Description
Ушбу мақола Муҳаммад бин Иброҳим Тувайжирийнинг Мухтасар ал-Фиқҳ Ал-Исламий китобидан иқтибос қилиб олиниб таржима қилинди. Унда иймоннинг маъноси қисқача равишда баён қилинади.
Бошқа таржималар 5
Иймон
"Мухтасар ал-фиқҳ ал-исломий" китобидан иқтибос
﴿الإيمان﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
] Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي [
Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Тувайжирий
Таржимон: Шамсуддин Ҳакимзода
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2009 - 1430
﴿الإيمان﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية »
محمد بن إبراهيم بن عبد الله التويجري
ترجمة: شمس الدين حكيم زادة
تحرير: شمس الدين درغامي
2009 - 1430
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Иймон
● Иймон бу сизнинг Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва тақдирнинг яхши-ёмони барчасини Аллоҳдан деб иймон келтиришлигингиздир. Иймон сўздан амалдан иборат. Сўзлиги қалбнинг ва тилнинг сўзидан иборатлиги билан ўз ифодасини топса, амаллиги қалбнинг, тилнинг ва аъзоларнинг амали бўлиш билан ўз ифодасини топади. Иймон тоат билан кўпаяди ва гуноҳ туфайли озаяди.
● Иймоннинг бўлаклари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “иймон етмишдан (ёки олтмишдан)[1] ошиқроқдир. Унинг энг афзали “ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, энг паст даражаси йўлдан озорли нарсаларни олиб ташламоқдир. Ҳаё ҳам иймоннинг бир бўлагидир”[2]
● Иймоннинг даражалари
Иймоннинг таъми, ҳаловати ва ҳақиқати бордир.
1) Иймоннинг таъмини пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу ҳадисларида баён қилиб берганлар: “кимда ким Аллоҳни раббим деб, исломни диним деб ва Муҳаммадни пайғамбарим деб рози бўлса, бас у иймоннинг таъмини тотибди”[3]
2) Иймоннинг ҳаловати ҳақидаги баён эса пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тубандаги ҳадисларида мужассамдир: “кимда мана бу уч нарса бўлса, иймоннинг ҳаловатини тотади: Аллоҳ ва расули унга бошқаларидан севимли бўлса, бировни фақат Аллоҳ учунгина севса ва кофирчиликга қайтишни ўтга ташланишни ёмон кўргандек кўрса”[4]
3) Аммо, иймон ҳақиқатига келсак, кимда дин ҳақиқати топилса у ўша одамда бўлади. Банда модомики, дин йўлида ибодат, даъват, ҳижрат, жиҳод ва инфоқ-эҳсон қилар экан унда иймон ҳақиқати бордир. Аллоҳ таоло деди:
“Фақат Оллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар. Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун Парвардигорлари ҳузурида (яъни, жаннатда, юксак) даражалар, мағфират ва улуғ ризқ бордир. ” Анфол 2-4 оятлар.
“Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Оллоҳ йўлида курашган зотлар ва (муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар — ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир” Анфол 74 оят.
“Ҳақиқий мўминлар фақат Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Оллоҳ йўлида курашган зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир” Ҳужурот сураси 15-оят.
Ҳеч бир банда токи, (тақдири азалда) ўзига етган нарса ҳаргиз уни четлаб ўтмаслигини ва (тақдирда) ўзини четлаб ўтган нарса ҳаргиз унга етмаслигини аниқ билмагунича иймон ҳақиқатига ета олмайди.
● Иймоннинг камолоти
Аллоҳни севган иймони комил банда барча қалбий ва баданий амалларини Аллоҳ учун қилади. Чунки муҳибб маҳбубнинг ризоси учун амал қилади. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “кимда ким Аллоҳ учун севса, ёмон кўрса, берса ва манъ қилса, бас, унинг иймони комил бўлибди”[5]