الوصف
مقالة مترجمة إلى اللغة الأوزبكية، مقتبسة من كتاب " العقيدة الميسرة من الكتاب العزيز والسنة المطهرة " للشيخ أحمد بن عبد الرحمن القاضي، يبين فيها ما يلي : وجوب البيعة، والسمع والطاعة لولاة الأمر بالمعروف، وتحريم الخروج عليهم، ومنابذتهم، ولو جاروا، إلا أن يفعلوا كفرًا بواحًا، عندنا فيه من الله برهان.
ИМОМЛИК ВА ЖАМОАТ
الإمامة والجماعة
“Мухтасар ақида” китобидан иқтибос
Имом (раҳбар)лик ва жамоат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Байъ-ати (садоқати) бўлмай вафот этган одам жоҳилият ўлими билан ўлган бўлади», — дедилар (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло айтди:
«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарин-гиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди-лар: «Мусулмон киши гуноҳга буюрган ҳолатидан бошқа пайтларда, суйган ва суймаган барча ишларда, (раҳбарларга) қулоқ солиб, итоат этиши вожибдир. Гуноҳ ишга буюрилса қулоқ ҳам солмайди, итоат ҳам этмайди» (Муттафақун алайҳ);
«(Раҳбарларига) бўлган итоатдан воз кечган кимса, Аллоҳ таолога ҳужжати бўлмаган ҳолатида дуч кела-ди» (Имом Муслим ривояти).
Бунга бизнинг ҳужжатларимиз бор. Зеро Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чақириб, байъат (садоқат) олдилар. Биздан байъат олган нарсалар ичида қувончли ва оғир, қийинчилик ва фароғат замонларда (раҳбарларга) қулоқ солиб, итоат этиш, муҳтож бўлган нарсаларимизни ҳам фидо қилиш, ишнинг арбоби билан Роббимиздан очиқ ҳужжат бўлган куфрни кўрсакгина тортишиш бор эди» (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар мендан кейин (раҳбарларингиздан) кўплаб ёқтирмага-нингиз ишлар ва худбинликларни кўрасизлар», — дедилар. (Саҳобалар): (У замонда) нима қилишимизга буюрасиз, ё Расулуллоҳ?, — дедилар. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларга ҳақларини бериб, ўз ҳақларингизни Аллоҳдан тиланглар!» — деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ривояти).