×
جدبد!

تطبيق موسوعة بيان الإسلام

احصل عليه الآن!

الإسلام دين الفطرة والعقل والسعادة (أوزبكي)

إعداد:

الوصف

كتاب قيم مترجم للغة الأوزبكية يوضح أن الإسلام هو دين الفطرة والعقل والسعادة.

تنزيل الكتاب

Ислом

Фитрат, ақл ва саодат дини.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Ўзингиздан ҳеч сўраганмисиз:

Осмонлару ерни ва улардаги улуғ махлуқотларни ким яратди? Ундаги аниқ ва мураккаб бу тизимни ким тузган?

Қандай қилиб, бу улуғ борлиқ, шунча йил ўтишига қарамасдан, аниқ бўлган қонунларига мунтазам, қўзғалмасдан амал қилиб келмоқда?

Бу борлиқ ўзини ўзи яратдими? Йўқ жойдан пайдо бўлдими ёки тўсатдан бор бўлиб қолдими?

Сизни ким яратди?

Жисмингизга ва тирик мавжудотлар жисмига, бу жиҳозларни шунчалик аниқ кўринишда ким қўйди?

«Бир уй, ўзидан ўзи, ҳеч ким қурмаса ҳам шундоқ қурилиб қолган ёки йўқлик бу уйни пайдо қилди», деган сўзни ҳеч ким қабул қилмайди. Энди қандай қилиб баъзи одамлар бу улуғ борлиқ яратувчисиз пайдо бўлган, деган сўзни тасдиқлашади. Қандай қилиб бир оқил бу аниқ интизом-тартиб, тўсатдан пайдо бўлганини қабул қилади?

Албатта, бу олам ва ундаги барча нарсанинг яратувчиси ва ҳукмдори бор ва У, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло.

Рабб таоло бизга пайғамбарлар юборди ва уларга илоҳий китоблар (ваҳий) туширди. Китобларнинг охиргиси, охирги пайғамбар бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга тушган Қуръони Каримдир. Китоблари ва пйғамбарлари орқали:

• Ўзини, сифатларини, бизнинг устимиздаги ҳақларини ва бизнинг ҳақларимизни билдирди.

• Бизни, махлуқотларни яратган Рабб эканига, У Зот тирик ва ўлмаслигига ҳамда махлуқотлар У Зот қабзаси, қаҳри ва бошқаруви остида эканлигига йўллади.

• Илм У Зотнинг сифатларидан эканлиги ҳамда У Зот барча нарсани ўз илми билан ўраб олганини, У Зот эшитувчи, кўрувчи, осмону ерда ҳеч нарса У Зотга яширин қолмаслигини хабар берди.

Рабб У Ал-Ҳай, Ал-Қаййўм. Бутун мавжудотлар ҳаёти ёлғиз Ундан ва барча мавжудотлар ишини бажарувчи Қаййумдир. Аллоҳ таоло айтади:﴿اللَّهُ لا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضَ وَلا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ﴾ "Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим Зотдир"[Бақара сураси: 255]

• Комил сифатлар билан сифатланган Рабб эканлигини бизга хабар берди. У Зотнинг улуғлиги, қуввати, сифатларининг комиллиги ва махлуқотларини ажоиблигини тушуниб етадиган ва унга далолат қиладиган ақл ва бошқа ҳис туйғуларни берди. У Зот ноқис нарсалар билан сифатланиши мумкин эмаслигига ва комил Зот эканлигига далолат қилувчи фитрат берди.

• Раб таоло осмонлар устида, олам ичига кирмаслигини ва олам У Зот ичига кирмаслигини ўргатди.

• Биз У Зотга таслим бўлишимиз керак эканини, У Зот бизни ва бутун оламни яратувчиси ҳамда бошқариб турувчиси эканини хабар берди.

Яратувчида улуғ сифатлар бўлиши керак, ҳеч қачон нуқсонлик ёки эҳтиёж билан сифатланиши мумкин эмас. Рабб унутмайди, ухламайди, овқат ҳам емайди. Унда аёл ёки бола бўлиши мумкин эмас. Холиқ таолони улуғлигига путур етказувчи барча "далиллар" Пайғамбарлар олиб келган саҳиҳ ваҳийдан эмас.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:﴿قُلۡ هُوَ ٱللَّهُ أَحَدٌ * {Айт: «У Аллоҳ ягонадир».*ٱللَّهُ ٱلصَّمَدُ * Аллоҳ сомаддир. (Ҳожатларни ва рағбатларни қондирувчидир.)*لَمۡ یَلِدۡ وَلَمۡ یُولَدۡ * У туғмаган ва туғилмаган.*وَلَمۡ یَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدُۢ﴾ Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. (Аллоҳ таолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам.)}[Ихлос: 1-4].

Энди Яратувчи Рабб таолога иймон келтирган бўлсангиз... Ҳеч, ўзингиздан яратилишингиздан бўлган мақсадни сўраб кўрганмисиз? Аллоҳ таоло биздан нимани хоҳлайди, яратилишимиздан мақсад нима?

Аллоҳ таоло бизни яратиб, шундай ташлаб қўйиши ва барча мавжудотларни ғоя ва мақсадсиз яратган бўлиши мумкинми?

Ҳақиқат эса, Улуғ яратувчи Рабб «Аллоҳ» яратилишимиздан бўлган ғояни бизга хабар берди. У ҳам бўлса, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш. Аллоҳ таоло бизга ибодат қилишга фақатгина Унинг Ўзи лойиқ эканини хабар берди. Пайғамбарлар орқали У Зотга қандай ибодат қилишимиз, У Зот буйруқларини бажариб қайтариқларидан қайтиб қандай Унга яқинлашишимиз, розилигига қандай етишимиз ҳамда жазосидан қандай қутулишимизни баён қилди. Ўлимдан сўнг қаерга боришимизнинг хабарини ҳам шу Зот берди.

Яна У бизга бу ҳаёти дунё фақатгина синов эканини, ҳақиқий ҳаёт эса ўлимдан сўнг охиратда бўлишини хабар берди.

Ким Аллоҳ таолога У Зот буюргандай ибодат қилса, қайтарган нарсаларидан қайтса, дунёда пок ҳаёт, охиратда эса, абадий неъматга эришади. Шунингдек ким Аллоҳга осийлик қилса, куфр келтирса, дунёда бахтсизлик охиратда эса, абадий азобга дучор бўлади.

Дунёда яшар эканмиз, ён атрофимиздаги яхши ва ёмон ишларнинг жазоси ёки мукофоти бўлмасдан туриб шунчаки жавобсиз қолмаслигини яхши биламиз.

Раббимиз У Зот розилигига етиб жазосидан қутилиш Ислом динига кириш билан бўлишини хабар берди. Ислом - У Зотга таслим бўлиш, Унга шерик қўшмай ибодат қилиш, итоат қилиб эргашиш, шариатига рози бўлиб амал қилиш демакдир. У Зот, бандалардан, исломдан бошқа динни қабул қилмаслигини хабар бериб айтадики:(وَمَن يَبۡتَغِ غَيۡرَ ٱلۡإِسۡلَٰمِ دِينا فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡهُ وَهُوَ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ) «Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир». (Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлган ягона Ислом динининг охирги ва мукаммал кўриниши Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга юборилган ҳақиқий Ислом динидир. Энди ундан бошқа динни истаб, ўша бошқа динда юрганлардан у динлари ҳаргиз-ҳаргиз қабул қилиб юрилмайди. Улар охиратда зиён кўрувчилар бўлади. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди, балки лаънатлайди.)[Оли Имрон: 85].

Ҳозирги кунда кўп одамларнинг ибодат қилаётган нарсаларига қарасак, бири инсонга, бошқаси санамга, яна бошқаси юлдузларга ибодат қилаётганини кўрамиз. Лекин, оқил инсон бутун оламларнинг Рабби бўлмиш комил сифатли Аллоҳ таологагина ибодат қилиши лозим. Қандай қилиб ўзи каби ёки ўзидан ҳам тубан махлуққа ибодат қилиши мумкин? Инсон, санам, дарахт ёки ҳайвон сиғиниладиган маъбуд бўлиши мумкин эмас.

Исломдан ташқари бошқа динларни Аллоҳ таоло қабул қилмайди. У динлар одамлар томонидан тўқиб олинган ёки аввалида илоҳий дин бўлиб, кейинчалик одамлар унга ўзгартириш киритган динлардир. Ислом эса, оламлар Рабби Аллоҳ таолонинг дини. Бу диннинг китоби Қуръони Карим. Уни Аллоҳ охирги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадай нозил қилган бўлса шундай сақлаб турибди ва у ўзгармайди, алмаштирилмайди.

Аллоҳ юборган барча пайгамбарларга иймон келтириш ислом арконларининг асосларидан бири. Пайғамбарларнинг барчаси инсон бўлишган, Аллоҳ уларни оят ва мўъжизалар билан қўллаган ҳамда уларни ёлғиз ўзига ибодат қилишга чақириш учун юборган.Пайғамбарларнинг сўнгиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Аллоҳ таоло У зотни охирги, илоҳий, бошқа пайғамбарлар шариатини ўчирувчи шариат билан юборди. Улуғ оятлар ва уларнинг энг улуғи оламлар Рабби Аллоҳнинг каломи Қуръони Карим билан қўллаб қувватлади. Унинг маънолари, лафзи, назми, ахкомлари муъжизадир. Унда дунё ва охират саодатига етакловчи ҳидоят бор ва у араб тилида нозил бўлган.

Қуръони Каримни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сўзи эканига ва уни инсон ёза олмаслигига шак-шубҳа бўлмаган ақлий ва илмий далиллар бор.

Фаришталарга ва охират кунига иймон келтириш ҳам, ислом арконларидан. Аллоҳ таоло қиёмат куни инсонларни қабрларидан қилган амалларига ҳисоб-китоб қилиш учун чиқаради. Ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амалларни қилган бўлса, унга жаннатда абадий неъмат бор. Ким куфр келтирса, ёмон амалларни қилса, унга дўзахда улуғ азоб бор. Яна Ислом арконларидан, Аллоҳнинг яхшию ёмон тақдирига иймон келтириш.

Ислом дини фитрат ва ақлга тўғри келадиган, тоза нафслар қабул қиладиган ҳаётни барча соҳасини ўз ичига олган дин. Уни Аллоҳ таоло бандалари учун тузиб берди. Инсонларни яхши амалига қараб баҳолайди, бирини бошқасидан ажратмайди, унда барча тенгдир. Ирқни ирқдан, рангни рангдан ажратмайди, исонларга дунё ва охиратда бахт-саодат олиб келадиган яхшилик динидир.

Аллоҳ таоло айтади:(مَنۡ عَمِلَ صَٰلِحا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِن فَلَنُحۡيِيَنَّهُۥ حَيَوٰة طَيِّبَة وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ) «Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз».[Наҳл: 97].

Қуръони Каримда Аллоҳ таъкидлаб айтган нарсалардан бири, банда Аллоҳни Рабб ва маъбуд деб, Исломни дин деб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб иймон келтириши лозимлигидир. Банда Ислом динига кириши лозим ва бу борада унда ихтиёри йўқ. Қиёмат куни хисоб ва жазо бор. Ким ҳақиқий мўмин бўлса улуғ ютуққа эришади, ким кофир бўлса, очиқ-ойдин хусронда бўлади.

Аллоҳ таоло айтади:(... وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ يُدۡخِلۡهُ جَنَّٰت تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَاۚ وَذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ، «...Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатга абадий қолиш учун киритадир. Бу эса, улкан ютуқдир.وَمَن يَعۡصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُۥ يُدۡخِلۡهُ نَارًا خَٰلِدا فِيهَا وَلَهُۥ عَذَاب مُّهِين) Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, уни абадий қолиш учун дўзахга киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир». (Демак, бу дунёда фақат Аллоҳга ва Унинг Расулигагина итоат қилиб яшаш лозим. Бу итоат шариатга амал қилиш билан бўлади. Аллоҳга бўйсуниб, у кўрсатган дастурга амал қилиб яшаш иймонда, Исломда, диндорликда яшаш демакдир. Аллоҳнинг итоатидан чиқиб, бошқага итоат қилиш, унинг дастурини қўйиб, бошқанинг дастурига амал қилиш ширк, куфр ва жаҳаннамдир.)[Нисо: 13-14].

Ким исломга кирмоқчи бўлса: (Ашҳаду ал-лаа илааҳа иллаллоҳ ва ашхаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ) яъни: «Аллоҳдан ўзга сиғинишга лойиқ Зот йўқ ва Мухаммад У Зотнинг бандаси ва пайғамбари», деб маъносини тушуниб, унга ишониб айтсин. Шунда у мусулмон бўлади. Сўнгра Исломни ҳаётига тўлиқ киргизиш учун, унинг бошқа аҳкомларини босқичма-босқич ўрганиши лозим.

Ислом

Фитрат, ақл ва саодат дини.

Сизни ким яратди?

Аллоҳ таоло бизни яратиб, шундай ташлаб қўйиши ва барча мавжудотларни ғоя ва мақсадсиз яратган бўлиши мумкинми?

Дунёда яшар эканмиз, ён атрофимиздаги яхши ва ёмон ишларнинг жазоси ёки мукофоти бўлмасдан туриб шунчаки жавобсиз қолмаслигини яхши биламиз.


معلومات المادة باللغة الأصلية