×
New!

Bayan Al Islam Encyclopedia Mobile Application

Get it now!

Пайғамбаримизнинг зикр ва дуо қилишдаги суннатлари (Ўзбек)

Тайёргарлик: Аҳмад ибн Усмон Ал-Мазяд

Description

Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикр ва дуо қилишдаги суннатлари қисқа ва енгил услубда баён қилинади.

Download Book

    Пайғамбаримизнинг зикр ва дуо қилишдаги суннатлари

    «Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазяд

    —™


    Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший

    Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий

    هدي النبي صلّى الله عليه وسلّم في الذكر

    مقالة مقتبسة من كتاب هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    د. أحمد بن عثمان المزيد

    —™

    ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

    مراجعة: أبو محمد علي البخاري

    17- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикр қилишдаги суннатлари[1]

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш борасида одамларнинг энг комили эдилар. Ҳатто бутун гаплари Оллоҳнинг зикри ва унга яқин сўзлар эди. Буйруқ ва қайтариқлари, умматга шариат қонунларини жорий қилишлари Оллоҳни зикр қилиш жумласидан эди. Сукут сақлашлари ҳам қалблари билан Оллоҳни зикр қилишлари эди. Ҳар он ва ҳар ҳолатда Оллоҳни зикр қилардилар: тик турган, ўтирган, ёнбош-лаган, юрган, уловда экан, йўлда кетаркан, сафарда бир ерда тўхтаркан, сафарда ва муқим ҳолатда экан, ҳар нафас олиб-чиқаришларида Оллоҳни зикр қилардилар.

    А) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тонг отганда ва кеч кирганда айтиладиган зикр-лардаги суннатлари:

    1- Тонг отганда қуйидаги зикрларни айтар эдилар:

    ) أَصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الإِسْلامِ، وَعَلَى كَلِمَةِ الإِخْلاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍﷺ‬ ، وَعَلَى مِلِّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ (

    Маъноси: “Ислом фитратида, ихлос калимасида, пайғам-баримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам динида ва отамиз Иброҳим миллатида (турган ҳолда) тонг оттирдик. У (Иброҳим) ҳақиқий мусулмон бўлиб, мушриклардан эмасди” (Ҳоким ривояти).

    )اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُوْرُ(

    Маъноси: “Эй Оллоҳ! Сен(инг ҳифзу-ҳимоянгда, неъ-матларингга чўмиб, зикринг ила машғул бўлиб) тонг оттирдик, Сен(инг ҳифзу-ҳимоянгда, неъматларингга чў-миб, зикринг ила машғул бўлиб) кечга кирдик. Мана шу ҳолда яшаймиз ва мана шу ҳолда ҳаётдан кўз юмамиз. Қайта тирилиш Сенгадир” (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

    ) أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ: فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ (

    Маъноси: “Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Оллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Оллоҳ, мен Сендан шу куннинг яхшилигини — фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман”. Кеч кирганда ҳам айни зикр айтилади (Абу Довуд ривояти).

    2- Саййидул истиғфор:

    ) اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لَا إلهَ إلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ ما اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لي، إِنَّهُ لا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ (

    Маъноси: “Эй Оллоҳ, Сен Роббимсан ва Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳд-паймонинг ва ваъданг(га эришиш)да (қўлимдан келганича тиришиб) турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ бершингни тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Мени мағфират эт. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечирувчисан”.

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу зикр ҳақида шундай дедилар: “Тонг отганда ушбу дуони чин дилдан ишониб айтган киши, шу кундузида вафот этса, жаннатга киради. Кеч кирганда ушбу дуони чин дилдан ишониб айтган киши, шу кечасида вафот этса, жаннатга киради” (Бухорий ривояти).

    3- Айтдиларки: “Ким тонг отганда:

    ) لَا إلهَ إلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الملْكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شيءٍ قَدِيرٌ (

    Маъноси: “Оллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! У барча нарсага қодир”, деб бир кунда юз марта айтган кишининг савоби ўнта қулни озод қилишга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта хатоси ўчирилади. Шу кун то кечгача бу зикр унинг учун шайтондан ҳимояловчи қўрғон-ҳимоя бўлади. Бирон киши ундан афзалроқ нарсани қилолмайди, фақат бу дуони ундан ҳам кўпроқ қилган кишигина ундан афзалроқ амал қилган бўлади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

    4- Тонг отганда ва кеч кирганда қуйидагилар билан дуо қилар эдилар:

    ( اللَّهُمَّ إِنِّي أسألُكَ العَافِيَةَ في الدُّنْيَا والآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْألُكَ العَفْوَ والعافيةَ في ديني ودُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُر عَوْرَاتِي، وآمِنْ رَوْعَاتِي، اللّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ ومِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِيني وَعَنْ شِمَالي، وَمِنْ فَوقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي )

    Маъноси: “Эй Оллоҳ, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Оллоҳ, мен Сендан динимда, дунёмда, аҳлимда ва молимда афву-офият тилайман. Эй Оллоҳ, менинг авратимни беркит. Қўрқувимдан омонлик бер-кетказ. Эй Оллоҳ, мен олдимдан ҳам, ортимдан ҳам, ўнгимдан ҳам, сўлимдан ҳам, тепамдан ҳам, Ўзинг сақла! Оёғим остидан хиёнатга учрашдан Сенинг улуғлигингла паноҳ сўрайман” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

    5- Айтдиларки: “Ҳар тонгда ва ҳар кечда шу дуони уч мартадан айтадиган кишига ҳеч нарса зарар етказмайди:

    ( بِسْمِ اللهِ الَّذِي لا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شيءٌ في الأرض وَلَا في السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ )

    Маъноси: “Унинг исми билан бирга бўлганда на ердаги ва на осмондаги бирон нарса зарар бера олмайдиган Оллоҳ исми билан паноҳланаман. У эшитувчи, билувчи Зотдир” (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).

    6- Абу Бакр разияллоҳу анҳу у зотга “Менга тонг отганда ва кеч кирганда нима демоғимни ўргатинг”, деди. У зот унга қуйидаги дуони ўргатдилар ва айтдиларки: “Бу дуони тонг отганда, кеч кирганда ва ётоғингга ётганингда айтгин:

    ( اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاواتِ والأرضِ، عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شيءٍ وَمَلِيكَهُ ومَالِكه، أَشْهَدُ أَنْ لا إلهَ إلَّا أنْتَ، أعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نفسِي، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِه، وَأَنْ أقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءًا أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ )

    Маъноси: “Ғайбу ошкорни билувчи, осмонлару ернинг яратувчиси, барча мавжудотнинг Парвардигори ва Молики-Подшоҳи бўлган эй Оллоҳ, гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга ҳақ маъбуд йўқ! Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтон-нинг ёмонлигидан ва унинг ширк (келтиришга чақириб қиладиган васвасаси)дан паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга ёки бошқа бир мусулмонга ёмонлик етказишдан паноҳ тилайман. (Термизий ва Абу Довуд ривояти).

    Б) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйдан чиққанда ва кирганда айтиладиган зикр-лардаги суннатлари:[2]

    1- Уйдан чиққанларида шундай дер эдилар:

    ( بِسْمِ اللهِ، توكلتُ على اللهِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أوْ أُضَلَّ أَوْ أزلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أو أَجهلَ أَوْ يُجْهَلَ عَليَّ )

    Маъноси: “Бисмиллаҳи, Оллоҳга таваккал қилдим. Эй Оллоҳ, мен Сендан адашишдан ёки адаштирилишдан, тойиш ёки тойдирилишдан ёки зулм қилиш ёки зулмланишдан ёки (бировга) жоҳиллик қилиш ёки менга жоҳиллик қилинишдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд, Насоий, Термизий ва Ибн Можа ривояти).

    2- Айтардиларки: “Ким уйидан чиқаётганда:

    ( بِسْمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ ولا حَوْلَ ولَا قُوَّةَ إِلَّا باللهِ )

    “Бисмиллаҳи, Оллоҳга таваккал қилдим. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ва қувват ёлғиз Оллоҳдандир”, деса, унга: (тўғри йўлга) йўлландинг, кифоялантирилдинг ва ҳимояландинг, дейилади ва ундан шайтон узоқлашади” (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

    3- Бомдодга чиққанларида шундай дер эдилар:

    ( اللَّهُمَّ اجْعَل في قلبِي نورًا، واجْعَل في لسَانِي نورًا، واجْعَل في سَمْعِي نورًا، واجْعَل في بَصَرِي نورًا، واجْعَل مِنْ خَلْفِي نُورًا، وَمِنْ أَمَامِي نُورًا، واجْعَل مِنْ فَوْقِي نُورًا، واجْعَل مِنْ تَحْتِي نُورًا، اللَّهُمَّ أَعْظِم لي نُورًا )

    Маъноси: “Эй Оллоҳ, менинг қалбимда, тилимда, қуло-ғимда, кўзимда, устимдан, остимдан, ўнгимдан, сўлимдан, олдимдан ва ортимдан нур қил. Менда нурни кўп қил” (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

    4- Айтдиларки: “Киши уйига кираётганда шундай десин:

    ( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ، بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا، وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا )

    “Эй Оллоҳ, мен Сендан кириладиган ва чиқиладиган жойнинг яхшилигини сўрайман. Оллоҳ номи билан кирдик ва Парвардигоримиз — Оллоҳга таваккал этдик”. Сўнгра аҳлига салом берсин” (Абу Довуд ривояти).

    В) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидга кириш ва чиқиш асносида айтилади-ган зикрлардаги суннатлари:[3]

    1- Масжидга кирганларида шундай дер эдилар:

    ( أَعُوذُ باللهِ العظيم، وبوجهه الكريم، وسلطانِه القديم مِنَ الشيطانِ الرجيمِ )

    Маъноси: “Улуғ Оллоҳдан, Унинг карим юзи ва қадим салтанати билан тошбўрон қилинган шайтондан паноҳ тилайман”. Агар киши мазкур дуони айтса, шайтон шундай дейди: У куннинг қолган қисмида мендан ҳимояланди” (Абу Довуд ривояти).

    2- Айтдиларки: “Сизлардан бирингиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом берсин ва шундай десин:

    ( اللَّهُمَّ افْتَح لي أبوابَ رحمتِكَ )

    Маъноси: “Эй Оллоҳ, менга раҳматинг эшикларини оч”. Масжиддан чиққанда эса шундай десин:

    ( اللَّهُمَّ إِنِّي أسألُك مِنْ فَضْلِكَ )

    Маъноси: “Мен Сенинг фазлу марҳаматингдан сўрай-ман!” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

    В) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг янги ой чиққанда айтиладиган зикрлардаги суннатлари:[4]

    Янги ойни кўрсалар, шундай дер эдилар:

    ( اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالأَمْنِ وَالإيمانِ، وَالسَّلَامَةِ والإسْلَامِ، رَبِّي وَربُّكَ اللهُ )

    “Эй Оллоҳ, бу ойни бизга омонлик, иймон, саломатлик, ислом ва Ўзинг яхши кўрадиган, рози бўладиган нарсага муяссар этиш билан чиқар. Менинг ҳам, сенинг ҳам Парвардигоринг Оллоҳдир!” (Термизий ривояти).

    Г) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг акса урганда ва эснаганда айтиладиган зикрлар-даги суннатлари:[5]

    1- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадисда айтилади: “Албатта Оллоҳ (бандасидаги) аксиришни яхши кўради, эснашни эса ёмон кўради. Шундай экан, бирингиз акса урса, Оллоҳга ҳамд айтсин. Ҳамд айтганни эшитган ҳар мусулмоннинг зиммасида унга “ярҳамукаллоҳ” (Оллоҳ сенга раҳм этсин), дейишлик ҳаққи бордир. Эснаш эса, шубҳасиз шайтондандир. Шундай экан, бирларингиз эснаса, қурби етганича уни қайтарсин, чунки бирларингиз эснаганда шайтон унинг устидан кулади” (Бухорий ривояти).

    2- У зот акса урсалар, оғизларига қўлларини ёки кийимларини қўяр ва овозларини пастлатар ёки қисар эдилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

    3- Акса урганларида у зотга “ярҳамукаллоҳ” (Оллоҳ сизга раҳм этсин), дейилса, “ярҳамуналлоҳу ва ийякум, ва яғфиру ланаа ва лакум” (Оллоҳ бизни ва сизларни раҳматига олсин ва бизни ва сизларни мағфират қилсин), дер эдилар.

    4- Айтдиларки: “Агар сизларнинг бирингиз акса урса, “Оллоҳга ҳамд бўлсин”, деб айтсин. Унга эса биродари ёки йўлдоши “Оллоҳ сизга раҳм этсин”, деб жавоб айтсин. Агар биродари “Оллоҳ сизга раҳм этсин”, деб айтса, “Оллоҳ сизларни ҳидоят этсин ва қалбларингизни ўнгласин”, деб жавоб қайтарcин” (Бухорий ривояти).

    5- Айтдиларки: “Агар сизлардан бирингиз акса уриб, Оллоҳга ҳамд айтса, унга “ярҳамукаллоҳ”, денглар. Агар Оллоҳга ҳамд айтмаса, сизлар ҳам “ярҳамукаллоҳ”, деманглар” (Муслим ривояти). Агар уч мартадан кўп акса урса, ёнидаги киши унга “ярҳамукаллоҳ”, демайди, чунки у киши шамоллагандир, дедилар (Муслим ривояти).

    6- Саҳиҳ ҳадисда келади: “Яҳудийлар у зотнинг ёнларида ёлғондан акса урар ва у зотнинг уларга “Оллоҳ сизларга раҳм қилсин”, дейишларини умид қилардилар. Бироқ у зот: “Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳу балакум” (Оллоҳ сизларни ҳидоят этсин ва қалбларингизни ўнгласин), дер эдилар (Термизий ривояти).

    Д) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бирон мусибат билан балоланган кишини кўрганда айтиладиган зикрдаги суннатлари:[6]

    Айтдиларки: “Агар кимдир бирон нарса билан балолан-ган кишини кўрганда шундай деса:

    ( الحَمْدُ لله الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابتلاكَ بِهِ وَفَضَّلَنِي عَلَى كثيرٍ مِمَّن خَلَقَ تَفْضِيلًا )

    “Сени балолаган нарсадан мени саломат қилган ва яратганларининг аксаридан афзал қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин”, деса, ўша бало нима бўлишидан қатъий назар унга етмайди” (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

    Д) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эшакнинг ҳанргашини ва хўрознинг қичқири-шини эшитганда айтиладиган зикрдаги суннат-лари:[7]

    У зот умматларини эшакнинг ҳанграшини эшитган-ларида, Оллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ беришини сўрашларини, хўрознинг қичқириғини эшитганларида, Оллоҳдан фазлини сўрашларини амр этдилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

    Е) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қаттиқ ғазабланган киши нима демоғи ва қилмоғи лозимлиги хусусидаги суннатлари:[8]

    Қаттиқ ғазабланган кишига таҳорат олишни, тик турган бўлса, ўтириб олишни, ўтирган бўлса, ётиб олишни ва раҳматдан қувилган шайтонга қарши Оллоҳдан паноҳ сўрашни амр этдилар.

    18- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг азон ва азон зикрларидаги суннатлари[9]

    1- Азонда таржиъ қилиш[10] ҳам, таржиъ қилмаслик ҳам суннатдир. Иқоматни жуфт ва тоқ шаклда айтилиши машруъдир, фақат “қод қоматис-солаҳ” калимаси мутлақо жуфт қилиб айтилади.

    2- У зот умматларига азонни эшитувчи киши муаззин-нинг айтганларини такрорлашини, фақат “ҳайя алас-солаҳ” ва “ҳайя алал-фалаҳ” лафзлари ўрнига “лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ”, дейишини машруъ қилдилар.

    3- Айтдиларки: “Ким азонни эшитганида,

    ( وَأَنَا أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلهَ إلَّا اللهُ، وَأنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، رَضِيتُ بالله رَبًّا وبالإسلامِ دينًا وبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا )

    “Мен ҳам Оллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг расули эканлигига гувоҳлик бераман. Оллоҳни Роб, Исломни дин ва Муҳаммадни Расул деб рози бўлдим”, деса, унинг гуноҳлари кечирилади (Муслим ривояти).

    4- У зот азонни эшитган кишига муаззинга у айтган нарса-ларни такрорлаш билан жавоб бергандан кейин, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишини ва қуйидаги дуони ўқишни машруъ қилдилар:

    ( اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ والفَضِيلَةَ، وابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الذي وَعَدْتَهُ )

    Маъноси: “Ушбу комил даъват-чақириқнинг, ҳозир бўлган-қоим намознинг Парвардигори бўлган эй Оллоҳ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга васила (унга эришишга умид қилган жаннатдаги манзилат) ва фазилат ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомга чиқар” (Бухорий ривояти).

    5- Шунингдек, азон ва иқомат орасида қилинган дуонинг ижобатсиз қайтарилмаслигини хабар бердилар.

    19- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Зул-ҳижжа ойида айтиладиган зикрларидаги суннатлари[11]

    У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зул-ҳижжа ойининг илк ўн кунида кўп дуо қилар ва таҳлил (лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Оллоҳу акбар) ва таҳмид (алҳамду-лиллаҳ)ни кўп айтишга буюрар эдилар.

    [1] Зодул маод (2/332).

    [2] Зодул маод (2/235).

    [3] Зодул маод (2/236).

    [4] Зодул маод (2/361).

    [5] Зодул маод (2/371, 397).

    [6] Зодул маод (2/417).

    [7] Зодул маод (2/426).

    [8] Зодул маод (2/423).

    [9] Зодул маод (2/417).

    [10] Таржиъ — муаззин ташаҳҳуд калималарини дастлаб ёнида-гилар эшитадиган даражада паст овозда, сўнгра такрор юксак овозда айтиши. (Таржимон)

    [11] Зодул маод (2/360).

    معلومات المادة باللغة العربية