×
New!

Bayan Al Islam Encyclopedia Mobile Application

Get it now!

Тавҳид рубибия ва тавҳид улуҳиянинг бир-бирига боғлиқлиги (Ўзбек)

Тайёргарлик: Абдулқайюм Абдулғаффорхон

Description

Мақолада тавҳид рубубия ва улуҳия бир-бирига қандай боғлиқлиги ва орасида нима фарқ борлиги баён қилинади.

Download Book

Тавҳид рубибия ва тавҳид улуҳиянинг боғлиқлиги

[Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي]

АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ

Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий

2011 - 1432

﴿ العلاقة بين توحيد الربوبية وتوحيد الألوهية ﴾

« باللغة الأوزبكية »

عبد القيوم بن عبد الغفار خان

مراجعة: شمس الدين درغامي

2011 - 1432

بسم الله الرحمن الرحيم

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

الحمد لله رب العالمين، والعاقبة للمتقين، ولا عدوان إلا على الظالمين، والصلاة والسلام على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه أجمعين، وبعد:

Тавҳид рубибия билан тавҳид улуҳиянинг алоқаси

Тавҳид-Рубибият, яъни барча нарсанинг яратувчиси, ҳомийси, ризқ берувчиси ёлғиз Оллоҳдир. Бу тавҳиднинг Тавҳид-улуҳияга алоқаси билан танишамиз. Тавҳид улуҳияни маъноси: барча нарсани яратувчиси, тадбиркори, бор жонзотларнинг ризқини берувчи зот Оллоҳ таоло экан, демак барча фақат Оллоҳнинг ўзигагина ибодат қилишга, қалблар суйиб тоат қилишга лоиқ зот деб фақат унгагина ибодат қилишдир.

Демак, барча нарсани яратиш ва бор жонзотга ризқ ато этишда ёлғиз бўлган Оллоҳ, ўзининг исмлари ва сифатларида ҳам ёлғиздир. Лўнда қилиб айтганда: барча ибодатлар махлуқотларидан ҳеч бири унга ҳеч қайси важҳдан ўхшаш бўлмаган ёлғиз Оллоҳга қилиниши шарт-деб, эътиқод қилиш тавҳид-улуҳиядир.

Тавҳид-Улуҳия ҳар бир мўмин учун сув билан ҳаводек зарур бўлган, тавҳиднинг энг муҳим қисмидир.

Жаноб Муҳаммад ﷺ‬ пайғамбар этиб юборилган даврда Макка мушриклари айнан мана шу тавҳид-улуҳия бобида адашган эдилар. Макка мушриклари барча нарсаларни яратишда Оллоҳнинг бирон шериги бор ёки Оллоҳ иккитадан иборат-демаган эдилар. Улар ҳам бутун борлиқни яратган ёлғиз Оллоҳдир, бироқ биз Оллоҳга яқин бўлган, айни пайтда ибодатимизни у зотга етказадиган "бут"ларни ўртага қўйишимиз керак, деб эътиқод қилганликлари тўфайли "мушрик" лар деб аталдилар.

Аслида Макка мушриклари ўзлари билан Оллоҳнинг ўртасини боғловчилар, деб эътиқод қилган "бут" ва "санам"лар, улар орасида ўтган солиҳ инсонлар шаклида ясалган эди. вақт ўтиши билан кейинги авлодлар ана шу солиҳ инсонлар ҳайкалларига, улар "худо"лардир, деган эъьтиқод билан сиғина бошлаганлар.

Айрим мушриклар эса ўзлари сиғинаётган "худо"ларни коинот ишларининг баъзини тадбир қилади, деб ўйлаганлар. Пайғамбар кўрсатмасисиз иш тутган мушриклардан қуёшга сиғинадиганлари ҳам, ойга сиғинадиганлари ҳам, оловга сиғинадиганлари ҳам юзага келиб, ер юзида "ширк"нинг кенг тарқалишига сабаб бўлганлар. Энг ачинарлиси, ана шу мушрик тоифаларининг ҳаммаси ўзлари сиғинаётган нарсаларда "худо" лик хусусияти бор деб, эътиқод қилганлар ва улардан ҳар бири ўз "худо"ларининг ҳайкалларини ясаб олганлар.

Макка мушриклари сиғинган "бут" ва "санам"лар тарихи бундоқ бўлган: ўтмишда араблар орасида ёлғиз Оллоҳга сиғинадиган солиҳ-тақводор инсонлар ўтган. Улар умрларини солиҳ амаллар билан ўтказиб, Оллоҳнинг ҳузурига кўчганларидан сўнг қавмлари ўзаро маслаҳатлашиб, уларни дам-бадам эслаб туриш мақсадида, ана ўшалар суратида ҳайкаллар ясаб олганлар. Йиллар ортидан йиллар ўтиб кейинги авлодлар шайтон васвасасига учиб, ана шу "ҳайкал"ларни "худо"лардир, деб эътиқод қила бошлабдилар. Оқибатда ана шу "бут" ва "санам"лар Оллоҳни қўйиб ибодат қилинадиган, барча тилак ва эстаклар сўраладиган "худо"ларга айланибди.

Аллома Муҳаммад бин Абу Бакр роҳимаҳуллоҳ: Араблар бутларни кўринмайдиган "худо"ларининг ўрнига худо қилиб олганликлари тўғрисида шундай деганлар: "Аслида бут ва санамларни қўйиш, ғойиб сиғинилаётган тангрилар суратида бўлган. Мушрикларнинг бут ва санамларни ғойиб "тангри"лари суратида ясашларидан мақсад уларнинг ўша тангрилар ўрнини босишлари бўлган. Йўқса, қайси бир ақлли инсон ўз қўли билан йўниб ясаган тош ёки ёғочни "тангри"-деб, эътиқод қилади?!. (иғосат лаҳфан 2/222).

Макка мушриклари ўз қўллари билан ясаган "ҳайкал"ларни "худо"-деган бўлса, ҳозирги кунда бу кўриниш қабрларга сиғинишда ўз аксини топаётир. Айримлар авом халқни чалғитиш учун ёки нодонлигидан биз бу қабрларни "худо" –деётганимиз йўқ-дейиши ҳам мумкин. Аслида бирон нарсага сиғиниш учун манави "худо"дир-дейиш шартмас. Лекин ундан ёлғиз Оллоҳдан сўраладиган, дардга шифо бериш, фарзанд ҳадя этиш, мадад сўрашлар каби нарсаларни сўрашнинг ўзи унинг мушриклигига очиқ-ойдин далилдир. Чунки шифо ато этиш, бало-мусибатларни аритиш, мадад беришларни Оллоҳдан ўзгадан тилаш айни ширкдир.

Айрим "мулла"лар тўнини кийиб олганлар: бир киши бирон бошлиқнинг олдига кирмоқчи бўлса, у фақат ўша бошлиқга яқин бўлганлар орқали киради. Худди шундай Оллоҳ таолога бизларнинг дуо-ибодатларимизни етказувчи у зотга яқин бўлганлар керак, дегувчи ва авомларни тўғри йўлдан оздирувчилар йўқ эмас. Ана бундай кишилар ўзлари билмаган ҳолларида айни мушриклар сўзларини такрорламоқдалар. Оллоҳдан ўзга авлиё-дўстларни "худо" даражасига кўтариб, уларга сиғинаётган мушриклар ҳам: {У зотдан ўзга "дўст"ларни ("худо") қилиб олган кимсалар: "Биз (ўша "худо"ларимизга) фақат улар бизларни Оллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз", (дерлар)}. (Зумар 3).

Ҳақиқатда, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган турли нарсаларга сиғинаётган кимсалар, ўзлари сиғинаётган "бузрук"ларни улар қиёмат куни шафоатчимиз бўлади, деган буткул нотўғри, ақл бовар қилмайдиган ўйларни бошларида кўтариб юрадилар. Оллоҳ таоло айтади: {Улар Оллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: "Ана шу нарсалар Оллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз-шафоатчиларимиз", дейдилар. Айтинг: "Оллоҳга осмонлар ва Ердаги У зот билмайдиган нарсаларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимизлар?!" Оллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган зотдир}. (Юнус 18-19).

Ван-нажм сурасида мушриклар "худо"лар, деб сиғинаётган бутлар ҳеч нарсага эга бўлмаган бир тош ёки суратлигини уқтириб, Оллоҳ таоло дейди: {(Эй мушриклар, ўзларингиз сиғинаётган санамларингиз) – "Лот", "Уззо" ва яна учинчилари бўлмиш тубан "Манот" ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдиларингми?!}. (Ван-нажм 19-20).

Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳ бу оят тафсирида жумладан шундай деганлар: Эй мушриклар, ўзларингиз сиғинаётган санамлар ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдиларингми?! Ахир биров у ёқда турсин ўзига на фойда ва на зарар етказа олмайдиган сизлар сиғинаётган "худо"ларинг қандай қилиб Оллоҳга шерик бўлсин?! Сизлар сиғинаётган ўша бут ва санамлар (агар ростдан ҳам сиғинишга лойиқ "худо"лар бўлса) нега уларни жаноб пайғамбаримиз ва саҳобалар янчаётган маҳалда ўзларини ҳимоя қилмадилар?! (Тафсир).

Инсон фитрати-табиий хилқат бутун оламни яратган ягона Оллоҳнинг бирлиги ва барҳаёт эканлигини тан олишни тақозо қилади. Оллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад мустафони ана шу фитрат-табиий хилқатни сақлашига буюриб, деди: {Бас, (эй Муҳаммад), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Оллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Оллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг Тўғри Дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар}. (Рум 30).

Демак, Ислом табиий хилқат дини экан. Шу боис, инсоннинг фитрати-исломий табиий хилқати ягона Оллоҳни улуғлаб, у зотга сиғинишни талаб қилади. Лекин минг афсуски, кўп одамлар ана шу табиий хилқат талабига қарши юрадилар. Оллоҳ таоло айтади: {(Юсуф айтди): Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман "худо"лар яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Оллоҳми?" Сизлар эса У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Оллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат тушурмаган-ку?! Ҳукм-ҳокимлик фақат Оллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзига ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари билмайдилар}. (Юсуф 39-40).

Ҳақиқат ҳам шудир. Дарҳиқиқат кўп одамлар ўзларининг ширкга шўнғиб кетганларини, ибодатларни Росулуллоҳ суннатларига мувофиқ қилмасдан бидъатларга берилиб кетганларини билмаслар. Агар уларга билгувчи-олимлар: бу қилмишларинг хилофи суннат, турган-битгани бидъат –десалар, улар: ахир бизлар ота-боболаримиз қилган ибодатларни қилмоқдамиз-ку-деб, ҳақни қабул этишдан бош тортадилар. Уларга бериладиган жавоб шудир: {(Эй Муҳаммад), уларга Иброҳим хабарини тиловат қилинг! Ўшанда у отаси ва қавмига: "Нимага ибодат қилмоқдасизлар?"-деганида, улар: "Бут-санатларга ибодат қилмоқдамиз. Бас, уларга содиқлигимизча қолурмиз"-дедилар. (Иброҳим) айтди: "Илтижо қилган пайтларингизда (бутларингиз) сизларнинг илтижоларингизни эшитадими ёки сизларга фойда ё зиён етказа оладиларми?! Улар: дедилар: "Йўқ, бизлар ота-боболаримизнинг мана шундай (бутларга) ибодат қилишларини кўрганмиз (шунинг учун бизлар ҳам бутларга ибодат қиламиз)}. (Шуаро 69-74).

Бугунги кунда ўзини мусулмонман, аҳли суннатман, деб бироқ аҳли суннат солган йўлдан бехабарлар фалон бузруг йўлини тутиб, бидъатлар билан аҳли суннат йўлидан чиқиб кетаётганлари тўғрисида Сўфи Аллоёр қуйидаги мисраларни битганлар:

Солибдур аҳли суннат роҳи ома,

Бу йўлдин чиқмағил ўзга мақома.

Дема, тутдим фалон бузруг ишини,

Қўя кўрма набийнинг қилмишини.

Ўшал бузругки соҳиб ҳимматидур,

Росулуллоҳнинг хос умматидур.

Паямбар қилғонидин қилмағай тош,

Агар чандики бўлса кўз билан қош.

Шариат ҳукмидин ташқи риёзат,

Эмас тоат, қабоҳатдур, қабоҳат.

Аҳли суннат эътиқодини том билмасдан, Росулуллоҳ суннатини бутун халойиқ сўзидан устун кўрмасдан туриб, ўзини "муршид"-деганлар, уларга ҳақни баён қилувчи олимлар сўзига қулоқ осмай, ўз ҳавосига берилган ҳолларида ҳақни қабул қилмаслик айни жоҳиллик экани тўғрисида Сўфи Аллоёр қуйидагиларни битганлар:

Амал қилмоқ учун кирсанг бу йўлда,

Керак шамъи илм албатта қўлда.

Қоронғуда қадам қўйсанг ёзарсан,

Агар кўз бўлмаса йўлдан озорсан.

Эрур чунки ажойиб пурхатар роҳ,

Қадам қўйсанг оёқ остидадир чоҳ.

Тузук йўл деб қадам ўтра солурсан,

Қудуқга тушганинг билмай қолурсан.

Кўзинг гар бўлмаса эй ақли-хушёр,

Асокашсиз қадам ҳеч қўйма зинҳор.

Агар олим сўзин хўб билса омил,

Ани омий дема, эй марди комил.

Удур жоҳил, билиб муршид ўзини,

Қулоқга олмагай олим сўзини.

Диёнат бехидур илми ақоид,

Тамурсиз шоха су бермак нафоид?

Кўп ояти карималарда парвардигори олам ўзининг ягона яратувчи, жами жонзотларнинг ризқини берувчи, ўз махлуқотларига фойда-ю зарарларни етказишга қодир бўлган зотлигини, яъни Тавҳид–рубубиятни исботлаш орқали ўзининг барча ибодатга ҳақли ягона зот эканини - Тавҳид-улуҳиятни исбот қилади. Оллоҳ таоло айтади: {Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас, унга қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар Оллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар гар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак, ўша бутлардан ҳожатини раво қилишни) сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар ҳам) ночор-нотавондир}. (Ҳаж 73).

Дарҳақиқат, махлуқотларидан ҳар бирини ўзига мос суратда яратиб, улардан ҳар бирига фойда билан зарар ўртасини ажратадиган ақл-идрок берган зот Оллоҳ моҳир яратувчи ва етук илми-ҳикмат соҳибидир. {(Дарҳақиқат), Оллоҳ барча нарсани чиройли қилиб яратган зотдир}. (Сажда 7).

Ушбу оятда Оллоҳ таоло бандалар эътиборини Ўзи яратган махлуқотларнинг ҳар бирини етук ҳикмат билан яратганига қаратмоқда. Дарҳақиқат, дунёдаги мавжудотнинг қай бирига диққат-эътибор билан назар солинса, ундаги мутаносидлик ва пухталик ақл эгалари ёдига Яратганнинг нақадар доно ва билгувчи эканини келтиради... (Алоуддин Мансур).

Парвардигор махлуқотларини бир мутаносиб шаклда яратиб қўйиш билан чекланмади, балки уларга тўғри йўлни кўрсатди. Бу ҳақда Мусо алайҳис-саломдан Фиръавн: {Сизларнинг Парвардигорингиз ким, эй Мусо?!}-деб, сўраганда Мусо пайғамбар унга шундай деб жавоб берганлар: {Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқати-шаклини ато этиб, сўнгра (уни) Тўғри Йўлга солиб қўйган зотдир}. (Тоҳа 49-50).

Демак, еру кўкни яратган ҳам Оллоҳ, бор жонзотларга ризқи-рўзани улашадиган зот ҳам Оллоҳ, барча ибодатларга ҳақли зот ҳам ягона Оллоҳдир. Ана шу нарсаларни пухта билган киши, батаҳқиқ ҳам Тавҳид-рубубия, ҳам Тавҳид-улуҳияни амалга оширган, ҳаётга татбиқ қилган мусулмон ҳисобланади.

معلومات المادة باللغة العربية