Description
"Эъзозли китоб ва пок суннатдан мухтасар эътиқод" номли китобнинг тақдирга иймон келтириш бўлимини ўз ичига олади.
Бошқа таржималар 5
ТАҚДИРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
“Мухтасар ақида" китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Шайх Аҳмад ибн Абдурраҳмон Ал-Қозий
Мутаржим: Абу Жаъфар Бухорий
Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший
الإيمان بالقدر
مقالة مقتبسة من كتاب "العقيدة الميسرة"
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. أحمد بن عبد الرحمن القاضي
ترجمة: أبو جعفر البخاري
مراجعة: أبو عبد الله الشاشي
Тақдирга иймон келтириш
Тақдирга иймон келтириш — Аллоҳ таоло махуқотлар тақдирини азалий илми билан ўлчаб, Лавҳул-Маҳфузга ёзган, ўз истаги билан амалга оширган ва қудрати билан пайдо қилган эканига ишониш, демакдир.
Аллоҳ таоло айтди:
«Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик» (Қамар: 49);
«... барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган зотдир» (Фурқон: 2).
Тақдирга иймон келтириш ичига қуйидаги нарса-лар киради:
Биринчи: Аллоҳ таолонинг муҳлат бериш, ризқ бериш, бандаларининг итоат ва итоатсизликлари каби амалларини яратишга тааллуқли умумий ва тафси-лотли барча нарсани қамраган, абадий ва азалий илми (борлиги)га ишониш.
Аллоҳ таоло айтди:
«Ҳолбуки, Аллоҳ барча нарсани билгувчи Зотдир» (Бақара: 29);
«Бу қудратли ва билгувчи зотнинг ўлчовидир» (Анъом: 96).
Аллоҳ таоло ўзига итоат қиладиган ва итоат қилмайдиган, узоқ умр кўрадиган ва қисқа ҳаёт кечирадиган махлуқотларни аввалдан билган.
Иккинчи: Аллоҳ таолонинг махлуқотлар тақдири-ни Лавҳул-Маҳфузга ёзиб қўйган эканига ишониш.
Аллоҳ таоло айтди:
«На Ерга ва на ўзларингизга бирон мусибат етмас, магар (етса) Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-Маҳфузда битилган) бўлур. Албатта бу Аллоҳга осондир» (Ҳадид: 22);
«Ғайбни билгувчи Парвардигоримга қасамки, шак-шубҳасиз у (яъни қиёмат) сизларга келур. Осмон-лар ва ердаги бир зарра мисоличалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан маҳфий бўлмас — албатта очиқ Китобда (яъни, Аллоҳнинг азалий ёзмиши — Лавҳул-маҳфузда у) мавжуд бўлур»» (Сабаъ: 3).
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо шундай ривоят қилади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитган-ман: «Аллоҳ махлуқотлар тақдирини еру осмонларни яратишдан эллик минг йил илгари, Арши ҳануз сув устидалигида ёзиб қўйган» (Имом Муслим ривояти).
Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу ривоят қилди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ таоло илк ўлароқ қаламни яратди ва унга: Ёз!, — деди. (Қалам): Нимани ёзаман, Роббим?, — дегач, Қиёмат кунигача бўладиган барча нарсанинг тақдирини ёз!, — деди (Аллоҳ)» (Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло «илм» ва «ёзишни» ушбу оятда бирга жам қилди:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз Аллоҳ осмон ва ердаги бор нарсани билишини билмадингизми?! Албатта, бу Китобда (яъни Лавҳул-махфузда ёзиб қўйилгандир). Албатта, бу Аллоҳга осондир» (Ҳаж: 70).
Учинчи: Аллоҳнинг таъсир этувчи хоҳишига ишониш.
Демак, Аллоҳ таоло хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаган нарса эса бўлмайди. Аллоҳ берган нарсани қайтарувчи, қайтарган нарсасини эса бергувчи, қилган ҳукмини тўсгувчи йўқдир. Аллоҳнинг мулкида Аллоҳ хоҳламаган нарса бўлмайди. Аллоҳ хоҳлаган одамни ўз марҳамати билан ҳидоят қилиб, хоҳлаган одамни адолати билан адаштиради. Аллоҳнинг ҳукмини кечик-тиргувчи зот йўқдир.
Аллоҳ таоло айтди:
«Агар Аллоҳ хоҳлаганда у пайғамбарлардан кейин ўтган одамлар ҳужжатлар келганидан кейин уришишмаган бўлардилар. Аммо улар ихтилоф қилдилар. Бас, уларнинг орасида мўминлар ҳам бор, кофирлар ҳам. Агар Аллоҳ хоҳлаганда уришишмаган бўлардилар, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишини қилади» (Бақара: 253);
«У (Қуръон) ҳеч шак-шубҳасиз бутун оламлар учун — сизларнинг орангиздаги Тўғри йўлда бўлмоқни хоҳлаган кишилар учун бир эслатмадир. Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўл-миш Аллоҳ хоҳласагина (Тўғри йўлда бўлишни) хоҳларсизлар» (Таквир: 28, 29).
Тўртинчи: Аллоҳ талонинг барча махлуқотларни яратгани ва вужудга келтирганига: Аллоҳ — Холиқ, бошқа махлуқотлар эса махлуқ эканига ишониш.
Демак, махлуқотларнинг барчасининг зоти (тури), хусусиятлари, ҳаракатлари яратилган, ҳодис-янги пайдо қилингандир. Аллоҳ эса, уларнинг Холиқи ва Ижодкоридир. Аллоҳ таоло айтди:
«Аллоҳ барча нарсанинг Яратгувчисидир» (Зумар: 62);
«Ҳолбуки сизларни ҳам, қилиб олган бутларин-гизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!» (Соффат: 96).
Бандаларнинг амаллари — Аллоҳ таолонинг махлуқотлари ва ўзларининг касбларидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:
«(Ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учун-дир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир» (Бақара: 286).
Бешинчи: хоҳиш билан истакнинг бир-бирини лозим тутиши йўқдир: Аллоҳ етук ҳикмат ва мустаҳкам ғоя учун гоҳида суймаган нарсасини хоҳлаши, гоҳида эса хоҳламаган нарсасини суюши мумкин.
Аллоҳ таоло айтди:
«Агар Биз хоҳласак, албатта ҳар бир жонга ўз ҳидоятини ато этган бўлур эдик, лекин Мен томондан бу сўз ҳақ-собит бўлгандир: «Мен жаҳан-намни (кофир) жин ва (динсиз) одамларнинг барчаси билан тўлдирурман»» (Сажда: 13);
«Агар сизлар кофир бўлсангизлар, бас албатта Аллоҳ сизлардан беҳожатдир. (Аммо) У Ўз банда-ларининг кофир бўлишига рози бўлмас. Агар шукр қилсангизлар (ва иймон келтирсангизлар), У зот сизлар учун (фақат шукр қилиб, иймон келтириш-ларингизгагина) рози бўлур» (Зумар: 7).
Олтинчи: Шариат ва тақдир ўртасида зиддият йўқ эканига ишониш.
Аллоҳ таоло деди:
Энди ким (Аллоҳ йўлида хайр-саховат кўрсатиш-дан) бахиллик қилса ва (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса. Ҳамда гўзал оқибатни (яъни Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса. Бас, Биз уни (дунё ва охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга «муяссар» қилурмиз!» (Лайл: 4 - 10).
Сабаби, шариат очиқ китоб, тақдир эса сирли ғайбдир. Аллоҳ таоло бандаларининг тақдирини ўлчаб, буни улардан яширди. Аллоҳ бандаларига амр ҳам қилди, уларни таъқиқлади ҳам. Амрларига итоат қилиш ва таъқиқларидан сақланиш учун уларга ёрдам ва мадад бериб, масъулиятни адо этиш йўлида ғов бўладиган бирон иш бўлса уларни маъзиратли ҳисоблади. Шунинг учун, гуноҳ ишларни қилиш ва ибодатларни тарк қилишга тақдирни ҳужжат қилиш-ларига бирон асос йўқдир. Аллоҳ таоло айтди:
«Ҳали мушрик бўлган кимсалар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам на мушрик бўлган ва на бирон нарсани ҳаром қилиб олган бўлур эдик», дедилар. Улардан аввалгилари ҳам то азобимизни тотгунларича (ўз пайғамбарла-рини) мана шундай ёлғончи қилганлар. Айтинг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳузурин-гизда бизга кўрсатадиган (айтаётган сўзларингизни тасдиқловчи) бирон ҳужжатингиз борми? Сизлар фақат гумонга эргашмоқдасиз, сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасиз!» Айтинг: «Етук ҳужжат фақат Аллоҳнинг ҳужжатидир. Бас, агар хоҳлаганида барчангизни ҳидоят қилган бўлур эди»» (Анъом: 148, 149).
Аллоҳ таоло, биринчидан, мушрикларнинг иддао-ларини пучга чиқарган бўлса, иккинчидан, уларга азобини тоттирди. Агар уларнинг тақдир қилишларида ҳужжатлари бўлса эди, Аллоҳ таоло уларни азобламас эди. Учинчидан эса, Аллоҳ таоло уларни ҳужжатининг сохталигини очиб ташлади. Ҳолбуки, улар Аллоҳнинг китобини кўрмадилар. Шундай экан, қандай қилиб илмни иддао этадилар ва иддао қилган «илм»лари уларга қандай ҳужжат бўла олади?! Уларнинг иддао-лари гумону тахминдан бошқа нарса эмас. Демак, етук ҳикмат Аллоҳ таолонинг ўзиникидир!
Тақдир мавзусида икки тоифа адашди:
Биринчи тоифа: тақдирни инкор қилган қадарийя-лар.
Қадарийялар тоифаси икки даражададирлар:
1 — Ғулув кетганлар.
Бу тоифа, қадарийяларнинг илк пайдо бўлганла-ридир. Улар Аллоҳ таолонинг барча нарсани билиши ва уларни ёзиб қўйганини инкор этиб, «Барча ишлар мажбурий жорий бўлади», — дея гумон қилдилар.
2 — Ўрта йўлдагилар.
Бу тоифа қадарийялар мўътазилалар бўлиб, улар Аллоҳнинг хоҳиши ва яратишини инкор этиб, «Банда ўз ишларини ўзи яратади!» — дея гумон қилдилар.
Иккинчи: «Банда ўз ишларини қилишга мажбур-ланган», — деб бандалардан ирода, хоҳиш ва ҳаракат-ни тортиб олган жабрийялар.
Жабрийялар одамзотнинг ҳаракатларини титроқ босган одамнинг ҳаракатидек мажбурий, деб тушун-дилар ва Аллоҳ таолонинг ишларида ҳикмат ва сабаблар бўлишини инкор этдилар.
Ҳар икки — қадарийя ва жабрийя тоифалари шариат ва воқелик ҳужжатлари билан юзлашадилар.
1 — Тақдирни тўрт босқичи билан инкор этган кимсаларга, очиқ насслар ўз исботи билан раддия беради. Воқелик ҳам шахснинг бирон ишни қилишга интилиши, бироқ, у билан иши ўртасида ғовлар пайдо бўлишини кўрсатмоқда.
2 — Тақдирни ҳужжат қилишда ғулув кетган жабрийяларга бандаларнинг иродаси, ҳаракати ва истак-хоҳиши борлигини исбот этган насслар раддия беради. Воқелик эса, ҳар бир инсон ҳаётида рўй бераётган ихтиёрий ва мажбурий ишлар орасини айира олишини кўрсатмоқда.
Шунингдек, шаръий насслар Аллоҳ азза ва жалланинг ишларида ҳикмат ва сабабларни исбот этишда етарли даражададир.