×
New!

Bayan Al Islam Encyclopedia Mobile Application

Get it now!

Рамазон – умматнинг милодидир (Ўзбек)

Description

Ушбу мақола шайх Шарифнинг хутбасидан таржима қилинган бўлиб, рамазон ойининг умматнинг уйғониш замони, нусрат ойи, ғанимат дамлари экани ҳақида сўз юритади.

Download Book

РАМАЗОН – УММАТНИНГ МИЛОДИДИР

[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

Шайх Шариф Абдулазиз

—™

Таржимон: Абу Жаъфар Бухорий

Муҳаррир: Абу Абдуллоҳ Шоший

رمضان شهر ميلاد الأمة

[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

الشيخ شريف عبد العزيز

—™

ترجمة: أبو جعفر البخاري

مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

Биринчи хутба

 Бисмиллаҳ..

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумли-гидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

 Сўнг …

Аллоҳ йўлидаги дўстларим ва Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам издошлари! Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг биз – Ислом умматига юборган қанча-қанча зоҳирий ва ботиний неъматлари ва марҳаматлари бор. Одамлар рамазон ойида бандаларга берилган раҳмат, баракот ва нозу неъматлар борлигини билмайдилар. Айримлари уларга лоқайдлик билан қарашса, айрим-лари ношукурлик қилишади ва бошқалари эса Аллоҳни эслашдан ғафлатда қолишади. Аллоҳ таоло рамазон ойини шундай сиру асрорларга бой қилдики, булар билан рамазон ойи ойларнинг тожи, замоннинг гавҳа-рига айланди. Рамазон – рўза, тунги ибодатлар, Қуръон тиловати, садақа бериш, мискинларни тўйдириш ва кўплаб ибодатлар ойи бўлганидек, ғалабалар, иззат ва эҳтиром ойи ҳамдир.

Аллоҳ таоло бу рамазон ойини Ислом умматининг милод ойи қилиб қўйди. Чунки бу ойда само Ер зулматини, ҳидоят ёғдулари эса ширк, жаҳолат ва хурофот зулматларини парчалади.

Рамазон – башарият Аллоҳ пайғамбарларининг энг яхшисини ва само рисолатларининг охиргисини кутиб олган янги даврнинг бошланғичидир.

Рамазон – Қуръон нозил бўлиши билан инсоният ҳаётидаги бурилиш нуқтаси, нурнинг зулмат, ҳақиқат-нинг залолат, тавҳиднинг ширк, поклик ва шаффофлик-нинг ҳаёсизлик ва танфурушлик устидан ғалабаси бўлган эди.

Ҳой мусулмонлар, ушбу муборак ойнинг фазилат-ларидан бири, Аллоҳ таолонинг уни талайгина майдон-ларда ғалаба ва зафар ойи қилганидир. Бу ойда жуда ҳам кўп буюк ҳодисалар ва катта жанглар бўлиб ўтдики, улар инсоният ҳаётидаги катта бурилишларга сабаб бўлишди. Хуллас, зафар ва ғалаба маънолари ҳамда иззат асослари ушбу муборак ойга уйғунлашиб кетди.

Еру самовотлар подшоҳи олдида хушуъ билан тафаккурга берилган ва мусулмонларнинг бошига келган фалокатлардан титраган қалбларга, Аллоҳдан қўрқиб ёшлар қуйган ва мусулмонларнинг мусибат ва қайғуларига қон йиғлаган кўзларга, Аллоҳнинг рози-лиги учун рўза тутиш ва Аллоҳнинг душманларига қарши курашга муштоқ бўлган узвларга – уларнинг барчасига ғалаба ва зафар маънолари мужассам бўлган ушбу жанг ва ҳодисаларни тортиқ қиламиз.

Рамазон ойида мусулмонлар катта ғалабаларни қўлга киритдиларки, уларнинг ҳар бири Ислом уммати ҳаётида янги милод ва бурилиш бекатлари каби эди. Бу зафарларнинг энг биринчиси икки гуруҳ тўқнашган ҳал қилувчи кун – Бадр кунида берилган эди. У куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўмондон-лигидаги Аллоҳнинг лашкарлари – мўмин гуруҳ билан, Умматнинг Фиръавни Абу Жаҳл етакчилигидаги Шайтон лашкарлари – кофир гуруҳ билан тўқнашди. Ҳар икки гуруҳ ҳам ҳақиқат ва ботил, иймон ва куфр ўртасидаги биринчи тўқнашувга шоҳид бўлишди ва Исломнинг энг буюк ғалабаси бўлиши учун Аллоҳнинг ёрдами мўминлар устидан ёғилди.

Бу ғалаба ва манзаранинг ҳайратомузлиги ва буюк-лиги шунда эдики, у Қиёмат кунигача тиловат қилина-диган Қуръон бўлиб нозил бўлди ва оятлар Бадр жангги ҳақида эди. Аллоҳ таоло бу жангни «Фурқон» (Айри-лиш) деб номлади. Чунки бу ғалаба кучсизлик, хўрланиш ва душман зўравонлигидан қудрат, ёйилиш ва душманлар устидан устунликка айрилиш замони эди. Бундан ташқари, Бадр жанггида иштирок этган мўминлар Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилида: «Шояд Аллоҳ таоло Бадр аҳлига боқди ва: Хоҳлаган ишларингизни қилаверинг-лар! Мен сизларни мағфират қилдим» дея мағфират ва жаҳаннамдан қутулиш ҳақидаги ўз фармонини берди (Имом Бухорий 3081; Имом Муслим 6557).

Ҳижрий саккизинчи йилда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўмондонлигида мусулмонлар Макка шаҳрини фатҳ этишларида ҳам, Уммат ҳаётида ҳал қилувчи бекат ва нуқта бордир. Улар ўшанда ширк ва жоҳилий манмансираш пойтахтининг қўлга олингани-ни эълон қилишган эди. Зеро бундан илгари мушрик-лар, Макканинг фазилати ва одамлар қалбидаги ўрнини Ислом ва мусулмонларга қарши курашда суиистеъмол қилишар эди. Икки Ҳарам – туғилиб ўсган жой ва ҳижрат қилинган макон бирлашгач, саҳобалар Аллоҳ-нинг ҳурматли шаҳрининг ширк ва бут гардларидан озод қилингани ва янги ҳудудлар ичида Ислом давлати қурилганини эълон қилдилар.

Аллоҳнинг бандалари! Ҳой мусулмонлар! Визан-тия жаллоди Туфил Михаил юз минг салибчилар билан бирга ислом давлати чегараларига тажовуз қилади ва Эрондаги Бабек Харма жанггида мусулмонларни мағлубиятга учратиб, Анатолиянинг Зубатир аҳолиси-нинг қонини кўчаларда оқизди: каттаю кичик демай мусулмонларни ўлдирди. Одамларнинг бурунларини кесди, кўзларини ўйди, ҳурларни асир қилди. Ҳоши-мийлар хонадонига мансуб бир жувон византиялик тўнғизлардан бири юзига шапалоқ тортганидан сўнг: «Мўътасим, қаердасан!» – деб қичқирди. Бунинг дараги халифа Мўътасимнинг қасрига етиб келгач, қасрида шошиб одимлар ташлар экан хазин, аммо журъаткор товуш билан: Сафарбар бўлинглар! Сафар-бар бўлинглар!, – деб жангга отланади.

Барча лашкарлари билан византияликларнинг энг мўътабар шаҳарларини вайрон қилиш учун қасам ичади. Васиятини ёзди, кафани ва кафан боғичларини ўзи билан бирга олди. Қарамоғидаги мулкини учга бўлди: бир қисмини оиласига, бир қисмини мужоҳид-ларга ва бир қисмини мусулмонлар манфаати учун тайинлади.

Аббосийлар халифаси Мўътасим раҳимаҳуллоҳ боши Шомда ва охири Амурийя (Гоморра) дарвозалари олдига етган лаклак лашкарга қўмондонлик қилиб, бир муслиманинг тақдири ҳақидаги безовталиги тинмади ва Амурийя (Гоморра) чеккасига ҳарбий жамлоғини қурди. 223 - ҳижрий йилнинг рамазонида юз мингдан ортиқ лашкари билан шаҳарни уч тарафдан қуршаб олди. Гоморра – христианларнинг энг эътиборли шаҳарларидан бири бўлиб, уларнинг диний маркази ҳам эди. Рамазоннинг олтинчи куни шаҳарни қўлга олиб, уни бутунлай вайрон қилди ва бу иши билан Уммат душманларининг адабини берди. Душманлар узоқ вақтгача ундан қўрқиб юрдилар ва Уммат ўз шарафи ва шонини қайтариб олади.

Рамазон – Умматни оламшумулликка интилиш нуқтасидир. Чунки, мусулмонлар бу ойда Араб Ярим Оролидан чиқиб Европанинг юрагига ҳужум қилдилар. Улар тавҳид байроғини христиан ва бутпараст олам юрагига кўтариб бордилар. Бу ҳодиса жуда ҳам эрта, 53 - ҳижрий санада мусулмонларнинг Родос оролларини фатҳ этишлари билан бошланди. Сўнгра мусулмонлар футуҳотлар билан олға босдилар ва 92 - ҳижрий йилда Лака водийсидаги жанг билан Андалусияни фатҳ этдилар. Европа қитъасининг ғарбида азонлар янграй бошлади. Муҳаддис олим ва фақиҳ Асад ибн Фаррот қўмондонлигидаги кўп сонли мусулмон лашкарлар Сицилия оролини 212 - ҳижрий йил рамазоннинг тўққизинчи кунида бўлиб ўтган катта жангдан сўнг фатҳ этдилар. Бу, Ўртаер денгизидаги энг катта оролнинг фатҳи эди. Энди мусулмонлар бутун дунё христианларининг пойтахти жойлашган Италияга бир неча мил узоқлиқда эдилар, холос.

Мусулмонлар тавҳидни дунёнинг чор атрофига ёйиш учун оламшумуллик сари ҳаракатларини тўхтат-мадилар. Усмонлилар 927 - ҳижрий йилнинг рамазо-нида Сулаймон Қонуний қўмондонлигида Сербиянинг пойтахти Белградни фатҳ этдилар ва Белград исломий шаҳарга айланиб, масжидлар қурила бошлади ва сони 250 тага етди!! Серблар Усмонлилар давлати йиқилгач, бу масжидларни ёқиб ташладилар.

Усмонлилар ҳижрий 1094 - йилнинг рамазонида икки юз мингта жангчи билан қадимда Византия империясининг муқаддас пойтахти ҳисобланган Вена шаҳрини қамал қилдилар ва уни фатҳ этишларига жуда ҳам оз қолди!!

Ҳой мусулмонлар, мусулмонлар Сайфуддин Қутуз 658 - ҳижрий йил рамазонининг йигирма бешинчи кунида мўғул-татарларга қарши жангга кириб, «Мағлуб бўлмайдиган мўғул-татар!» афсонасини пучга чиқарди-лар. Бу афсона ҳар жойдаги инсонларнинг қалбига қўрқув соларди. Шунинг учун ҳам мўғул-татарларнинг бири юз кишилик хонадонга кирса, уларни бемалол ўлдириб чиқиб кетаверар эди. Чунки мўғулларга дуч келиш хавфи одамларни аллақачон ўлдириб бўлган эди!

Мусулмонлар 1393 - ҳижрий йилнинг ўнинчи рамазонида (1973 - йилнинг октябр ойи) «Мағлубият билмайдиган сионист армияси» афсонасини ҳам чиппакка чиқардилар. Мусулмонлар сионистлар «мустаҳкам ва дунёда тенгги бўлмаган девор» деб таърифлашган Бар-Лева деворининг кулини кўкка совурдилар ва сионистлар мағлубиятнинг аччиқ шаробини ичдилар. Ўшанда яҳудийлар бақироғи ҳисобланган Голд Мейер чинқириб, америкаликлардан: «Ёрдам беринглар, Исроил емирилмоқда!» дея ёрдам сўраган эди!!

Афғон мужоҳидлари ҳам «Дунёнинг энг кучли армияси» дея тавсифланган Рус армиясини Афғонис-тондан чекинишга мажбур қилди. Қизил Армия 1408 - ҳижрий йилнинг рамазон ойида оғир мағлубият ва муваффақиятсизлик ори билан Афғонистон ҳудудидан чиқиб кетди!

Аллоҳнинг бандалари! Мусулмонлар, қалблари-нинг садоқати ва иймонларининг ҳақиқатини баён қилишда ҳайратомуз қаҳрамонликлар кўрсатганлари-дек, моддий меъёрлар билан ўлчанганида ақл инкор қиладиган ва Ер ҳисоблари рад этадиган маҳолдек туюлган пайтда, 13 - ҳижрий сана рамазон ойининг ўн иккинчи кунида устиворлик билан ўз қалбларининг матонатини кашф этдилар. Жасур қаҳрамон Мусанно ибн Ҳориса разияллоҳу анҳу қўмондонлигидаги саккиз минг мусулмон аскар, Ироқнинг ғарбидаги Бувайб жанггида Эроннинг мутакаббир ва шафқатсиз бир юз эллик минг лашкарини тор-мор келтирди!

Мусулмонлар 528 - ҳижрий сана рамазон ойининг йигирма учинчи йилида Андалусиядаги Ебра дарёси ҳавзасида иймонларининг садоқатини кашф этдилар. Улар Андалусиянинг жануби-шарқий минтақаларида золим Альфонс қўмондонлигидаги салибчилар қўши-нини тор-мор қилдилар. Ҳолбуки, Альфонс роҳиб ва епископларни тўплаб Ифрага қалъаларини фатҳ этмагунча ва аҳолисини қиличдан ёппасига ўтказма-гунча тарк этмаслик учун қўлини Инжилга қўйиб онт ичган эди!! Бироқ, у, тоғларни талқон қиладиган темирдек ирода, пўлатдек матонат ва устивор иймонга дуч келди ва Ифрага аҳолиси ғалаба қозониб, Альфонс шаҳарнинг қалъа деворлари тагида ўлдирилди.

1294 - ҳижрий йилнинг рамазон ойида Усмонийлар билан руслар ўртасида Ялахтирда бўлиб ўтган жангда Аҳмад Мухтор Пошо қўмондонлигидаги тақрибан сони эллик мингга яқин мусулмон қўшин, сони етти юз мингдан кўра кўпроқ бўлган Чор Армияси устидан ғалаба қозонди. Бу, милодий ўн тўққизинчи асрнинг охирларида бўлиб ўтган усмонлилар ва руслар ўртасидаги уруш қиссаларидан бири эди, холос.

Қудратли Аллоҳдан бизга шундай ғалаба ва буюк кароматларни қайта бериши, Ислом Умматининг ўз мухолиф ва душманлари устидан ғалаба қозонишини кўришни насиб этишини сўраймиз.

Ушбу гапларни айтиб, Аллоҳ таолодан ўзим ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилишини тилайман. Сизлар ҳам Ундан мағфират тиланглар! Дарҳақиқат, У – мағфират қилгувчи ва меҳрибон Зот-дир.

Иккинчи хутба

Якка Аллоҳга ҳамду санолар, сўнгги пайғамбар – Муҳаммад ибн Абдуллоҳга ва уни суйганларга Қиёмат кунигача бир-биридан ажралмайдиган салавоту саломлар бўлсин.

 Сўнг …

Аллоҳнинг бандалари, рамазон ойи Ислом Уммати учун қандай ҳайратомуз ғалаба ва зафарлар ойи бўлганини кўриб ўтдик. Бу ғалабалар мусулмонлар қалбининг садоқатига намуна бўлиб, уларнинг муборак рамазон ойида оламшумуллик учун қандай ҳаракатлар бошлашгани, Ислом динини қандай қилиб Европа қитъасининг юрагига олиб боришгани, Ислом душман-лари ҳақидаги қадимги ва замонавий афсоналарнинг барчасини қандай пучга чиқаришгани, хаёл ва қўрқув пардаларини қандай парчалашганига ёрқин намунадир.

Аллоҳнинг бандалари, энди ҳар биримиз ушбу муборак ойни ўзимиз учун қандай қилиб ғалаба ва зафарлар ойи қилишимиз ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Ҳа, рамазон ойида Уммат душманларига қарши олиб борилган жиҳодлар мусулмонлар учун ҳайрато-муз ғалаба ва зафарларни келтирган бўлса, ушбу муборак ойда нафсга қарши жиҳод қилиш ва шаҳват-ларни тийиш учун танани чиниқтириш ҳам, ҳар биримиз учун улкан зафарларни қўлга киритишимизга омил бўлади. Агар биз салаф солиҳнинг жанг майдон-ларидаги ҳайратомуз ғалабаларига назар ташлар эканмиз, бунинг ортида уларнинг нафслари, шаҳват-лари ва нафсу ҳаволари устидан қўлга киритган зафарлари борлигини ҳис этамиз. Ҳолбуки, бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ﴾

«Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган — кураш-ган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир» (Анкабут: 69).

Келинглар, ушбу муборак ойни гина, адоват, нафрат ва ўрталарни бузиш устидан ғалаба ойи қилайлик! Келинглар, бу ойни ғафлат, дангасалик ва қариндошлар ўртасини бузиш устидан ғолиб қилайлик! Келинглар, бу ойни шайтон, шайтоннинг васвасалари ва фириблари, гуноҳ ва маъсиятлар, бетавфиқликлар, кучсиз ва мазлум инсонларга ёрдам бермаслик устидан ғолиб қилайлик! Шундагина, биз ҳам аввалги мусул-мон аждодимиз яшаган ҳаётни яшаб, улар эришган ғалаба ва шону шавкатни қўлга киритамиз.

Мақола “Ҳикмат нури” веб саҳифасидан олинди.

1)

معلومات المادة باللغة العربية