الوصف
مقالة مترجمة إلى اللغة الأوزبكية، مقتبسة من كتاب " التوحيد الذي هو حق الله على العبيد " للشيخ محمد بن عبد الوهاب التميمي - رحمه الله -، يتحدث فيها عن الباب السادس؛ وهو باب تفسير التوحيد وشهادة أن لا إله إلا الله.
Тавҳид ва “Лаа илаҳа иллаллоҳ”нинг изоҳи
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб
ат-Тамимий
Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший
تفسير التوحيد وشهادة أن لا إله إلا الله
(باللغة الأوزبكية)
الشيخ محمد بن عبد الوهاب التميمي
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
Ушбу рисола шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ат-Тамимийнинг “Китабут-тавҳид аллази ҳува ҳаққуллоҳи алал абийд” китобидан таржима қилинган бўлиб, унда китобнинг 6-боби бўлган Тавҳид ва “Лаа илаҳа иллаллоҳ”нинг изоҳи ҳақидаги боб баён қилинган.
6- боб: Тавҳид ва “Лаа илаҳа иллаллоҳ”нинг изоҳи ҳақида
Аллоҳ азза ва жалла шундай марҳамат қилди:
﴿ أُولَـئِكَ الَّذِينَ يَدْعُونَ يَبْتَغُونَ إِلَى رَبِّهِمُ الْوَسِيلَةَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ ﴾ الآية.
﴿ وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِ إِنَّنِي بَرَاء مِّمَّا تَعْبُدُونَ * إِلَّا الَّذِي فَطَرَنِي ﴾ الآية.
﴿ اتَّخَذُواْ أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِّن دُونِ اللّهِ ﴾ الآية.
﴿ وَمِنَ النَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ اللّهِ أَندَاداً يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللّهِ ﴾ الآية.
“Саҳиҳ” ҳадислар тўпламида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қилинди:
((من قال لا إله إلا الله وكفر بما يعبد من دون الله حرم ماله ودمه وحسابه على الله عز وجل)).
“Ким “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, деб, Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса, моли ва қони (бошқалар учун) ҳаромдир. Ҳисоби эса Аллоҳ азза ва жаллага ҳаволадир”.[5]
Ушбу сарлавҳанинг шарҳи бундан кейинги бобларда келади.
Бу бобдан улкан масалалар чиқади, уларнинг энг муҳимлари қуйидагилар:
— Тавҳид ва шаҳодатнинг тафсири. Улар очиқ-равшан ишлар билан баён қилинди.
— Исро сурасининг ояти, унда (ўлиб кетган) солиҳ инсонларга дуо қилаётган мушрикларга раддия берилган ва унинг айни катта ширк эканлиги баён қилинган.
— Бароат сурасининг ояти, унда Аллоҳни қўйиб ўзларининг олим ва руҳбонларини “раб” қилиб олган аҳли китобларнинг ҳоли, уларнинг фақат якка илоҳга ибодат қилишга буюрилганликлари ҳамда олимлар ва обидларга маъсият ишларда итоат қилиш уларни ўзларига худо қилиб олиш эканлиги очиқ-равшан баён қилинган.
— Халил Иброҳим алайҳиссаломнинг кофирларга: “Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан безордирман”, деган сўзлари. Унда бутун маъбуд-лардан безорман деётганида Раб таолони истисно қилди. Аллоҳ таоло ушбу бароат — безорликни ва муволот — дўст тутишликни зикр қилдики, у “лаа илаҳа иллаллоҳ”, деб гувоҳлик беришнинг тафсири-дир. Аллоҳ деди: “У (Иброҳим) ўшани (яъни, ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам Унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”[6].
— Бақара сурасининг кофирлар ҳақидаги ояти. Аллоҳ таоло уларга деди: “ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар”. Улар Аллоҳга тенгдош қилиб олган нарсаларини Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўришар эди, деганидан кўринадики, улар Аллоҳни жуда қаттиқ яхши кўрардилар, лекин бу уларни Исломга олиб кирмади. Энди, ўзларининг маъбудларини Аллоҳдан кўпроқ яхши кўрганлар қандай бўлиши мумкин?! Фақат маъбудларини яхши кўриб, Аллоҳга ҳеч насиба айирмаганларчи?!
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ”, деб, Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса, моли ва қони (бошқалар учун) ҳаромдир. Ҳисоби эса Аллоҳ азза ва жаллага ҳаволадир”, деган сўзлари. Бу “лаа илаҳа иллаҳ”нинг маъносини баён қилган энг катта далиллардандир. Ҳадисда тавҳид калимасини талаф-фуз қилишни кишининг моли ва қонини ҳимоя қилувчи қилинмади, ҳатто талаффуз қилиш билан бирга маъносини билишни ҳам, ҳатто унга иқрор бўлишни ҳам, ёлғиз Аллоҳга дуо қилиб, Унга шерик қилмасликни ҳам кишининг моли ва қонини ҳимоя қилувчи қилинмади. Балки, буларга қўшимча Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсаларни инкор қилмагунича кишининг моли ва қонини ҳимоя қилувчи қилинмади. Агар мазкур нарсаларда шак-шубҳа қилса, ёки иккиланиб тўхтаб қолса ҳам моли ва қони ҳаром қилинмайди. Бу нақадар буюк ва улуғ масала бўлмаса! Бу қандай ҳам очиқ-равшан баён ва ҳеч гап-сўзсиз, кескин ҳужжат бўлмаса!