×
New!

Bayan Al Islam Encyclopedia Mobile Application

Get it now!

Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари (Ўзбек)

Тайёргарлик: Ислом савол-жавоб саҳифасининг илмий бўлими

Description

Ушбу мақолада ҳажнинг фарз бўлиш шартлари ва бу шартларга тааллуқли масалалар батафсил баён қилинади.

Download Book

    Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Ислом савол-жавоб веб саҳифаси

    —™

    Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший

    Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий

    شروط وجوب الحج

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    موقع الإسلام سؤال جواب

    —™

    ترجمة: أبو عبد الله الشاشي

    مراجعة: أبو محمد علي البخاري

    Ҳажнинг фарз бўлиш шартлари

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

    Уламолар (Оллоҳ уларни раҳматига олсин) ҳаж ибодатининг фарз бўлиш шартларини айтиб ўтганлар. Агар бу шартлар бир шахсда топилса, унга ҳаж қилишлик фарз бўлади. Бу шартлар топилмаса, ҳаж фарз бўлмайди. Улар бештадир: ислом, ақл, балоғат ёши, ҳур ва йўлга қодир бўлиш.

    1. Исломда бўлмоқ. Мусулмон бўлишлик ибодатларнинг барчасида топилиши керак бўлган нарсадир. Зеро ибодат, Оллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига биноан кофир кишидан қабул қилинмайди:

    «Қилган инфоқ-эҳсонларининг (Оллоҳ-нинг даргоҳида) қабул қилинишидан тўсган нарса, фақат уларнинг Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтирмаганларидир» (Тавба: 54).

    Ҳадисда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни Яманга жўна-таркан, шундай деганликлари келган:

    «Сен аҳли китобдан бўлган бир қавмнинг ёнига кетяпсан, бориб уларни Оллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва менинг Оллоҳнинг расули эканимга гувоҳлик беришга чорла! Агар бунга итоат қилишса, уларга Оллоҳ бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганини ўргат! Агар бунга итоат қилишса, уларга Оллоҳ бойларидан олиниб, камбағалларига берилади-ган закотни фарз қилганини ўргат!» (Муттафа-қун алайҳ).

    Кофир киши даставвал исломга киришга чақирилади, агар исломни қабул қилса, ундан сўнг уни намоз, закот, рўза, ҳаж ва исломдаги бошқа амалларга буюрамиз.

    2-3. Оқил ва болиғ бўлмоқ. Бу шартларга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйи-даги сўзлари далилдир:

    «Уч тоифа инсондан қалам кўтарилган (яъни, қилган ишига савоб ҳам, гуноҳ ҳам ёзилмайди, улар): Уйқудаги киши то уйғон-гунича, гўдак вояга етгунича ва мажнун ақлли бўлгунича» (Абу Довуд (4403). Албоний саҳиҳ деган).

    Ёш болага ҳаж қилиш фарз эмас, лекин унинг валийси (ота-онаси, қариндошлари ва қаровчиси) унга ҳаж қилдирса, ҳажи дуруст бўлади ҳамда болага ҳам, валийсига ҳам савоб ёзилади. Бунга далил, бир аёл боласини Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатиб «Бу учун ҳажнинг савоби борми?» — деб сўради. «Ҳа, сенга ҳам савоб бўлади», — дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (Имом Муслим ривояти).

    4. Ҳуррият. Қулга ҳаж фарз эмас, чунки у хўжайинининг вазифалари билан машғул бўла-ди.

    5. Йўлга қодир бўлишлик. Оллоҳ таоло деди:

    «Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Оллоҳ учун мана шу Уй (Байтуллоҳ)ни ҳаж қилиш бурчи бордир (яъни, ҳаж қилиш фарздир)» (Оли Имрон: 97).

    Йўлга қодир бўлиш.

    Йўлга қодир бўлиш жисмоний ва молиявий қодир бўлишни ўз ичига олади.

    Жисмонан қодир бўлиш дегани, Байтул-Ҳаромга сафар қилиш машаққатига бардошли, соғлом бўлиш демакдир.

    Молиявий қодир бўлиш дегани, Байтул-Ҳаромга бориб-келишга етадиган маблағи бўлиши демакдир.

    Доимий фатво қўмитаси айтади (11/30):

    «Ҳаж учун йўлга қодир бўлиш дегани, танижони соғлом, Байтуллоҳил-Ҳаромга элтув-чи воситалар — учоқ, автоулов, миниладиган ҳайвон ҳамда ҳолатга қараб бу воситаларга бериладиган маблағга эга бўлиши, бориб-келишига етарли зоди роҳила (еб-ичиш, маскан, сарф-харажати учун керакли маблағ)га эга бўлиши ва бу ҳаждан қайтгунича зиммасида нафақаси вожиб бўлганлардан ортган маблағ бўлиши ва шунингдек, аёл киши бўлса, ёнида эри ёки бирорта маҳрами бўлишидир. Маҳрам масаласи ҳажда ҳам, умрада ҳам лозимдир».

    Шунингдек, Байтул-Ҳаромга боришига керак бўлган маблағ, аслий эҳтиёжлари, шаръий нафақалари ва қарз тўловларидан ортган маблағ бўлиши шарт.

    — Бу ўриндаги қарзлардан мурод, одамларнинг ва каффоратларга ўхшаган Оллоҳнинг ҳақларидир.

    Кимдир қарздор бўлса, қўлидаги пули ҳам қарзига, ҳам ҳажга боришликка етмаса, қарзини тўлайди, унга ҳаж фарз бўлмайди.

    Айрим одамлар бундаги иллат-сабабни қарз берувчининг руҳсат бермаслиги, агар ундан руҳсат сўраса ва у руҳсат берса, зарари йўқ, деб ўйлайдилар. Ҳолбуки, бунинг асли йўқ. Балки, бунинг иллати-сабаби зимманинг бандлигидир. Маълумингизким, қарз берувчи қарздорга қарзни тўлаш ўрнига ҳажга боришига рози бўлса ҳам, қарздорнинг зиммасида қарз қолаверади ва ўй-хаёли шу билан банд бўлиб тураверади, бу руҳсат билан зиммасидан қарз соқит бўлиб қолмайди. Мана шунинг учун қарздорга: Даставвал қарзингни тўла, кейин қўлингда қолгани билан ҳажга боролсанг, бор, йўқса, ўзи сенга ҳаж фарз эмас, дейилади.

    Борди-ю, қарздор киши қарзи туфайли ҳажга боролмаган ҳолда вафот этса, Оллоҳга комил мусулмон — ислом рукнларидан бирор нарсани зое қилмаган ва камайтирмаган ҳолида йўлиқади, чунки ҳаж унга фарз бўлмаганди. Фақир кишига закот бериш фарз бўлмагани каби қодир бўлмаган кишига ҳам ҳаж фарз бўлмайди.

    Аммо қарзини тўлаш ўрнига ҳажга борган киши қарзини тўламасдан вафот этса, бу хатарли нарсадир, зеро ҳамма нарса кечирилган шаҳиддан ҳам қарз кечирилмас экан, ундан бошқасининг ҳоли қандай бўлсин?!

    — Шаръий нафақалардан мурод, ўзига ва оиласига исроф қилмай сарфлаган нафақасига ўхшаган шариат тасдиқлаган нафақалардир. Агар ўртаҳол бўлса-ю, ўзини бадавлат кўрса-таман деб ва бойларга тақлид қилиб қиммат-баҳо машина сотиб олган бўлса ва ҳажга боришга маблағи бўлмаса, унга қимматбаҳо машинасини сотиб, ҳажга бориши фарз бўлади. Кейин ҳолатига муносиб машина сотиб олади. Чунки бу қимматбаҳо машинага сарфлаган пули шаръий нафақа ҳисобланмайди, билъакс шариат таъқиқлаган исроф жумласидандир.

    Нафақадан кўзланган нарса, ҳаждан қайтгунича ўзи ва оиласи учун етадиган нарса демакдир. Ўзи ва оиласига керак бўлган кўчмас мулк, мояна, тижорат ва шунга ўхшаш қўшим-ча нарсаларга маблағни ҳаждан қайтгандан кейин жамғараверади.

    Шунингдек, ўзи ва оиласига фойдасидан нафақа қилиб турган тижоратидаги дастмояси ҳисобига ҳажга бориш ярамайди. Йўқса, дастмоя камайиши натижасида фойда ҳам камайиб, ўзи ва оиласига етмай қолиши мумкин.

    Доимий фатво қўмитасидан бир киши ҳақида сўралди.

    Савол: Бир кишининг бир исломий банкда бир миқдор пули бўлиб, турмушига етадиган ўртача миқдорда ойлигини шу пулининг фойда-сидан олиб туради. Агар банкдаги асосий пули-дан ҳажга борадиган бўлса, ойлик киримига таъсир қилиши ва моддий тангликка олиб боришини билса, унга ҳаж қилиши фарз бўладими?

    Жавоб: «Агар ҳолатингиз сиз айтгандай бўлса, шаръий қодир бўлмаганингиз сабабли ҳаж қилишга мукаллаф эмассиз. Оллоҳ таоло шундай деган:

    «Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Оллоҳ учун мана шу Уйни ҳаж қилиш бурчи бордир», «Ва Оллоҳ бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади»».

    — Аслий эҳтиёжлардан мурод, инсон турмуш ҳаётида унга кўп эҳтиёжи тушган, уларсиз қийналиб қоладиган нарсалардир. Масалан:

    — Талаба учун керак бўлган китоблар. Талабага «Китобларингни сот-да, пулига ҳаж қил!» — деёлмаймиз, чунки китоблар талаба-нинг аслий эҳтиёжларидандир.

    — Қўлланиб турилган машина. Маши-нангни сотиб, пулига ҳаж қил, деёлмаймиз. Лекин унинг иккита машинаси бўлса, одатда улардан фақат биттасига эҳтиёжи бўлади. Шу сабабдан, биттасини сотиб, пулига ҳаж қилиши фарз бўлади.

    — Ҳунарманд уларсиз иши битмайдиган асбоб-ускуналарини сотиб, ҳаж қилмайди.

    — Машина билан кира қилиб, кунини кўраётган киши, машинасини сотиб, ҳаж қилмайди.

    — Никоҳ харажатлари. Агар уйланишга эҳтиёжи бўлса, биринчи уйланади. Эҳтиёжи йўқ бўлса, биринчи ҳаж қилади.

    Демак, молиявий қодир бўлиш дегани, қарзини тўлаш, шаръий нафақалар ва аслий эҳтиёжлардан ортган маблағи ҳажга бориш учун етарли бўлиши демакдир.

    Кимда-ким жисмоний ва молиявий жиҳат-дан қодир бўлса, унга иложи борича эртароқ ҳаж қилиши фарз бўлади.

    Кимда-ким ҳам жисмоний, ҳам молиявий жиҳатдан қодир бўлмаса, ёки жисмонан танижони соғлом, бироқ пули йўқ камбағал бўлса, унга ҳаж қилиш фарз бўлмайди.

    Молиявий қодир, бироқ соғлиғи жойда бўлмаса, унда ҳукм қуйидагича:

    — Агар тузалиши мумкин бўлган ҳасталиги сабабли ҳажга боролмаётган бўлса, тузалгунича кутади, сўнгра ҳаж қилади.

    — Агар саратон ҳасталиги ёки кексалиги сабабли ҳажга боролмаётган бўлса, ўрнига ҳаж қилиб берадиган бирини жўнатиши фарз бўлади. Жисмонан қодир бўлмаслигининг ўзи ҳаж ибодатини соқит қилмайди. Бунга Имом Бухорий ривоят қилган қуйидаги 1513-ҳадис далил бўлади:

    Бир аёл: «Эй Оллоҳнинг Расули, Оллоҳ-нинг ҳаж қилишни бандаларига фарз қилиши отамни туя устида ўтира олмайдиган қари кексалик пайтига тўғри келди. Отамнинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» — деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа», — деб жавоб бердилар. Бу воқеа Видолашув ҳажида бўлганди.

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур аёлнинг гапини, яъни отасига ҳажнинг фарз бўлганини тасдиқладилар, гарчи отаси жисмонан ҳаж қилишга қодир эмасди.

    Аёл киши билан маҳрамининг бўлиши.

    Аёл кишига ҳаж қилиш фарз бўлиши учун у билан бирга маҳрамининг бўлиши шарти қўшилади. Фарз ҳаж бўладими, ёки нафл ҳаж бўладими, аёл киши сафар қилиши учун у билан бирга маҳрами бўлиши лозим. Бунга далил, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг қуйидаги сўзлари:

    «Аёл киши фақат маҳрами билангина сафар қила олади» (Бухорий (1862) ва Муслим (1341) ривояти).

    Маҳрамлар: эри ҳамда насаб, эмикдошлик ва никоҳ сабабли юзага келган умрбод яқинларидир.

    — Опа-сингил, хола ва амманинг эрлари маҳрам эмас. Айрим аёллар енгил санаб, опаси ва унинг эри билан бирга, ёки холаси ва унинг эри билан бирга сафар қилади, бу ҳаромдир. Чунки опа-сингил ва холанинг эрлари маҳрам ҳисобланмайди. Шу сабабдан улар билан бирга сафарга чиқиш ҳалол эмас.

    Бу ҳолатда мазкур аёлнинг ҳажи мабрур-мақбул бўлмаслигидан қўрқилади. Чунки маб-рур ҳаж бўлиши учун гуноҳ қилмаслик шарт. Бу аёл эса, бутун сафари давомида, то уйига қайтгунича гуноҳ қилади.

    — Маҳрам оқил ва болиғ бўлиши шарт. Маҳрамнинг бўлишидан мақсад, аёл кишини ҳимоя қилишидир, ёш бола билан мажнун буни қилолмайди.

    — Агар аёл кишининг маҳрами бўлмаса, ёки маҳрами бор-у, лекин у билан сафарга чиқолмайди. Бу ҳолатда мазкур аёлга ҳаж фарз бўлмайди.

    — Ҳаж қилиши учун аёл кишига эрининг руҳсат бериши ҳажнинг фарз бўлиш шарт-ларидан ҳисобланмайди. Балки эри руҳсат бермаса ҳам, ҳажни фарз қиладиган шартлар топилса, ҳаж қилиши фарз бўлади.

    Доимий фатво қўмитаси айтади (11/20):

    «Фарз ҳаж, қодир бўлишлик шартлари тўла топилганда фарз бўлади. Эрнинг руҳсати бу шартларга кирмайди ва эр хотинининг ҳаж қилишини манъ қилолмайди. Балъакс эр хотинига бу фарз амални адо қилишида кўмак бериши керак».

    Бу ҳукм фарз бўлган ҳажга тааллуқлидир. Нафл ҳажга келсак, Ибн Мунзир эр хотинини нафл ҳаждан манъ қилиши мумкинлигига уламонинг ижмоъси борлигини нақл қилади. Чунки эрнинг ҳаққи хотиннинг зиммасида фарздир, шундай экан, нафл ибодатни деб фарз поймол қилинмайди (Ал-Муғний (5/35). Аш-Шарҳул-мумтиъ (7/5-28)га қаранг).

    Оллоҳ яхшироқ билгувчидир.

    معلومات المادة باللغة العربية