×
جدبد!

تطبيق موسوعة بيان الإسلام

احصل عليه الآن!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Ислом элчиси –Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

Ислом элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида қисқача мақола.Бу мақолада, у кишининг исмларини, насабларини, шаҳарларини, аҳли оилаларини, ҳақиқий пайғамбар эканликларига далолат қилувчи оят-мўъжизаларини, шариатларини ва ундаги тортиш жойларни баён қиламан.

1- Исмлари, насаблари ва тўғилиб-ўсган шаҳарлари.

Ислом элчиси –Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳишомдир. Иброҳим ибн Исмоил алаҳимуссаломлар зурриётидандирлар. Чунки Аллоҳнинг пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом, аёли Ҳожар ва бешикда ётган ўғли Исмоил алайҳиссалом шомдан маккага келишган. Аллоҳ таолонинг амри билан аёллари ва ўғиллари маккани ватан тутдилар. Иброҳим ва ўғиллари Исмоил алаҳимуссаломлар биргалашиб Аллоҳнинг уйи Каъбани қурдилар. Ва уйнинг атрофида инсонлар кўпайди. Шундай қилиб инсонлар, оламлар Роббиси Аллоҳга ибодат қилмоқчи ва ҳаж амалини бажармоқчи бўлсалар, Маккага отланадиган бўлиб қолдилар. Инсонлар Иброҳим алайҳиссалом динида Аллоҳни яккалашликда ва унгагина ибодат қилишда бир неча асрлар давом этишди. Ундан кейин инсонлар тўғри йўлдан оғиб кетишди. Ва араб жазирасида ҳам бошқа жойлардаги каби бутбарастлар қиладиган ишлар пайдо бўлди. Улардан: Бутларга сиғиниш, қизларни кўмиш, аёлларга зулм қилиш, ёлғон сўзлаш, ароқ ичиш, фахш ишларни қилиш, етимни молини бехақ ейиш, рибо олиш каби ва ҳоказо бузуқ ишлар. Шу маконда ва шу муҳитда Ислом элчиси Иброҳим ибн Исмоил зурриётидан бўлган, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топдилар. Мелодий йилнинг 571-йили. У кишининг оталари тўғилишларидан олдин вафот этганлар ва оналари 6 ёшга чиққанларида вафот этдилар. Амакилари Абу Толиб ўз кафолатига олган ва у киши етим ва фақир бўлиб вояга етдилар. Ўз қўллари билан ишлаб, еб-ичар эдилар.

2- Баракали аёл билан баракали никоҳ.

Ёшлари йигирма бешга етганда, макка аёлларининг саййидаси Ҳадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйландилар. Шу аёлдан тўртта қиз ва икки ўғилли бўлдилар. Ўғил болалари ёшликларидаёқ вафот этишди. У киши оилаларига ва аёлларига нихоятта меҳрибон ва раҳмдил эдилар. Шунинг учун ҳам аёллари Ҳадича онамиз у кишини жуда қаттиқ севдилар. Пайғамбаримиз ҳам аёллари билан севгиларини бўлишдилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари ўлганидан кейин ҳам бир неча йил ўтган бўлса ҳам унутмадилар, балки, уларга бўлган ҳурматларидан, суйган инсонларини суйиб, агар қўй сўйсалар аёлларининг дугоналарига ҳам жўнатар эдилар.

3- Ваҳий нозил бўлишининг бошланиши

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни яратгандан бери, у киши улуғ хулқ устида эдилар. Ўз қавмлари уларни «Тўғри сўз ва омонатдор», деб атардилар. Улар билан буюк ишларда иштирок этардилар ва бузуқ бутпарастлик ишларини ёмон кўриб, унда иштирок этмас эдилар.

Маккада қирқ ёшга тўлганларида, Аллоҳ таоло уларни пайғамбар бўлишликлари учун танлаб олди. Жаброил алайҳиссалом Қуръондаги биринчи оятларни у кишига олиб тушдилар. Улар қуйидаги оятлардир: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парпардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта карамли Зотдир. У қалам билан илм ўргатгандир. У зот инсонга у билмаган нарсани ўргатди» [Алақ сураси: 1-5]. Юраклари титраган ҳолда аёллари Ҳадича онамиз олдиларига келдилар. Ва бўлган воқеани сўзлаб бердилар, аёллари эса у зотни тинчлантирдилар. Амакиларининг ўғли Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб бордилар. У насроний динини қабул қилган ва «Инжилу Таврот» китобларини ўқир эди. Ҳадича розияллоҳу анҳо у кишига: «Эй амакимнинг ўғли! Биродарингизни ўғилларига қулоқ тутинг!», - дедилар. Варақа у кишига: «Эй амакимни ўғли! Нималарни кўраяпсиз?», -дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима бўлганини сўзлаб бердилар. Варақа у кишига: «Бу Мусога нозил бўлган Номусдир (Жаброилдир). Кошки эди мен ёш кучка тўлган йигит бўлсам, қани энди сизни қавмингиз чиқариб юборган вақтда тирик бўлсам»,- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар мени чиқариб юборишадими?», -дедилар. «Ҳа, Зеро сизга берилган пайғамбарлик аввал кимга берилган бўлса, халқ унга душманлик қилган ва у билан урушган. Агар у кунларга етсам, сизга бор кучим билан ёрдам берардим!», - дедилар.

Маккада Қуръон у кишига тушишликда давом этди. Жаброил алайҳиссалом оламлар Роббисидан олиб тушардилар ва шу билан бирга, рисолатнинг тафсилотларини ҳам олиб тушар эдилар.

У киши ўз қавмларини исломга даъват қилишда давом этдилар. Қавмлари у киши билан тортишиб хусуматлашишди. Ва у киши рисолатни ташашлари учун мол-мулк таклиф қилишди, лекин у киши ҳамма нарсани рад қилиб Роббиларини рисолатини устун қўйдилар. У кишига бундан олдинги одамлар ўз пайғамбарларига айтган гапларни айтдилар. У кишини сеҳргар, ёлғончи ва туҳматчи дедилар, ҳамда у кишига қисув ўтказдилар, муборак таналарига азият бердилар ва асҳобларини қийнадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маккада Аллоҳга даъват қилишда давом этдилар. Ҳаж мавсумларини ва араблар бозорларга йиғилиш пайтларини мўлжаллар эдилар. Ўша вақтларда инсонлар билан учрашиб уларга исломни тақдим қилар эдилар. Дунёга бошчи бўлишга қизиқмадилар. Ҳеч қандай қиличдан қўрқмадилар. У киши бир салтанати ҳам йўқ эди ёки подшоҳ ҳам бўлмадилар. Даъватининг бошидаёқ улардан у киши олиб келгандай Қуръон олиб келишларини талаб қилдилар. Қўлларидан келса, Қуръонга ўхшашини олиб келишларини талаб қилишда давом этдилар. Улардан иймон келтиргани иймон келтирди. Иймон келтирган саҳобаларнинг барчасидан Аллоҳ рози бўлсин. Маккада Аллоҳ таоло уларга буюк бир бўжиза билан уларни қадрли қилди. У ҳам бўлса, Байтул Мақдисга сайр қилишлари ва ундан сўнг осмонга кўтарилишлари. Бизга маълумки, мусулмон ва насороларда зикр қилинганидай, Аллоҳ таоло Илёс ва Ийсо алайҳимуссаломларни ҳам осмонга кўтаргандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам осмонда Аллоҳ таолодан намозга бўлган буйруқни олиб тушдилар. У намоз, ҳозирги кунда мусулмонлар ўқийдиган беш вақт намоздир. Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилган мўжизалардан, Ойнинг бўлинишидир. Унинг бўлинишини ҳатто мушриклар ҳам кўришган.

Қурайш кофирлари у кишини тўсиш учун ҳамма воситаларни ишлатдилар. Ҳийла қилишга ва одамларни у кишидан қочиришга астойдил киришдилар. Ҳар ҳил мўжизаларни талаб қилишда, жуда ўжарлик ва инжиқлик қилишди. У киши билан тортишишда ва одамларни у кишидан тўсишда аст қотадиган ҳар хил ҳужжатларни топиб беришлари учун яҳудлардан ёрдам сурашди.

Қурайш кофирлари мўминларни таъқиб қилишда давом этаверишгандан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳабашистонга ҳижрат қилишга рухсат бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: «У ерда бир подшоҳ бор, унинг олдида ҳеч кимга зулм қилинмайди», – дедилар. У насроний подшоҳ эди. Саҳобалардан икки жамоат Ҳабашистонга ҳижрат қилишди. Подшоҳ Нажжошийни олдига етиб боришганда, унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин ҳақида сўзлаб беришди. У ҳақида эшитганида, исломни қабул қилди. «Бу Мусо алаҳиссалом олиб келган нарсанинг ўзидир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Мусо алаҳиссалом олиб келган нарсалар иккаласи ҳам битта мушкоттандир», деди. Қурайшнинг у кишига ва асҳобларига бўлган азияти давом этди.

У кишига ҳаж мавсумида иймон келтирганлардан: Мадинадан келган бир жамоа ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агарда уларни Ясриб деб аталмиш шаҳарларига кўчиб ўтсалар, у кишига ёрдам беришга байъат беришди. Ҳабашистонга кетмай Маккада қолганларга Пайғамбар шаҳри Мадинага кўчиб ўтишга рўхсат берилди. Ва одамлар ҳижрат қилишди. Мадинада ислом кенг тарқалди, ҳаттоки қайси бир уйга кирменг, албатта, у ерга Ислом кирган бўлар эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада ўн уч йил Аллоҳга даъват қилганларидан кейин Аллоҳ таоло у кишига Мадинага ҳижрат қилишга рухсат берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилдилар ва Аллоҳ таолога даъват қилишда давом этдилар. Ислом шариатлари тушишни бирин кетинлик билан давом этди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз элчиларини ҳар хил давлатлар подшоҳларига ва ҳар хил қабилалар бошчиларига ўз элчиларини Ислом динига чақириш учун жўнатишни бошладилар. Рум, Форс ва Миср подшоҳларига элчи юбордилар.

Мадинада қиёш тутилиш ҳодисаси юз берди ва қуёш тутилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўғиллари Иброҳимнинг ўлган кунга тўғри келиб қолди. Шунда одамлар: «Иброҳим ўлганлиги учун қуёш тутилди», – дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ой ва қуёш бирорта ўлганлиги ёки тирилганлиги учун тутилмайди. Лекин у иккиси Аллоҳнинг оят-белгилардандирлар. Аллоҳ таоло улар билан бандаларини қўрқитади. Агарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёлғончи бўлганларида, у кишини ёлғончига чиқорган инсонларни қўрқитишга шошилар эдилар. Ва: «Қуёш мени ўғлим ўлгани учун тутилмоқда, энди мени елғонга чиқорганларни аҳволини кўрамиз ҳоли», – дер эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Роббилари мақтади. Аллоҳ таоло уларни шундай деб васфлади: «Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз» [Қалам сураси: 4]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча чиройли хулқлар билан, жумладан, ростгўйлик, ихлосли бўлиш, шижоат, адолатли бўлиш, душман билан бўлса ҳам вафодорли бўлиш, саховатгўйлик каби сифатлар билан сифатланган эдилар. У киши фақирларга, мискинларга, бева-бечораларга эҳсон қилишни ҳуш кўрар эдилар ва уларнинг ҳидоят топишларига шошилар эдилар. Уларга юмшоқ ва камтарлик ила момила қилар эдилар. Ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимаган бирор кимса келиб у киши ҳақида сўрамоқчи бўлса у киши асҳобларининг орасида бўлса ҳам бошқалардан ажрата олмаганидан қайси бирингиз Муҳаммад деб сўрар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари бошқалар билан бўлган муомалада дўст-душман, яқин-узоқ, катта-кичик, аёл-эркак ва қуш ёки хайвонлар билан бўлган муомалада комиллик ва асилзодалик тимсоли эди.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга динни тўлиқ қилиб бергандан ва у киши рисолатни тўлиқ еткизгандан сўнг олтмиш уч ёшларида бу ёруғ дунёни тарк этдилар. Пайғамбарликдан олдин қирқ йил пайғамбар бўлиб йигирма уч йил ҳаёт кечирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мадинага дафн қилиндилар ва ортларидан бирор бир мол дунё ёки мерос қолдириб кетмадилар. Магарам ҳаётлик чоғларида миниб юрган ҳачир ва мусофирлар учун садақа қилган ерларигина қолди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларида кўплаган инсонлар иймон келтирди. Вафот этишларидан тақрибан уч ой аввал қилган видолашув ҳажларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳаж қилган инсонларнинг сони юз мингдан зиёдадир. Балки шу сабабдан бу дин сақланиб қолди ва ер юзига таради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ислом дини таълимотлари асосида тарбиялаган саҳобалари адолатда, зуҳдда, вафода ва бу динга қўшган ҳиссаларида энг етук инсонлар бўлиб етишдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларида тарбия топган илмда, амалда, ихлосда, иймонда, шижоатда ва саҳийликда энг юксак чўққиларга эришган саҳобаларидан: Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб каби инсонлардир. Ва ана ўшалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин ислом байроғини юқори кўтардилар. Ана ўшалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга биринчилардан бўлиб иймон келтирдилар ва Расулуллоҳдан кейинги ҳақ йўлдага халифа бўлдилар. У кишиларда пайғамбарликдан бирор бир хислат йўқ эди.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган бу китобини ва у кишининг суннатларини, сийратларини, сўзлари ва қилган ишларини ўзлари гапирган луғатда сақлаб қўйди. Тарих бўйича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари сақлангани каби бирор бир сийрат сақланмаган. Ҳатто-ки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қандай ухлаганлари, қандай еб-ичганлари ва қандай кулганликлари ҳам сақланиб қолган. Уйларининг ичида аёллари билан қандай муомала қилганликлари ҳам сақланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча аҳволлари сийрат китобида битиб қўйилгандир. Албатта у киши пайғамбар бўлсалар ҳам инсондирлар. У кишида бирор бир Аллоҳ таолога тегишли бўлган сифат йўқдир ва ўзлари учун бирор фойда ёки зарар бера олмаслар.

4- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ер юзини ширк, куфр ва жаҳолат ўраб олган бир вақтда юборди. Ер юзида бирор бир Аллоҳга ширк келтирмасдан ибодат қилган инсон қолмаган эди. Магарам саноқли аҳли китоблар аллоҳга Иброҳим алайҳис саломнинг шариатидан қолиб кетган ибодатлар билан ибодат қилишар эди. Шу вақтда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбарларнинг энг охиргиси қилиб ер юзига юборди. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун ер юзига инсонларни бутпарастлик ва жаҳолат зулматидан иймон ва тавҳид нурига чиқаришлик учун ҳидоят ва ҳақ дин билан юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари улардан олдинги пайғамбарларнинг рисолатларини тўлиқловчи вазифасини бажаради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўзларида олдинги пайғамбарлар: Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Сулаймон, Довуд ва Исо алайҳимус саломлар каби Робб бу Аллоҳ у яратувчи, ризқ берувчи, тирилтиргувчи, ўлдиргувчи, ҳақиқий мулк эгаси, унинг ўзигина бандаларнинг ишларини бошқариб тургувчи ва у зот Роъуф ва Раҳийм бўлганлигига даъват қилдилар. Ва Аллоҳгина биз бу дунёда кўрган ва кўрмаган нарсаларнинг яратувчиси ва Аллоҳдан ўзгаси унинг яратган махлуқотларидан бир махлуқот эканлигига чақирдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина Аллоҳга ибодат қилишликга ва ундан бошқасига сиғинмасликга буюрдилар. Ва Аллоҳ таоло ибодатда, мулкда, яратишликда ва бошқаришликда ёлғиз ва унинг шериги йўқ эканлигини инсонларга уқтирдилар. Ва Аллоҳ таоло туғмаган ҳамда туғилмаган, Аллоҳ таолога тенг келадигани йўқ ва Аллоҳ бандаларининг хилқатига тушмаслигини таълим бердилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча илоҳий китобларга жумладан, Иброҳим ва Мусо алайҳимас саломларнинг саҳифаларига, Таврот, Забур ва Инжилга иймон келтиришга чақирдилар. Пайғамбарларнинг барчаларига иймон келтиришга буюрдилар ва кимки бирор бир пайғамбарга куфр келтирса, батаҳқиқ, барча пайғамбарлага куфр келтиришини уқтирдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни Аллоҳнинг раҳмати билан суюнчиладилар ва Аллоҳнинг ўзигина инсонларга дунёда етарли эканлигини, у зот Раҳийм эканлигини, Аллоҳнинг ўзигина инсонларни қиёмат кунида қабрларидан тирилтириб ҳисоб-китоб қилишлигини ва унинг ўзигина мўъминларга қилган амаллари эвазига ўн карра кўплаб савоб беришини ва қилган ёмонликлари учун биттагина жазо беришини ва улар учун охиратда буюк неъматлар тайёрлаб қўйганини ва ким куфр келтириб ёмон ишларни қиладиган бўлса жазосини бу дунёда ҳам охиратда ҳам олишлигини тушунтирдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даъватларида ўзларининг қабилалари ёки мамлакатлари ёки ўз нафсларига улуғламадилар. Балки Қуръони Каримда Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо каби пайғамбарларнинг исмлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларидан кўпроқ зикр қилинган. Қуръони Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналарининг ёки аёлларининг исми ҳам келмаган. Аксинча, Мусо пайғамбарнинг оналари бир неча бор ва Исо алайҳи саломнинг оналари Марям онамизнинг исмлари ўттиз беш маротаба зикр қилинган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариат, ақл ва фитратга қарши келган ёки соғлом хулқ атвор рад этадиган барча нарсадан беайбдирлар. Пайғамбарлар рисолатни етказиш йўлида хатога йўл қўймайдилар. Чунки улар Аллоҳнинг буйруқларини бандарига тўла тўкис еткизишликга буйрилган эдирлар. Пайғамбарларда фақатгина Аллоҳга тегишли бўлган хусусиятлардан бирор бир хусусият йўқдир. Улар инсонлар каби бир инсондирлар Аллоҳ уларга ўзининг ваҳийи орқали рисолатларини юбориб туради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилинганлигининг энг катта далилларидан бири бу (Қуръони Карим) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хаётлик чоғларида қандай ҳолда бўлган бўлса шундайлигича қолгани ва унинг таьлимотларига миллиардлаган кишилар бирор бир ўзгартиришсиз амал қилиб келаётганидир. Мисол учун намоз, закот, рўза, ҳаж ва шунга ўхшаш турли амаллар.

5- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканликларининг белгилари ва далиллари.

Аллоҳ таоло ўз пайғамбарларини уларнинг пайғамбар эканликларига далолат қилгувчи белгилар билан қўллаб қувватлайди. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларга у билан инсон боласи иймон келтирадиган даражадаги мўъжизаларни ато этгандир. Пайғамбарларга ато этилган муъжизаларнинг энг улуғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилган муъжизадир. Албатта у Қуръони Каримдир. Қуръони Карим қиёматга қадар боқий қолгувчи пайғамбарлар ато этилган муъжизадир. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бундан бошқа буюк мўъжизаларни ҳам берган. Жумладан:

Исро ва меърож, ойнинг бўлиниши, қаҳадчиликда одамлар сувсизликдан қийналгани сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари орқали бир неча бор ёмғир ёғиши.

Таомнинг ва оз сувнинг кўпайтирилиши ва унда кўплаган инсонлар озуқаланиши.

Аллоҳнинг билдириши орқали олдинлари содир бўлган, ҳали ҳеч ким билмаган хабарлар хақидаги хабарлари. Пайғамбарларнинг ўз қавмлари билан бўлган қиссалари ва ғор соҳибларининг хабарлари бунга яққол намуна.

Аллоҳнинг билдириши орқали келажакдаги воқеа ҳодисалар ҳақидаги хабарлари. Мисол учун ҳижоз ерларидан олов чиқиши ва уни Шом ерларидаги барча тирик жон кўриши. Ва инсонлар биноларни қуришликда бир-бири билан мусобақалашиши ҳақидаги хабарлар.

Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етарли бўлишлиги ва уни инсонларнинг зараридан сақлаши.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларига берган ваъдаларининг содир бўлиши. Мисол учун: Сизлар Форс ва Рўмни фатҳ қилурсизлар ва уларнинг бойликларини Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилурсизлар.

Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга фаришталар орқали берган ёрдами.

Олдинги пайғамбарларнинг ўз қавмларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида берган башоратлари. Булардан Мусо, Довуд, Сулаймон ва Исо алайҳиссалом каби Бану Исроилнинг пайғамбарлари.

Соғлом ақллар бўйсунадиган ақлий далиллар ва келтирилган мисоллар.

Бу каби оятлар, далиллар ва ақлий мисоллар Қуръони карим ва суннатда кўп учраб туради. Оятлари эса саноқсиздир. Агар бирор бир инсон бу ҳақида кўпроқ тўхталмоқчи бўлса Қуръони Карим ва сийрат китобиларига мурожаат қилсин.

Агар бу муъжизалар ҳақиқатдан ҳам содир бўлмаганда эди Қурайш мушриклари ёки араб жазирасидаги душман бўлган яҳудийлар ва насронийлар бу нарсани ёлғонга чиқаришлик учун яхшигина фурсат топишган бўлар эди.

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қилган китобидир. У Аллоҳ таолонинг сўзидир. Аллоҳ таоло, жинлару инсонларни мана шу Қуръонга ўхшаш нарса олиб келишларини талаб қилди ва бу талаб қиёматга қадар давом этади. Қуръони Карим миллионлаб инсонлар жавоб топа олмай қийналиб юрган муҳим саволлларга жавоб беради. Қуръони Карим шу кунимизга қадар нозил қилинганидек араб тилида сақланиб келмоқда ва ундан бирор бир ҳарф ҳам камаймади. Хозирги кунимизда Қуръони Карим нашрдан чиқган ва орамизда кенг тарқалган. У инсоният тарихида юборилган энг буюк китобдир. Уни ўқиб чиқишлигимиз керак ёки ҳеч бўлмаса маъноларининг таржимасини ўқиб чиқайлик! Кимки Қуръонни ўқишликдан маҳрум бўлса, дарҳақиқат, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум бўлибди. Шунингдек, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари, сийратлари ҳам ишончли ривоятлар асосида шу кунимизга қадар етиб келмоқда. У ҳам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам гаплашган араб тилида бўлиб етиб келди-ки ҳудди Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам бизнинг орамизда яшаётгандек. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳам бошқа кўплаган тилларга таржима қилингандир. Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг суннати Ислом шариатидаги аҳкомларнинг асосий ва ягона ўзагидир.

6- Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатлари.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатлари бу, ислом шариатидир. У Раббоний шариатлар ва Илоҳий рисолатларнинг сўнгиси бўлиб, кайфияти ўзидан олдинги пайғамбарлар шариатидан ўзгача булсада асли ва манбаси бир ҳилдир.

Ислом камолот шариати бўлиб, хар бир замонга ва маконга лойиқдир. У намоз ва закот, молиявий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳарбий муомалаларни ўз ичига олган бўлиб, ҳаттоки жоиз ва ножоиз бўлган муҳитлар каби инсон ҳаётида талаб қилинадиган нарсаларни ҳам четда қолдирмади.

Илсом шариати, инсонларнинг динларини, қонларини, номусларини, дунёларини, ақлларини ва ҳатто зурриётларини ҳам сақлайди. Бу шариат фазилат ва яхшиликни барча турларини ўз ичига олган бўлиб, хар бир тубанлик ва ёмонликдан қайтаради, ва инсонни қадирлаш, адолат, ихлос, тозалик, мукаммаллик, яхши кўриш, қон тўкилишини олдини олиш, ватанпарварлик ва инсонларни қўрқитмаслик каби яхши сифатларга ундайди. Пайғамбаримиз Мухаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам ҳам, туғён, фасод, хурофат, сабабсиз инсонлардан ажралишлик ва роҳибликка қарши курашадилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам, Аллоҳ таоло инсонни эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, хурматли қилиб қўйганлигини, шу билан бирга инсоннинг барча ҳуқуқларини ўз зиммасига юклаб қўйганлиги, ундан бошқа танловлари, амаллари, вазифалари ва ўзига ёки бошқа бировга зиён етказадиган бўлса унга ҳам масъуллигини баён қилдилар. Ислом шариати эркак ва аёлни иймон, масъулият, жазо ва мукофотда тенг ҳуқуқлик қилди, ва шунингдек аёлларни она, рафиқа, қиз ва сингил сифатида эъзозлашга буюрди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатлари, инсоннинг ақлини сақлади ва ароқ каби уни бузадиган барча нарсаларни харом қилди. Ислом, инсон ўз Роббисига ақл ва илм ила ибодат қилишлиги учун, динни ақлни йўлини ёритиб берадиган нур қилиб қуйди.Ислом шариати ақлни улуғлади ва диний мажбуриятларни унга боғлаб, уни хурофотлар ва бутпарастликдан озод қилди.

Ислом шариати саҳиҳ илмни эъзозлаб, ҳавою нафсдан холи бўлган ҳолда илмий тадқиқотларни ўтказишликка, шунингдек инсонни, ўзининг нафсига ва коинотга қараб тафаккур қилишликка ундайди. Билишлигимиз лозимки, саҳиҳ илм асосида чиққан натижалар, хечкачон Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларига қарама-қарши бўлмайди.

Ислом шариатида хачқайси бир миллат одамлари бошқа миллатлардан ажралмайди, ва хеч бир қавм бошқа қавмлардан авзалроқ ҳам эмасдир, балким шариат аҳкомлари барча учун бирхилдир, чунки барча инсонларнинг асли бирдир. Бир миллат бошқа миллатдан ёки бир қавм бошқа бир қавмдан тақвоси билан-гина авзалроқ бўлиши мумкин холос, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам, хар бир гўдак фитратда туғилишини хабар бердилар, демак хеч бир инсон хатокор ёки бировни хатоси бўйнига юкланган холда туғилмайди.

Ислом шариатида Аллох таоло бандаларига тавбани берди, ва у: инсон гуноҳни тарк этиб Роббисига илтижо қилишлигидир. Ислом динини қабул қилишлик ўзидан олдинги гуноҳларни юққа чикаради, шу билан бирга тавба ҳам ўзидан олдинги гунохларни ўчиради, инсон ўз хатосини бошқа инсонларга айтиши шарт эмас, чунки исломда инсон Роббиси билан бевосита алоқа қилишлик имкониятига эгадир, шунинг учун ўртага бирорта воситачи қўйишликка ҳожат ҳам юқ. Ислом инсонларни илоҳ қилишлик ёки Аллоҳ таолонинг Рубубиятида ёки Улуҳиятида шерик қилишликдан қайтаради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатлари, ўзидан олдинги барча шариатларни бекор қилган, чунки пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган Ислом шариати, Аллоҳ таоло томонидан юборилган шариатларнинг охиратгача давом этадигани ва сўнгисидир. Ислом дини барча оламлар учиндир, шунинг учун ҳам олдинги шариатлар ўзидан олдингиларини бекор қилгани каби, ислом ҳам ўзидан олдинги барча шариатларни бекор қилди. Аллоҳ субҳана ва таоло ислом шариатидан бошқа шариатни ҳам, пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан бошқа динни ҳам, қабул қилмас, ким исломдан бошқа динни хоҳлайдиган бўлса, у ундан қабул қилинмас. Батафсил маълумот учун, ислом динини ўргатадиган ишончли китобларга мурожат килишлик лозим.

Барча Илоҳий рисолатларнинг мақсади каби, ислом шариатининг мақсади ҳам, ҳақ динни зоҳир қилишлик ва инсон ўзининг Илоҳи бўлмиш, оламлар Роббисига холисона бандалик қилишлиги, шу билан бирга инсонларга, буюмларга ёки хар қандай эртакларга ибодат қилишликдан олис бўлишлигидир.

Ислом шариати хар қандай замонга ва маконга яроқлидир, ва унда инсон манфаатига қарши келадиган хечнарса юқдир, чунки у инсонлар манфаатларини биладиган Аллоҳ таоло томонидан туширганидир. Инсонлар қалбларида бири-бирига қарши келмайдиган, инсонларга манфаатли, одамлар ўзлари ташкил қилмаган, балки Аллоҳ таоло томонидан юборилган, уларни тўғри йўлга бошлайдиган, унга мурожат қилсалар ҳолатлари ўнгланадиган ва уларни зулмдан сақлайдиган шариатга муҳтождирлар.

7- У¹ зотнинг душманлари ва уларнинг (у зот ҳақ эканликларига берган) гувоҳликлари.

Шубҳасиз барча пайғамбарларда, уларнинг даъват йўлларида турадиган ва инсонларни у зотларга иймон келтиришдан тўсадиган душманлари бўлган, шунингдек пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам ҳаётлик пайтларида ҳаттоки вафот топганларидан сўнг ҳам, душманлари жуда ҳам кўп бўлган, албатта Аллоҳ таоло у зотни барча душманлари устидан ғолиб қилди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам га душманлик қилганларнинг аксарияти у зот ҳақ устида эканликларига ва шариатлари олдинги пайғамбарлар олиб келган шариатларга мувофиқ эканлигига гувоҳлик беришган, лекин уларни у зотга иймон келтиришдан мансаб, жамиятдан қўрқишлик ва дунёга бўлган муҳаббат каби сабаблар тўсиб кўйган.

Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Муаллиф: Устоз доктор Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Саҳим

Исломий дарслар бўлимида ақийда фанидан дарс берган (собиқ) устоз

Молик Сауд университети, тарбия факултети

Риёз, Саудия арабистони.

Ислом элчиси –Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам

1- Исмлари, насаблари ва тўғилиб-ўсган шаҳарлари.

2- Баракали аёл билан баракали никоҳ.

3- Ваҳий нозил бўлишининг бошланиши

4- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари.

5- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканликларининг белгилари ва далиллари.

6- Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам олиб келган шариатлари.

7- У¹ зотнинг душманлари ва уларнинг (у зот ҳақ эканликларига берган) гувоҳликлари.

معلومات المادة باللغة العربية