас эди. Чунки масала равшан: гуноҳ ишларни қилишга ва фарзларни тарк қилишга тақдирни ҳужжат қилиш ярамайди.
[1] Муслим ривояти, “Иймон китоби", “Иймон, ислом, эҳсон ва Аллоҳнинг тақдирини исботлашга иймон келтириш вожиблиги тўғрисидаги боб", 1, 8-ҳадислар.
[2] Бухорий (“Жанглар китоби", “Пайғамбар алайҳиссаломнинг Усома ибн Зайдни жангга юборишлари хусусидаги боб", 4269-ҳадис) ва Муслим (“Иймон китоби", “Ла илаҳа иллаллоҳ дегандан кейин кофирни ўлдириш ҳаромлиги тўғрисидаги боб", 96-ҳадис) ривояти.
[3] Бухорий (“Закот китоби", “Закот вожиблиги тўғрисидаги боб", 1331-ҳадис) ва Муслим (“Иймон китоби", “Икки шаҳодат калимаси ва ислом шариатларига даъват қилиш боби", 19, 29- ҳадислар) ривояти.
[4] Сунани Абу Довуд, “Жанозалар китоби", “(Маййитга “Ла илаҳа иллаллоҳ"ни) талқин қилиш боби", 3116-ҳадис).
[5] Бухорий (3162) ва Муслим (194) ривоят қилишган.
[6] Абу Довуд (4605), Термизий (2663) ва Ибн Можа (13) ривоят қилганлар.
[7] Бухорий ривояти, “Намоз китоби", “Масжидда баланд овозда гапириш ҳақидаги боб" (458).
[8] Ибн Абуд Дунё “Макоримул ахлоқ"да (1\21, 14-ҳадис), Ибн Ҳиббон “Саҳиҳи"да (16\ 126, 5034-ҳадис), Табароний “Мўъжамул кабир"да (2\68, 1316-ҳадис), Ибн Муборак “Жиҳод"да (1\103, 123-ҳадис) ва Табароний “Мўъжамул-авсат"да (1\18, 42-ҳадис) ривоят қилишган.
[9] Табароний “Мўъжамул кабир"да (1307) ва Ҳоким “Мустадрак"да (3\ 235) ривоят қилишган.
[10] Байҳақий “Ас-сунан вал-осор" китобида (7/56-бет, 9281-ҳадис) ривоят қилган.
[11] Бухорий (5873) ва Муслим (2841) ривоят қилишган.
[12] Бухорий (3246) ва Муслим (2834) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.
[13] Муслим (17, 2654).
[14] Абу Довуд (4728).
[15] Муслим ривояти, “Зуҳд китоби", 2996 ҳадис.
[16] Муслим ривояти, “Мусофирлар намози ва намозни қаср ўқиш китоби", “Тунги намозда дуо қилиш боби", 770, 200 ҳадислар.
[17] Имом Аҳмад “Муснад"да (5 /173), Термизий (2312) ва Ибн Можа (4190) ривоят қилишган.
[18] Шавконий “Ал-фавоидул мажмуа" (286) ва Албоний “Аз-заифа"да (466) зикр қилишган.
[19] Муслим ривояти (2278).
[20] Муслим ривояти (532, 23).
[21] Муслим (56, 2859) ривояти.
[22] Имом Аҳмад (5-жилд, 317-бет, 23083-ҳадис), Абу Довуд (4700) ва Термизий (2155) ривоят қилишган.
[23] Маъноси: “Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламагани бўлмайди".
[24] Шунга ўхшаш воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрат сафари тўғрисидаги ҳадисда собит бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Маъбад Хузоийянинг чодирига келадилар. Унинг чодирида бирон егулик ҳам, ичимлик ҳам топмайдилар. Шунда муборак қўллари ила унинг ориқ бир қўйининг елинини силайдилар. Мўъжиза юз бериб, унинг елини сутга тўлади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сутини соғиб чодир эгаларига тақдим қиладилар.
[25] Бухорий (8) ва Муслим (16, 21) ривоят қилишган.
[26] Шайх (Ибн Усаймийн) роҳимаҳуллоҳ “Фатволар мажмуаси" китобининг ўн иккинчи жилдида “Намозни тарк қилган кишининг ҳукми" масаласини батафсил ёритган.
[27] Муслим (17, 1718).
[28] Бирон фарз амални қасддан узрсиз тарк қилган инсон қазосини адо этиши фарз ёки йўқлиги хусусида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Жумҳур уламолар, жумладан тўрт мазҳаббоши уламолар фикрига кўра, қасддан тарк қилинган фарз амалнинг қазосини бажариш фарздир. Баъзи уламоларнинг фикрича, бирон фарз амални қасддан тарк қилган кишидан қазоси қабул бўлмайди. Муаллиф роҳимаҳуллоҳ мазкур иккинчи фикрни рожиҳ деб билади. Ҳар икки томоннинг ўзига яраша кучли далиллари бор. Иншаоллоҳ, мазкур масала хусусида батафсил мақола ёзишга ҳаракат қиламиз.
[29] Имом Аҳмад “Муснад"да (5 /173), Термизий (2312) ва Ибн Можа (4190) ривоят қилишган.
[30] Аслида дуо ҳам Аллоҳ тақдир қилган ишдир. Лавҳул Маҳфузда битилган тақдир асло ўзгармайди. Шунга кўра, дуо фаришталар қўлидаги саҳифаларда битилган тақдирнигина ўзгартириши мумкин.
[31] Бухорий (7079) ва Муслим (2678) ривоят қилишган.
[32] Бухорий (4945) ва Муслим (2647) ривоят қилишган.
[33] Бухорий (4738) ва Муслим (2652) ривоят қилганлар.
[34] Бухорий (1075) ва Муслим (775, 206) ривоят қилишган.